Pedagogs international research journal



Yüklə 325,88 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə8/175
tarix28.11.2023
ölçüsü325,88 Kb.
#169379
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   175
102-74-PB


PEDAGOGS

 
 international research journal ISSN: 
2181-4027
_SJIF: 
4.995
 
www.pedagoglar.uz
 
Volume-27, Issue-1, February - 2023
 
11
ишида номутаносибликка олиб келади. Натижада, газ ишлаб чиқариш ва 
ўртасидаги мувозанат газни ютувчи микрофлора, дисбиёз ривожланади, 
беморнинг аҳволини оғирлаштирадиган, қорин оғриғи, диарея ёки ич қотиши 
пайдо бўлади
[5].
Ҳозирда аллергик касалликларнинг тури кўп. Шунингдек, унинг 
клиник белгилари ҳам турли
-
тумандир. Ушбу хасталик белгиларини осонгина 
бошқа дард билан адаштириш мумкин. Фақатгина тажрибали мутахассис 
шифокоргина беморга тўғри ташхис қўйиши мумкин. Мисол учун, респиратор 
аллергия аллергеннинг организмга юқори нафас йўллари орқали тушиши 
сабабли ривожланади. Бундай аллергенлар сирасига турли газлар, чанглар ҳамда 
жуда майда чанг заррачалари киради. Ушбу аллергенлар аэроаллергенлар дея 
аталади. Юқори нафас йўллари аллергиясини шундай хасталиклар сирасига 
киритиш мумкин. Аллергиянинг бу тури қуйидаги клиник белгилар билан 
намоён бўлади.
Яъни, аксириш, буруннинг қичиши, тумов (ёки бурундан сув 
келиши), айрим ҳолатларда беморда кучли йўтал кузатилади. Шунингдек, хаста 
кишининг ўпкасида хириллаш каби товушни эшитиш мумкин. Айрим 
ҳолатларда касал одам бўғилиб қолади. Бундай клиник белгиларга қараб беморда 
бронхиал астма ёки аллергик ринит ривожланмоқда, деб тахмин қилиш 
мумкин
[6]. 
Касал одамнинг бирдан нафас олиши оғирлашиб, у ҳансирай бошлайди. 
Гўёки ҳаво етишмаётгандай бўғилиб қолади. Беморнинг аъзои –
бадани тутқаноқ 
тутгандай титрайди. У ҳушини йўқотади. Танасига тошма тошади. Беихтиёр 
хаста киши пешобини тутаолмай қолади. Ихтиёрсиз ичи келиши мумкин ҳамда 
касал одам қусади. Агар юқорида таъкидланган белгиларни бирор кишида 
кузатсангиз зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг ёки “Тез тиббий 
ёрдам”ни чақиринг.
Акс ҳолда беморнинг ҳаёти хавф остида қолади ва у вафот 
этади. Аллергиянинг грипп ва ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция)ларга 
ўхшаш клиник белгили турида беморнинг тана ҳарорати ошмайда ҳамда унинг 
бурнидан келадиган суюқлик шаффоф рангда бўлиб, сувга ўхшайди. Аксириш 
эса тинимсиз ва тез
-
тез кузатилади
[2]. 
Ушбу хасталик аллерген сабабли узоқ 
чўзилади. Грипп ва ЎРВИ касаллигига чалинган бемор эса унга нисбатан тез 
тузалади.
Нотўғри овқатланиш ва носоғлом турмуш тарзи аллергик хасталиклар 
сабабчисидир. Айниқса, сунъий бўёқли турли кимёвий қўшимчалар солинган 
озиқ
-
овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ва шундай рангдаги газли яхна 
ичимликларни ичиш, кучли руҳий зўриқиш ёки қаттиқ ҳис
-
ҳаяжонга берилиш 
ҳамда бирор нарсадан тўсатдан
сесканиб қўрқиш ҳам аллергия ривожланишига 
сабаб бўлади
[7]
. Шунингдек, ушбу дардга наслий мойиллик ҳам мавжуд. Яна 
донор плазмаси ёки вакцинадаги ёт оқсилнинг организмга тушиши ҳамда чанг 
(кўча, уй ҳамда қоғоз, гул чанги), замбуруғ споралари, моғор, турли
дори 



Yüklə 325,88 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   175




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin