Samarqand davlat universiteti pedagogika kafedrasi


-модда. Таълим жараёнига ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий этиш



Yüklə 3,27 Mb.
səhifə63/283
tarix20.09.2023
ölçüsü3,27 Mb.
#146051
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   283
Samarqand davlat universiteti pedagogika kafedrasi

35-модда. Таълим жараёнига ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий этиш
Ўқув режалари ва ўқув дастурлари тегишли таълим босқичларининг мақсад ҳамда вазифалари асосида ишлаб чиқилади.
Тегишли давлат таълим муассасалари ва ташкилотларидаги ўқув режалари ва ўқув дастурларининг мазмуни, уларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
Умумтаълим фанларининг ўқув дастурлари шахсни ҳар томонлама камол топтиришга, таълим олувчиларда билим, малака, кўникмаларни, савияни шакллантиришга ва уларнинг қобилиятини ривожлантиришга қаратилган бўлиши керак.
Касбга оид фанларнинг ўқув дастурлари таълим олувчилар томонидан тегишли касблар ва мутахассисликларни эгаллашга қаратилган.
Таълим жараёнига ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий этиш таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий этиш жараёнида замонавий педагогик технологиялар, ўқитишнинг инновацион шакллари ва усуллари, ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилади.
Таълим жараёнига ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий этиш чоғида таълим ташкилотлари кредит-модуль тизимига асосланган ўқитиш технологияларидан фойдаланиши мумкин.
Ўқув режасида, қоида тариқасида, таълим жараёнининг жадвали, ўқитишнинг бошланиши, муддати ва даврийлиги, ўқув йиллари, чораклар, семестрлар, амалиёт, таътиллар ҳамда аттестация, ажратилган ҳафталар сони, ўрганиладиган фанлар (модуллар) ва уларга ажратилган соатлар (кредитлар) ҳамда бошқа зарур параметрлар акс эттирилади.
Профессионал ва олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир ўқув режаларда таълим олувчилар учун амалиёт ўташ назарда тутилади.
Таълим олувчиларнинг амалиётни ўташ тартиби ва уни ташкил этиш таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан белгиланади.
Профессионал ва олий таълимга доир ўқув режалари давлат таълим стандартларига мувофиқ мутахассислик фанларидан, шунингдек умумкасбий, математика, табиий-илмий, гуманитар ва қўшимча фанлардан шакллантирилади.
Ўқув режаларига давлат бошқаруви органларининг топшириқларига асосан ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган бошқа йўл билан қўшимча фанларни киритишга йўл қўйилмайди.



Yüklə 3,27 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   283




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin