Sh. Maxmudov «statistika» fanidan o’quv uslubiy majmuasi


Динамикани статистик ўрганиш усуллари



Yüklə 3,56 Mb.
səhifə9/180
tarix16.12.2023
ölçüsü3,56 Mb.
#181369
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   180
portal.guldu.uz-Statistika O`UM

2.1.10. Динамикани статистик ўрганиш усуллари .
Ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар динамикасини урганиш аҳамияти ва уни статистик тадкик қилиш зарурлиги.
Динамика қаторлари моҳияти ва турлари. Динамика қаторларини тузиш коидалари. Динамика қаторларини таҳлил қилиш кўрсаткичлари. Динамика қаторлари уртача кўрсаткичларини ҳисоблашнинг узига хос хусусиятлари.
Динамиканинг ташкил этувчилари: асосий тенденция, мавсумий ва конъюнктуравий тебранишлар. Динамика қаторларида асосий тенденция мавжудлиги тугрисидаги фаразни Фостер-Стюарт усули ёрдамида баҳолаш. Динамика қаторларида асосий тенденцияни аниклаш усуллари: даврларни узайтириш; оддий ва тортилган сирганчик уртача даражаларни ҳисоблаш; уртача усиш суръатларини ҳисоблаш; аналитик текислаш.
Тренд параметрларини “энг кичик квадратлар усули” ёрдамида аниклаш. Тренд адекватлиги(ишончлилиги)ни Фишер мезони ёрдамида баҳолаш. Динамика қаторлари даражаларини экстрополяциялаш ва интерполяциялаш масалалари. Тренд тенгламаси асосида башоратлаш масаласи ва унинг ишончлилигини Стьюдент мезони ёрдамида баҳолаш.
Динамика қаторлари мавсумий тебранишларни статистик урганиш усуллари. Мавсумийлик индекси. Мавсумий тебранишлар тенгламасини Фурье қаторлари ёрдамида аниклаш. Мавсумий тебранишли динамика қаторлари тренд тенгламасини тузиш масаласи.
Динамика қаторлари уртасидаги богланишни урганишда корреляцион ва регрессной таҳлилни кулланиши. Автокорреляция ва уни улчаш зарурлиги. Динамика қаторларида автокорреляция мавжудлигини Дарбин - Уотсон мезони ёрдамида баҳолаш. Динамика қаторлари уртасидаги богланишларни регрессия тенгламаси.


2.1.11. Иқтисодий индекслар.
Иқтисодий индексларнинг моҳияти ва аҳамияти. Иқтисодий индексларнинг таснифлари. Индивидуал индекслар - нисбий микдорлар эканлиги. Дюто ва Карли индекслари - умумий индексларни ҳисоблаш (тузиш) йулидаги дастлабки кадам, уларнинг камчиликлари. ьазн танлаш муаммоси-индекс услубининг принципиал масаласи сифатида.
Умумий индексларни синтетик ва аналитик концепция (назария)лари, уларнинг узига хос хусусиятлари. Агрегат индекслар ва уларни тузиш тартиби. Ласпейрес ва Пааше агрегат индекслари ҳамда уларнинг хоссалари. Уртача арифметик ва уртача гармоник индекслар ҳамда уларни қўллаш шарт-шароитлари.
Индексларни тест назарияси. Фишер идеал индекси ва унинг хос жихатлари.
Базисли ва занжирли агрегат индекслар. Узгармас ва узгарувчан вазнли агрегат индекслар. Худудлараро таккослаш индекслари ва уларни тузиш масалалари.
Ўртача даража динамикасига омиллар таъсирини индекс таҳлили. Узгарувчан ва узгармас таркибли индекслар. Таркибий силжишлар таъсирини баҳолаш. Таркибий силжишлар индекси. “Статистик пародокслар”ни тушунтиришда таркибий силжишлар индексини кулланиши. Куп омилли таркибий силжишлар ва уларнинг таъсирини индекс таҳлили. Ассортимент силжишлари ва уларнинг таъсирини индекс усули ёрдамида таҳлил қилиш.
Натижавий кўрсаткич мутлак кушимча усишига таъсир этувчи омиллар ролини индекс таҳлили.
Статистика амалиётида иқтисодий индексларни қўллаш йуналишлари. Истеъмол бахолари индекси. ЯИМ дефлятори.

Yüklə 3,56 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   180




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin