O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti


-боб. Давлат органларининг географик объектларга ном бериш ва уларнинг



Yüklə 3,21 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə8/151
tarix05.07.2023
ölçüsü3,21 Mb.
#135817
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   151
Toponimika majmua B. Abduraxmonov

2-боб. Давлат органларининг географик объектларга ном бериш ва уларнинг 
номларини ўзгартиришга доир ваколатлари ҳамда вазифалари 
7-модда. Туманлар, шаҳарлар, вилоятларга ном бериш ва уларнинг 
номларини ўзгартириш 
Туманлар, шаҳарлар, вилоятларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш 
вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари илтимосномалари асосида Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси киритган таклифга кўра Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси палаталари томонидан амалга оширилади. 
Туманлар, шаҳарлар, вилоятларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш 
тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини 
ўзгартириш масалалари бўйича комиссия (бундан буѐн матнда республика комиссияси деб 
юритилади) тузилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вилоятлар, Тошкент шаҳар 
ҳокимларининг туманлар, шаҳарлар, вилоятларга ном бериш ва уларнинг номларини 
ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқади ҳамда уларни тегишли 
ҳужжатлар билан бирга хулоса олиш учун республика комиссиясига юборади. 
Республика комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар ҳар томонлама ўрганилишини 
ташкил этади, географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 
талабларига мувофиқлиги ѐки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан уларни давлат 
экспертизасидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат 
қўмитасига топширади. Республика комиссияси ўтказилган иш якунларига кўра ҳамда 
давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради, ушбу 
хулоса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси республика комиссиясининг 
хулосасини ҳисобга олган ҳолда, географик объектларга ном бериш ѐки уларнинг номини 
ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайѐрлайди ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши учун киритади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифларини кўриб чиқади ва тегишли қарор 
қабул қилади. 



Yüklə 3,21 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   151




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin