O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti



Yüklə 3,21 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə18/151
tarix05.07.2023
ölçüsü3,21 Mb.
#135817
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   151
Toponimika majmua B. Abduraxmonov

Кармана тумани ҳокими Ш.Исматов 
Кармана т.,
2012 йил 31 октябрь, 
778-Қ-сон 
Туман 
ҳокимининг 
2012 
йил 
31 
октябрдаги 
778-Қ-сонли 
қарорига
  
1-ИЛОВА 
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Кармана 
туман комиссияси тўғрисидаги
НИЗОМ 
I. Умумий қоидалар 
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Кармана 
туман комиссияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади) географик 
объектларни номлаш ва қайта номлаш масалаларини кўриб чиқувчи, шунингдек 
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»
ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 
талабларининг бажарилишини назорат қилувчи махсус орган ҳисобланади. 
2. Туман комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясига
 
ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, 
вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу 
Низомга 
амал 
қилади. 
Туман комиссиясининг таркиби манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви 
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳамда ходимларидан, 
фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 
вакилларидан, 
шунингдек 
фан 
ва 
маданият 
арбобларидан, 
экспертлардан, 
мутахассислардан ҳамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган 
бошқа шахслардан шакллантирилади. 
II. Туман комиссиясининг вазифалари ва функциялари 
3. Қуйидагилар туман комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
географик объектларнинг Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ва 
мероси билан боғлиқ номлари асралишини таъминлаш, уларнинг асоссиз қайта 
номланишининг олдини олиш
географик объектларни Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ҳамда 
менталитетига ѐт бўлган номлар билан қайта номлашга ва уларга ном беришга йўл 
қўймаслик; 
географик объектларни номлаш ва қайта номлашда маҳаллийчилик, ошна-
оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳоллари истисно қилинади. 
4. Туман комиссияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги 
функцияларни бажаради: 
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида атрофлича 
ўрганилган таклифларни тайѐрлайди ҳамда ушбу таклифларни вилоят комиссиясига 
тақдим этадилар; 
қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб 
борадилар; 
топонимик ва бошқа тадқиқотлар ўтказиш, картографик, архивга оид, тарихий ва 
бошқа материалларни атрофлича ўрганиш, географик объектларнинг номларини 
мақбуллаштириш ишларини мувофиқлаштирадилар; 


географик объектларни асоссиз қайта номлашнинг, уларга Ўзбекистон халқининг 
миллий анъаналари ва менталитетига ѐт бўлган номлар берилишининг олдини олиш, ушбу 
соҳада маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш 
ҳолларига йўл қўймаслик мақсадида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш 
жараѐнининг холисона ҳамда ошкора бўлишини таъминлаш бўйича комплекс 
тадбирларни ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар; 
ўз ваколатлари доирасида географик объектларнинг номларидан фойдаланиш ва 
уларни асраш юзасидан назоратни амалга оширадилар; 
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»
ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонуни қоидаларини самарали амалга оширишга қаратилган бошқа функцияларни амалга 
оширадилар. 

Yüklə 3,21 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   151




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin