|
S. B. Bairova, G. M. Abduraupova bemorlar bilan ishlash asoslari
Текширувчи саволлар – аввал айтилган тасдиқни
тушунтириб беради. Суҳбат давомида беморни тушунган ту-
шунмаганингизни аниқлаб, қўшимча маълумотлар олиш
имкониятини беради.
38.
Рағбатлантириш – беморда ўз-ўзига ишонч ҳосил
қилиш бўлиб, рағбатлантириш ёрдамида бемор ўз муам-
моларини ўзи ҳал эта олишига ишончингизни билидириш
демакдир.
39.
Мимика – юз мускулларининг ҳаракати.
40.
Жестика – тана ўзгариши, гавда тузилиши, юриш,
қўл ҳолати, силаб-сийпалаш, итариш каби бутун тананинг
ҳаракатланишидир.
41.
Инфекция (лотинча инфекцио – ифлосланиш, юқиш
деган маънони англатади) – бу касаллик туғдирувчи микро-
организмларнинг организмга кириши бўлиб, бунда организм
билан улар орасида мураккаб жараёнлар мажмуйи ривож-
ланади.
42.
Dostları ilə paylaş: |
|
|