RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNING YANGI O‘ZBEKISTON RIVOJIGA TA’SIRI Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi Сўровномада иштирок этган хизмат кўрсатиш корхонаси рахбар ва ходимларининг
85%и(жами 140 тадан 119 нафари) фаолиятни рақамлаштириш жараёнларини
режалаштириш ва бошқаришни яхлит ҳолда ташкил этилиши лозимлигини кўрсатиб
ўтишган.
Умумий респондентлар(200 нафар)нинг 42 %и (84 нафар) рақамли технологияларни
фаолиятнинг ташкилий
-
бошқарув жараёнларига, 31 %и (62 нафар) бевосита хизмат
кўрсатиш жараёнларига, қолган 27 %и (54 нафар) рақамли технологияларни ҳар икки
жараёнга баравар жорий этилишини муҳим деб ҳисоблаганлар. Респондентларнинг 98 %и
(147 нафар) хизматлар соҳасида яхлит рақамли платформага асосланган бошқарув
тизимини шакллантириш лозим деб ҳисоблайдилар.
Кўриниб турибтики, вилоятда хизматлар истеъмолчиларининг ҳам соҳанинг
инновацион ривожида рақамли технологиялардан фойдаланиш борасида ижобий
қарашлари мавжуд. Хизмат истеъмолчилариниг фикрича, хизмат кўрсатиш корхоналарида
рақамли технологиялардан фойдаланиш истеъмолчилар вақтларини тежашга, ортиқча
“қоғозбозлик”ни олдини олишга ва янги хизматлардан баҳраманд бўлишга ёрдам беради.
Хизмат кўрсатиш корхоналарида инновация фаолиятини ташкил этиш ва
ривожлантиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш самарасини аниқлаш ва бу
жараёнга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиб келаётган омилларни аниқлаш учун, мавжуд
муаммоларни албатта тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш ҳамда хизматлар соҳасини
рақамлаштиришга алоқадор илмий
-
тадқиқот муассасаларининг етакчи мутахассислари
фикри асосида эксперт баҳолаш талаб этилади.
Юқоридаги тадқиқотдан шуни хулоса қилиш мумкинки, Наманган вилоятида
фаолият олиб бораётган хизмат кўрсатиш корхоналари ходимлари ва хизмат
истеъмолчилари худуднинг хизмат кўрсатиш корхоналарида рақамли технологиялардан
фойдаланиш соҳанинг инновацион ривожига ижобий таъсир этади ва истеъмолчи
қониқишлари ортишига ҳизмат қилиб, хизматларга бўлган талаблар ортишига олиб келади.
Бу борада янада кенгроқ доирада сўровномалар ўтказиш, экспертлар хулоса ва
таклифларини тадқиқ қилиш Республикамизда хизматлар соҳасининг кенг ривожланишига
хизмат қилади.