“ PEDAGOGS ” international research journal ISSN: 2181-4027 _SJIF: 4.995 www.pedagoglar.uz Volume-27, Issue-1, February - 2023 10 РЕСПИРАТОР АЛЛЕРГОЗЛАРДА БРОНХИАЛ АСТМАНИ УЧРАШ ЧАСТОТАСИ Матниёзова Зайнаб Тўхтабоевна Бухоро давлат тиббиёт институти, Педиатрия кафедраси ассистенти Резуме. Ушбу мақолада болаларда репиратор аллергозлар ва бронхиал
астма касалликларини кечиши, уларни бирга учраши, келиб чиқиш сабаблари,
диагностикаси ва даволаш тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар: Аллергия, бронхиал астма, респиратор, экзоаллергенлар,
эндоаллергенлар.
Респиратор аллергоз
–
умумий термин бўлиб, аллергенлар (чанг,
ўсимликлар чанги, уй ҳайвонлари) сабабли юзага келадиган пастки ва юқори
нафас йўллари касалликларидир.
Аллергик реакцияга сабаб бўлувчи кўп
омиллар талайгина, организм баъзан бир қарашда мутлақо зарарсиздек кўринган
ўсимликлар чанги, жониворлар жуни, озиқ
-
овқат маҳсулотлари кабилардан
ҳимояланганда аллергия юзага келади. Аллергия енгил кечиши ҳам, ҳаётга хавф
соладиган даражада оғир ўтиши ҳам мумкин.
Респиратор аллергоз асосан
болаликдан бошланади ва оқибати бронхиал астма билан тугайди. Бу касаллик
индивидуал, яъни ҳар бир хаста одамда ўзига хос ҳолатда кечади. Кимдадир
баҳорда турли дов
-
дарахтлар ҳамда ўсимликлар гуллаган даврда гулчангга
нисбатан аллергия қўзғалса, яна кимдадир уй ёки қоғоз чангига нисбатан унинг
организмида сезгирлик ошиб кетади. Яна бировларда эса ҳайвонларнинг жуни
сабабли дард ривожланади. Умуман олганда ушбу хасталик бронхиал астма
(зиққинафас), дерматит (тери яллиғланиши) ҳамда “эшакеми” (қичима)
касаллиги асосида юзага келади
[3,4].
Шунингдек, айрим инфекцион (юқумли)
хасталиклар ҳам аллергия билан кечади. Ушбу ҳолатда аллергияни юқумли дея
аташ жоиздир. Айрим ҳолатларда айнан бир аллергенлар турфа беморларга ҳар
хил вақтда турлича таъсир этади.
Яъни, гигиенанинг таъсири хусусидаги фараз.
Бу фаразга кўра ҳаддан зиёд гигиенага амал қилиш натижасида организмнинг
турли антигенлар билан ўзаро таъсири камаяди ва иммун тизими заиф
ривожланади. Айниқса, бу ёш болаларда кузатилар экан. Ер юзи аҳолисининг
кимёвий ишлаб чиқарилган сунъий озиқ
-
овқат маҳсулотларига ўта ружу қўйиши
сабабли ҳам аллергик касалликлар авж олмоқда
[1].
Натижада бу дард сабабли
беморларнинг эндокрин ва асаб тизими жиддий шикастланади ва унинг
фаолияти издан чиқади.
Ичакнинг мотор фаоллигининг секинлашиши ёки
кучайиши, фермент тизимининг бузилиши бутун овқат ҳазм қилиш тизимининг