1. Навоий вилояти ҳокимининг 2012 йил 23 октябрдаги «Вилоятда
географик
объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги Қ-167-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Кармана
туман комиссияси тўғрисидаги Низом
1-иловага
мувофиқ;
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Кармана
туман комиссиясининг (кейинги ўринларда туман комиссияси деб юритилади) таркиби 2-
иловага
*
мувофиқ тасдиқлансин.
* 2-илова берилмайди.
3. Туман комиссияси ўз ваколатига мувофиқ қуйидагиларни таъминласин:
географик объектларнинг
тарихий-маданий мерос, Ўзбекистон халқининг
маънавий-этник қадриятлари билан боғлиқ номларини асраш, уларни асоссиз қайта
номлашнинг олдини олиш;
географик объектларни Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва
менталитетига ѐт бўлган номлар билан қайта номлашга ва уларга ном беришга йўл
қўймаслик;
географик объектларни номлаш ва қайта номлашда маҳаллийчилик, ошна-
оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларини истисно қилиш;
комиссия қарорларини қабул қилишда холислик ва ошкоралик,
шунингдек
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш
тартиб - қоидаси ва муддатларига риоя қилиш;
географик объектларни одамларнинг исмлари билан, шунингдек тарихий
воқеалар шарафига номлаш ва қайта номлаш соҳасида белгиланган чекловларга риоя
қилиш;
маҳаллий аҳолининг
географик, тарихий, миллий, этник, тилга оид ва бошқа
хусусиятларини ўрганиш ҳамда ҳисобга олиш;
бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида географик объектларга бир хил номлар
берилишига йўл қўймаслик;
бериладиган номларнинг географик объектлар номларининг географик объект
жойлашган жойдаги мавжуд тизимига мувофиқлигини таъминлаш;
географик объектлар номларининг янглишишларга сабаб бўлувчи ўхшашлигини,
ушбу номлар мазмунларининг Ўзбекистон халқининг тарихи, анъаналари ва маданиятига
тўғри келмаслигини назарда тутган ҳолда, истисно қилиш;
Туман комиссияси аъзолари зиммасига географик объектларнинг номлари
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари сўзсиз бажарилишининг таъминланиши учун
шахсий жавобгарлик юклатилсин.
4. Туман комиссияси:
2013 йил 25 ноябргача «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
4-моддаси
талабларига мувофиқ расмий
картография ва маълумотнома нашрлари, статистика, архив, тарихий ва бошқа манбалар
маълумотлари асосида тумандаги посѐлкалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктлари
ҳамда уларнинг таркибий қисмлари номларини хатловдан ўтказиш ва мақбуллаштириш
ишларини амалга оширсинлар;
амалга оширилган ишлар якунлари бўйича
вилоят комиссиясига, халқ
депутатлари вилоят ва туман Кенгашларига белгиланган тартибда тегишли таклифлар
киритсинлар.
5. Туман комиссияси 2014 йил 15 январгача бўлган муддатда
«Географик
объектларнинг номлари тўғрисида»
ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясига
географик объектларни номлаш соҳасидаги ишларни тартибга солиш борасида
бажарилган ишларнинг якунлари тўғрисида ахборот ва пайдо бўлаѐтган масалаларни ҳал
этиш ҳамда қонун талабларининг ижро этилишини назорат қилишга
оид тегишли
умумлаштирилган таклифлар киритсин.
6. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2010 йил 5
июндаги «Навоий вилояти ҳокимининг 2010 йил 3 июлдаги «Топонимик объектларга ном
бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссиясининг янги таркибини
тасдиқлаш тўғрисида»ги 148-Қ-сонли қарори ҳақида»ги 547-Қ-сонли қарори ўз кучини
йўқотган деб ҳисоблансин:
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
8. Ушбу қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши ҳамда адлия бошқармасига
давлат ҳисобига олиш учун тақдим этилиши таъминлансин.
Dostları ilə paylaş: