“ PEDAGOGS ” international research journal ISSN: 2181-4027 _SJIF: 4.995 www.pedagoglar.uz Volume-27, Issue-1, February - 2023 13 баҳор фасли келишидан аввал аллергиянинг олдини олган ҳолда, профилактик
чораларини қўллаши тавсия этади.
Бу вақтда болага: тез
-
тез суюқлик бериш
(қайнаган илиқ сув, намаътак, мойчечакли дамлама), кўпроқ витаминларга бой
мева ва сабзавотлар бериш (олма, узум, банан, каром, бодринг, гул карам),
ҳафтада уч маротаба уй жиҳозларини нам сочиқ билан артиш (ойна, пол,
китоблар, хона жиҳозлари), мунтазам хонани шамоллатиб туриш, хона
ҳароратининг 22 даражадан ошиб ёки тушиб кетмаслигига эътибор қаратиш,
хоналарга гуллар қўймаслик, бола кўчадан келгач, юз, қўлни антибатктериал
совун билан ювиш ҳамда бурун ва оғизни илиқ сувда чайиш, бола бир йилда икки
маротаба тоғли районда жойлашган санаторийда муолажа олиши, имкон бўлса
бир йилда бир маротаба денгизга олиб бориш, парҳезга амал қилиш, аллергик
маҳсулотларни чеклаш, болани ҳар куни 18:00 дан 20:00 га қадар тоза ҳавода,
дарахт ва машиналар кам бўлган жойда сайр қилдириш, болага аллергияни
қўзғатувчи: асал, лимон, писта, бодом, ширинликлар, тухум, апельсин, газли
ичимликларни чеклаш каби зарур чораларни қўллаш тавсия этилади
[11].
Агар болада мавсумий аллергик ҳолат аниқланган бўлса, у ҳолда уйда
биринчи ёрдам ўрнида қўлланиладиган
антигистамин, гормонал препаратлар
ҳамда спазмни бартараф этувчи аэрозоль спрей ва уколлар доимий равишда
бўлиши лозим.
Хулоса. Дориларни
респиратор аллергозда хам, бронхиал астмада хам
албатта аллерголог тавсия этган бўлиши керак. Шифокор бола ёши ва аллергик
хуружнинг даражасига кўра дори препаратларини тавсия этади. Ундан ташқари,
болада аллергия хуруж қилган вақтда кўкатлардан тайёрланган таомлар, сут
маҳсулотлари, дуккакли ўсимликлар нўхат, мош кабиларни бермаслик тавсия
этилади. Аллергия хуруж қилган вақтда болага кўп миқдорда суюқлик бериш ва
кўпроқ тоза ҳавога олиб чиқиш яхши ёрдам беради
.