4-Mavzu: Toponimikaga oid huquqiy-me’yoriy xujjatlar. Reja. 1. Географик объектларнинг номлари тўғрисида
2. Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-
тадбирлари тўғрисида
3. Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш
тўғрисида
Tayanch tushuncha va iboralar.
географик объектларнинг номлари географик объектнинг номини белгилаш географик объектнинг номини нормаллаштириш географик объектнинг номини ўзгартириш географик объектларнинг номлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРНИНГ НОМЛАРИ ТЎҒРИСИДА (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 448-модда) Қонунчилик
палатаси
томонидан
2011
йил
4
мартда
қабул
қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 26 августда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси Ушбу Қонуннинг мақсади географик объектларнинг номлари соҳасидаги
муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонуннинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида
жойлашган географик объектлар номларининг улардан Ўзбекистон Республикасида
фойдаланишга доир қисмига ҳам татбиқ этилади.
2-модда. Географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун
ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон
Республикасининг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида
назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари
қўлланилади.
3-модда. Асосий тушунчалар Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: