O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti


-модда.  Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни



Yüklə 3,21 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə16/151
tarix05.07.2023
ölçüsü3,21 Mb.
#135817
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   151
Toponimika majmua B. Abduraxmonov

20-модда
Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни 
молиялаштириш 
Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни молиялаштириш 
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида 
тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидагилар 
молиялаштирилади: 
географик объектларнинг номларини белгилаш, нормаллаштириш ва давлат 
рўйхатидан ўтказиш; 
географик объектлар номларининг расмий каталоглари ва маълумотномаларини 
тайѐрлаш ҳамда нашр этиш. 
Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини 
ўзгартириш тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 
Географик объектларга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг таклифига 
кўра ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш мазкур органларнинг фаолиятини 
молиялаштириш назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари 
ҳисобидан амалга оширилади. 
Географик объектларга хўжалик бошқаруви органларининг таклифига кўра ном 
бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети 
маблағлари, шунингдек мазкур органлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши 
мумкин. 
21-модда. Низоларни ҳал этиш 
Географик объектларнинг номлари соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда ҳал этилади. 
22-модда. 
Географик 
объектларнинг 
номлари 
тўғрисидаги 
қонун 
ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик 
Географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини 
бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. 
23-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: 
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; 
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ҳамда бекор қилишларини таъминласин. 

Yüklə 3,21 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   151




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin