350
эришилган натижаларнинг амалиётга тадбиқи, балки унинг услубий
тайёргарлик даражаси ҳамда расмийлаштирилишига қараб баҳоланади. Курс
ишини ёзишнинг энг муҳим босқичи - бу қўйилган саволларнинг ўзаро назарий
ва амалий алоқадорлигини таъминлаш. Курс ишининг таркибий тузилишини
тўғри белгилаш талабага курс ишининг мақсади ва вазифаларини аниқ қўйиш
ҳамда кўзланган натижага эришиш йўлларини,
шунингдек, курс ишини
тайёрлаш босқичларини тўғри танлашга имкон яратади. Курс ишининг
таркибий тузилишини оқилона ва сифатли ишлаб чиқилиши талабага
изланишнинг олдига қўйилган мақсад ҳамда натижаларини тўғри
ифодалаш,
фикрларни баён этиш услублари ва курс ишини тайёрлаш босқичларини
ажратиш имконини беради.
Курс иши талабанинг илмий жиҳатдан етуклиги ҳамда “Стратегик
менежмент” фани бўйича чуқур билимга ва амалий кўникмага эгалигини
намоён қилиши зарур. Курс ишида ўрганиладиган масалаларнинг назарий
жиҳатлари, аниқланган муаммоларини, қўйилган илмий ва амалий вазифаларни
таҳлил қилиш ҳамда муаммоларни ҳал этишни кўзлаган ҳолда
бир-бирига
мантиқий мос режа тузилади ва шу асосида ёзилади. Талаба курс иши бўйича
изланиш натижаларини ёритишда стратегик менежментнинг ташкил
қилишнинг ўзига хослигини ҳисобга олиб, чет давлатларнинг тажрибаларини
ўзимизда орттирган амалий ютуқларни умумлаштирган ҳолда бошқарув
сиёсатининг хусусиятларини, белгиланган муаммоларнинг ечимини топиш йўл-
йўриқларни ишлаб чиқади ва бартараф қилиш усулларини тавсия этади.
Курс ишини ҳимоя қилишга қуйидаги умумий талаблар қўйилади:
- ўрганилаётган муаммо бўйича мавжуд иқтисодий адабиётларни чуқур
таҳлил қилиш;
- курс ишида чизма ва жадвалларни муаяйн тизимга келтирилган ҳолда
расмийлаштириш;
- курс иши бўйича тўпланган материалларни танқидий ўрганиш;
- таклиф ва тавсияларнинг асослаб берилиши;
-
талаба томонидан
фикрнинг кетма-кетликда, муаяйн изчилликда баён
қилиниши;
-
қўйилган талаблар бўйича курс ишининг расмийлаштирилиши.
Курс иши ўқув режага кўра 5230200 – “Менежмент” (хизматлар соҳаси)
таълим йўналишида назарда тутилган.
Dostları ilə paylaş: