Sh. Maxmudov «statistika» fanidan o’quv uslubiy majmuasi


Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар



Yüklə 3,56 Mb.
səhifə3/180
tarix16.12.2023
ölçüsü3,56 Mb.
#181369
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   180
portal.guldu.uz-Statistika O`UM

1.2.Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар

“Статистика” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида бакалавр:


• статистиканинг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари;
• ҳозирги Ўзбекистион Республикаси давлат статистикаси ва халқаро
статистикани ташкил этилиши;
• статистик кузатишнинг моҳияти ва аҳамияти;
• гурухлаш вазифалари, турлари ва белгилари;
• мутлақ ва нисбий кўрсаткичлар;
• статистик жадвал ва графиклар;
• ўртача миқдорлар турлари ва шакллари;
• квадрат ва куб ўртача миқдорлар ҳамда улардан амалиётда фойдаланиш;
• вариация кўрсаткичлари ва статистика амалиётида улардан фойдаланиш;
• танланма кузатиш унинг мазмуни, қўлланилиш сабаблари ва афзалликлари;
• жуфт корреляция;
• детерминация коэффициенти ва унинг талқини;
• динамика қаторларининг турлари, таҳлил қилиш кўрсаткичлари;
• динамика қаторлари маълумотлари асосида статистик прогнозлаш;
• иқтисодий индексларнинг моҳияти, аҳамияти ва роли;
• статистика амалиётида қўлланиладиган иқтисодий индекслар;
• аҳоли турмуш даражаси ва уни ифодаловчи статистик кўрсаткичлар;
• миллий ҳисоблар тизимининг моҳияти, аҳамияти ва функциялари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
• ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар, уларнинг муҳим белгилари;
• статистика услубиятини;
• статистик маълумотлар ва уларни гурухлаш, унинг мазмуни, аҳамияти ҳамда вазифалари;
• статистик кўрсаткичларни таҳлил қилишни;
• нисбий ва мутлақ кўрсаткичлар, уларнинг мазмуни ва акс эттириш шакллари;
• статистик маълумотларни жадвал ва графикларда тасвирлашни;
• ўртача миқдорлар ва уларнинг шаклларини;
• даражали ўртача миқдорларни;
• ассиметрия коэффициента ва уни аниқлаш тартибини;
• танланма кузатишда репрезентативликни таъминловчи танлаш усуллари;
• жуфт корреляция тенгламасини тузиш тартибини;
• динамика қаторларида қатор ўртача даражаларини ҳамда таҳлил кўрсаткичларини ҳисоблашни;
• динамика қаторлари даражаларини интерполяциялаш ва экстраполяциялашни;
• истеъмол нархлари индексини тузиш тартибини;
• аҳоли турмуш даражаси ва уни ифодаловчи статистик кўрсаткичларни ҳисоблаш ва таҳлил қилишни:
• миллий ҳисоб-китоблар тизими асосида макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш ва статистик баҳолашни;
• иқтисодий жараёнларни таҳлил қилишда макроиқтисодий кўрсаткичларни қўллашни;
• макроиқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилишни;
• макроиқтисодий сиёсатнинг натижаларини прогноз қилишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
• статистик усуллар ёрдамида статистик тадқиқотлар олиб бориш;
• махсус уюштирилган статистик кузатишлар ва рўйхатлар ўтказиш;
• статистик кўрсаткичларни статистик таҳлил қилиш ва баҳолаш;
• вариация кўрсаткичларини ҳисоблашни ва уларни талқин қилиш;
• амалиётда корреляцион-регрессион усуллардан фойдаланиш;
• динамика қаторларида асрий тенденциялар, мавсумий ва
конъюктуравий ўзгаришларни ҳисоблаш;
• статистика амалиётида иқтисодий индексларни ҳисоблаш ва уларни талқин қилиш;
• ялпи ички маҳсулот дефляторини ҳисоблаш;
• миллий ҳисоб-китоблар тизимининг асосий категориялари ва тушунчаларидан статистика амалиётида фойдаланиш;
• аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи статистик кўрсаткичларни
ҳисоблаш кўникмаларига эга бўлиши;
• иқтисодий жараёнларни таҳлил қилишда макроиқтисодий
кўрсаткичларни; макроиқтисодий кўрсаткичларни статистик
таҳлил қилиш; макроиқтисодий сиёсатнинг ижобий ва салбий
оқибатларини статистик, баҳолаш; статистик маълумотлар
натижаларини прогноз қилиш малакаларига эга бўлиши керак.



Yüklə 3,56 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   180




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin