Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги Самарқанд



Yüklə 1,54 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə1/7
tarix22.06.2020
ölçüsü1,54 Mb.
#32126
  1   2   3   4   5   6   7
tuproqshunoslik va agrokimyo


 



Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалик 



вазирлиги 

Самарқанд

 

қишлоқ

 

хўжалик институти 

  

 

 

5541000-Фермер хўжалигини бошқариш йўналиши 

 талабалари учун 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТУПРОҚШУНОСЛИК ВА АГРОКИМЁ 

фанидан лаборатория машғулотлари учун ишланма 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

        

 

 

 

 

Тузувчилар: Ф.Ҳошимов, О.Назаров, М.Машрабов

 

 

 

Самарқанд-2008 й.

 

 



 

Сизларга  тавсия  этилаѐтган  «Тупроқшунослик  ва  агрокимѐ» 

 

фани 


лаборатория  таҳлиллари  бўйича  услубий  кўрсатма  тасдиқланган  намунавий 

дастур  асосида  ѐзилган  бўлиб,  ушбу  фанларга  доир  асосий  тушунчалар  ва 

маълумотлар  кенг  баѐн  этилган.  Фанни  чуқур  ва  мукаммал  эгаллаш  учун 

кўрсатилган адабиѐтлардан фойдаланишни тавсия этамиз. 

 

 

 



 

5541000  –  Фермер  хўжалигини  бошқариш  таълим  йўналиши  учун 

мўлжалланган   

 

 



 

Тузувчилар: 

Ф.Х.Хошимов – қ.х.ф.д., профессор 

О.М.Назаров  - катта ўқитувчи 

М.И.Машрабов- ассистент 

 

Тақризчилар: 

 

Ш.Т.Ҳолиқулов - қ.х.ф.д., профессор 

М.Абдурахимов - қ.х.ф.н., доцент 

 

 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

Босқич иши  агрокимѐ, тупроқшунослик ва 

ўсимликларни ҳимоя қилиш  кафедрасининг ___ сонли 

«__»_сентябр_2008 йил, агрономия факултети илмий кенгаши 

томонидан __сонли «__»_октябр 2008 йил , 

институти  

марказий аттестация ва услубий кенгашнинг  №_ сонли  

«__»_ноябр 2008 йил 

йиғилишида ва  

Самарқанд қишлоқ 

хўжалик институти илмий – олимлар кенгаши  №- «__»_декабр 

2008 йил) йиғилишида муҳокома қилиниб чоп этишга рухсат 

берилган. 

 

 



 

 



5541000 – Фермер хўжалигини бошқариш таълим йўналиши   



талабалари учун  «Тупроқшунослик ва агрокимѐ»  фанидан  лаборатория 

мавзуларининг  номи ва ҳажми 

 

 

Т/р 


Машғулотлар мавзуси 

 

Соат  бет 



1. 

Тупроқшунослик  ва  агрокимѐ  лабораториясида  ишлаганда 

хавфсизлик  қоидаси.  Тупроқ,  ўсимлик  ва  ўғит  намунасини 

олиш. 


Тупроқнинг 

морфологик 

белгиларини 

тупроқ 


монолитлари ѐрдамида ўрганиш.  



2. 

Тупроқни 

таҳлилга 

тайѐрлаш. 

Тупроқ 

таркибидаги 



гигроскопик намлик миқдорини аниқлаш 

14 



3. 

Тупроқнинг  умумий  физик  хоссалари:  ҳажм  оғирлиги, 

солиштирма оғирлиги ва ғоваклигини аниқлаш 

17 



4. 

Тупроқнинг сув ўтказувчанлигини аниқлаш  

21 


5. 

Тупроқнинг  механик  таркибини  қуруқ  ва  хўллаш    усуллари 

билан аниқлаш  

25 



6. 

Тупроқ таркибидаги чиринди (гумус) миқдорини  аниқлаш 

27 


7. 

Ўсимлик таркибида «хом кул» миқдорини аниқлаш. 

32 


8. 

Ўсимлик  уруғи  таркибидаги  мойни  қуруқ  қолдиқ  усулида 

аниқлаш 

34 



9. 

Ўсимлик  таркиибдаги  NPKни  бир  намунада  Гинзбург, 

Шеглова усулида аниқлаш 

36 



10.  Даладан  тупроқ  намунасини  олиш  уни  таҳлилга  тайѐрлаш. 

Тупроқ  сувли  сўримидан  қуруқ  қолдиқни  аниқлаш.  Тупроқ 

(рН)  ни  Н.И.  Алямовский  усулида  аниқлаш.  Тупроқ 

ишқорийлигини аниқлаш 

40 


11.  Тупроқ таркибидаги нитрат азоти миқдорини Гранвальд-Ляжу 

усули бўйича аниқлаш 

45 


12.  Минерал ўгит турларани  сифат реаксияси  ѐрдамида  аниқлаш. 

Масалалар ечиш 

46 


13. 

Фойдаланилган адабиѐтлар 

52 



14. 

Иловалар№1 

53 



15. 

Иловалар№2 

55 



16. 

Иловалар№3 

61 



Жами 

46 

 

 

 

 

 

 

 



 



 

 

 

 

Машғулотнинг  мақсади.  Тупроқшунослик  ва  агрокимѐ  лаборатория 

машғулотларининг асосий мақсади  тупроқ, ўсимлик ва ўғитларни   таҳлил қилиб 

услубларини ўргатишдан иборат. 

Талаба  амалий  дарсларда  фаннинг  аҳамияти,  унинг  бошқа  фанлар  билан 

муносабати  ва  қишлоқ  хўжалигидаги  моҳиятини  ўрганади.  Машғулотда 

лаборатория  таҳлиллари  ўтказиш  вақтида  хавфсизлик  техникасига  риоя  қилиш, 

электр  асбобларидан  фойдаланиш,  кимѐвий    моддалар  билан  ишлаш  ва  турли 

мақсаддаги таҳлиллар учун  намуна олиш қоидаларини ўрганади. 

 

Тупроқшунослик ва агрокимѐ  лабораториясида  ишлаганда 

асосий хавфсизлик қоидалари: 

 

 



1.  Ушбу  инструкция  билан  танишмасдан  туриб  талабалар,  аспирантлар  ва 

илмий  ходимларга  лабораторияда  ишлашга  рухсат  бериш  қатъий  таъқиқланади. 

Ходимларнинг  инструктаждан  ўтганлиги  хавфсизлик  техникаси  лаборатория 

журналига  имзо  қўйиш  билан  қайд  қилинади.  Лаборатория  раҳбари  бу 

жавобгарликни ўз зиммасига олади. 

 



2.  Лабораторияда  иш  бажариш  вақтида  тозалик,  тартиб  ва  хавфсизлик 

техникаси  қоидаларига  риоя  қилинг.  Чунки  тартибсизлик,  шошқалоқлик  ѐки 

ишдаги пала-партишлик кўпинча оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодисаларга олиб 

келади.  

 

3. Лабораторияда сув ичиш, овқатланиш ва чекиш қатъиян маън қилинади.  



 

4.  Ўқитувчи  билан  иш  режасини  келишиб  олмасдан  талабаларни  ишга 



киришиши маън қилинади. 

 



5.  Ҳамма  кимѐвий  реактивларни  фақат  маҳсус  мослашган  этикеткаланган 

идишларда сақлаш керак. Қаттиқ ѐки суюқ бўлишидан қатъий назар бир соат ҳам 

этикеткасиз ѐки ѐзувсиз сақланиши мумкин эмас.  

 



6.  Газ,  сув  ва  электр  асбобларни  ишлатиш  тугаши  билан  тезликда 

фойдаланилган 

жўмракларини 

ѐпинг, 


электр 

асбобларини 

ўчиринг. 

Лабораториядан  чиқатуриб  кимѐвий  жараѐнларни  тугаганлигини  столларда, 

мўрили  шкафда,  кейин  ташқаридаги  электр  токини,  газ  ва  сув  ўчирилганлигини 

текшириб кўринг. 

 

7.  Хавфсизлик  қоидаларини  бузган  шахслар  маъмурият  томонидан 



жавобгарликка тортилади. 

 

Кислота  ва  қайноқ  моддалар билан  ишлаш  қоидалари

1. Сульфат кислотани суюлтириш сувга кислотани қуйиш йўли билан ўтказилади. 

Бу иш фақат иссиққа чидамли ва чинни идишларда олиб борилади. Чунки бунда 

анча миқдорда иссиқлик ажралиб чиқади. 

Мавзу-1: Тупроқшунослик ва агрокимѐ лабораториясида ишлаганда 

хавфсизлик қоидаси. Тупроқ, ўсимлик ва ўғит намунасини олиш. 

Тупроқнинг морфологик белгиларини тупроқ монолитлари ѐрдамида 

ўрганиш (4 соат) 

 


 

2.  Кучли  нитрат,  сульфат  ва  хлорид  кислоталарини  бир  идишдан  иккинчисига 



қуйиш  фақат  ишлаѐтган  мўрили  шкафда  бажарилиши  керак.  Шкаф  эшиклари 

имкони борича ѐпилган бўлиши керак. 

3. Кучли кислоталар билан ишлашда ҳимоя кўзойнакларини тақиш керак. Тутун 

чиқиб  турадиган  нитрат  кислота  ҳамда  олиум  билан  ишлаганда  кўзойнаклардан 

ташқари узун резина фартук (этак, пешбанд) тақиб олиш керак. 

4.  Этил  спирти,  эфир,  бензол,  ацетонсирка,  этил  эфири,  айниқса  углерод 

сульфиди, нитрол эфир ва бошқа ѐқилғи ва осон ѐнувчи суюқликлар (ОЁС) билан 

ишлашда  очиқ  олов,  очиқ  аланга,  кучли  қиздирилган  юза  яқинида  (мисол  учун 

электр плиткада) қиздириш ўказиш қатъиян таъқиқланади. 

 

Куйиш ва заҳарланиш ҳолларида лабораторияда 

кўрсатиладиган  биринчи ѐрдам 

 

1. Термик куйишда тезлик билан куйган жой бир неча марта таниннинг спиртли 

эритмаси билан ҳўлланиши керак (калий  перманганат ѐки этил спирти билан ҳам 

намлаш мумкин) ва куйишга қарши бўлган мазь (мой), сульфидин эмульцияси 

(қоришмаси)  суртилади. 

2.  Кислоталардан  куйганда  олдин  куйган  жой  яхшилаб  сув  билан,  кейин  натрий 

бикарбонат эритмаси билан ювилади. 

3.  Ўювчи  ишқорлар  билан  куйганда,  куйган  жойни  яхшилаб  сув  билан,  кейин 

суюлтирилган сирка кислотаси билан ювилади. Ишқорлар ва аммиак  эритмасини 

кўзга тушиши айниқса ҳавфли, қаттиқ  ишқорларни майдалашда албатта кўзойнак 

тақиш керак. 

4.  Хлор  ѐки бром буғлари    ютилган  холларда   спирт буғлари  билан  нафас олиш 

керак. Кейин эса  тоза, очиқ хавога чиқиш керак. 

5.  Лабораторияда  ишлаганда  асосий  эътиборни  кўзни  ҳимоя  қилишга  қаратиш 

керак.  Кўзга  ҳар  ҳил  кимѐвий  реактивлар  тушган  ҳолларда  тезликда  оғриққа 

эътибор  бермаган  холда,  кўзни  3-5  минут  давомида    кўп  миқдордаги  сув  билан 

ювиш  керак.  Кейин  агар  кўзга  тушган  модда  кислоталар  реагент  бўлса  бор 

кислотаси эритмаси билан ювиш керак. Биринчи ѐрдамни бундай тадбирларидан 

кейин врачга мурожаат қилиш керак. 

 

        



Намуналари олиш услуби 

 

Намуна  бу  –  кам  миқдордаги  тупроқ,  ўсимлик  ѐки  ўғит  массаси  бўлиб, 

маълум  бир  қоида  –  талаб,  услуб    асосида  олинади.  Шу  ҳосил  қилинган  кам 

миқдордаги намуна кўп миқдордаги майдон ѐки йиғиштирилган ҳосил тўпламини 

ўзида  таснифлай  олиши  керак.  Шунинг  учун  намуна  махсус  ишлаб  чиқилган 

қоида,  стандарт  асосида  олинади.  Тупроқ  тури,  жойлашиши,  рельефи,  ўсимлик 

билан  қопланганлик  даражаси  ва  бошқа  қатор  белгилар  асосида  олинади.  

Ўсимликлардан  ҳам  намуна  олишда  экин  тури,  таҳлилнинг  мақсади  ва  экилиш  

схемасига  қараб    намуна  олинади.  Бошланғич  намуна  миқдори  қанчалик  кўп 

бўлса тажрибанинг  аниқлиги шунчалик юқори бўлади. 



 



Тупроқ  намуналари  тупроқ  профилининг  морфологик  тавсифини 

ойдинлаштириш  ҳамда  лаборатория-амалий  машғулотларда  талабалар  билан 

турли таҳлиллар қилиш учун мўлжалланган. 

Намуналар пастки қатламдан бошлаб навбати билан олинади. Чуқур ковлаб 

бўлинган  заҳоти  она  жинсдан  ѐки  пастки  қатламдан  белкурак  билан  биринчи 

намуна олинади. Тупроқ профили таърифлаб бўлингач, юқоридаги қатламлардан 

намуналар олинади. Энг охирида устки қатламдан намуна олинади. 

Устки қатламдан олинган намунанинг оғирлиги 300-400 г атрофида бўлиши 

керак, қолган қатламлардан 200 г дан намуна олиш кифоя. 

Ҳар  бир  қатламнинг  ўрта  қисмида  тахминан  10  см  қалинликдаги  қатлам 

ораси белгилаб қўйилади ва ундан олд деворининг бутун эни бўйича пичоқ билан 

тупроқ  намунаси  кесиб  олинадида  қалин  қоғоз  варағи  устига  қўйилади. 

Чириндили  ва  ҳайдалма  қатламлардан  намуна  қатламнинг  бутун  қалинлиги 

бўйича олинади. Агар чириндили қатламнинг қалинлиги 20 см дан зиѐд бўлса, у 

ҳолда ҳар 10 см дан икки-уч намуна олинади. 

Қоғоз  этикеткага  тупроқ  чуқури  олинган  вилоят,  туман,  қишлоқ,  майдонни, 

дала  ва  чуқур  рақамини,  қатламнинг  қалинлигини,  намуна  қандай  чуқурликдан 

олинганини  қалам  билан  ѐзилади  ҳамда  сана  ва  талабанинг  фамилияси 

кўрсатилиб,  шу  ўралган  қоғоз  намунага  ўраб  қўйилади.  Қоғозга  ҳам  намуна 

олинган қатлам, унинг чуқурлиги, санаси ѐзилади. 

Турли  лаборатория  таҳлилларини  ўтказиш  ва  тупроқларнинг  тузилишини 

ўрганиш  мақсадида  ўтказиладиган  амалий  машғулотлар  учун  одатда  дала 

шароитида  тупроқ  намуналари  ва  монолитлари  олинади.  Бу  мақсадда  тупроқ 

чуқурлари  (разрезлари)  деб  аталувчи    махсус  чуқурлар  ковланади.  Чуқурлар  уч 

хил бўлади: тўлиқ (асосий) чуқурлар, ярим чуқурлар ва чуқурчалар. Чуқур  учун 

тўғри  жой  танлаш  тупроқларни  текширишдаги  муҳим  шартлардан  бири 

ҳисобланади.  Чуқур  ўша  текширилаѐтган  жой  учун  энг  характерли  бўлган 

участкада  ковланиши  керак.  Чуқурлар  учун  жой  танлаш  ковлаб  ташланган 

ерлардан,  каналлар  ѐки  йўллар  яқинидан,  далаларнинг  машиналар  буриладиган 

бурчакларидан  мумкин  эмас.  Чуқур  учун  жой  танлашда  аввало  жойнинг  релефи 

ҳисобга  олинади.  Агар  жой  текис  бўлса,  чуқур  унинг  ўртасидан  ковланади. 

қиялик  майдонларда  чуқурлар  одатда  жойнинг  юқори,  пастки  ва  ўрта  қисмидан 

ковланади.  

     Дастлаб  чуқур  учун  жой  танланган  майдончада  унинг  шакли  белгилаб 

олинади. Бунинг учун тупроқ бетида узунлиги 150-200 см, эни тахминан 80 см ли 

тўғри  бурчак  чизилади.  Тупроқ  чуқури  фақатгина  тупроқнинг    қатламларини 

эмас, балки она жинснинг юқори қисмини ҳам очиб тасвирлаш имконини бериши 

керак,  шунинг  учун  унинг  чуқурлиги  125-200  см,  баъзан  ундан  ҳам  кўпроқ 

бўлиши  лозим.  Сизот  сувлар  ва  шағалли  қатлам  ер  бетига  яқин  жойлашган 

ерларда чуқурлар анча юза олинади. 

 

Тупроқ  чуқурининг  текшириладиган    олд  девори  тик  тушган    бўлиши  ва 



таърифлаш чоғида бу девор мумкин қадар яхши ѐритилиб турилган булиши зарур. 

Чуқурда  ишлаш  қулай  булиши  учун  тик  деворга  қарама-қарши  томонда 

зинапоялар  қилинади  (1-расм).  Чуқурдан  ковлаб  олинаѐтган  тупроқ  факат  ѐн 

томонларига  чиқариб  ташланади.  Ён  томонлардан  бирига  чириндили  юқори 



 

қатлам, бошқасига эса чуқурроқ қатламлардан олинган тупроқ ташланади.  Чуқур, 



тупроқни аввалги жойи ва ҳолатига кўра тўкилиб қайта кўмилади.  Тупроқ чуқури 

махсус форма бўйича таърифланади (1-иловага қаранг).  

 

 

1-расм. Тупроқ кесмаси. 



 

Ўсимликлардан намуна олиш. Донли экинлардан бошланғич намуна 0,25 м 

майдончанинг  тўрт  томонидан  диоганал  бўйлаб  икки  қўшни  қатордаги  ўсимлик  

ҳаммаси  илдизи  билан  суғуриб  олинади.  Олинадиган  ўсимлик  ўртача  бўлиши 

шарт. Картошка, кунгабоқар, маккажўхори, силосбоп  экинлардан ўртача намуна 

олишда пайкалнинг диоганали бўйлаб 10 тадан типик ўсимлик, қанд лавлагидан 

20-40 тадан ўсимлик танланади.  

      Бошланғич намуналар тўпланиб дони, похоли, илдизи алоҳида аралаштирилиб 

ўртача  намуна  ҳосил  қилинади.  Силос,  сенаж  уюмларининг  ўрта  қисмидан  бир 

марта  намуна  олинади.  Автомашина,  вагон  ѐки  омборхоналарда  ўсимлик 

сақланаѐтган  бўлса,  бунда  махсус  шуп  ѐрдамида    турли  қатламларидан  намуна 

олиш зарур. 

      Олинган  бошланғич  намуналар  лаборатория  журналига  ѐзилиб  этикетка, 

вариант  рақами  ѐзилиши  шарт.  Бошланғич  намуна  яхшилаб  аралаштирилиб, 

маълум  вақтда  квадрат  юзага  тўкилиб,  диоганал  буйича  4  бўлакка  бўлинади  ва 

0,5-1,0 кг миқдорда ўртача намуна ҳосил қилинади,ўртача намуна лабораторияда 

қуритилиб  бегона  жинслардан  тозаланиб,  махсус  мослама  билан  майдаланиб,  1 

мм  ли  элакдан  ўтказилиб,  эланиб,  аралаштириб  100-150  гр  миқдорда  пакетга 

солинади,  этикетка  ѐзилиб  аналитик  намуна  ҳосил  қилинади.  Аналитик  намуна 

таҳлил учун фойдаланилади. 

Дуккакли  дон,  дон  ва  мойли  экинлар  уруғидан  бошланғич  ўртача  намуна 

150-250 гр олинади. 15-18 соат давомида  70-80°С да  қуритилиб майдаланилади. 

Майдалаш  қалин  деворли  косада  ѐки  кофе  янчгич  ѐки  лаборатория  тегирмони 

ѐрдамида  бажарилади, элак билан эланади. 

Бошланғич  ўртача  намуна  мева  ва  сабзавотлардан  экин  турига  қараб 

олинади.  Мисол  учун:  илдизмева,  помидор,  бодринг,  қалампир,  олма,  нок,  узум, 

данакли  меваларнинг  устки  пўсти  тозаланмасдан  таҳлил  учун  олинади.  Полиз 


 

экинларининг    пўсти  тозаланиб  ташланади.  Карам  бошининг  1/4  қисми  кесиб 



таҳлил қилинади.  Қовун, тарвузни ерга тегиб турган томони ҳисобга олиниб, тенг 

иккига узунасига  бўлинади, бир қисми таҳлилга олинади. Олинган ўртача сувли 

намуна  косачада    эзилиб  усти  дока  билан  ѐпилади.  10  минутдан  сўнг 

шамоллатгичли  термостатда  намлиги аниқлаш учун қуритилади. 

Олиниши  ва  ишлатиш  мақсадларига  кўра  барча  намуналар  қуйидаги 

турларга бўлинади: 

 

1.Индивидуал 



 

2.Ўртача 

 

3.Аналитик   



 

Монолитлар олиш. Тупроқ монолити 

турли 


туманлар 

тупроқларининг 

хусусиятларини  мукаммалроқ  ва  ҳар 

томонлама  ўрганишга  имкон  беради 

Монолит  –  100  см  гача  чуқурдан  (баъзан 

эса  бундан  ҳам  чуқурроқдан)  табиий 

тузилишини  бузмаган  ҳолда  тиккасига 

кесиб 


олинган 

тупроқ 


намунаси 

ҳисобланади.  Монолит  олиш  учун  ташқи 

ўлчамлари 100 х 20 х 8 см бўлган ѐғоч қути 

керак  бўлади.  Қутининг  туби  ва  қопқоғи 

бурама  михлар  билан  маҳкамланади, 

деворларини  эса  мустаҳкам  бўлиши  учун 

темир  қисқичлар  билан  маҳкамлаган 

маъқул. 


Монолит олиш учун чуқур 140-150 см 

гача  чуқурлаштирилади,  унинг олд  девори 

яхшилаб  текисланади.  Чуқур  деворига 

қутининг  ички  ўлчамларига  мос  ҳажмда 

тупроқ  устуни  кесиб  тушурилади.  Бу 

устунга  қутининг  рамаси  кийдирилади  ва  унга  қопқоқлардан  бири  бурама  мих 

билан  маҳкамланади.  Қути  ичидаги  тупроқнинг  атрофи  аста  секин  ковлаб 

тагигача  кесиб  тушурилади  ва  умумий  массадан  ажратиб  олинади.  Монолит 

чуқурдан  чиқарилгач  ортиқча  тупроқни  олиб  ташаланади  ва  қутининг  устки 

четлари  билан  баравар  қилинади.  Монолитга  олинган  тупроқнинг  номи,  жойи 

ѐзилган  этикетка  қоғози  қўйилади  ва  қутининг  иккинчи  қопқоқи  бурама  мих 

билан маҳкамланади 

Тупроқ  чуқурини  таърифлаш  унинг  қаерда  жойлашгани  (вилоят,  туман, 

аҳоли  пункти,  ширкат,  фермер  хўжалик,  бўлим,  бригада,  дала)  ни  кўрсатишдан  

бошланади.  Шундан  сўнг  релефга  таъриф  беришга  ўтилади  (макрорелеф, 

мезорелеф, микрорелеф). Чуқур ковланган жойнинг микрорелефи элементларини 

таърифлашга алоҳида аҳамият бериш зарур. Микрорелефнинг асосий формалари 

қуйидагилардан  иборат:  майда  тепачалар  ѐки  майда  дўнгликлар,  уюмлар 

кўринишидаги  нисбатан    кўтарилган  жой  формалари  (уларнинг  пайдо  бўлиши 

2-rasm. Tuproq 

monoliti. 


 

кўпинча ер ковловчи умуртқали ҳайвонлар фаолияти билан боғлиқ бўлади); паст-



баландликлар, ботқоқланган ўтлоқларга хосдир; ликобчасимон пасайган  жойлар-

унча  чуқур  бўлмаган  оқовасиз  текис  жойлар;  микропотяжжиналар  –  қиѐфаси 

ноаниқ, унча чуқур бўлмаган, эгри-бугри  камбар пасайган жойлар. 

Чуқур  ўрганилаѐтган  ўсимликлар  тавсифига  алоҳида  эътибор  бериш  лозим. 

Агар чуқур экинзорда ковланган бўлса, у ҳолда экинларнинг ҳолати баҳоланади, 

экиннинг  номи,  гуллаш  фазаси,  ривожланиши,  экинларнинг  қалинлиги,  бир 

текислиги,  зараркунандалар  билан  зарарланганлик  даражаси  каблар  ѐзиб 

қўйилади.  Шунингдек  бегона  ўтлар  билан  ифлосланганлик  даражаси  ва  кўпроқ 

учрайдиган  бегона  ўтларнинг  турлари  ҳам  кўрсатилиши  зарур.  Ўтлоқ  ва 

яйловларда  ўсимлик  турларининг  таркиби,  ўтларнинг  қалинлиги  ва  баландлиги, 

уларнинг  озиқа  сифатидаги  афзалликлари,  жойнинг  бутазорлашгани,  ботқоқлик 

даражаси  ва  шу  кабилар  кўрсатилади.  Бу  ўринда  ўсимликлар  тупроқ 

унумдорлигини яхши акс эттирувчи ва кўп ҳолларда унинг у ѐки бу хоссаларини 

тасвирловчи индикатор ҳисобланишини эсдан чиқармаслик керак. 

Ўсимликлардан  сўнг  тупроқ  сиртининг  таърифи  берилади.  Бунда  тупроқ 

юзасида  ўсимлик  қолдиқлари  қопламининг  бор-йўқлигига,  уларнинг  тарқалиш 

характерига  (ўрмон  тўшамаси, чим, ўсимлик  қолдиқлари намати)  тузлар  ва  оҳак 

бўлиши,  илдизлар  тарқалиши,  ѐриқларнинг  бўлиши,  тошлоқлиги,  сув  босиш 

аломатлари борлиги кабиларга эътибор берилади. 

Бу  кузатувларнинг  барчаси  махсус  дафтарга  ѐзиб  қўйилади.  Мазкур 

маълумотлар  кейинчалик  тупроқнинг  келиб  чиқиши  ва  агрономик  жиҳатдан 

баҳолаш ҳақида тўғри тасаввур бериш имконини беради. 

Чуқур  атрофидаги  территорияни  таърифлаб  бўлингандан  кейин  тупроқнинг 

ўзига хос морфологик белгиларини ўрганишга, яъни чуқурни ташқи морфологик 

аломатлари бўйича таърифлашга ўтилади. 

Тупроқ  чуқури  таърифининг  охирида  тупроқнинг  номи  аниқланади,  яъни 

тупроқшуносликка  оид  дарсликларда  баѐн  этилган  ва  илмий  жиҳатдан  қабул 

қилинган  классификасияга  мувофиқ  тупроқнинг  қайси  типга,  типчага,  турга  ва 

хилга  таалуқлилиги  аниқланади.  Чуқурга  таъриф  бериб  бўлингандан  сўнг 

кимиѐвий таҳлил учун ундан намуналар олинади. Тупроқ намуналари икки турда: 

табиий  тузилиши  бузилган  (тўкма-сочилма  ѐки  қутига  солинган)  тупроқлар  ва 

профилининг  яхлитлиги  бузилмаган  блоклар  шаклидаги  –  монолитлар  шаклида 

бўлади  (2-расм).  Тўкма  тупроқ  намуналари  турли  лаборатория  тажрибалари 

ўтказиш  учун  фойдаланилади.  Қутига  солинган  ва  монолит  намуналар  эса 

тупроқнинг  сув  физик хоссаларини  аниқлаш,  морфологик хоссаларини  ўрганиш, 

амалий  машғулотлар  ўтказиш  ва  лабораториядаги  тупроқлар  экспонатларини 

тўлдириш учун ишлатилади. 

 


Yüklə 1,54 Mb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2   3   4   5   6   7




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin