Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги Самарқанд


Тупроқнинг зичлиги (ҳажм массаси)ни аниқлаш



Yüklə 1,54 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə3/7
tarix22.06.2020
ölçüsü1,54 Mb.
#32126
1   2   3   4   5   6   7
tuproqshunoslik va agrokimyo


Тупроқнинг зичлиги (ҳажм массаси)ни аниқлаш. 

    


Тупроқнинг  табиий  ҳолдаги  тузилиши  ҳажмининг  массаси  унинг  зичлиги 

(ҳажм  массаси)  деб  аталади.  Солиштирма  масса  (қаттиқ  қисмининг  зичлиги)  дан 

фарқи  шундаки,  ҳажм  масса  тупроқнинг  барча  массаси  ҳажмини,  яъни  унинг 

қаттиқ қисми ва ковакликларини ўз ичига олади. Шу сабабли тупроқнинг зичлиги 

қаттиқ  қисмининг  зичлигидан  доим  кичик  бўлиб,  1  дан  1,8  г/см

3

  гача  ўзгариб 



туради.  Тупроқ  массаси  ҳажмининг  қиймати  унинг  ковакликларига,  қаттиқ 

қисмининг  оғирлигига,  таркибидаги  органик  моддалар  миқдорига,  тупроқнинг 

тузилиши ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. 

Тупроқнинг зичлиги кўрсаткичи асосида тупроқдаги физик шарт-шароитлар 

ҳақида  анча  аниқ  тасаввур  олиш  мумкин.  Ҳажм  масса    тупроқнинг  умумий 

коваклигини,  ундаги  озиқ  моддалар  ва  нам  миқдорини  ҳисоблаб  топиш  учун 

зарур.  Тупроқнинг  зичлиги  дала  шароитида,  унинг  табиий  тузилишдаги 

бузилмаган  ҳолда  махсус  металл  цилиндрлар  (Н.А.Качинский  бурғичаси 

сингарилар) ѐрдамида аниқланади (6-расм). Цилиндрлар (кесувчи ҳалқалар) ѐғоч 

болға    билан  тупроққа  уриб  киргизилади  ва  шу  тарзда  тупроқ  тузилишини 

бузмаган  ҳолда  керакли  ҳажмда  намуна  олинади.  Тупроқ  қуритилади,  тарозида 

тортилиб зичлиги қуйидаги формула ѐрдамида аниқланади:  



V

m

d

V

 ,          



бу ерда: 

d

V



-тупроқнинг зичлиги, г/см

3

: m-қуруқ тупроқнинг массаси, г: V-



цилиндр (ҳалқа) нинг ҳажми. Цилиндрнинг ҳажми қуйидагича топилади: 

V- цилиндрнинг ҳажми, П-3,14, R

2

-цилиндр радиуси, 

h-цилиндр баландлиги. 

 

6-расм. Тупроқнинг ҳажмий массасини аниқлаш учун   



намуналаролишга мўлжалланган, қопқоғи олинадиган цилиндр. 

       Лаборатория  шароитида  тупроқнинг  зичлиги  одатда  тузилиши  бузилган 

сочилма тупроқ намунасидан аниқланади, бу эса ерга ишлов берилгандан кейинги 

ҳайдалма қатлам тупроқнинг зичлигига тахминан мос келади. 

 

Тупроқнинг умумий коваклигини ҳисоблаш. 

 

     

Маълум  ҳажм  тупроқ  оралиғидаги  бўшлиқларнинг  умумий  ҳажмига 

коваклик  деб  аталади.  Коваклик  тупроқнинг  механик  таркиби,  структураси  ва 

тузилишига  боғлиқ.  Табиий  шароитда  тупроқ  ковакликлари  турли  нисбатларда 

сув ва ҳаво билан тўлган бўлади. 

    Тупроқнинг коваклиги: умумий, капилляр ва нокапилляр турларга ажратилади. 

Умумий  коваклик  тупроқдаги  жами  ғовак  бўшлиқларнинг  умумий  ҳажмидан 

  

            V = ПR



2

h

 

 


 

20 


иборат.  Капилляр  коваклик  одатда  тупроқнинг  гилли  зарралари  туфайли  ҳосил 

бўладиган  жуда  ингичка  (капилляр)  бўшлиқлар  йиғиндисидан  иборат. 



Нокапилляр коваклик деганда структура агрегатлари ѐки йирик қумли зарралар 

оралигидаги  бўшлиқлар  йиғиндиси  тушунилади.  Меъѐрида  намланган 

тупроқларда капилляр коваклар одатда сув билан, нокапилляр коваклар эса ҳаво 

билан тўлган бўлади. 

     Капилляр  коваклик  билан  нокапилляр  коваклик  орасидаги  энг  мақбул  нисбат 

тахминан 1:1 деб ҳисобланади. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши шароитида энг 

мақбул  ковакликка  одатда  тупроққа  яхши  ишлов  бериш  (ҳайдаш, 

культивациялаш, бороналаш сингари) йўли билан эришилади. 

    Умумий коваклик қуйдаги формула билан ҳисобланади. 

100


*

)

(



1

D

d

P

ум



,% 

бу ерда: 



ym

P

-умумий  коваклик,  %;    d-тупроқ  зичлиги  (ҳажмий  масса),  г/см

3

;  D-


қаттиқ қисмининг зичлиги, г/см

3

; 100–фоизга ҳисоблаш учун. 



 

Тупроқнинг  коваклиги  юқори  бўлиши  билан  бир  қаторда  капилляр 

коваклиги ҳам каттароқ бўлиши ва шунингдек аэрация нокапилляр коваклиги эса 

барча  ҳажмнинг  камида  15-20  %  ни  ташкил  этиши  агрономия  нуқтаи  назаридан 

муҳимдир. Агар тупроқнинг намлиги энг кам нам сиғимига мос бўлган шароитда 

аэрация коваклигининг ҳажми барча ҳажмнинг 15-20 % идан кам бўлса, у ҳолда 

аэрациясини яхшилаш учун агрономик ѐки мелиоратив чора-тадбирлар кўрилиши 

зарур.  Қумоқ  ва  соз  тупроқлар  ҳайдалма  қатламининг  умумий  коваклигини 

баҳолаш учун қуйидаги шкала ишлаб чиқарилган (2-жадвал). 

 

2-жадвал 



Тупроқ умумий коваклигини баҳолаш  

(Н.А.Качинский бўйича) 

 

Умумий коваклик, % 

Тупроқ коваклигининг сифат баҳоси 

>70 


55-65 

50-55 


<50 

40-25 


Ҳаддан ташқари ковакли 

Аъло 


Қониқарли 

Қониқарсиз 

Жуда паст 

 

Керакли техник воситалар:  Тупроқ намунаси, тарози, пикнометр, электро 

плитка, цилиндр, жадвал ва расмлар. 

 

 



 

 

21 


Назорат саволлари: 

     1.Тупроқ физик хоссаларининг фермер хўжаликлари  учун  амалий аҳамиятини 

асосланг. 

     2.Турли  тупроқларнинг  ҳажмий  ва  солиштирма  оғирлигини  аниқлаш 

тартибини айтинг. 

     3.Тупроқнинг ғоваклигининг моҳияти ва аниқлаш тартибини шарҳлаб беринг. 

     4. Тупроқ умумий коваклигини баҳолаш.  

 

Мавзу -4: Тупроқнинг сув ўтказувчанлигини 



 аниқлаш (4 соат). 

Ишнинг  моҳияти

:  Тупроқнинг  сувни  қабул  қилиб  олиши  ва  ўзи  орқали 

юқоридан  пастга  қараб  ўтказиш  қобилиятига  тупроқнинг  сув  ўтказувчалик 



хоссаси  дейилади.  Сув  ўтказувчанлик  асосан  икки  босқичдан:  шимилиш  ва 

филтрланиш  (сизиб  ўтиш)  дан  иборат.  Сув  ўтказувчанлик  тупроқнинг  механик 

таркибига, чиринди миқдорига, донадорлик даражасига, зичлигига ва коваклигига 

боғлиқ.  Сувга  чидамли  увоқли  –  донадор  структурали  қумоқ  ва  соз  тупроқлар, 

шунингдек  қумли  ва  қумоқ  тупроқлар  юқори  сув  ўтказиш  қобилиятига  эга, 

Масалан,  енгил  механик  таркибли  тупроқларда  йирик  ғовакликлар  кўп 

бўлганидан, сув ўтказувчанлик, ҳам доимо юқоридир. Оғир механик таркибли ва 

кесакли чангли структурали тупроқларда сув ўтказувчанлик паст. Тупроқнинг сув 

ўтказувчанлигини баҳолашда Н.А.Качинский тавсия этган шкаладан фойдаланиш 

мумкин.  Шунга  кўра,  тупроқ  температураси  10

  0

С  ва  сув  босими  5  см  бўлган 



шароитда,  тупроқнинг  сув  ўтказувчанлиги  қуйидагича  баҳоланади:  агар 

кузатишнинг  биринчи  соатида  1000  мм  дан  кўп  сув  ўтса,  тупроқнинг  сув 

ўтказувчанлиги бузувчи, 1000 дан 500 мм гача - ғоят (ортиқча) юқори, 500-100 

мм  -  энг  яхши,  100-70-  яхши,  70  дан  30  гача  қониқарли,  30  мм  дан  кам  - 



қониқарсиз ҳисобланади. 

Структурасиз,  зич  тупроқларда  сув  ўтказувчанлик  жуда  паст.  Сув 

ўтказувчанликнинг  катталиги  ва  ҳаракатини  билиш  тупроқларни  агрономик  ва 

мелиоратив  баҳолаш  катта  аҳамиятга  эга.  Сув  ўтказувчанликни  аниқлашни 

лаборатория ва дала усуллари мавжуд.  

Иш  тартиби:  Сув  ўтказувчанликни  лаборатория  шароитида  аниқлаш  учун 

узунлиги  25-30  см,  диаметри  2-3  см  бўлган  3  та  шиша  цилиндр  (най)  нинг  бир 

томонига филтр қоғоз қўйиб, унинг устидан юпқа дока билан боғланади. Филтр ва 

доканинг  ортиқчаси  қирқиб  ташланади.  Цилиндрларга  20  см  қалинликда  қумли, 

структурали  ва  структурасиз  тупроқлардан  яхшилаб  жойланади  (цилиндрни 

қўлни кафтига ѐки юмшоқ нарсага секин уриш билан ундаги тупроқ зичлатилади). 

Шиша цилиндр штативнинг пастки халқасидаги воронкага ўрнатилади (7-расм). 

  


 

22 


 

7-расм. Лаборатория шароитида тупроқнинг 

сув ўтказувчанлигини аниқлаш

Воронка  остига  ўлчов  стаканчаси  қўйилади.  Сўнгра  вақтни  белгилаб  олгач, 



цилиндрлардаги  тупроқнинг  устига  сув  қуйиб  турилади  (тупроқнинг  юзасидаги 

сувнинг  қалинлиги  ҳамма  вақт  4  см  бўлиб  туриши  шарт)  бунда  цилиндрлар 

тагидаги  сув  томишига  қараб  туриш  керак.  Биринчи  томчининг  қанча  вақтда 

тушишига  қараб  тупроқнинг  сув  ўтказиши  аниқланади.  Тажриба  натижасига 

қараб, ҳар хил тупроқларнинг сув ўтказиш диаграммаси тузилади. 

Тупроқнинг сув ўтказувчанлигини аниқлаш учун маълум вақт (5, 10, 15, 20, 

25 минут) оралиғида тупроқдан ўтган сувнинг ҳажми (миқдори) ўлчаб борилади. 

Бу иш 1-1,5 соат давом эттирилади. Тупроқнинг сув ўтказувчанлик даражасининг 

вақтга қараб ўзгаришини кузатиш натижаси диаграммаси тузилади. 

 

         



 

 

8-расм. Тупроқларнинг сув ўтказиш 



хоссасини кўрсатувчи диаграмма: 

1-қумли, 2-структурали,  

3-структурасиз тупроқ. 

9-расм. Қумли, структурали ва 

структурасиз турпоқларнинг сув 

ўтказувчанлик хоссасини кўрсатувчи 

диаграмма. 

 


 

23 


Тупроқнинг сув ўтказувчанлигини дала шароитида майдончага 

сув қуйиш усули билан аниқлаш. 

 

Иш  тартиби.  1.  Бунинг  учун  тупроқ  шароитига  мос  келадиган  махсус  майдон 

танланади,  унинг  юзаси  яхшилаб    текисланади.  Сўнгра  тексланган  юзага  энг 

олдин  эни  25х25  см  ва  бўйи  20-25  см  бўлган  металл  ѐки  ѐғочдан  ясалган  ром 

(квадрат)  лар  тупроққа  5-10  см  чуқурликкача  кирзилган  ҳолда  ўрнатилади.  Сўнг 

унинг атрофига шунча баландликдаги  50х50см ли ром юқоридагидек ўрнатилади. 

Иккинчи ромнинг атрофи тажриба майдончасидаги  сувни четга чиқиб кетишдан 

сақлаш учун тупроқ билан яхшилаб зичланади.  

Одатда  берилган  сув  тупроқнинг  пастки  қатламларига  тўғридан  -  тўғри 

(вертикал  йўналган)  ҳаракатланмасдан  балки  ѐн  томонларга  (горизонтал 

йўналишда)  силжишга  уринади.  Шунинг  учун  ҳам  бир  тажрибада  ҳимоя 

вазифасин ўтовчи тажриба майдончаси бўлиши лозим. Бундай вазифани иккинчи 

навбатда ўрнатилган катта ром бажаради. Ушбу ташқи ромда тажриба давомида 

кетган  сувнинг  миқдори  ҳисобга  олинмайди.  Бу  ром,  ўртада  жойлаштирилган 

кичик  ромдаги  сувнинг  тупроқ  қатламлари  бўйлаб  фақат  вертикал  йўналишни 

таъминлайди.  

Сув  сатҳи  баландлигининг  кузатиш  учун  ҳар  бир  ромнинг  ичига  чизғич 

(линейка) ўрнатилади. 

2.Тажриба  бошланишида  ҳар  бир  ромга  5  см  қалинликда  сув  қўйилади. 

Сўнрга  иккала  ромда  ҳам  ўлчов  стаканлар  ѐки  цилиндрлар  билан  сув  қўйилиб, 

унинг  босимини  доимий  бир  хилда  (5  см  қалинликда)  бўлиши  таминланади. 

Маълум вақт ичида сарф бўлган сув (мл ҳисобида) ѐзиб борилади. 

3.  Сув  сарфи  фақат  ички  кичик  ромда  ҳисобланади.  Қўйилган  сувнинг 

биринчи ҳисоби, тажриба бошланганидан кейин 2 минут сўнгра 3 минут, кейин 5-

10  минут  ўтгач  аниқланади.  Сув  сарфи  камайса  ўлчаш  вақти  30  минут  ва  1 

соатгача узайтирилади.  

4. Сув ўтказувчанлик бўйича кузатиш сув сарфининг доимий кўрсатгичга эга 

бўлгунга қадар давом эттирилади, бу муддат суғорилмайдиган тупроқларда 3 соат 

суғориладиганларда – 6 соатдан кам бўлмайди. 

5.  Ҳар  бир  ўлчов  вақти  оралиғидаги  сув  ўтказувчанлик  қуйидаги  формула 

билан ҳисоблаб чиқарилади: 



St

Q

V

*

10



 

 



бу ерда: В- шимилиш ва филтрланиш тезлиги, мл/мин, Қ- сув сарфи, мм;  С- ички 

ромнинг майдони, см

2

;  т- тажриба вақти, мин. 



 

 

 

 

 

 

 

24 


Далада олинган маълумотлар қуйидаги тартибда ѐзиб борилади: 

3-жадвал 

 

№ 

Сув сарфини ҳисобга 



олиш вақти, мин 

Маълум вақтда сарф 

бўлган сув миқдори, 

мл 


Сув ўтказувчанлик 

тезлиги, мм/мин 

 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



Кузатишнинг  энг  асосий  талаби,  ҳимоя  зонасини  ташкил  этиш,  сувнинг  ўз 

вақтида солиб туриш ва сарфланган сувни тўғри ҳисобга олиш. 



 

Тупроқнинг  сув  кўтарувчанлиги (капиллярлиги)ни 

  аниқлаш. 

Ишнинг  моҳияти:  Тупроқнинг  сув  кўтариш  қобилияти–капилляр  кучлар 

таъсирида  тупроқнинг  сувни  пастдан  юқорига  қараб  кўтариш  хоссасидир. 

Капиллярлик  ва  тупроқнинг  сув  кўтарувчанлиги  натижасида  сизот  сувлари 

ҳисобидан  ўсимликлар  қўшимча  равишда  сув  билан  таъминланади.  Аммо,  шу 

билан бирга, тупроқда ҳаво етишмаганлигидан моддаларнинг қайта тикланиши ва 

тупроқ қатламининг шўрланиш жараѐнлари юзага келади. 

Тупроқда  нафақат  сизот  суви  билан  боғлиқ  бўлган  ҳаракатчан  капилляр 

тиралган сув, балки капилляр муаллақ нам ҳам кўтарилиш хусусиятига эга. 

Тупроқнинг  капилляр  йўллари  орқали  сув  ҳаракатининг  тезлиги  ва 

баландлиги,  унинг  механик  таркиби,  структураси  ва  қовушқоқлигига  боғлиқ. 

Йирик  структурали  ва  қум  тупроқларда  сув  пастдан  юқорига  тез  кўтарилса ҳам, 

структурасиз  тупроқлардагига  қараганда  баланд  кўтарилмайди.  Сувнинг 

максимал кўтарилиши (сизот сув сатҳидан юқорида) қумли тупроқларда 0,5-0,7 м, 

қумоқ тупроқларда 2,5-3,0 м, оғир соз тупроқларда 4-6 м ни ташкил этади. 

Тупроқнинг капиллярлик хоссаси ўқув лабораторияси шароитида қуйидагича 

аниқланади.  Иш  тартиби.  Узунлиги  25-30  см  ва  диаметри  2-3  см  бўлган  шиша 

цилиндрнинг бир томонига филтр қоғоз ва унинг устидан дока боғланади. Филтр 

ва  доканинг  ортиқчаси  қирқиб  ташлангач,  капиллярлик  хоссаси  аниқланмоқчи 

бўлган  тупроқдан  (қум,  структурали  ва  структурасиз)  олиб  тайѐрлаб  қўйилган 

цилиндрга  20  см  қалинликда  юмшоқ  нарсача  бир  неча  марта  уриб,  зичлаб 

жойлаштирилади.  Сўнгра  цилиндрлар  филтрли  томони  ванначалардаги  сувга 

тегиб турган ҳолатда штативга ўрнатилади. 



 

25 


Тажриба  бошлангач  вақт  белгилаб  қуйилади.  Цилиндрлардаги  ҳар  хил 

тупроқларда  капилляр  сувнининг  кўтарилиш  тезлиги  ва  сув  тупроқнинг  устки 

қаватига қанча вақтда кўтарилганлигини аниқлаш билан тупроқнинг капиллярлик 

хоссаси кузатилади.  

Бу  тажрибани  ҳам  уч  хил,  яъни  қум,  структурали  ва  структурасиз  соз 

тупроқлар билан бир вақтда ўтказиб, натижасини диаграммада (8-расм)  кўрсатиш 

тавсия этилади. 

 

8-расм. Тупроқнинг капилляплик хоссасини кўрсатувчи диаграмма 



 

Керакли техник воситалар:  Тупроқ намунаси, тарози, цилиндр, штатив, 

соат, сув солгич, фильтр қоғоз, расм ва жадвал, Н.А.Качинский шкаласи, метал 

ѐки ѐғоч ром. 

Назорат саволлари: 

 

1.Тупроқнинг 



сув 

ўтказувчалик 

хоссасининг 

амалий 


аҳамиятини   

тушунтиринг. 

2.Сув ўтказувчанлик хусусиятини аниқлаш тартибини тушунтиринг. 

3.  Н.А.Качинский  тавсия  этган  шкала  бўйича  ўтказувчанликни  бўйича 

бахолаш. 

4.Тупроқнинг  сув  кўтариш  қобилиятининг  ижобий  ва  салбий  томонлари  ва 

аниқлаш тартиби. 

5.Тажриба натижаларини ҳисоблаш тартибини тушунтиринг. 

  

Мавзу 5: Тупроқнинг механик таркибини қуруқ ва хўллаш 

 усуллари билан аниқлаш. 

 

Ишнинг  моҳияти:  Тупроқнинг  механик  таркибини  аниқлаш  тахминий 

тарзда  бўлиб,  кейинчалик  лабораторияда  таҳлил  қилиш  йўли  билан  текшириб 

кўрилади.  Тупроқнинг  механик  таркиби  дала  шароитида  қуруқ  ва  нам  ҳолида 

аниқланади.  Нам  ҳолатда  аниқлаш  учун  тупроқ  намунасига  уни  хамирсимон  ва 

энг  пластик  ҳолатга  келтирадиган  миқдорда  сув  қўшилади.  Хлорид  кислота 


 

26 


таъсирида  вижиллаб  қайнайдиган  карбонатли  тупроқларга  сув  эмас,  балки  HCl 

нинг 10 % ли эритмаси қўшилади. 

Тупроқлар механик таркиби айрим  турларининг аломатлари ҳўл лой қилиб 

кўриш усулини қараб чиқамиз. 



Қ  у  м    қуруқ  ҳолатда  сочилувчан  бўлади,  агрегатлар  ҳосил  қилмайди.  Лой 

қилинган тупроқ намунасини думалоқлаб бўлмайди (9-расм). 



Қ у м л о қ  т у п р о қ қуруқ ҳолатда бармоқлар билан босилганда осонгина 

парчаланадиган  палахсача  ва  кесаклар  ҳосил  қилади.  Лой  қилинган  қумлоқ 

тупроқ намунасини думалоқлаш мумкин, аммо ип қилиб ечиб бўлмайди. 

Енгил  қумоқ  тупроқлар  қуруқ  ҳолатида  думалоқ  шаклдаги  кесаклар  ҳосил 

қилади,  бармоқ  билан  кучсиз  ѐзганда  ҳам  бу  кесаклар  майдаланиб  кетади.  Лой 

намунасини  думалоқлаш,  йўғонлиги  тахминан  3  мм  ли  чилвирга  айлантириш 

мумкин. Чилвирни ҳалқа қилиб букмоқчи бўлсак, у қисмларга бўлиниб кетади. 



Ўртача  қумоқ  тупроқлар  қуруқ  ҳолатда  бурчаклари,  қирралари  ва  ѐқлари 

яққол  ифодаланган  агрегатларни  ҳосил  қилади.  Агрегатларни  бармоқлар  билан 

катта  куч  ишлатиб  бўлиш  мумкин.  Тупроқнинг  лой  қилинган  намунасини 

думалоқлаш,  ип  қилиб  чилвирга  айлантириш,  бу  чилвирни  ҳалқа  қилиб  букиш 

мумкин. Бунда ҳалқанинг ташқи томони ѐрилади. 

Оғир  қумоқ тупроқларнинг  агрегатлари  куб  ѐки призма шаклида  ва  қаттиқ 

боғланган бўлади. Уларни бармоқлар билан майдалаш қийин ѐки умуман мумкин 

эмас,  нам  ҳолатда  жуда  пластик  бўлади.  Тупроқнинг  лойли  намунасини 

думалоқлаш,  ингичка  чилвирга  айлантириш,  чилвирни  ҳалқа  қилиб  букиш 

мумкин. Бунда ҳалқа ѐрилмайди. Ён томондан босиб сиққандагина ҳалқа ѐрилади. 

Соз тупроқ қуруқ ҳолатда жуда бириккан бўлади. Соз тупроқлар агрегатлари 

механик  таъсирларга  жуда  чидамлиги  билан  ажралиб  туради.  Шудгордаги    соз 

тупроқ  палахсаларини  майдалаш  қийин.  Тупроқ  чанг  ҳосил  қилишга  мойил, 

қуриганда эса ҳамма томони ѐрилиб кетади. Пичоқ ѐки белкурак билан кесилган 

жойи ялтирайди. Бундай тупроқларнинг лойли намунаси жуда пластик бўлиб, уни 

ингичка  чилвирга  айлантириш,  чилвирни  эса  ҳалқа  ва  «саккиз»  га  ўхшаш 

кўринишида  букиш  мумкин.  Бундай  ҳалқани  ҳатто  ѐн  томондан  қисганда  ҳам  у 

ѐрилмайди. 



 

27 


 

9-расм. Тупроқларнинг механик таркибини далада ҳўллаб лой 

қилиб аниқлаш усули. 

 

Керакли техник воситалар:  Тупроқ намунаси, 10 % ли HCl, 9-расм. 

 

Назорат саволлари: 



 

1.Тупроқнинг механик таркиби ва ўсимликнинг ўсишидаги аҳамияти. 

2.Тупроқнинг механик таркибини аниқлаш усулларини тушунтиринг. 

 

Мавзу-6: Тупроқ таркибидаги чиринди (гумус) миқдорини 

 аниқлаш (4 соат). 

 

    Ишнинг  моҳияти:  Чиринди  ѐки  гумус  тупроқнинг  органик  қисми  таркибига 



киради.  Чиринди  моддалар  гумин  кислоталар,  фульво  кислаталар  ва  уларнинг 

тузларидан, шунингдек тупроқнинг минерал қисмидаги комплекс бирикмалардан 

иборат  бўлади.  Тупроқнинг  органик  моддалари  таркибига,  чириндининг  ўзидан 

ташқари,  чиримаган  ва  чала  чириган  ўсимлик  ҳамда  ҳайвонот  қолдиқлари, 

микроорганизмлар таналари, ўсимлик қолдиқларининг парчаланиш маҳсуллари ва 

бошқалар  ҳам киради.  Аммо  тупроқдаги  жами  органик  моддаларнинг  90  %  гача 

қисми  чиринди  (гумус)  дан  иборат  бўлади.  Тупроқ  унумдорлиги  чириндининг 

миқдори ва сифатига боғлиқ (4-жадвал). 

 

 


 

28 


МДҲ даги тупроқ типлари таркибидаги чиринди (гумус)  

миқдори (И.В.Тюрин маълумоти) 

                                           4-жадвал 

     


      

Тупроқ типи 

Ҳайдалма 

қатламидаги 

гумус  

миқдори,% 



1гектардаги гумус заҳираси,  

т. (ҳар хил тупроқ 

қатламларида)  

0 – 20 см  0 – 100 ѐки 1 – 120 см 

Чимли подзол  

2 – 7 


53 

80 – 120 

Подзоллашган кул ранг ўрмон  

4 – 6 


109 

150 – 300 

Қора тупроқ: ювилган 

7 – 8 


192 

500 – 600 

Қалин қаватли  

10 – 12 


224 

650 – 800 

Оддий 

6 – 8 


137 

400 – 500 

Жанубий  

4 – 5 


300 – 350 

Тўқ тусли каштан  

3 – 4 


99 

200 – 250 

Каштан ва оч тусли каштан 

1,5 – 3 


100 – 200 

Бўз 

1 – 2 


37 

50 


Қизил тупроқ  

5 – 7 


153 

150 - 300 

     

 

 



Чиринди миқдори икки усулда: чиринди моддаларни қуруқ ҳолда ѐндириш 

ва  кислота  таъсирида  намлаб  ѐндириш  йўли  билан  аниқланади.  Қуруқ  ҳолда 

ѐндириш тупроқни қиздиришдан ва ѐндирганда ажраладиган карбонат ангидриди 

миқдорини  аниқлашдан  иборат.  Нам  ҳолида  кислота  билан  ѐндириш  тупроқ 

чиринди  моддаларини  хром  кислотаси  билан  оксидлашга  асосланган.  Шунинг 

учун  ҳам  бу  усул  амалиѐтда  кўпроқ  қўлланилиб  оғирлик  ва  ҳажмий  усулда 

чириндини аниқлаш имконини беради.  

     И.В.Тюрин  усули  номи билан  маълум  бўлган  ҳажмий усул  анча  кенг  кўламда 

қўлланилади.  Бу  усул  кўпгина  тупроқ  типлари  таркибидаги  чиринди  миқдорини 

аниқлашга  яроқлидир.  Таркибида  темирнинг  чала  оксидлари  (закиси)  бўлган 

ботқоқланган  тупроқлар  бундан  мустаснодир.  И.В.Тюрин  усули  ишлаш  учун 

осон, содда ва аниқ усул ҳисобланади. 

 


Yüklə 1,54 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin