ТЕАТР ҚЎҒИРОЧҚЛАРИ – ҳамма театр қўғирчоқлари 2 гуруҳга бўлинади.
Юқоридаги: қўлқопли оддий қўғирчоқлар. Мураккаб тростли, мимикали, механизмли қўғирчоқлар. Актёрлар уларни пастдан бошқаради.
Пастдаги: актёрлар уларни юқоридан бошқаради. Марионетка қўғирчоқ тури яна ўзига хос тури, бу соя қўғирчоқдир. Бу қўғирчоқларни яратишда рассом ва унинг ғоясини ифодаловчи кийим тикувчи устанинг хизмати бебаҳодир.
КОТУРН – қўғирчоқ театрида катта бўлмаган оёқ кийимига қотирилган ёки махсус товони қалин оёқ кийим, бўйи паст актёрлар котуридан фойдаланганлар.
МАРИОНЕТКА – ип билан қўлда бошқарилади. Алоҳида саҳнани талаб қилади. Яна актёр тепадан туриб бошқаради. Актёрни қўлида вага бўлади (хожга ўхшаган) иплар йиғилган бўлиб қўғирчоқ билан бирлаштирилади. Марионеткани бошқариш қийин бўлади. Уни тузилиши инсон анатомиясига ўхшайди. Марионетка театрини хусусиятларидан бири шуки, у ҳақиқий полда ҳаракат қилади, ҳавода эмас.