Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш
тўғрисидаги таклифларга географик объектларнинг ўзига хос хусусияти ҳамда
белгиланган мақсади ҳисобга олинган ҳолда бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши
мумкин.
3-боб. Географик объектларнинг номларини давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан
фойдаланиш ва уларни сақлаш
16-модда. Географик объектлар номларининг давлат реестри
Географик объектлар номларининг давлат реестри географик объектларнинг
номларини давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида юритиладиган, ушбу объектларнинг
номларига тааллуқли бўлган маълумотларнинг тизимлаштирилган тўпламидир.
Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси географик
объектларнинг номлари давлат рўйхатидан ўтказилишини қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда Географик объектлар номларининг давлат реестрига киритган ҳолда
амалга оширади.
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришни амалга
оширувчи органлар географик объектларга ном берилганлиги ва уларнинг номлари
ўзгартирилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни Географик объектлар номларининг
давлат реестрига киритиш учун ўн кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси
Ергеодезкадастр давлат қўмитасига тақдим этиши шарт.
Географик объектлар номларининг давлат реестрига киритилган географик
объектларнинг номлари ҳақидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр
давлат қўмитаси томонидан юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда тақдим
этилади.
Dostları ilə paylaş: