42
«Zamonaviy dunyoda pedagogika va psixologiya»
nomli 4-son ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya
Маълум сабабларга кўра, таълим муассасаларининг кундузги бўлимларида таҳсил
олиш имконияти бўлмаган, масалан, соғлиги тақоза этмайдиган, мутахассиcлигини
ўзгартириш нияти бўлган ёки ёши катта, малакасини ошириш нияти бўлган кишилар
учун масофавий ўқитиш қулай ўқитиш шакли ҳисобланади. Масофавий ўқитишда турли
хил ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланилади, яъни ҳар бир
технология мақсад ва масала моҳиятига боғлиқ. Масалан, анъанавий босма усулига
асосланган ўқитиш воситалари (ўқув қўлланма, дарсликлар) талабаларни янги
материал билан таништиришга асосланса, интерактив аудио ва видео конференциялар
маълум вақт орасида ўзаро мулоқотда бўлишга, электрон почта тўғри ва тескари алоқа
ўрнатишга, яъни хабарларни жўнатиш ва қабул қилишга мўлжалланган. Олдиндан
тасмага муҳрланган видеомаърузалар талабаларга маърузаларни тинглаш ва кўриш
имконини берса, факсимал алоқа, хабарлар, топшириқларни тармоқ орқали тезкор
алмашиниш талабаларга ўзаро тескари алоқа орқали ўқитиш имконини беради.
Юқоридагиларга асосланиб, таълим жараёнида айни вақтда қайта-қайта тилга
олинаётган айрим терминлар тавсифи ва таърифларни келтириб ўтамиз.
Масофавий ўқитиш – энг яхши анъанавий ва инновацион методлар, ўқитиш
воситалари ва формаларини ўз ичига олган сиртқи ва кундузги таълим сингари ахборот
ва телекоммуникация технологияларига асосланган таълим формасидир.
Масофавий ўқиш – бу янги ахборот технологиялари, телекоммуникация
технологиялари ва техник воситаларига асосланган таълим тизимидир. У таълим
олувчига маълум стандартлар ва таълим қонун-қоидалари асосида ўқув
шартшароитлари ва ўқитувчи билан мулоқотни таъминлаб бериб, ўқувчидан кўпроқ
мустақил равишда шуғулланишни талаб қилувчи тизимдир. Бунда ўқиш жараёни
таълим олувчини қайси вақтда ва қайси жойда бўлишига боғлиқ эмас.
Масофавий таълим – масофадан туриб ўқув ахборотларини алмашувчи
воситаларга асосланган, ўқитувчи махсус ахборот муҳит ёрдамида, аҳолининг барча
қатламлари ва чет эллик таълим олувчиларга таълим хизматларини кўрсатувчи таълим
мажмуаидир.
Масофавий
ўқитиш
тизими
–
масофавий
ўқитиш
шартлари
асосида
ташкил этиладиган ўқитиш тизими.
Dostları ilə paylaş: