агар географик объект географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмайдиган қисқартма сўз, рақам ѐки сўз бирикмаси
билан белгиланган бўлса;
географик объектларга ушбу Қонун 4-моддасининг
учинчи қисмида
назарда
тутилган шахслар исми-шарифини бериш зарур бўлганда;
географик объектларнинг ушбу Қонун 4-моддасининг
еттинчи қисмида
назарда
тутилган бир хил номлари мавжуд бўлганда.
6-модда. Географик объектларнинг номларини белгилаш
Географик объектларнинг номлари ҳудудни картография қилиш, топонимик
тадқиқотлар ўтказиш вақтида, шунингдек географик объектларга ном бериш ва уларнинг
номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайѐрланаѐтганда:
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, фуқаролар ўзини ўзи
бошқариш
органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳужжатлари;
расмий картографик ҳамда маълумотнома нашрларининг, статистик, архивга оид,
тарихий ва бошқа манбаларнинг маълумотлари;
маҳаллий аҳоли, шунингдек ўлкашунослар, географлар, тарихчилар ва бошқа
мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказиш асосида белгиланади.
Географик объектларнинг номларини белгилашда:
маҳаллий аҳоли
турмушининг географик, тарихий, миллий, этник, тилга оид ва
бошқа хусусиятлари ҳисобга олинади;
географик объектлар номларининг янглишишга олиб келувчи ўхшашлиги, ушбу
номларнинг ҳурматсизлик мазмунида бўлиши, Ўзбекистон халқининг тарихи, анъаналари
ва маданияти билан номувофиқлиги истисно этилади.
Dostları ilə paylaş: