Географик объектлар номларининг давлат реестрига киритилган географик
объектларнинг номлари тўғрисидаги ахборотни юридик ва жисмоний шахсларга
белгиланган тартибда тақдим этади.
14-модда. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини
ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш
тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизаси улар географик объектларнинг
номларига, мазкур номлар ўзгартирилишига ҳамда белгиланишига қўйиладиган
талабларга мувофиқлигини аниқлаш, шунингдек географик объектларнинг номларини
нормаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси
томонидан ўтказилади.
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш
тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизаси:
республика комиссияси томонидан — туманлар, шаҳарлар, вилоятлар, табиий
объектлар, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларига ном бериш
ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан;
Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси томонидан — Қорақалпоғистон
Республикаси ҳудудида жойлашган туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар,
овуллар, аҳоли пунктларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги
таклифларга нисбатан;
вилоятлар комиссиялари томонидан — шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли
пунктларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга
нисбатан тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси давлат экспертизаси
чоғида топонимик ва бошқа тадқиқотлар ўтказилишини, картографик, архивга доир,
тарихий ва бошқа материаллар ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, географик
объектлар номларининг нормаллаштирилишини амалга оширади ҳамда экспертиза
якунларига кўра географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш
тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги
ѐхуд мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса беради, ушбу хулоса тегишли комиссиялар
мурожаат этган кундан эътиборан бир ой ичида уларга юборилади.
Давлат экспертизасининг хулосаси республика комиссияси, Қорақалпоғистон
Республикаси ҳамда вилоятлар комиссиялари томонидан хулосалар беришда ҳисобга
олинади.
Ўзбекистон
Республикаси
Ергеодезкадастр
давлат
қўмитаси
давлат
экспертизасини ўтказиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар мутахассисларини, етакчи
олимларни, фан ва маданият арбобларини, шунингдек тегишли фаолият соҳаларида
махсус билимларга эга бўлган бошқа шахсларни жалб этишга ҳақли.
Dostları ilə paylaş: