Тупроқ морфологик белгиларини
ўрганиш
Тупроқ морфологик белгиларини ўрганиш тупроқ пайдо қилувчи
жараѐнларни ҳамда айрим горизонтларнинг таркиби, хоссалари, характери
асосида тупроқ типлари, типчалари ва турларини аниқлаш имкониятини беради ва
10
тупроқларни аниқлаш учун зарур. Тупроқларни аниқлаш уни у ѐки бу типга,
типчага, хил ва айирмаларга мансуб эканлигини аниқлашга имкон беради.
Масалан, агарда тупроқ қора тусли, донадор ѐки майда кесакли структурали,
унинг қора тусли чириндили қатлами 50-70-100 см га эга, ва ниҳоят чиринди ости
қатлам хлорид кислотаси таъсирида қайнаса (яъни карбонатлилигининг белгиси),
бундай тупроқни биз ишонч билан қора тупроқлар типига киритишимиз мумкин.
Юқорида қайд этилган хусусиятлар қора тупроқларни билдирадиган тип
белгилари ҳисобланади. Типга хос бўлган белгиларнинг қай даражада
ифодаланишига кўра ўз навбатида типчаларга бўлинади. Масалан, қора тупроқлар
подзолланган, ишқорсизланган, типик, оддий ва жанубий типчаларга бўлинади.
Улар бир-бирларидан қорамтир туснинг намоѐн бўлиш даражаси, чириндили
қатламининг қалинлиги (қалин - 1м, ўртача 60-80см, кам < 60см ва ҳ.к.),
структурасининг характери ва кислота таъсирида қайнаш чуқурлиги каби
белгилари билан фарқ қилади. Типчалар ўз навбатида авлодларга, авлодлар
турларга, улар хилларга, хиллар эса айирмаларга бўлинади. Бундан ташқари,
тупроқларнинг морфологик белгиларини ўрганишдан мақсад, уларни аниқлашда
қайси тип, типча, авлод, тур, хил ва айирмалардаги тупроқ эканлигини
аниқлашдан иборатдир. Бундан ташқари тупроқларнинг морфологик белгилари
уларнинг ички хоссалари билан боғлиқ бўлиб, кимѐвий таркиби ва физикавий
хоссаларини ҳам билдиради ва яқинча аниқлашга ѐрдам беради.
Тупроқнинг ранги (туси) кўзга яққол ташланиб турадиган энг муҳим
морфологик белгилардан биридир. Тупроқнинг ранги (туси) унда кечадиган
жараѐнларни ифодалаб, тупроқларни муайян типларга киритиш имконини беради.
Шунинг учун ҳам аксарият тупроқлар унинг ранги, тусига кўра номланади
(подзол, қизил ва сариқ, қора, бўз тупроқлар ва ҳ.к.)
Тупроқнинг ранги ва тусларида тупроқ пайдо бўлиш жараѐнлари яққол акс
этган бўлади. Шунинг учун ҳам бу белги тупроқда кечадиган кўплаб жараѐнларни
ва тупроқнинг келиб чиқиш моҳиятини тушунишда алоҳида аҳамиятга эга.
Тупроқнинг ранги уни ташкил этган моддалар туси ҳамда тупроқнинг физик
ҳолати ва намлик даражаси билан аниқланади. Тупроқ рангини белгиловчи энг
муҳим моддалар жумласига: 1) гумус, 2) темир бирикмалари, 3) кремнезем
бирикмалари ва оҳак моддалари сингарилар киради(3– расм).
Тупроқда органик модда, гумус қанча кўп бўлса, унинг туси шунча
қорамтир бўлади. Тупроқ таркибидаги темир оксиди бирикмалари тупроққа
қизил, тўқсариқ ва сариқ тус, темирнинг тўлиқ оксидланмаган бирикмаси (закиси)
- кўкимтир, зангори, яшил тусни беради. Масалан ботқоқ тупроқларида
учрайдиган вивианит (Fe
3
(PO
4
)
2
∙ 8H
2
O) тупроққа яшилсимон кўк тус беради.
Кремнезем (SiO
2
), кальций карбонати (СаСО
3
) ва каолинит (H
2
Al
2
Si
6
О
8
∙ 2H
2
О) оқ
ва оқиш тус беради, баъзан оқиш тус гипс (СаSO
4
∙ 2H
2
O) ва сувда осон эрувчи
тузлар (NaCl, Na
2
SО
4
∙ 10H
2
O ва бошқа) иштирокида ҳам юзага келади.
Тупроқнинг механик таркиби. Дала шароитида ўрганилаѐтганда механик
таркиби ташқи белгилари асосида ва бармоқлар орасида эзгилаб тахминан қанча
қум ва лой заррачалари борлигига қараб аниқланади. Шу мақсадда лойли
ҳалқалар қилиб қум, қумлоқ, қумоқ ѐки соз тупроқ эканлигини ўрганиш ҳам
11
мумкин. Механик таркибига доир аниқ маълумотлар лаборатория анализлари
асосида олинади.
Тупроқ структураси. Тупроқнинг алоҳида агрегат бўлаклар (доначалар) га
ажралиб кетишига тупроқ структураси дейилади. Бу агрегатлар турли механик
элементларнинг
бир-бирига
бирикишидан
ҳосил
бўлади.
Структура
бўлакчаларининг шакли, ўлчами ва сифат таркиби турли тупроқлар ҳамда
уларнинг алоҳида горизонтларида ҳар хил бўлиб, С.А.Захаров бўйича асосан:
кубсимон, призмасимон ва плитасимон каби 3 типга ва ўз навбатида турлар ҳамда
хилларга ажратилади (1-жадвал ва 4 -расм).
3- расм. Тупроқ ранги (туси)нинг номини аниқлашда фойдаланиладиган. С.А.
Захаров учбурчаги
Тупроқ қовушмаси - тупроқ зичлиги ва ғоваклигининг ташқи ифодасидир.
Зичлигига
кўра
тупроқлар
қовушмаси
қуйидигаларга
бўлинади:
1. Ж у д а з и ч қ о в у ш м а - тупроқ чуқурини белкурак билан кавлашнинг
деярли имкони йўқ, мисранг ѐки метиндан фойдаланишга тўғри келади.
2. З и ч қ о в у ш м а - чуқур кетмон ѐки белкурак ѐрдамида анча қийинлик
билан кавланади. Бундай зичлик оғир қумоқ ва соз механик таркибли тупроқнинг
иллювиал горизонти учун характерли.
3. Ғ о в а к қ о в у ш м а - чуқур осон ковланади, белкурак билан ташланган
тупроқ майда бўлакларга сочилиб кетади. Увоқли донадор, структурали қумоқ ва
соз тупроқлар ҳамда етилтириб ишлов берилган тупроқларнинг ҳайдалма қатлами
учун хос.
4. С о ч и л м а қ о в у ш м а - қумли ва қумлоқ таркибли тупроқларнинг
қуруқ ҳайдалма горизонтлари учун характерли.
12
Қовушма - тупроқни агрономик жиҳатдан баҳолашнинг муҳим
кўрсаткичидир.
Тупроқнинг янги яралмаси ва қўшилмаси. Тупроқ пайдо бўлиш
жараѐнларида вужудга келадиган ва тупроқ горизонтларида тўпланадиган турли
шакл ва кимѐвий таркибли моддаларга я н г и я р а л м а деб аталади. Тупроқда
борадиган физикавий, кимѐвий ҳамда биологик жараѐнлар натижасида ўсимлик ва
ҳайвонот оламининг бевосита таъсиридан ҳосил
4- расм. Тупроқ структурасининг турлари ва шакллари
I кубсимон тип: 1- йирик увоқли; 2- ѐнғоқсимон; 3- донадор; 4- чангсимон.
II призмасимон тип: 5- устунсимон; 6 -йирик призматик.
III плитасимон тип: 7- ясси қатламсимон; 8- япроқсимон.
бўлишига кўра к и м ѐ в и й ва б и о л о г и к я н г и я р а л а м а л а р
ажратилади. Кимѐвий янги яралма тупроқдаги турли кимѐвий жараѐнлар туфайли
ҳосил бўладиган ҳар хил бирикмалардан иборат. Таркибига кўра янги яралмалар:
сувда осон эрийдиган тузлардан, асосан натрий хлорид, натрий сульфат, кальций
ва магний оксид ва гидрооксидлари (одатда фосфор кислотаси билан бирга),
темирнинг оксид бирикмалари ва чиринди моддалардан иборат бўлиши мумкин.
Тупроқ жониворларининг ҳаѐт-фаолияти ва ўсимликлар илдизининг
ривожланиши даврида пайдо бўлган жойларда ҳар хил органик бирикмалар ҳамда
айрим жониворлар организми орқали чиқарилган моддалар биологик янги яралма
деб аталади. Буларга копролитлар ѐмғир чувалчанглари чиқиндилари;
кротовиналар - ер кавлайдиган ҳайвонлар (кўрсичқон, юмронқозиқ, суғурлар
кабилар) нинг бўш ѐки чиқиндилар билан тўлдирилган йўллари; йирик илдизлар
чиришидан тўпланадиган илдиз қолдиқлари; структура бўлаклари устида
қолдирилган нозик илдиз йўллари - дендритлар сингарилар киради.
13
1- жадвал
Тупроқ структураси бўлакларининг классификацияси
Турлар
Хиллар
Бўлакларнинг катталиги
Палахсасимон
1 тип кубсимон
йирик палахсасимон
майда палахсасимон
> 10 см
10 – 1 см
Кесаксимон
йирик кесаксимон
ўрта кесакли
майда кесакли
10–3 мм
3–1 мм
1–0,5 мм
Ёнғоқсимон
йирик ѐнғоқсимон
ѐнғоқсимон
майда ѐнғоқсимон
>10 мм
10–7 мм
7–5 мм
Донадор
йирик донадор
донадор
майда донадор
5–3 мм
3–1 мм
1–0,5 мм
Устунсимон
II тип Призмасимон
йирик устунсимон
устунсимон
майда устунсимон
>5 cм
5–3 cм
<3 cм
Устунли
йирик устунли
Устунли
5–3 cм
3 cм
Призмасимон
йирик призмасимон
призмасимон
майда призмасимон
5–3 cм
3–1 cм
1–0,5 cм
III тип Плитасимон
Плитали
сланецсимон
плитасимон
пластинкасимон
Япроқсимон
>5 мм
5–3 мм
3–1 мм
<1 мм
Тангасимон
йирик тангачасимон
майда тангачасимон
3–1 мм
<1 мм
Тупроқдаги янги яралмалар характерига кўра тупроқ генезиси ва унинг
агрономик хоссалари ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин. Жумладан,
тупроқнинг юқори горизонтларида кўкимтир ва қўнғир занг доғларининг бўлиши,
бу тупроқларнинг ботқоқланиш шароитида вужудга келганини ифодалайди. Агар
бу аломат ҳозирги вақтда пайдо бўлаѐтган бўлса, қишлоқ хўжалик экинлари учун
жуда ноқулай шароит ҳисобланади.
Қўшилма деб, тупроқ пайдо бўлиш жараѐнлари билан боғлик бўлмаган,
лекин кейинчалик ташқаридан аралашиб қўшилиб қолган органик ва минерал
моддаларга айтилади. Ҳайвонларнинг суяги, турли чиғаноқлар, ўсимлик
қолдиқлари биологик қўшилма бўлиб, тош, шағал ва бошқа жисм бўлаклари
минерал қўшилма ҳисобланади. Булардан ташқари кўмир бўлакчалари, уй
14
ҳайвонлари суяклари, уй-рўзғор буюмлари синиқлари (сопол ва чинни идиш
бўлаклари) ва инсонларнинг суяклари каби нарсалар археологик қўшилмалардир.
Бу қўшилмаларни ўрганиш натижасида тупроқнинг ѐши ва инсонларнинг
тупроққа таъсири тарихини аниқлаш мумкин.
Керакли техник воситалар: Расм № 1, 2, 3, 4 ; жадвал № 1,. Монолит
қуттилар, разрез, белкурак.
Назорат саволлари:
1.Фаннинг ўқитилишининг моҳияти ва қишлоқ хўжалигида тутган ўрни.
2.Лабораторияда ишлаганда асосий хавфсизлик қоидалари.
3.Намуна ва уни олиш қоидасини тушунтиринг.
4.Тупроқнинг морфологик хусусиятларини таърифланг.
Мавзу -2: Тупроқни таҳлилга тайѐрлаш. Тупроқ таркибидаги
гигроскопик намлик миқдорини аниқлаш
(4 соат)
Даладан олиниб, лабораторияга келтирилган тупроқ намуналари ҳавода
қуритилган ҳолатга келтирилиши керак, чунки аксарият таҳлиллар ана шу
ҳолатдаги қуритилган тупроқда ўтказилади.
Режада кўзда тутилган барча таҳлилларни ўтказиш учун 1000 г тупроқ
сарфланади, шундан 500 грамм тупроқнинг структураси таҳлили учун кетади
(тупроқнинг структура-агрегат таркибини ўрганиш ва унинг ҳажмий массасини
аниқлаш ишлари одатда эзғиланмаган тупроқда ўтказилади). Ҳавода қуритилган
ва қоғозга юпқа қилиб ѐйиб қўйилган тупроқнинг бир неча жойидан ҳаммаси
бўлиб 200-250 г ўртача намуна олиниб, ҳовончада резина дастали эзгич билан
Эзғиланади ва ҳаммаси кўзлари диаметри 1 мм бўлган элакдан ўтказилади. Агар
тупроқ тошли бўлса, намунанинг элакдан ўтмаган қисмини сув билан ювиш,
қуритиш ва тарозида тортиб кўриб тупроқ склети миқдорини аниқлаш лозим.
Шунингдек бу майдаланган тупроқдан ўртача аналитик намуна ҳам олинади (3-
расм). Элакдан ўтказилган майда тупроқ чуқур номери ва қатламнинг номи,
намуна қандай чуқурликдан олингани, талабанинг фамилияси ѐзилган
пакетчаларга солиб қўйилади.
3-расм. Ўртача аналитик намуна олиш.
15
Тупроқнинг қолган, Эзғиланмаган қисми эса пакетчадаги каби ѐзувлар
ѐзилган алоҳида картон қутича ѐки халтачаларга солинади. Эзғиланган тупроқли
пакетчалар ҳам ўша қутича ѐки халтачага солинади ва лаборатория таҳлиллари
ўтказиш учун сақлаб қуйилади.
Гигроскопик нам миқдорини аниқлаш
Тупроқнинг қаттиқ қисми ҳаводан буғсимон намни сингдириб, уни ўзининг
зарралари сиртида маҳкам ушлаб туриш хусусиятига эга. Шу сабабли ҳавода
қуриган ҳолатдаги тупроқда ҳамиша маълум миқдорда сув бўлади.
Тупроқнинг ҳаводаги намни сингдириш хоссаси гигроскопиклиги деб,
шимилган нам эса гигроскопик нам (Г) деб аталади.
Таркибидаги гигроскопик нам миқдори тупроқнинг механик таркибига
ундаги органик моддалар ѐки турли тузларнинг миқдорига боғлиқ. Оғир қумоқ ва
соз тупроқлар қумли ва қумлоқ тупроқларга қараганда ҳаводан сувни кўпроқ
сингдириб олади. Чириндига бой тупроқларнинг шунингдек, шўрланган
тупроқларнинг ҳам гигроскопиклиги юқори бўлади.
