O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti


-модда. Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига ном бериш



Yüklə 3,21 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə10/151
tarix05.07.2023
ölçüsü3,21 Mb.
#135817
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   151
Toponimika majmua B. Abduraxmonov

9-модда. Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига ном бериш 
ва уларнинг номларини ўзгартириш 
Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига ном бериш ва уларнинг 
номларини ўзгартириш туманлар ҳокимларининг таклифига кўра халқ депутатлари 
вилоятлар Кенгашлари томонидан амалга оширилади. 
Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига ҳамда уларнинг таркибий 
қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни 
кўриб чиқиш учун вилоятлар ҳокимлари томонидан географик объектларга ном бериш ва 
уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича вилоятлар комиссиялари (бундан 
буѐн матнда вилоят комиссияси деб юритилади) тузилади. 
Туман ҳокими маҳаллий аҳоли, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг 
фикрларини ҳисобга олган ҳолда шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига 
ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайѐрлайди ҳамда 
уларни тегишли ҳужжатлар билан бирга хулоса олиш учун вилоят комиссиясига юборади. 
Вилоят комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар ҳар томонлама ўрганилишини 
ташкил этади, географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 
талабларига мувофиқлиги ѐки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан уларни давлат 
экспертизасидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат 
қўмитасига топширади. Вилоят комиссияси ўтказилган иш якунларига кўра ҳамда давлат 
экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради, ушбу хулоса 


географик объектга ном бериш ва унинг номини ўзгартириш тўғрисида таклиф киритган 
туман ҳокимига юборилади. 
Туман ҳокими вилоят комиссиясининг хулосасига мувофиқ географик 
объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар 
тайѐрлайди ҳамда уларни халқ депутатлари вилоят Кенгаши кўриб чиқиши учун 
киритади. 
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши туман ҳокимининг таклифини кўриб чиқади ва 
тегишли қарор қабул қилади. 

Yüklə 3,21 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   151




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin