1.3. Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғликлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги “Статистика” фани умумкасбий фанлар мажмуасига тааллуқли бўлиб, талабалар уни Ш-семестрда ўрганишади. Бу дастурни амалда бажариш учун талабалар “Олий математика”, “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Эхтимоллар назарияси ва математик статистика” фанларидан етарлича маълумотга эга бўлишлари лозим. “Статистика” фани “Макроиқтисодиёт”, “Менежмент”, “Маркетинг”, “Иқтисодий таҳлил ва аудит” ва бошқа фанларни ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади.
1.4. Фаннинг ишлаб чикаришдаги ўрни Статистиканинг ишлаб чиқаришдаги ўрни иқтисодиёт истиқболини белгилаш асосини яратиш ҳамда мамлакат иқтисодий сиёсатини хаққоний статистик ахборотлар билан таъминлашдан иборат. Статистика идоралари томонидан статистика соҳасида юз бераётган ўзгаришлар мониторингини ва мамлакат ижтимоий ривожланиш кўрсаткичлари ва ахборотлари билан таъминлашда статистик усуллардан фойдаланиш.
1.5.Фанни укитишда замонавий ахборот ва педагогии технологиялар Талабаларнинг “Статистика” фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлардан фойдаланилади. Маъруза ва амалий дарсларида мос равишдаги илғор педагогик ва ахборот технологияларидан ҳамда ўқув-услубий мажмуалардан фойдаланилади.
Фанга ажратилган ўқув соатларининг ўқув турлари бўйича тақсимоти