Гигроскопик сувни тупроқ маҳкам ушлаб тургани учун уни ўсимликлар
ўзлаштира олмайди. Тупроқдан сувни чиқариб юбориш учун уни термостатда 105
0
C гача қиздириш зарур.
Гигроскопиклик кўрсаткичидан таҳлил натижаларини мутлақо қуруқ
тупроққа ҳисоблаш учун фойдаланилади.
Иш тартиби: 1. Қопқоқли шиша (24-расм) ѐки алюминийдан ясалган
стаканча оғирлиги ўзгармайдиган ҳолатга келгунча термостатда 105
0
C
да
қуритилади ва аниқлиги 0,0001 г гача бўлган аналитик тарозида тортилади.
2. Стаканчага 1 мм ли элакдан ўтказилган 3-5
г ҳавода қуритилган тупроқ солинади. Стаканча
тупроқ билан аналитик тарозида тортилади.
3. Тупроқ солинган стаканча очиқ ҳолатда
термостатда 100-105
0
С да 3 соат қуритилади,
кейин
эксикаторда
совитилгач
тарозида
тортилади. Оғирлигининг ўзгармас доимий
бўлишига эришиш учун стаканча яна 2 соат
қуритилади ва тарозида тортиб кўрилади. Такрор
тортиб кўрилганда улар орасидаги фарқ 0,001 г
дан ошмайдиган бўлгунга қадар қуритиш давом
эттирилади.
Гигроскопик намнинг миқдори қуйидаги формула билан ҳисоблаб топилади:
b
a
G
O
H
%
100
*
2
,
бу ерда
O
H
G
2
-гигроскопик намнинг фоиз миқдори; а- буғланиб кетган сувнинг
оғирлиги, г; b- мутлақо қуруқ тупроқнинг оғирлиги, г; 100-100 г тупроққа
нисбатан фоизда ҳисоблаш учун.
Ҳавода қуритилган тупроқ таҳлили натижаларини мутлақо қуруқ тупроққа
ҳисоблаш коэффициенти (К) ушбу формула ѐрдамида аниқланади:
4-расм.Қуритиш
стакани
16
%
100
100
2
O
H
G
K
.
Максимал (энг юқори) гигроскопикликни
аниқлаш
Тупроқдаги гигроскопик намнинг энг кўп миқдори ҳавонинг сув буғи билан
ўта тўйинган (нисбий намликнинг 98 % ига қадар) шароитида ундаги намни
сингдириб олиши натижасида юзага келади. Гигроскопик сувнинг бу миқдори энг
юқори ѐки максимал гигроскопик (МГ) намлик деб аталади. Тажрибалардан
аниқланганки, тупроқдаги нам максимал гигроскопикликка нисбатан 1,5-2 ҳисса
кўп бўлгандагина ўсимликлар ундан фойдалана олади. Агар намлик бу
кўрсаткичдан кам бўлса ўсимлик сўлий бошлайди.
Мутлақо қуруқ тупроқнинг оғирлигига нисбатан фоизда ифодаланган ва
ўсимликлар барқарор сўлий бошлайдиган намлик сўлиш коэффициенти ѐки
сўлиш намлиги деб юритилади.
Тупроқдаги максимал гигроскопик нам миқдорини аниқлаш вегетация
даврида ўсимликлар ўзлаштира оладиган намни аниқлашга имкон беради.
Чириндига бой, соз ва қумоқ тупроқлар ўзлаштира ололмайдиган нам
миқдори, чириндиси кам қумоқ ва қумли тупроқлардагига нисбатан бир неча
баробар кўп бўлади. Механик таркиби оғир тупроқларда ўсимликларнинг сўлиши
одатда қумлоқ тупроқлардагига нисбатан тупроқдаги дала нам сиғими анча
юқорироқ бўлганда бошланади.
Аниқлаш тартиби (А.В.Николаев усули).
1. Зич ѐпиладиган қопқоқли шиша ѐки алюминий стаканча (бюкс)
термостатда 100-105
0
C гача қуритилиб аналитик тарозида ва 0,0001 г гача бўлган
аниқликка қадар тортилади.
2. Стаканчага ҳавода қуриган ва кўзларининг ўлчами 1 мм бўлган элакдан
ўтказилган тупроқдан тахминан 10 г солинади.
3. Тупроқли стаканча тубига калий сульфатнинг тўйинтирилган эритмаси (1 л
эритмага 110-150г К
2
SО
4
ҳисобида) солинган эксикатор ичига қўйилади.
Эксикатор қопқоғи зич қилиб беркитилади. Эксикаторда ҳавонинг юқори (98 %
гача) нисбий намлиги юзага келади, шу намлик ҳисобига тупроқ энг юқори
максимал гигроскопикликкача бўлган намлик билан тўйинади.
4. Орадан 3-4 кун ўтгач, стаканчалар аналитик тарозида тортилади ва яна
эксикатор ичига қўйилади. Тупроқни тўйинтириш ва такрор тортиб кўришлар
улар ўртасидаги фарқ учинчи ишора, яъни граммнинг мингдан бир улушига қадар
бўлгунича давом эттирилади.
5. Нам билан тўйингандан ва тарозида охирги марта тортилгандан кейин
стаканчалар термостат ичига қўйилиб, 100-105
0
C да 3-4 соат қуритилади, сўнгра
тортиб кўрилади ва яна қуритилади. Бу иш то тупроқнинг оғирлиги доимий
ўзгармайдиган бўлгунга қадар такрорланади.
Максимал гигроскопик намнинг миқдори МГ
Н2О
қуйидаги формула билан
ҳисоблаб чиқилади:
17
b
a
MG
O
H
%
100
*
2
,
бу ерда: а- буғланиб кетган сувнинг оғирлиги, г; b-мутлақо қуруқ тупроқнинг
оғирлиги, г; 100-100 г тупроққа нисбатан фоизда ҳисоблаш учун коэффициент.
Максимал гигроскопик (МГ) нам миқдори бўйича ўсимликларнинг сўлиш
намлиги (Сн) ҳисоблаб чиқилади ҳамда тупроқдаги ўсимликлар ўзлаштира
оладиган ва ўзлаштира олмайдиган сувнинг умумий миқдори аниқланади.
Сн нинг қиймати 1,5-2,0 МГ га тенг:
Сн =1,5 * МГ, %.
Керакли техник воситалар: Тупроқ намунаси, эзгилаш асбоби, элаклар,
метал стакан, тарози, термостат.
Назорат саволлари:
1.Даладан олиб келинган тупроқ намунасини таҳлилга тайѐрлаш тартиби ва бу
машғулотнинг деҳқончиликда аҳамиятини айтинг.
2.Намуна таркибидаги гигроскопик ва максимал гигроскопик намликни
аниқлаш тартибини тушунтиринг.
3.Тупроқ таркибидаги сўлиш коэффициенти ѐки сўлиш намлигининг
моҳиятини тушунтиринг.
Мавзу- 3: Тупроқнинг умумий физик хоссалари: ҳажм оғирлиги,
солиштирма оғирлиги ва коваклигини аниқлаш
(4 соат)
Ишнинг моҳияти: Тупроқ қаттиқ қисми (фазаси) нинг зичлиги деб, қуруқ
ҳолатдаги қаттиқ қисми массасининг шунга тенг ҳажмдаги сувнинг массасига
айтилади. Бу кўрсаткич сон жиҳатидан тупроқдаги 1 см
3
қаттиқ моддаларнинг
грамм массасига тенг. Қаттиқ қисмининг зичлиги тупроқнинг механик,
минерологик таркибига, органик моддалар миқдорига боғлиқ бўлиб кўпгина
тупроқларда 2,4 дан 2,8 г/см
3
гача ўзгариб туради.
Тупроқда чиринди қанча кўп бўлса, қаттиқ қисмининг зичлиги шунча кам
бўлади. Масалан, таркибида 5-10 % чиринди бўлган қора тупроқлар қаттиқ
қисмининг зичлиги 2,4-2,5 г/см
3
га тенг; юқори қатламида 1-2 % чиринди бўлган
бўз тупроқлар қаттиқ қисмининг зичлиги эса тахминан 2,7 г/см
3
ни ташкил этади.
Тупроқнинг ғовакли (ковакли)гини ҳисоблаб аниқлаш учун қаттиқ қисмининг
зичлигини билиш зарур. Бундан ташқари, мазкур кўрсаткич тупроқнинг
таркибига кирувчи минералларнинг петрографик таркиби ҳақида маълум тасаввур
беради ва тупроқнинг минерал ҳамда органик қисмлари орасидаги нисбатини
кўрсатади. Тупроқ қаттиқ қисмининг зичлиги пикнометрик усулда аниқланади.
Бунда ўлчаш ишлари аналитик тарозида олиб борилади.
18
Иш тартиби: 1. Ҳавода қуриган, кўзларининг ўлчами 1 мм бўлган элакдан
ўтказилган тупроқдан 10 г намуна олинади ва пиѐлачага ѐки калка қоғозга
солинади.
2. Пикнометр (5-расм) ѐки 100 млли колбага унинг
белгисига
қадар
янги
қайнатилиб,
хона
температурасигача
совитилган
дистилланган
сув
қуйилади. Сув солинган пикнометр тарозида тортиб
унинг массаси аниқланади.
3. Пикнометрдаги сувнинг тахминан 2/3 қисми
бошқа бир идишга қўйилади ва пикнометрга ўлчаб
қўйилган 10 г тупроқ намунаси солинади.
4. Тупроқдан ҳавони чиқариб юбориш учун
пикнометр тупроқ ва сув билан бирга 30 минут
қайнатилади. Қайнаш вақтида пикнометрдан суспензия
отилиб чиқишига йўл қўймаслик керак.
5. Кейин пикнометр совитилади, белгисига қадар
дисстилланган сув қўйилади, сирти яхшилаб артилиб ва
тарозида тортилади. Совушини тезлаштириш учун иссиқ
пикнометр сув оқиб турган водопровод остида ушлаб
турилади.
Тарозида тортиш вақтида пикнометрдаги суспензия ҳарорати хона
температурасида (18-20
0
C) бўлиши шарт, акс ҳолда натижа хато бўлиши мумкин.
Тортиб кўриш натижалари асосида тупроқ массасининг солиштирма
оғирлиги аниқланади. Бунда тупроқнинг оғирлиги (А) ва шу тупроқ эгаллаган
ҳажмни ҳисобга олиш керак. Тупроқ эгаллаган ҳажмни пикнометрдан сиқиб
чиқарилган сув оғирлиги (ҳажми) (Б+А)-C дан билиб олиш мумкин у олинган
тупроқ намунасининг ҳажмига тўғри келади. Солиштирма массани ҳисоблаб
топиш қуйидагича;
3
/
)
(
sm
g
C
A
B
A
D
,
бу ерда Д-солиштирма масса; В-пикнометрнинг сув билан биргаликдаги
оғирлиги; А-қуруқ тупроқнинг оғирлиги; C-пикнометрнинг сув ва тупроқ билан
оғирлиги; (В+А)-C-сиқиб чиқарилган сувнинг оғирлиги (ҳажми).
Агар солиштирма массани аниқлаш учун ҳавода қуритилган тупроқ олинган
бўлса, у ҳолда мутлақо қуруқ тупроқнинг оғирлигини ушбу формула ѐрдамида
ҳисоблаб топиш лозим:
О
Н
G
ах
А
2
100
100
,
бу ерда: А-мутлақо қуруқ тупроқнинг оғирлиги; а–таҳлил учун олинган ҳавода
қуритилган тупроқнинг оғирлиги
О
Н
G
2
-гигроскопик нам миқдори, %.
5-rasm. Tuproqning solishtirma
massasini aniqlash uchun
piknometr
.
19
1>1>3> Dostları ilə paylaş: |