“Венна” диаграммаси – умумий алоқадорликка эга бўлган , аммо бири- биридан фарқли 2-3 йўналишни таққослаш учун ишла-тилади.
У системали тафаккурни шакллантиришга, таққослаш, қа-рама-қарши қўйиш, анализ-синтез қилиш кўникмасини ривожлан-тиради.
“Venna” diagrammasini qo’llash qoidalari.
Mashg’ulot davomida individual ravishda “Venna” diagarammasi tuziladi va bir-biri bilan kesishmaydigan (X) aylanalar to’ldiriladi.
Guruhlarga birlashib, o’z diagarammalarini taqqoslaydilar va to’ldiradilar.
Y akunida umumiy aloqadorlikka ega bo’lgan ma’lumotlar asosida (X), (XX), (XXX) aylanalar to’ldiriladi.
Mustaqil ish uchun topshiriqlar va tavsiyalarMustaqil o’rganish uchun topshiriqlar
“Idealimdagi mahalla “ mavzusida esse yozib kelish.
1.Маҳалла субъектининг ўзига хос хусусияти бошқарув функциясига боғлиқлиги ва миллий бошқарув шаклларига оид материалларни пухта ўзлаштиринг. Бунда маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ривожланиш ҳолатига алоҳида эътибор беринг.
2.Ўз-ўзини бошқарув органлари тўғрисидаги қабул қилинган янги таҳрирдаги қонунлар мазмун-моҳиятини, амалга ошириш жараёнлари ҳақида мисоллар келтиринг.
3.Маҳалла демократияси шаклланишида жамоатчилик фикрининг тарбиявий аҳамиятини ва маҳаллийчиликнинг салбий оқибатларини билиб олинг.
4.Европа давлатлари муниципал тизимининг асосий моделларини тушуниб олинг.
5.Маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органларининг тамойиллари, ҳуқуқлари, ваколатларини батафсил аниқлаб олинг.
6.Маҳалла тизимининг структураси ва маҳалланинг аҳолининг кам таъминланган муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоялаш вазифаларини аниқлаб олинг.
7.Ўз-ўзини бошқарув органларидаги ижтимоий муаммоларни (маҳаллангиз мисолида) сўровнома-анкета воситасида аниқланг.Ушбу муаммоларнинг ечимини топишга мустақил равишда ҳаракат қилинг.