Мобил телефонвамобил алоқамуҳити. Мобил телефон – мобил алоқада фойдаланиладиган телефон аппарати тури. Ҳозирги кунда, мобил телефон клавиатура ва экранга эга бўлиб аста-секин компьютер, факс аппарати, телефон аппарати, қайдлар китобчаси вазифаларини бажарувчи кўп мақсадли абонент тизимига айланмоқда. Мобил алоқа муҳити – таянч станциялар ва бир гуруҳ абонентлар тизимидан иборат бўлиб, абонентларнинг бир-бирлари билан ўзаро ахборот алмашинувини таъминловчи техник воситалар мажмуаси. Мобил алоқа тизимида барча маълумотлар мобил телефон орқали электромагнит тўлқинлари кўринишида симсиз ҳаво орқали узатилади.
Мобилалоқахизматиоператорлари. Мобил алоқа хизмати операторлари – абонентлар (мижозлар) учун мобил алоқа хизматларини таклиф қилувчи ташкилотдир. Операторлар вазифасига радио частотадан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш учун керакли ҳужжатларни олиш, ўзининг мобил тармоғини ташкил қилиш, фойдаланиш, хизмат шартларини ишлаб чиқариш, хизмат тўловларини йиғиш ва техник хизмат кўрсатиш киради. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ҳудудида 5 та мобил алоқа оператори хизмат кўрсатмоқда, булар “Уздунробита” МЧЖ ҲК – МТС, “Юнител” МЧЖ ҲК - Билайн, “Коском” МЧЖ – Ucell, “Rubicon wireless comunication” МЧЖ –
“Перфектум Мобайл”, Ўзбектелеком АК – “Ўзбектелеком Мобайл”. Ушбу 5 та мобил оператор томонидан бугунги кунда мобил сўзлашув, SMS, MMS, GPRS, telegram xizmati, pul mablag’lari o’tkazish xizmati, Интернет каби хизматлар кўрсатилмоқда.
Мобилалоқаҳизматлари:сўзлашув,мобилинтернетвапочта. Мобил алоқа ҳизматлари – мобил алоқа воситалари ёрда- мида абонентларнинг сўзлашуви, мобил ин- тернет ва почта хизматлари амалга оши- рилади.
Сўзлашув – телефон рақами терилганда жорий мобил оператор таянч станциянинг антеннаси чақираётган ва чақирилаётган абонентларни аниқ- лайди. Шундан сўнг ушбу ахборот узиб улагичга (коммутатор) юборилиб иккита абонент боғланади ва ушбу абонентлар орасида сўзлашув (маълумот алмашиниш) амалга оширилади. Яъни иккита ҳаракатланувчи абонентнинг мобил телефонлар орқали ўзаро мулоқоти - сўзлашувдир.
Мобил Интернет – ҳаракатдаги абонентлар учун мобил алоқа тармоқ- лари орқали Интернет ресурсларидан фойдаланиш технологияси. Мобил алоқа тармоқларида сўровлар ва сўзлашиш маълумотлари ахборотларнинг пакетли кўринишида узатилади. Бунда юқори даражали хизматни амалга ошириш, айниқса бизнесни самарали бошқариш имконияти яратилади. Мобил Интернетнинг қулайлиги шундан иборатки, бунда фойдаланувчининг қаерда ва қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар у мобил алоқа атрмоғи орқали Интернет хизматларидан фойдаланиши имкониятига эга бўлади. Мо- бил Интернет хизматидан фойдаланиш учун махсус симсиз модем қурилмаси ёки ушбу хизмат ёқтирилган мобил телефон бўлиши керак.
Мобил почта - Интернет ресурсларидан фойдаланган ҳолда абонент- нинг мобил телефони орқали шахсий электрон почта хизматидан фойда- ланиш имконияти. Бунда Интернет тармоғи ёрдамида оддий электрон почта хизматидан фойдалиш каби мобил телефонлар ёки бошқа мобил алоқа
воситалари орқали ихтиёрий вақтда ихтиёрий жойда электрон почта хизма- тидан фойдаланиш, яъни почта хабарларини олиш, ўқиш ва жавоб йўллаш мумкин.
Мобил алоқа воситалари: Smartphone, iphone вапланшетлар. Ҳозирги кунда мобил телефонларнинг ва бошқа мобил алоқа воситаларининг шунақа тур-
лари ишлаб чиқарилмоқда-ки, булар вазифалари жиҳатидан персонал ком- пьютердан қолишмайди. Бундай мобил алоқа воситалари ёрдамида ҳуж- жатлар билан ишлаш, мусиқа тинглаш, видеоклип томоша қилиш, ўйинлар ўйнаш, ҳатто радиоэшиттириш ва телевидениедан ҳам баҳраманд бўлиш мумкин.
Смартфон (smartphone) инглизчадан таржима қилинганда “ақлли телефон” маъносини англатади. Функционаллиги жиҳатидан чўнтак шахсий компьютерига яқин бўлган мобил телефон. Бунда чўнтак компьютерининг барча вазифалари мужассамланган.
iPhone - тўрт диапазонли мультимедияли смартфонлар линейкаси. iPhone ўзида телефоннинг асосий вазифаларидан ташқари коммуникатор ва интернет планшетларнинг асосий функцияларини ҳам қамраб олган.
Интернет планшетлар – бу махсус мобил қурилма бўлиб, шахсий ком- пьютернинг классик намунасидир. Планшетлар (масалан iPad) ташқи кўри- ниш жиҳатидан компьютердан бутунлай фарқ қилади. Планшетлар фақат- гина экрандан ташкил топган бўлиб, бошқа қўшимча қурилмалар (сичқонча, клавиатура) виртуал кўринишда ташкил этилган. Планшетлар тўлиқлигича мобил алоқа муҳити орқали Интернет хизматларидан фойдаланишга ва ҳужжатлар билан ишлашга ихтисослашган.