O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti


-модда. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган туманлар



Yüklə 3,21 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə9/151
tarix05.07.2023
ölçüsü3,21 Mb.
#135817
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   151
Toponimika majmua B. Abduraxmonov

8-модда. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган туманлар, 
шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига ном бериш ва 
уларнинг номларини ўзгартириш 
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган туманлар, шаҳарлар, 
шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига ном бериш ва уларнинг номларини 
ўзгартириш туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг таклифига кўра Қорақалпоғистон 
Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади. 
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган туманлар, шаҳарлар, 
шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига ҳамда уларнинг таркибий 
қисмларига ном бериш ва улар номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни кўриб 
чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан географик 
объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича 
Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси (бундан буѐн матнда Қорақалпоғистон 
Республикаси комиссияси деб юритилади) тузилади. 
Туман, 
шаҳар 
ҳокими 
маҳаллий 
аҳоли, 
корхоналар, 
муассасалар, 
ташкилотларнинг фикрларини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси 
ҳудудида жойлашган туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли 
пунктларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар 
тайѐрлайди ҳамда уларни тегишли ҳужжатлар билан бирга хулоса олиш учун 
Қорақалпоғистон Республикаси комиссиясига юборади. 
Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар ҳар 
томонлама ўрганилишини ташкил этади, географик объектларнинг номлари тўғрисидаги 
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ѐки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан 
уларни давлат экспертизасидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр 
давлат қўмитасига топширади. Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси ўтказилган иш 
якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли 
хулоса беради, ушбу хулоса географик объектга ном бериш ва унинг номини ўзгартириш 
тўғрисида таклиф киритган туман, шаҳар ҳокимига юборилади. 
Туман, шаҳар ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси комиссиясининг 
хулосасини ҳисобга олган ҳолда, географик объектларга ном бериш ва уларнинг 
номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайѐрлайди ҳамда уларни Қорақалпоғистон 
Республикаси Жўқорғи Кенгеси кўриб чиқиши учун киритади. 
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси туман, шаҳар ҳокимининг 
таклифини кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. 

Yüklə 3,21 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   151




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin