ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
«Ижтимоий-иқтисодий» факультет
«Иқтисодиёт» кафедраси
|
-
«ТАСДИҚЛАНДИ»
Ўқув ишлари бўйича проректор
_____________ Ф.Г.Шарипов
«___» ______________ 2019 йил
№__________
|
|
«СТАТИСТИКА»
ФАНИНИНГ ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси: 200 000 – Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ
Таълим соҳаси: 230000 – Иқтисод
Таълим йўналиши: 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар бўйича)
5111100 – Касб таълими: Иқтисодиёт
|
|
|
|
|
|
|
Умумий ўқув соати:
|
248 с (3-семестр–124 соат, 4-семестр-124 соат)
|
|
|
Шу жумладан:
Маъруза
Амалий машғулот
Мустақил таълим
|
64 с (3-семестр – 32 соат, 4-семестр - 32 соат)
64 с (3-семестр – 32 соат, 4-семестр - 32 соат)
120 с 3-семестр – 60 соат, 4-семестр - 60 соат)
|
|
Гулистон -2019
Фаннинг ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил “__” __ даги “__”-сонли буйруғи билан (буйруқнинг ____-иловаси) тасдиқланган “Статистика” фани дастури асосида тайёрланган.
Фан дастури Гулистон давлат университети Кенгашининг 2019 йил “___” ____________даги ___ -сонли баёни билан тасдиқланган.
Тузувчи:
|
|
Махмудов Ш.Х.
|
ГулДУ Иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси
|
|
|
Тақризчи:
|
|
Сатторқулов О.Т.
|
ГулДУ Иқтисодиёт кафедраси, иқтисод фанлари номзоди, доцент
|
ГулДУ Ижтимоий-иқтисодий факультети декани: __________ Б.Тўйчибоев
“___” “_____________” 2019 йил
ГулДУ Иқтисодиёт кафедраси мудири: _____________ О.Сатторқулов
“___” “_____________” 2019 йил
ГулДУ Ўқув-услубий бўлим бошлиғи : ______________ И.Худойбердиев
“___” “_____________” 2019 йил
1. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Ушбу фан, унинг таркибий кисмлари оммавий ижтимоий-иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар моҳияти, миқдор ва сифат томонларини, статистик кўрсаткичлар тизими ва уларнинг ўзаро боғлиқлилари, ўртача, динамик, корреляция, ренрессия кўрсаткичларини ҳисоблашнинг жамият иктисодий ривожланишидаги ўрни каби кўплаб масалаларни қамраб олади. Жамиятда мавжуд статистик қонуниятларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнларининг моҳиятини тушунишда талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради.
“Статистика” умумийкасбий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 3- ва 4-семестрларда ўқитилиши кўзда тутилган. “Статистика” фани умумкасбий фанлар туркумига киради ва 5230100-Иқтисодиёт таълим йўналишида ўқитилади. Мазкур фанни ўзлаштириш учун ўқув режасидаги “Иқтисодиёт назарияси”, “Иқтисодчилар учун математика”, “Микроиқтисодиёт”, “Макроиқтисодиёт”, “Институционал иқтисодиёт” фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлари талаб этилади. Мазкур фандан олинган билимлар эса “Эконометрика асослари”, “Бизнесни режалаштириш”, “Макроиқтисодий таҳлил”, “Иқтисодиётни прогнозлаштириш” ҳамда ихтисослик фанларидан амалий машғулотларини бажаришда кенг қўлланилиб, бўлғуси мутахассисларда кўникма ва малака шаклланишида муҳим ўрин тутади.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларда статистика назарияси, методи ва амалиёти тўғрисида бир тизимга солинган билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат. Фаннинг вазифалари - статистика предмети ва методи, унинг аҳамияти ва роли ҳақида чуқур билимга ва тасаввурга эга бўлиш; статистиканинг назарий, услубий ва амалий масалаларини ҳар тарафлама ўрганиш; Ўзбекистонда давлат статистикасининг ташкил этилиши, унинг “Давлат статистикаси ҳақида”ги Конундан келиб чиқадиган вазифалари ва ҳуқуқларини билиш; статистик кузатиш моҳияти, турлари, дастур - услубий ва ташкилий масалаларини ўрганиш; статистик кузатиш маълумотларини сводкалаш ва гурухлаш ҳамда унинг натижаларини статистик жадвалларда ифодалай олиш; тақсимот қаторларини тузиш ва таҳлил қилиш усулларини эгаллаш; статистик кўрсаткичлар, уларнинг турлари ва шакллари, таққослаш йўллари, макро ва микро иқтисодий кўрсаткичлар ҳақида чуқур тасаввурга эга бўлиш; танланма кузатишнинг моҳияти, назарий ва амалий масалалари, танланманинг репрезентативлигини баҳолаш йўлларини билиш, илмий ва тажрибавий гипотезаларни статистик текшириш ва ечимларни олиш усулларини эгаллаш; бозор ҳодисалари ўртасидаги сабаб-оқибат боғланишларини очиш учун корреляцион-регрессион таҳлилни қўллай олиш; динамика қаторларини тузиш ва таҳлил қилиш усулубиятини билиш; статистика амалиётида қўлланиладиган иқтисодий индексларни ҳисоблаш тўғрисида тасаввурга эга бўлишни таъминлаш, ҳамда улар асосида хулосалар чиқариш бўйича кўникмалар ҳосил қилишдан иборат.
Dostları ilə paylaş: |