Социология нститутлар, ташкилотлар ва тизимлар социологияси
Режа:
1. Социологияда социал институтлар. Социал институтлар амал қилишининг объектив ва субъектив асослари.
2. Социал ташкилотлар, уларнинг таркиби ва асосий элементлари.
3. Социал тизимлар ва уларнинг асосий хусусиятлари.
Социологияда социал институтлар. Социал институтлар амал қилишининг объектив ва субъектив асослари.
Социал институт (лотинча- institutum, русча луғавий маъноси- установления, ўзбекча маъноларда, биринчидан, низом, қоидалар ёки уларнинг тўпламини, иккинчидан, маҳкама, муассасаларни билдиради). Социал институтлар ёки институционал социология махсус назарий йўналишдир. Социологияга социал институт тушунчаси ҳуқуқшунос фанларидан кириб келган. Юриспруденцияда социал институтлар дейилганда, ижтимоий- ҳуқуқий муносабатларни идора қиладиган ҳуқуқуий нормалар (меросхўрлик мулкка эгалик, оила ва никоҳ институтлари) тушунилади.
Институтцонал социология- ижтимоий ҳаётни ташкил этишнинг ва идора этишнинг (бошқаришнинг, регуляция қилишнинг) барқарор шаклларини ўргатувчи соҳадир.
Социал институтларни конкрет ташкилот ва гуруҳлардан фарқлаш лозим. Юзаки кўринишда, социал институт муайян вазифани бажарувчи одамлар, муассасалар, идоралар мажмуи сифатида гавдаланади. Мазмунига кўра эса социал институт ва шахсларнинг конкрет вазиятларда амал қиладиган мақсадга мувофиқ, расмий ва норасмий, барқарор, стандартлашган тамойил, нормалар, ўрнашмаларини билдиради.
Социал институт, қисқача таърифда, одамлар социал ташкиллашган ва регуляция қилинадиган фаолиятларни англатади. Социал институтлар ҳатти-ҳаракатининг нисбатан барқарор шакллар намуналарини, авлоддан-авлодга ўтувчи анъаналар, одатларни қайта такрор ҳосил қилинишини ҳам таъминлайди. Социал структурага кирувчи ҳар бир социал институт муайян ижтимоий аҳамият вазифаларни адо этиш учун ташкил топади, ҳар бир социал институт фаолият мақсади, унга эришишни таъминловчи конкрет функциялар, ушбу институтга хос бўлган социал позиция ва роллар шунингдек, мақсадга мувофиқ, керакли ҳатти-ҳаракатни рағбатлантирувчи ва девиант (оғма) ҳатти-ҳаракатларга қарши қаратилган тазйиқлар (санкциялар) тизими билан тавсифланади.
Жамиятнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий, ҳуқуқий ва халқаро соҳаларига хос бўлган социал институтларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Сиёсий институтлар муайян ҳокимият мажудлигини, иқтисодий институтлар эса моддий неъматларнинг ишлаб чиқарилишини, тақсимланишини таъминлайди. Жамиятнинг муҳим институтларидан бири оила ҳисобланади. Унинг фаолияти (ота-оналар, ота-оналар ва болалар ўртасидаги тарбия усуллари) ҳуқуқий ва ижтимоий нормалар билан белгиланади. Бундан ташқари жамиятда бир қатор ижтимоий- маданий институтлар (маориф, соғлиқни сақлаш тизимлари, маданий-тарбиявий муассасалар, фан ва дин институтлари) амал қилади.
Социал институтлар социал муҳит билан ўзаро таъсирда бўлади. Бу ўзаро таъсир нормал тарзда, шунингдек норманинг бузилиши шароитида ҳам бўлиши мумкин. Ҳар қандай реал жамиятда норматив тартиботга бўйсунмайдиган аномик ҳодисалар бўлиши табиийдир.
Амал қилиш доираси ва вазифаларига қараб социал институтларнинг қуйидаги кўринишларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
Реляцион институтлар. Бу институтлар жинс ва ёшдан тортиб то касб-машғулот тури ва қобилияти мезонларига асосан жамиятнинг ролга оид таркибини аниқлаб беради;
Регулятив (идора этиш) социал институтлари. Бу институтлар шахсий мақсадларнинг жамиятда амал қилиб турган нормаларига даҳлсиз ҳолда амалга ошиш чегараларини ва бу чегарадан чиқиб кетилганда қўлланиладиган санкцияларни (бунда социал назоратнинг ҳамма механизмлари ҳам кириб кетади) белгилаб беради;
Интегратив (уйғунлаштирувчи) социал институтлар. Бу институтлар бир бутун тузумга жамият манфаатларини қондиришга маъсул бўлган социал ролларни ифодалайди;
Анъанавий социал институтлар. Бу социал институтлар одат, маросимлар ва қариндош-уруғчилик томонидан қатъий белгиланган нормалар билан боғлиқдир;
Маданий социал институтлар. Дин, санъат, адабиёт билан боғлиқ муассасалар.
Институционал социологияда социал институтларнинг бажарадиган асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
а) жамият аъзоларини такрор ишлаб чиқариш. қайтадан тиклаш;
б) социализация (индивидга ижтимоий аҳамиятли бўлган қадрият ва нормаларни етказишнинг турли хил шакиллари);
в) ишлаб чиқариш ва тақсимот;
г) тартибга риоя қилиш ва аҳлоқни сақлаб туриш.
Жамият тараққиётининг ҳар бир босқичи унга мос бўлган муайян социал институтлар амал қилиниши тақозо этади. Ҳозирги замон цивилизацияси томон қадам ташлаётган мустақил мамлакатимизда янги мақомга монанд бўлган социал институтлар шаклланиши жараёни рўй бермоқда. Булар иқтисодий соҳада - бозор иқтисодиёти амал қилишига хизмат қиладиган социал институтлар;
сиёсий соҳада - демократик ҳокимият турли бўғинлари фаолиятини таъминловчи социал институтлар; ҳамда жамият барча жабҳаларида янги жамият тарзига ҳозирловчи турли хил социал институтлардир. Президент И. Каримов изчил тадбиқ қилаётган концепцияга мувофиқ янги социал институтлар анъанавий социал институтларга мутлақо қарама-қарши қўйилмасдан, балки жамиятимизнинг ўтмиши, ҳозирги куни ва келажаги ворислигини таъминлашга хизмат қиладиган, жамиятдан бегоналашмаган, мамлакатимиз минтақасига мос келадиган социал институтлар фаолиятига йўл очиб берилмоқда.
Социал ташкилотлар, уларнинг таркиби ва асосий элементлари.
Социал институтлар сингари социал тизим амал қилишини таъминлайдиган ижтимоий структуранинг асосий “ҳужайра”ларидан бири социал ташкилотлардир. Социал институтлардан фарқли равишда, социал ташкилотлар одамларнинг иш жараёнида муайян вазифаларни бажаришдаги ихтиёрий ёки мажбурий уюшмаси тушинилади. Ташкилот аъзоси бўлган одамларнинг манфаатлари умумийлиги ташкилотнинг идеал ҳолига эга, ташкилотнинг мақсади унинг барча аъзолари мақсади билан мувофиқ келиши кўзда тутилади. Социал ташкилотни бошқа социал гуруҳлашувлардан фарқи - уни ташкил этувчи индивид қатъий равишда муайян социал рол ва позицияларни ижро этишларидадир. Жамият социал ташкилотларни турли хилдаги иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва ғоявий мақсадларга эришиш воситаси деб қарайди. Социал ташкилотлар индивидларнинг эҳтиёж ва манфаатларини маълум бир қатъий меъёрда қондирилишига ҳизмат қилади. Бу меъёр одамнинг мазкур социал ташкилотда қабул қилинган социал норма ва қадриятлардан келиб чиқадиган ижтимоий мақоми билан белгиланган бўлади.
/арб социологиясида социал (ижтимоий) ташкилотларни тадқиқ қилишда, уларнинг психологик қонуниятларига кўпроқ эътибор берилади. Масалан: М.П. Блау, Г. Зиммель социологик назарияларида ижтимоий ташкилотлардаги субъектнинг ҳулқи ва мотивини психологик асосда тушинтиришга асосланилади.
Америкалик машҳур социолог Ж. Хоманснинг ижтимоий ташкилотларни тадқиқ қилишдаги социология, психология ва позитив мантиққа асосланиш зарурлиги тўғрисидаги фикри, ҳозирги даврда назарий жиҳатдан социологияни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгадир.
Т. Парсонснинг таркибий функционал таҳлил социологик мактабида ҳам ижтимоий ташкилотларни ўрганишда, жамият ҳаётидаги ижтимоий тартиб, “ижтимоий мувозанат”ни сақлашда психологик иқлимни ўрганишга асосий эътибор қаратилади.
Яна бир Америкалик социолог Д. Белл университет , институтлар ижтимоий ташкилотларнинг марказий ўринларини эгаллайди, деб кўрсатади. Унинг маориф ва фан ижтимоий прогрессни таъминловчи асосий институтлар хисобланади, деган фикри ҳозирда бир қатор илғор давлатлар тажрибасида исботланди.
Социологиядаги махсус йўналиш социал ташкилотлар назариясига кўра икки хил: расмий ва норасмий ташкилотлар ажратилади, ҳар қандай расмий ташкилот махсус маъмурий аппаратга эга бўлади. Бу маъмурий аппаратнинг асосий вазифаси - ташкилот мавжудлигини таъминлаш учун унинг аъзолари фаолиятини мувофиқлаштиришдир. Бундай ташкилот аъзоларига вазифа (функция)ни бажариш нуқтаи назаридан қаралади. Бундай индивид биринчи навбатда шахс эмас, балки махсус социал ролни ижро этувчи ташкилотнинг бўлагидир. Ташкилот нечоғлик мураккаб ва катта бўлса маъмурий аппарат ҳам шу даражада мураккаб вазифаларни бажаради. Ҳар бир ташкилот муайян даражада бюрократлашган бўлади. Ташкилотнинг бюрократлашув даражаси маъмурий муаммоларни ҳал қилиш учун сарфланадиган кучлар билан ташкилот мақсадига эришиш учун сарфланадиган кучлар миқдорларининг нисбатига боғлиқдир. Айрим холларда маъмурий мақсадлар ташкилотнинг асл мақсадлрини мутлақо четлаштиришлари ҳам мумкин. Бундай хол ташкилотни жамиятга эмас, балки, ўз-ўзига хизмат қилишига “бепарволикка” олиб келади.
Социал ташкилотларда қатъий бюрократик тамойилларга асосланган ташкилий иерархия (ташкилот аъзоларининг бир-бирларига нисбатан босқичма-босқич расман тобеликда бўлишлари) муносабатлардан ташқари норасмий муносабатлар ҳам мавжуддир. Бу муносабатлар қатъий маъмурий қоидалар тизими шароитида ташкилот самарадорлигини оширади ва қуйидаги ижобий вазифаларни бажаради: иш вазифасига кўра бўйсунувчи индивидлар ва мансабдор шахслар ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган зиддиятларни юмшатади, ташкилот аъзоларини бирдамлигини мустаҳкамлайди, шахсий қадр-қиммат ҳиссини сақлаб қолади.
Социологияда ташкилотни таҳлил этишда уч асосий ёндашувни ажратиб кўрсатиш мумкин: рационал, табий ва неорационал ёндашувлар. Рационал ёндашув нуқтаи назаридан ташкилот “асбоб” аниқ қўйилган мақсадларга эришиш воситаси деб қаралади. Ташкилот бу ҳолда бир-бирларини алмаштиришлари мумкин бўлган, лекин бу билан ташкилотнинг бутунлигини, яхлитлигини даҳл этмайдиган алоҳида мустақил бўлаклар йиғиндиси, мажмуи деб қаралади. Рационал ёндашув кўп ҳолларда ташкилотда мавжуд бўлган норасмий муносабатларни инобатга олмайди.
Рационал ёндашувдан фарқли ўлароқ. Табиий ёндашув тарофдорлари ташкилотни “табий бутунлик”, ўзига хос организм сифатида ўрганадилар. Бу организм учун табий ўсиш, ўз мавжудлигини давом эттириши ва тизим мувозанатини сақлаб қолишга интилиш хосдир. Бу нуқтаи назарга кўра ташкилот қўйилган мақсадларига эришгандан кейин ҳам ўз мавжудлигини давом эттириши мумкин. Асосий вазифа ташкилотдаги мувозанатни таъминлашдир. Ташкилотга табиий ёндашувда норасмий муносабатларга кўпроқ эътибор берилади.
Ҳар икки ёндашувнинг ижобий томонларни қўшишга интилиш натижасида янги ёндашув - ташкилотнинг неорационал модели вужудга келади. /арб социологиясида Блау, Гоулднер ва бошқалар рационал ва табиий ёндашувни қўшишни, ташкилотдаги рационаллик ва норасмий муносабатларни уйғунлаштиришни ёқлаб чиқишди.
Социал тизимлар ва уларнинг асосий хусусиятлари.
Социал институтлар, ташкилотлар ва ижтимоий ҳодисалар турли хил ўзига ҳос кесишмаларда социал тизимни ташкил этади. Одатда тизим дейилганда бир-бирлари билан ўзаро алоқада бўлган ва муайян бутунликни ташкил этувчи, алоҳида тарзда тартиблашган элементлар мажмуи тушунилади. Системали ёндашувнинг асосий вазифаларидан бири объект тўғрисидаги барча билимларни бир бутун системага келтиришдир.
Социал тизимлар формацион, маданий, индивидуал-шахсий сифат ва даражаларида кўрилиши мумкин.
Формацион ёндашувда жамиятда ишлаб чиқарувчи кучлар ва иқтисодий муносабатлар социал, мафкуравий ва сиёсий муносабатлар социал, мафкуравий ва сиёсий муносабатлардан иборат табиий-тарихий бир бутун системадир.
Социал тизимларнинг мураккаб иерархияси мавжуд. Жамиятнинг ўз бутунлиги сифатида энг катта тизим ҳисобланади. Унинг иқтисодий, социал, сиёсий ва мафкуравий каби муҳим ост тизимлари мавжуд. Бошқа ост тизимлар - синфлар, этник ва ҳоказолардир. Санаб ўтилган ост тизмилар ўз навбатида бир қанча бошқа тизимлардан иборатдир. Социал тизимлар кўп ҳолларда бир-бири билан “кесишган” бўлади, айнан бир индивидлар турли хил тизимлар элементи бўлиши мумкин. Уларнинг ҳар бир босқичлари билан алоқада ёки улардан мустасно равишда нисбий мустақилдир.
Социал тизим қонуниятлари унинг ички атрибутидир. Бу қонуниятларни тизимга таъсир кўрсатувчи қандайдир асосий омил деб қараш мумкин эмас. Социал алоқадорлик қонунияти - бу мазкур социал тизим ва унинг тузилиши қонуниятидир. Муайян социал тизим алмашуви бир вақтнинг ўзида тегишли социал алоқадорликларнинг алмашиши ҳамдир, чунки улар социал тизим вужудга келиши билан пайдо бўлади ва социал тизим тарқалиши ёки ўзгариши билан тўхтабқолади. (Индивиднинг ўзи яшаб турган социал тизим қонунларига бўйсунмасдан иложи йўқдир).
Социал тизим қонуниятлари индивид ҳаёти-фаолиятини белгилаб беради. Индивид у ёки бу тарзда социал система норма ва қадриятларни қабул қилади, ижтимоийлашади. Унинг фаолияти ижтимоий белгилангандир. Шу билан бирга фаолият кўрсата олишликнинг бир қанча варианлари ҳам мавжуд бўлиб, улар орасидаги ўзига маъқулини танлаб олиш мумкин.
Социал тизимлар хилларини кўрсатиш ьир мунча шартлидир. Социал тизимни у ёки бу мезон асосида ажратиш социологик тадқиқот вазифаси билан белгиланади.
Айнан бир хил социал тизим (масалан, оила) тенг равишда ҳам социал назорат тизими, ҳам социал институт, ҳам социал ташкилот сифатида қаралиши мумкин.
Бизнинг хозирдаги мавжуд жамиятимизни социал тизимнинг муайян кокрет шакли сифатида. Унинг функцианал ва ривожланиш қонуниятини, ҳар бир бўлакчаларининг ўзига хос тамоилларини, ўзаро муносабатларини илмий жиҳатдан ўрганиб, тўғри бошқариш муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки ўз вақтида кейинги оқибати олдиндан социологик асосда таҳлил қилинмаган ва олди олинмаган нуқсонлар жамият тараққиётида салбий асоратлар қолдиради.
Социология тарихида жамият ўз ижтимоий эҳтиёжларини қондирувчи кишилар бирлиги сифатида тушунилади. Шу билан бирга жамият айрим кишиларнинг бирлигигагина эмас, балки ижтимоий муносабатлар мажмуаси ҳамдир.
Социология ижтимоий тизимларнинг ривожланиши ва функционал қонуниятлари, харкатлантирувчи кучларини ўрганувчи фандир. У турли ижтимоий ҳодисалар, жамият ва табиат ўртасидаги алоқаларни, шунингдек, шахс, кишиларнинг ижтимоий хулқи. унинг жамиятлари ва ривожланиш қонуниятларини ўрганади.
Хозиргача жамият ҳаётини социологик жиҳатдан тадқиқ қилиш асосан, икки йўналишда ривожланиб келди. Биринчи йўналиш: О.Контдан француз социологи Э.Дюркгейм орқали ривожлантирилган элеменлар америкалик олим Т.Парсонларнинг психологик таълимоти. Бу йўналишда ижтимоий тизим ўзгариши ташқи кучлар таъсири орқали тушунтирилиб, кўпроқ психологик кишиларга эътбор берилган.
Иккинчи йўналиш: марксистик социологик таълимот бўлиб, унда ижтимоий тизим ички зиддятлар асосида, ички куч таъсири орқали тушунтирилиб материалистик моҳиятга эга бўлган моддий муносабатлдарнинг белгиловчи ролига асосий эътибор қаратилган.
/арб ва америка социологиясида ижтимоий тизимнинг муҳитидаги “мувозанатини” сақлашга асосий эътибор берилади.
О.Конт ва Э.Дюркгейм социологик курашларга асосланиб, жамиятнинг бир бутунлиги унинг “ижтимоий муҳитидаги доимий мувозанати” ички ва ташқи таъсирини мувофиқлаштириш социологиянинг асосий вазифаси қилиб белгиланган. Умуман, ижтимоий тизим таркибидаги ўзгариш ва интеграция сифатидаги парсоленинг функционал социологик таълимоти мувозанат тўғрисидаги назариясидир.
Маркс социологиясида эса ижтимоий тизимларнинг ўзаро зиддиятлилик характери “муайян мувозанатдан оғиш” эмас, балки уларнинг (ижтимоий тизимларнинг) таркибий тузилиши моҳияти қонуниятли икки ривожланишнинг зарурий натижасидир.
Ижтимоий тизимлар моҳиятини бундай тушуниш-жамиятда ички ижтимоий зиддиятлар (конфликтлар) синфий курашлар рўй берилиши ва улар жамият ривожининг асосини, моҳиятини белгилашни англатади. Маркс ва Энгельснинг “Хозиргача ўтган жамият тарихи-синфлар кураши тарихидан иборатдир” - деган ибораси фикримизнинг далилидир.
Ҳар икки таълимот ҳам жамият ҳаётидаги муҳим белгилрани ўзга мужассамлаштирган.
Социологик амалиёт функционал ўзгаришларсиз, эвомоциясиз, ревомоция тушунчаси билан, функционал муносабатлар тахлилстз ижтимоий тизимлар ривожланишини фақат зиддият ва конфликтлар орқали асослашга урунувчи таълимот жамият хаётини бир томонлама ўрганишга олиб келишини кўрсаимоқда.
Буржуа социологияси номи билан аталган ғарб, социологик таълимотида ҳам ўзига хос ижобий жиҳатлар билан бир қаторда ижтимоий тизимлар ривожланишининг ички зиддиятли ҳусусиятларини ҳисобга олмаслик ҳам жамиятни бир томонлама тушунтиршга олиб келади.
“Жамият хаётининг инустрлашуви объектив равишда,қайси ижтимоий тизим”лар бўлишидан қатъий назар, ижтимоий анархиянинг бир хил (ягона)типига олиб боради деган америка социологларининг фикри хозирги тарихий ривожланиш амалиётида таъкидланмоқда.
Ижтимоий тизимларнинг ривожланиши табиий - тарихий жараён тарзида боради. Хар бир ижтимоий тизим бошқасининг, юқори даражадаги тизимининг таркибига киради. Ўзи эса қуйи, кичик тартибдаги тизимларни ўз таркибига олади. Жамият хаётида бирон-бир ижтимоий тизим алоҳида равишда, бошқаларидан, ижтимоий муҳитдан ажрагани холда яший олмайди. Ҳар бир ижтимоий тизим ўзгармас ва абадий эмас. Улар тарихий тараққиёт давомида доимо ўзгариб, ривожланиб боради. Ички, ташқи функционал ва зиддиятли муносабатда бўлади. Ҳар қандай ижтимоий тизим ўзининг таркиб топиш риаожланиш, гуллаб яшаш ва таназзулга эга бўлади.
Ижтимоий тизимларга тарихийлик хос бўлиб, таркибидаги элемент ва майда тизимларнинг ўзаро алоқадорлиги - уларнинг ривожланиш миҳиятини белгилайди. Ташқи ўзаро алоқадорлик ҳам ижтимоий тизимлар аро муносабатлар асосини ташкил қилади.
Алҳида олинган инсон ва жамият хаётидаги барча ижтимоий жараёнлар тизими ўртасидаги муносабатлар ўзаро иорархик тузилишга эгадир. Ўзаро иорархик тузилиш уларни бошқариш имконини беради.
Ижтимоий тизимлар мақсадга йўналганлиги, мослашувчи, ўзни катта тиклаш, функционал ва ривожланиш каби ўзига хос ҳусусиятларга эга.
Ҳар бир ижтимоий тизим ташқи ижтимоий муҳит билан доимий алоқадорликда бўлади. Кишилар, ижтимоий воқелик, жараёнлар ва ғоялар ижтимоий муҳит элеменлари сифатида номоён бўлади.
Хозирги ижтимоий янги муносабатларнинг таркиб топиши жараёнида ижтимоий муҳитни социологик жиҳатдан тахлил қилиш илмий муҳим ахамиятга эгадир.
Ижтимоий тизимлар ўзгариш ижтимоий вазифалари, функциялари билан ўзаро фарқ қилади. Улар муайян иқтисодий - сиёсий аҳлоқий ва бошқа қонуниятлар асосида фаолият кўрсатадилар.
Парсонс фикрига кўра, ижтимоий тизим, энг аввало фаолиятли тизимдир. Масалан, иқтисод, сиёсат, хуқуқ каби ўзаро таъсирда бўлувчи ижтимоий тизимлар аҳлоққа маънавиятга фаол таъсир кўрсатадилар.
Ҳар қандай ижтиомий тизимларда икки типдаги: функционал ва ривожланиш қонуниятларига амал қилади. Уларнинг функционал ва ривожланиш ҳусусиятлари икки омил - ички ва ташқи омиллар билан белгиланади. Ички омилларга: тизим ва унинг компонантлари, компонанталрининг ўзаро муносабатларига киради. Ташқи омилларга: иэтимоий тизимларнинг ташқи муҳит билан алоқодорлигига киради.
Ижтимоий тизимларнинг ташқи муҳит билан ўзаро алоқадорлиги уларнинг асрсий мавжудлик ва яшаш шарти ҳисобланади. Ташқи ижтимоий муҳит мувозанатини соқлаши ва ўзгаришини ҳисобга олиш - ижтимоий тизимнинг функционал ўзгариши ва ривожланиши социологик тадқиқ қилишдан биринчи даражали аҳамиятга эга.
Демак, социологияда ижтимоий тизимларни ички ва ташқи жиҳатдан ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Жамиятнинг моддий ишлаб чиқариш жараёни социологияда ижтимоий тизим сифатида олиб қаралади. Моддий ишлаб чиқариш тизими - ижтимоий хаёт социал бўлиб, кишиларнинг моддий неъматлар ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқдир. Моддий ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатларидан ташкил топади. Моддий ишлаб чиқариш - жамиятнинг иқтисодий асоси бўлиб, иқтисодиёт билан боғлиқ бўлган барча тизимлар ва улар ўртасидаги муносабатларни ўз ичига олади.
“Сиёсий тизим” - жамиятни бошқариш билан боғлиқ бўлган тизим хисобланади. Бу тизим таркибига барча сиёсий ташкилотлар, давлат, хуқуқий органлар (суд, прокуратура, милиция, қамоқхона ва бошқалар), сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари ва улар билан боғлиқ бўлган сиёсий муносабатлар киради.
Қисқача хулосалар
Мустақил Ўзбекистон давлати сиёсий тизимини социологик жихатдан ўрганиш сиёсий сохада қилиниши керак бўлган қуйидаги асосий вазифалардан келиб чиқади, булар:
Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимияти ваколатларини ажратиш асосида миллий давлатчиликни барпо этишда жамиятнинг сиёсий тизимини давлат идораларини тузилмасини тубдан яхшилаш, республика хокимияти билан махаллий хокимиятнинг ваколатлари ва вазифаларини аниқ белгилаб қўйиш, адолатли ва инсонпарвар қонунчиликни вужудга келтириш лозим бўлган вазифалардир.
Идеологик муносабатлар ҳам ижтимоий тизим сифатида маънавий ҳаёт қирраларини ўз ичига олади. Унинг таркибига маънавий муносабатлар ва улар билан боғлиқ бўлган ташкилотлар : маданий муассасалар, фан, мафкура, қадриятлар киради.
Мустақил ўзбек миллати маънавиятини тиклаш ва ривожлантиришда миллий тил ва миллий маданият, урф-одатлар, қадриятлар, миллий онг, миллий ўз-ўзини англаш, миллий хис-туйғуни, миллий ғурур ва ифтихорни ўстириш масалалари мухим ўрин тутади. “Бизнинг маънавиятимиз асрлар давомида миллион-милион кишилар тақдири билан шаклланган. Уни улчаб хам, поёнига етиб хам булмайди. У инсон учун бутун бир олам”.
Адабиётлар:
Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир - Т.: “Ўзбекистон”, 1995.
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида - Т.: “Ўзбекистон”, 1995.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси - Т.: “Ўзбекистон”, 1992.
Алиқориев Н.С. Умумий социология. Т.: 2000.
Социология. М.: 1990., 50-78 б.
Юнусов К. Социология. Андижон. 1997.
Инсон тараққиёти тўғрисида ҳисобот. Т.: 1998.
Dostları ilə paylaş: |