RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNING YANGI O‘ZBEKISTON RIVOJIGA TA’SIRI Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi ХИЗМАТ КЎРСАТИШ КОРХОНАЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ Худайбердиева Наргиза Низомиддин қизи, 2-
курс докторанти. Наманган давлат университети
e-mail:
shin-set-sunan@mail.ru
Аннотация: Мақолада хизмат кўрсатиш соҳасининг замонавий иқтисодиётдаги ўрни,
хизматлар соҳасида инновация жараёнларини ташкил этиш асослари ва бунда рақамли
технологияларнинг аҳамияти ёритилган. Шунингдек, Наманган вилояти хизмат кўрсатиш
корхоналари ва хизмат истеъмолчилари иштирокида ўтказилган анкета сўровномалари
натижалари таҳлил қилинган.
Калит сўзлар: хизматлар бозори, инновацион ривожланиш, рақамли технологиялар,
хизмат турлари рақобатбардошлиги
Abstract: The article states the role of service sector in modern economy, the basics of
organizing innovation processes in service companies and the role of digitalization for service
sector. There are given the results of questionnaire which was held among service companies and
service consumers
Keywords: service market, innovation development, digital technologies, the
competitiveness of service types
Жаҳон иқтисодиётида тобора улуши ошиб бораётган хизматлар бозори энг тез
ўзгарадиган бозор бўлиб, бу соҳанинг инновацион ривожланиши унинг субъектларидан
инновация жараёнларини тўғри ташкил этиш ва бошқаришни талаб этади. Хизматлар
соҳасида инновация жараёнларини самарали амалга ошириш ва бошқариш, рақамли
технологиялар ёрдамида мавжуд хизматлар сифатини ошиши ва янги хизматлар таклифини
пайдо бўлишига сабаб
бўлади ва бу ўз ўрнида миллий иқтисодиётнинг ва жаҳон
иқтисодиётининг ўсишига хизмат қилади. Иқтисодиётни босқичма босқич рақамлаштириш
орқали хизматлар соҳаси ривожланиши учун зарурий инфратузилма тизимларини
ривожлантириш замонавий иқтисодиёт субъектлари учун асосий вазифалардан бирига
айланди.
Мамлакатимизда содир бўлаётган бозор муносабатларининг ривожланиши
шароитларида хизматлар соҳасида ҳам сезиларли даражада ўзгаришлар содир бўлмоқда.
Охирги ўн йилликда хизматлар соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши жадал ўсиш
тенденциясига эга. Хусусан, 2022 йилда ЯИМ ҳажми 888,3 трлн. сўмни ташкил этган бўлса,