O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti


-модда.  Табиий объектларга, транспорт ва муҳандислик-техника



Yüklə 3,21 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə12/151
tarix05.07.2023
ölçüsü3,21 Mb.
#135817
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   151
Toponimika majmua B. Abduraxmonov

11-модда
Табиий объектларга, транспорт ва муҳандислик-техника 
инфратузилмаси объектларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш 
Табиий объектларга, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси 
объектларига ном бериш ҳамда уларнинг номларини ўзгартириш давлат ва хўжалик 
бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таклифига кўра 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади. 
Табиий объектларга, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси 
объектларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни 
кўриб чиқиш республика комиссияси томонидан амалга оширилади. 


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлат ва хўжалик бошқаруви 
органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таклифларини кўриб чиқиш 
учун қабул қилади ҳамда уларни тегишли ҳужжатлар билан хулоса олиш учун республика 
комиссиясига юборади. 
Республика комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар ҳар томонлама ўрганилишини 
ташкил этади, географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 
талабларига мувофиқлиги ѐки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан уларни давлат 
экспертизасидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат 
қўмитасига топширади. Республика комиссияси ўтказилган иш якунларига кўра ҳамда 
давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради, ушбу 
хулоса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси республика комиссиясининг 
хулосасини ҳисобга олган ҳолда, географик объектларга ном бериш ва уларнинг 
номларини ўзгартириш масаласи юзасидан тегишли қарор қабул қилади. 
12-модда. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини 
ўзгартириш масалалари бўйича комиссияларнинг асосий вазифалари 
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш 
масалалари бўйича комиссияларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ҳамда мероси билан боғлиқ 
географик объектларнинг номлари муҳофаза қилинишини таъминлаш, асоссиз 
ўзгартирилишининг олдини олиш
географик объектларга Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва 
менталитетига ѐт бўлган номлар берилишига ҳамда уларнинг номлари шу руҳда 
ўзгартирилишига йўл қўймаслик; 
географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш чоғида 
маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолларини 
истисно этиш. 
Ушбу Қонун 
4-моддаси
талабларининг ҳамда географик объектларнинг номлари 
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқа қоидаларининг Қорақалпоғистон Республикаси
вилоятлар, туманлар, шаҳарлар комиссиялари томонидан бажарилиши устидан назоратни 
республика комиссияси амалга оширади. 
Комиссияларнинг таркиби давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари ва ходимлари, фуқаролик жамияти 
институтларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари, шунингдек 
фан ва маданият арбоблари, экспертлар, мутахассислар ҳамда тегишли фаолият 
соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахслар орасидан шакллантирилади. 
Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар 
комиссиялари 
тегишинча 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар 
ҳокимликларининг раҳбарияти томонидан бошқарилади. 
Республика комиссиясининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, 
туманлар, шаҳарлар комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. 

Yüklə 3,21 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   151




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin