V- олган билимига тўғри келади. + - янги маълумот -- - олган билимига қарама-қарши ? – тушунарсиз (аниқланиши зарур бўлган маълумотлар) 4-ilova Зиг-заг усулининг қўлланилиши
1.Эксперт варағининг саволлларига гуруҳнинг ҳар бир талабаси ўқув материалидан зарур маълумотларни топади.
2. “Экспертлар учрашуви” – турли гуруҳларда бир хил матириални ўрганаётганлар ўзаро учрашади, эксперт сифатида маълумотларни алмашади, ўз саволларига биргаликда жавоб топади ва бу маълумотларини ўз гуруҳларидаги талабаларга қандай қилиб етказиш кераклигини режалаштиради.
3. “Экспертлар” ўз гуруҳларига қайтиб, маълумотларни ўз гуруҳи аъзолаига тушунтиради.
4. Бир –бирига саволлар бериб, бир- бирларининг билимларини баҳолайди.
5-ilova Чархпалак усули
1. Талабаларни 3-4 гуруҳга карточкалар ёрдамида ажратади.
2. Ҳар бир гуруҳ лидерини ўқитувчи ўзи танлайди.
3. Гуруҳга топшириқларни тарқатади.
4. Барча гуруҳ топшириқларни бажариб бўлгандан сўнг, гуруҳ топшириқларини бир – бири билан алмаштиради 3 марта
5. Гуруҳ аъзолари топшириқларни бажариб бўлгандан сўнг, топшириқлар биринчи ҳолатда ўз гуруҳларига топширилади.
6. Гуруҳдан ўқитувчи танлаган талаба презентацияга тайёрланади.