10-мавзу. Глобал бозорда бизнес маркетинг стратегиялари Халқаро бозорда фирма стратегияларининг турлари ва хусусиятлари. Халқаро маркетингда нарх шаклланишининг ўзига хос томонлари. Халқаро бозорга йўналтирилган маркетинг хизматини яратиш. Трансмиллий корпорацияларнинг ташкилий тузилмалари.
11-мавзу. В2В бозорида товар стратегиялари В2В бозорида бренд яратиш жараёни. Брендларнинг аҳамияти. Товар ассортименти ва номенклатураси. Товарларни ўраб-жойлаш, қадоқлаш. Товарлар сифатини бошқариш. Халқаро сифат тўгараклари. Товарларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш. Саноат товарларининг “ҳаётий” даври ва унинг асосий босқичлари.
12-мавзу: Янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш стратегияси Маҳсулот портфелини таҳлил қилиш. Янги маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни. Янги маҳсулотни яратиш босқичлари. Инновацион маҳсулотлар яратиш. Янги маҳсулотларни бозорга киритиш.
13-мавзу. В2В бозорида нарх стратегиялари В2В бозорида нархларнинг шаклланиши, ўзига хос хусусиятлари. Нарх белгилашга таъсир қилувчи омиллар. Нарх белгилаш усуллари. Нарх стратегиялари. “Бозорга кириб бориш” стратегияси, “бозорни ёриб ўтиш” стратегияси, “бозорни қаймоғини олиш” стратегияси.