10. Туман комиссияси котиби:
туман комиссиясининг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз
вақтида тайѐрланишини таъминлайди;
кун тартибидаги масалалар бўйича туман комиссиясининг мажлислари
ўтказилишини ташкил этади;
мажлисларнинг ўтказиладиган вақти ва жойини,
шунингдек таклиф
этиладиганлар контингентини шаҳар комиссияси раиси билан келишади;
туман комиссияси аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг
ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
туман комиссияси қарорларининг бажарилиши мониторингини юритади ва унинг
натижаларини комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим қилади;
туман комиссиясининг протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган
протоколларни ҳудудий комиссиянинг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор
ташкилотларга жўнатади.
11. Туман комиссияси ўз ишини ўзи тасдиқлаган режалар асосида ташкил қилади
ва ўз мажлисларини заруратга кўра ўтказади. Туман комиссияси раиси томонидан туман
комиссияси аъзоларининг навбатдан ташқари мажлис ўтказиш учун сабаблар ва асослар
баѐн этилиши лозим бўлган ѐзма илтимосномалари асосида навбатдан ташқари мажлислар
чақирилиши мумкин.
12. Туман комиссиясининг мажлисини унинг раиси олиб боради.
Туман
комиссияси раиси бўлмаган тақдирда мажлисни комиссия аъзоларидан бири бошқаради.
Туман комиссиясининг мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми
қатнашганда қонуний ҳисобланади.
Мажлисни ўтказиш учун кворум йиғилмаган тақдирда туман комиссиясининг
янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади. Янги мажлисни ўтказишда кун
тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
13. Туман комиссиясининг мажлисида кўриб чиқиладиган масалаларнинг
хусусиятига қараб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг
раҳбарлари ҳамда мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
Dostları ilə paylaş: