Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги “Стратегик менежмент” - ихтисослик фани ҳисобланади. Мазкур дастурни
амалга ошириш учун талаба ўқув режасида режалаштирилган “Менежмент
назарияси”, “Маркетинг”, “Инновацион менежмент”, “Стратегик маркетинг”,
“Хизматлар соҳаси менежменти” ва бошқа фанларни ўрганишда асос бўлиб
хизмат қилади.
Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ўрни Стратегик менежмент миллий иқтисодиётда фаолият кўрсатаётган хизмат
кўрсатиш соҳаларида хўжалик юритувчи субъектлар бошқарув фаолиятини
режалаштириш, ташкил этиш ва назорат қилишдан иборатдир.
Шу боисдан ҳам “Стратегик менежмент” фани республикамиздаги хизмат
кўрсатиш соҳаларида хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқарув
фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солишда, бозорда ўз истеъмолчиларини
топиш ва рақобатбардош маҳсулот(хизмат) яратишда муҳим рол ўйнайди.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар Шунингдек “Стратегик менежмент” фанининг амалиёт машгулотларида
компютер дастурларидан (Инсон капиталини бошқариш, Персонални
бошқариш, Мicrosoft Ехel, Мicrosoft Power Point, Wеb Trust, SYS Trust),
слайдлардан, мултимедиа таълим воситаларидан, ИНТЕРНЕТ саҳифалари ва
тизимларидан фойдаланиш тавсия етилади.
Талабаларга ушбу фанни ўзлаштиришда мавжуд ўқув адабиётларидан,
электрон дарслик, тестлар мажмуаси ва бошқа манбалардан фойдаланиш
тавсия этилади.
АСОСИЙ ҚИСМ Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни “Стратегик менежмент” фанининг предмети ва бошқарув жараёни Стратегия тушунчаси, унинг мазмуни. Фирмани бошқариш вазифалари,
уларнинг асосий турлари. “Стратегик менежмент” фанининг предмети,
вазифалари. Cтратегияни ишлаб чиқиш бўйича менежерларнинг вазифалари.
Компания миссияси ва стратегик қарашларини белгилаш. Мақсадларнинг
турлари: қисқа муддатли, узоқ муддатли, молиявий, стратегик. Стратегияни
белгилашга таъсир этувчи омиллар: ички омиллар, ташқи омиллар.