Raqamli iqtisod va 4.0 Industriyaning korporativ miqyosdagi joriy qilinish yo’nalishlariga misol sifatida quyidagilarni ko’rsatishimiz mumkin:
Professional hizmatlar – on-demand professional services – buxgalter hizmatlari, dizaynar hizmatlari, maslahatchilar, tarjimonlar va boshqalar. Jamoaviy moliyalashtish – collaborative finance – kraudfunding (crowd-funding), o’zaro kreditlash (peer-to-peer lending) Uyda ko’rsatiladigan hizmatlar – on-demand household services Uy-joydan birgalikda foydalanish (peer-to-peer accommodation) Transportdan birgalikda foydalanish (peer-to-peer transportation) Юкоридагиларнихисобгаолганхолда, рақамлииқтисодиётнимамлакатмиқёсидаривожлантиришвабусоҳадамалакаликадрлартайёрлашучунқуйидагисаволларгабаҳоли-қудратжавобберишкеракбўлади: Мамлакатимиздаги таълим ҳамжамияти рақамли технологиялар билан боғлиқ мутахассислар эга бўлиши лозим бўлган кўникмаларга тахминан бўлса ҳам тайёрми? Профессор-ўқитувчилар ушбу соҳада дарс беришга лаёқатлими? Қайси институт ва университетларда рақамли иқтисодиёт асосларини ўқитиш керак? Toshkent Moliya instituti R.H. Ayupov va G.R. Boltaboeva Бу соха буйича профессор-ўқитувчиларнинг малакаси қаерда ва қандай тартибда амалга оширилиши лозим? Рақамли иқтисодиёт соҳасида китоблар, дарсликлар, таълим дастурлари, илмий-услубий материаллар ва ўқув қўлланмаларини кимлар, қачон ва қаерда тайёрлайдилар ҳамда улар қандай молиялаштириладилар? Рақамли иқтисодиёт соҳасида тайёрланилган укув материаллари кандай тартибда ва ким томонидан таркатилади? Шуни хам айтиш керакки, хозирги замонда университетларни хам бир канча турларга ажрата бошладилар, шу жумладан,университет 1.0 - факатгина умум таълим университети сифатида фаолият кўрсатади, университет 2.0 эса таълим ишлари билан бир каторда илмий изланишлар хам олиб боради, университет 3.0 - таълим бериш ва илмий изланишлар билан бир каторда билимларнинг тижорий ишлатилишини амалга оширади, университет 4.0 эса таълим бериш ва илмий изланишлар хамда тижоратлаштириш билан бир каторда замонавий илмий кадрлар - PhD ва DSc ларни хам фаол тайёрлашни амалга оширади ва нихоят, университет 5.0 юкоридаги барча ишларни амалга оширган холда, тўлик ракамлаштирилган холда ва мобил технологиялар воситасида фаолият кўрсатиб, тўлаконли ракамли университет сифатида фаолият курсатади. Бир канча соха мутахассисларнинг фикрларига кура, бундай 5.0 университетларда бир вактнинг узида масофавий тарзда унлаб миллион инсон таълим олиш имкониятига эга булади. Ракамли иктисодиётга ўтиш даври давомида мамлакатимизда хам университетларнинг янги моделлари шаклланиши лозим ва экспертлар бу моделлар асосида яратиш мумкин бўлган бир қатор янги функцияларни алоҳида ажратиб кўрсатдилар: Атроф-муҳитдаги оламни моделлаштириш (simulation, setting university). Toshkent Moliya instituti R.H. Ayupov va G.R. Boltaboeva Атрофдаги оламни моделлаштириш функциясини максималлаштириш, яъни моделлаштириш функциясини амалга ошириш, бунда ОТМ лар шартли қилиб айтганда, атрофдаги оламни моделлаштииш ва виртуал олам яратишга қодир бўлган кадрлар ва педагоглар тайёрлайди. Тизимли даражада янги виртуал моделлар яратиш учун етарли бўлган техник ва дастурий ресурсларни максималлаштириш. «Pocket unicorn university» модели, яъни, якка инсонлар яратадиган университет модели - унинг асосида шаклланадиган янги стартаплар яратиш функциясини максималлаштириш. Бугунги кунда “singularity university” моделида дунёда намоён бўлган рақамли мафкурани максималлаштириш. Ўқишдан манфаатдор бўлган талабалар ва болаларнинг 80%и муаммолари ҳал эта оладиган бўлиб шаклланадиган мотивация тизимини максималлаштириш. Иқтидор намоён бўлишини максималлаштириш, яъни, ҳар қандай йўналишда пайдо бўлган ҳар қандай иқтидорни рағбатлантириш. Миллий иқтисодиётнинг рақобатли устунликларини максималлаштириш, биринчи навбатда, рақамли иқтисодиёт соҳасида, дастурлашда ва глобал бозорда ишлайдиган компанияларда бу ишни амалга ошириш. Университетнинг бутун миссиясини дунёни ағдар-тўнтар қилиб юборадиган қандайдир битта янги маҳсулот яратишга бағишлайдиган даъватини максималлаштириш. Тўпланган илмий капитални ва унинг сифатини максималлаштириш. Экотизимни максималлаштириш, яъни, бугунги кунда тартибга солувчи томонидан белгилаб берилган меъёрий доиралар билан чекланган ўқитишдаги вазифаларни ҳал қилиш учун мавжуд компетенцияларга эга бўлган инсонларни максимал даражада жалб қилиш. Toshkent Moliya instituti R.H. Ayupov va G.R. Boltaboeva