O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti


-модда. Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва



Yüklə 3,21 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə11/151
tarix05.07.2023
ölçüsü3,21 Mb.
#135817
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   151
Toponimika majmua B. Abduraxmonov

10-модда. Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва 
уларнинг номларини ўзгартириш 
Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, 
майдонлар, боғлар, хиѐбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш 
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг 
илтимосномалари асосида туманлар, шаҳарлар ҳокимлари киритган таклифга кўра халқ 
депутатлари туманлар, шаҳарлар Кенгашлари томонидан амалга оширилади. Шаҳарлар 
таркибига кирувчи туманларда таклифлар туманлар ҳокимлари томонидан халқ 
депутатлари шаҳарлар Кенгашларига киритилади. 
Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини 
ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш ва тайѐрлаш учун туманлар, шаҳарлар 
ҳокимлари томонидан географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини 
ўзгартириш масалалари бўйича туманлар, шаҳарлар комиссиялари (бундан буѐн матнда 
туман, шаҳар комиссияси деб юритилади) тузилади. 
Туман, шаҳар ҳокими фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, 
муассасалар, ташкилотларнинг аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, 
шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиѐбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини 
ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқади ҳамда уларни зарур 
ҳужжатлар билан бирга таклифлар тайѐрлаш учун туман, шаҳар комиссиясига юборади. 
Туман, шаҳар комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни географик объектларнинг 
номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ѐки мувофиқ эмаслиги 
нуқтаи назаридан кўриб чиқади, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, 
Тошкент шаҳар комиссиясига киритиш учун таклифлар тайѐрлайди ҳамда уларни туман, 
шаҳар ҳокимига юборади. 
Туман, шаҳар ҳокими аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, 
шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиѐбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини 
ўзгартириш тўғрисидаги туман, шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилган 
таклифларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар 
комиссиясига киритади, комиссия тайѐрланган материаллар географик объектларнинг 
номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ѐки мувофиқ эмаслиги 
нуқтаи назаридан ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади ва тегишли хулоса беради. 
Туман, шаҳар ҳокими тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, 
Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасига мувофиқ аҳоли пунктларининг таркибий 
қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиѐбонларга) ном 
бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклиф тайѐрлайди ҳамда уни халқ 
депутатлари туман, шаҳар Кенгаши кўриб чиқиши учун киритади. 
Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши туман, шаҳар ҳокимининг таклифини 
кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. 

Yüklə 3,21 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   151




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin