2.4. Бухгалтерия ҳисобига қўйиладиган талаблар.
Бухгалтерия ҳисобига қўйилган талаблар қуйидагилардан иборат:
1.ҳисобнинг содда ва тушунарли бўлиши. Содда ва ҳамма учун
тушунарли
ҳисобни
ташкил
этишдан
асосий
мақсад
уни
мураккаблашувига йўл кўймаслик, ҳамда ҳисоб маълумотларидан кенг
халқ оммаси фойдалана олишини таъминлашдан иборат.
2. ҳисобни режалилиги. Бу талаб юқорида айтиб ўтилган соддалик
талаби билан чамбарчас боғлиқдир. ҳисобда албатта зарурий маълумот ва
кўрсаткичларга эга бўлган ҳолда, ҳисоб юритиш харажатларини иложи
борича камайтириб бориш лозим.
3. ҳисобнинг аниқ ва тўғрилиги. Бу талаб негизида хўжалик
фаолиятларида кузатиш натижасида олинган маълумотларни ҳужжатларда
аниқ ва тўғри қайд этиш тушунилади. ҳар хил мақсадларда ёки
эътиборсизлик қилиб халқ хўжалик ҳисобини ноаниқ ҳамда нотўғри акс
эттириш қонун бузарлик ҳисобланади.
4. ҳисоб ишларини ўз вақтида амалга ошириш, яъни ҳисоб
ишларига тааллуқли қандай ҳодиса содир бўлган бўлса, албатта ўз вақтида
акс эттирмоқ, ҳужжатларга қайд қилмоқ зарур бўлади. Бу талаб тўлиқ
бажарилганда ва хўжалик фаолияти устидан бошқарув олиб бориш яхши
йўлга қўйилади, рўй берган ёки рўй бериши мумкин бўлган камчиликлар
ўз вақтида йўқотилади.
5. ҳисоб кўрсаткичлари билан режа кўрсаткичлари бирлиги.
Корхона, муассаса, ташкилотларда қайси мулкчилик шакли асосида
фаолият олиб боришидан қатъий назар ўз олдига жорий ва келгуси режа
кўрсаткичларини тузиб олади. Бутун халқ хўжалиги ва уларни тармоқлари
бўйича ҳамда мамлакат миқёсида режа кўрсаткичлари белгилаб олинади.
Худди шу кўрсаткичлар билан ҳисоб кўрсаткичлари бирлиги ( шу билан
бирга ижобий фарқлар) катта аҳамият касб этади. ҳисоб ишлаб чиқаришни
бориши, савдо, таъминот, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, маиший хизмат,
транспорт ва ҳакозолар фаолияти қай даражадалиги ҳақида маълумот
беради, режа бажарилиш устидан назорат ўрнатиб, таҳлил қилиш
имконини яратади. Иқтисодиётни ривожлантириш ички ва ташқи
омилларини топиш имконини яратади.
2.5. Бухгалтерия ҳисобининг усуллари.
Фан ўз предметини ўрганиш учун албатта қандайдир усуллардан
фойдаланади. Бухгалтерия ўз маблағлари, уларни ташкил топиш
манбалари ва уларни хўжалик жараёни натижасида ўзгаришини
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
22
ҳужжатларда, ягона пул кўринишида, яъни баҳолаш ёрдамида, счетларда
икки ёқлама ёзувдан фойдаланиб акс эттиради. ҳисоб тўғри
юргизилаётганини инвентаризация ёрдамида аниқлаб, маълумотлар
асосида эса керакли калькуляция олиб борилади, баланс ва ҳисобот
шакллари тузилади.
Бухгалтерия хисобининг услуби бухгалтерия хисобининг предмети
хакида ишончли курсаткичлар олишни таъминлайди. Бу курсаткичлар 2
гурухга булинади: корхона маблагларининг хажми, таркиби, жойлашиши
ва фойдаланиши, иккинчиси эса, маблаглар манбаи ва уларнинг максадли
мулжалидир. Курсаткичлар гурухи узаро богликликда булиб, уларнинг хар
иккиси хам корхона маблагини акс эттиради. Шунинг учун хам
курсаткичларнинг 2 гурухи хам (пул куринишида) узаро тенг булиши
лозим (балансли умумлашув).
Балансда умумлашувга эга булиш максадида счетнинг куйидаги
усуллари кулланилади: хужалик маблагларини бахолаш ва калькуляция;
бухгалтерия хисоби счетларининг тизими ва хужалик жараёнларини
счетларда икки ёклама ёзув усулида акс эттириш; хисоб регистрлар
маълумотларини умумлаштириш Бухгалтерия ҳисобининг усулининг
элементлари қуйидагилардан иборат:
1.
Хужжатлаштириш;
2.
Инвентаризация;
3.
Счетлар тизими
4.
Икки ёқлама ёзув;
5.
Бахолаш;
6.
Калькуляция;
7.
Баланс;
8.
Ҳисобот.
Бухгалтерия хисоби усули элементларидан бири
бахолаш булиб, унинг ахамияти бутун халк хужалиги
микёсида хам каттадир.
Бахолаш – хужалик маблаглари, мажбуриятлар ва
хужалик жараёнларини пул улчов бирлигида акс эттириш
усулидир.
Бизга маълумки, корхона фаолиятида ишлатиладиган
хужалик маблаглари ва улар ташкил топиш манбалари
турли булиб, уларни улчов бирликлари, шакл ва
тузилишлари, ташкил топишлари хар хил куринишга
эгадир. Корхона хужалик фаолиятида руй берадиган
хужалик жараёнлари натижасида маблаг ва улар ташкил
топиш манбалари хам микдор, хам хажм жихатдан узгариши
хам табиий холдир.
Демак, улар хисобини юритиш учун ягона улчов
бирлиги – пулдан фойдаланмасликни иложи йук. Корхона
мулки хисоби юритилаётганда, улар бахоланади.
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
23
Калькуляция - таннархни аниклаш демакдир. Ушбу
усулдан
корхона
мулкларидан
баъзилари
хисобини
юритишда фойдаланилади. Масалан: ишлаб чикарилган
махсулот, материал таннархини аниклаш. Шунингдек,
савдо корхоналаридаги муомала харажатлари, моддалари,
суммаларини
товарлар
буйича
тегишли
равишда
таксимлашда хам калькуляциядан фойдаланилади.
Бухгалтерия хисобинингш ушбу усули бошка усуллар
билан узвий богликликдадир. Умуман, эътибор берилса
бухгалтерия хисобининг хамма усули хам узаро узвий
богликликдадир. Калькуляция усулини счетлар тизими
билан богликлиги шундаки, калькуляция килиниши талаб
этилаётган маблаг билан боглик харажатлар тегишли
счетларда
акс
эттирилганлигидир.
Бахолаш
билан
калькуляциянинг богликлиги шундаки, калькуляция оркали
аникланган таннархлар бахолаш куринишида хисобга
олинади.
Бухгалтерия хисоби усули элементларидан бири
хужжатлаштириш
булиб,
унинг
ахамияти
хужаликни
юритишда, бошкарувни окилона ташкил этишда, хисоб
юритиш олдига куйилган вазифа хамда талабларга жавоб
беришда зарурийдир.
Корхонада мавжуд булган бойликлар сакланишини
таъминлаш,
улар
назоратини
яхшилаш
максадида,
юритилаётган хисоб маълумотлари нечоглик хакикийлиги,
тугрилигини
текшириш
максадида
инвентаризация
утказилади. Корхонадаги бойликлар деганда, асосий
воситалар,
номоддий,
активлар,
ишлаб
чикариш
захиралари, тайёр махсулот, товар, пул маблаглари ва
бошка молиявий активлар тушунилади. Корхонанинг
молиявий мажбуриятлари хам инвентаризация килиниб,
бундай мажбуриятларга кредиторлик карзлари, банк
кредитлари, олинган карзлар тушунилади.
Корхоналарда йиллик хисобот тузилиб, бундаги
маълумотлар албатта, хакикий маълумотлар асосида
булмоги лозим. Бу шарт бажарилиши учун хам корхона
инвентаризацияси утказилмоги шартдир.
Инвентаризация - корхона маблагини текшириб,
руйхатга
олиш
ва
олинган
маълумотларни
хисоб
маълумотлари билан солиштириш демакдир.
Бухгалтерия
хисобининг
счетлар
тизими
ва
иккиёклама ёзув, баланс ва хисобот каби усуллари
кейинги мавзуларда тулик урганилади.
Хулоса.
Бухгалтерия ҳисоби предмети корхонани хўжалик маблағлари ва
уларни ташкил топиш манбаларини, уларни хўжалик жараёнлари
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
24
натижасида ўзгариб боришларини ёппасига, узлуксиз, қонун-қоидаларга
асосан ҳужжатларда тўлиқ, аниқ, тўғри акс эттириб боришдир.
Бухгалтерия ҳисобининг объектлари қўйидагилардан иборат бўлади:
1. Хўжалик маблағлари.
2. Хўжалик маблағларини топиш манбаалари.
3. Хўжалик жараёнлари.
Бухгалтерия ҳисобининг усуллари қуйидагилардан иборат:
Хужжатлаштириш, инвентаризация, счетлар тизими ва икки ёқлама ёзув,
бахолаш, калькуляция, балансва ҳисобот.
Таянч иборалари.
Бухгалтерия ҳисоби предмети, хўжалик маблағлари, маблағларнинг
ташкил топиш манбалари, хўжалик жараёнлари, ҳужжатлаштириш,
счетлар системаси, икки ёқлама ёзув, баҳолаш, инвентаризация.
Мавзу юзасидан назорат саволлари ва топшириқлар.
1. Бухгалтерия ҳисобининг функциялари нималардан иборот?
2. Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари нималардан иборот?
3. Бухгалтерия ҳисобининг предметига таъриф беринг.
4. Бухгалтерия ҳисоби предметининг қандай объектлари мавжуд?
5. Бухгалтерия ҳисобига қўйиладиган талаблар нималардан иборот?
6. Бухгалетрия ҳисобининг қандай усуллари мавжуд?
Адабиётлар.
1. Абдуллаев А, Қаюмов И. Бухгалтерия ҳисоби. – Т.: «Минҳож».- 2002
й.
2. Астахов В.П. Теория бух. учёта Учеб. Пос. -М.: ИКЦ МарТ Ростов
н/Д, 2004.
3. Бобожонов О..- Жуманиёзов К. Молиявий ҳисоб. – Т.: Молия.- 2002.
4. Гусева Г.Н.,Шеина Г.Н. Основы бух. Учёта: теория, практика, тесты.
Учеб. Пос. - М.:Ф и С, 2004.
5. Каримов А.А. ва бошқалар. Бухгалтерия ҳисоби. – Т.: «Шарқ».- 2004.
6. Муравицкая Н.К., Лукъяненко Г.И. Тесты по бухгалтерскому учёту:
теория бух. учёта,ухгалтерская и финансовая отчётность Учеб. Пос. -
М.:Ф и С, 2004
7. Хошимов Б.Х. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. Т.: «Шарқ», 2004.
Мавзуни ўқитишда қўлланиладиган педогогик технологиялар.
Кичик гуруҳларда ишлаш, саволларни қўя билиш, дискуссия.
Интернет маълумотлари:
http:// www. referat. ru
http:// www. access-accounts. com
http:// www. accounting. megareferats. ru
http:// www. bankreferatov. ru
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
25
3- МАВЗУ: Ҳужжатлаштириш ва инвентаризация
3.1. Ҳужжатлар ва улар ҳақида тушунча.
3.2. Ҳужжатларни турлари.
3.3.Ҳужжатлардаги
реквизитлар
ва
ҳужжатларни
расмийлаштириш
3.4. Ҳужжатларни айланиши.
3.5. Инвентаризация ҳақида тушунча, уни аҳамияти ва унинг
турлари.
3.6. Инвентаризация ўтказиш ва натижасини расмийлаштириш.
Хулоса.
Таянч иборалари.
Мавзу юзасидан назорат саволлари ва топшириқлар.
Адабиётлар.
Мавзуни ўқитишда қўлланиладиган педогогик технологиялар.
3. 1. Ҳужжатлар ва улар ҳақида тушунча.
Бухгалтерия ҳисоби усули элементларидан бири ҳужжатлаштириш
бўлиб, унинг аҳамияти хўжаликни юритишда, бошқарувни оқилона
ташкил этишда, шунингдек ҳисоб ишларини юритиш олдига қўйилган
вазифа ҳамда талабларга жавоб беришда зарурийдир.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси статистика ташкилоти ишлаб
чиққан ва тасдиқлаган махсус бланкаларга рўй берган ёки содир этилиши
керак бўлган хўжалик жараёнларини ҳамма реквизитларни акс эттирилган
ҳолда тузилади. Бундан ташқари корхона махсуслаштириб ишлаб чиққан
бланка шакллари ҳам қўлланилади, ушбу ҳолларда ишлаб чиқилган
бланкалар шакли молия ташкилотлари томонидан тасдиқланиши керак.
Бланкаларни эскирганларини, ҳамда андозага жавоб бермайдиган
шаклларини ишлатиш таъкикланади.
Ҳозирги даврда корхоналар ўз бухгалтерия ҳисобини юритишда
замонавий техника воситаларидан кенг фойдаланмоқдалар. Бунда
корхоналарга бирламчи ҳужжатларни ҳамма стандартлар талабига риоя
этган ҳолда, ҳисоблаш техникалари орқали ишлаб чиқаришга рухсат
этилган.
Ўзбекистон Республикаси ўрнатган қонунчилигида белгиланган
ҳолларда баъзи ҳужжатлар қатъий ҳисобда олиб борилади. Бундай
бланкалардан фойдаланиш ва улар асосида ҳисоб юритиш тартиби ҳамда
улардан фойдаланувчи корхоналар доираси молия вазирлиги ва тегишли
бошқармалари томонидан белгиланади.
Қатъий ҳисобда турган бланкалар ўрнатилган тартибда тартиб
рақами билан белгиланади, албатта корхона муҳри, маъсул ходими имзо
билан ҳам тасдиқланиши зарур.
Бланкаларга маълумотлар акс эттирилиш аҳамияти шундаки,
авваламбор хўжалик жараёни исботини берса, иккинчидан мулкчилик
сақланишини таъминлайди ва яна корхона ички бошқаруви учун ҳамда
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
26
юқори бошқаруви, аудит назорати, текшируви учун ҳам хизмат қилади.
ҳужжатдаги
маълумотлардан
фойдаланиб
корхона,
муассасалар,
ташкилотлар фаолияти ўрганилади, таҳлил қилинади, баҳо берилади ва
тегишли хулосалар чиқарилиб улар асосида чора-тадбирлари белгиланади,
тегишли қонун қоидалар қабул қилинади ва ҳаётга тадбиқ этилади.
3.2. Ҳужжатларни турлари.
Хўжалик жараёнлари турли-туманлиги уларнинг акс эттирувчи
ҳужжатларни ҳам турли бўлишига сабаб бўлиши табиийдир. Ҳужжатлар
бир неча хусусиятларга кура туркумларга ажратилади, бундай гуруҳлашга
сабаб,
ҳужжатлаштириш
ишларини,
улардан
ҳисоб
ишларида
фойдаланишни ҳамда улар айланишини, саклашини осонлаштиришдир.
Ҳужжатлар тузилиши тартибига, вазифасига, хўжалик жараёнини
акс эттиришига, қаерда тузилиши хусусиятларига кўра туркумларга
ажратилади.
Тузилиш тартибига кўра, дастлабки ва йиғма ҳужжатларга
бўлинадики, буни қўйидагича изоҳлаш мумкин.
Хўжалик жараёни рўй берганда албатта ҳужжатлаштирилиши шарт,
масалан, товар келтириш учун асос бўлган ТТН (Товар транспорт
накладнойи), касса кирими ва чиқим ордерлари ва ҳоказо. Булар бир
хўжалик жараёнини ўзида акс эттиради, ҳамда дастлабки ҳужжатларга
мисол бўлади.
Шу
дастлабки
ҳужжатлар
текширилиб,
улар
асосида
йигмаҳужжатлар тузилади ва бу ҳужжатлар маълум бир давр ичида рўй
берган жараёнлар ҳақида маълумотлар беради.
Йигма ҳужжатларга товар ҳисоботи, кассир ҳисоботини мисол
тариқасида келтириш мумкин.
Ҳужжатлар яна уларни вазифасига кура 5 турга ажратилади.
1. Фармойиш берувчи ҳужжатлар.
2. Тасдикловчи ҳужжатлар.
3. Фармойиш-тасдиқловчи ҳужжатлар.
4. Рамийлаштириш ҳужжатлари.
5. Ахборот ҳужжатлари.
1.Бирор хўжалик жараёнини бажариш учун албатта маъсул ходимлар
томонидан буйруқ берилади ёки жамоа қарор қабул қилади. Унда
жараённи бажарувчи шахслар, ҳамда жараёнлар бажарилиши муддати
кўрсатилган бўлади. Шундай қилиб бирор хўжалик жараёнини
бажарилишига фармон берувчи ҳужжатлар, фармойиш ҳужжатлари
дейилади. Улар асосида бухгалтерия проводкалари бажарилмайди, балки
корхона бошқарувини ходимлари ишлар юзасидан назоратни ўрнатиш
учун хизмат қилади.
2. Ходим, маъсул шахсни бирор хўжалик жараёнини бажарганини
тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам амалда қўлланилади. Масалан, асосий
воситаларни қабул қилиш, топшириш акти асосий воситаларни қабул
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
27
қилинганини,
тўлов
ведомостлари
меҳнат
ҳақи
берилганини
(депонентлаштирилганлигини) исботлайди. Шунинг учун ҳам бундай
ҳужжатлар тасдиқловчи ҳужжатлар дейилади.
3. Корхоналар бухгалтерия ҳисобини юритишда шундай ҳужжатлар
ҳам мавжудки, уларда бир вақтнинг ўзида жараён бажарилишига фармон
берилиши билан бирга, жараён бажарилганлигини тасдиқлаш хусусияти
ҳам мужассамлаштирилгандир. Масалан, тўлов топшириқномаси
корхонанинг банкдаги «ҳисоблашиш» счетидан тўлов ўтказилишига
буйруқ берилиши билан бирга счетдан пул ўтказилганлигини ҳам
исботлайди. Бундай ҳужжатларга тўлов талабномаси, касса чиқим
ордерларини ҳам мисол тариқасида келтириш мумкин. Уларда 2 хусусият
мужассамлаштирилганлиги сабабли, фармойиш тасдиқловчи ҳужжатлар
деб аталади.
4. Бухгалтерия ҳисоби юритишда хўжалик жараёнлари рўй бериши
билан бевосита боғлиқ бўлмаган, аммо ҳисоб ишларида аҳамиятли
ҳужжатлар ҳам борки, улар расмийлаштириш ҳужжатлар деб аталади.
Масалан, корхонада мавжуд бўлган асосий воситаларга эскириш
суммасини ҳисоблаш ведомостлари, бухгалтерия маълумотномалари,
сотилган товарларга доир ўртача савдо устамасини ҳисоблаш жадвали,
сотилган товарларга тегишли транспорт харажатларини ҳисоблаш жадвали
ва хоказо. Улардан бухгалтерия ҳисоби регистрларига тегишли ёзувларни
акс эттиришда фойдаланилади.
5. Корхонада рўй берган хўжалик жараёнларини асоси ҳисобланган
уни молиявий ҳолати, товар моддий бойликлари заҳиралари ҳақида
ахборот берувчи ҳужжатлар, ички бошқарув ва юқори ташкилот ва
муассасалари, давлат солиқ назорати, кредиторлар, ҳиссадорлар,
таъсисчилар, ташқи аудиторларга зарурий вақтларда тегишли ахборотлар
олишда хизмат қилади. Бундай ахборот ҳужжатларга мол етказиб
берувчилар, пудратчилар билан тузилган шартномалар, банк муассасалари
билан тузилган шартномалар товар моддий бойликлари заҳиралари,
табиий камайиш меъёрлари мисол бўла олади.
Ҳужжатлар қаерда тузилишига кўра икки тўрга бўлинади.
1. Корхона ўзида тузилган ҳужжатлар
2. Бошқа корхоналарда тузилган ҳужжатлар.
Корхонада содир этилган жараёнлар учун асос бўлган ва уни ўзида
тузилган ҳужжатларга ҳисобдор шахс аванс ҳисоботи, ҳисоб-тўлов
ведомости, касса кирим ва чиқим ордерлари, ҳисоботлар мисол бўлади.
Корхона бухгалтериясидаги счетларда тегишли маълумотларни акс
эттиришда бошқа корхоналарда расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳам асос
бўладики, уларга ҳисоб-китоб счетидан кўчирма, унга илова қилинган
тўлов талабномаларини, мол етказиб берувчи ташкилот юборган
товар(маҳсулот) учун асос бўлувчи ТТН, юк квитанциялари ва бошқалар
мисол бўлади.
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
28
Ҳужжатлар махсус бланкаларга хўжалик жараёнларини акс эттириш
орқали олинар экан, хўжалик жараёнлари турлилиги улар акс эттирилган
ҳужжатларда реквизитлар турлича бўлишига олиб келади. ҳужжатлардаги
реквизитлар ҳақида сўз юритишдан олдин, бланкалардаги реквизитларни
билиб олмоқ мақсадга мувофикдир. Чунки, маълумотлар ҳар томонлама
талабга жавоб берувчи бланкаларда акс эттирилиши лозим:
n бланкаларда статистика қўмитаси белгиланган шакл коди бўлиши;
n хўжалик жараёнини акс эттириш учун махсус қаторлар бўлиши;
n маъсул ходимлар имзоси ва муҳр учун ўрин ажратилиши ва хоказо.
3.3.
Ҳужжатлардаги
реквизитлар
ва
ҳужжатларни
расмийлаштириш.
Дастлабки ҳужжатлар ҳуқуқий кучга эга бўлиши учун қўйидаги мажбурий
реквизитларга эга бўлиши зарур:
n ҳужжат (шакл) номи, шакл коди;
n тузилган муддати;
n хўжалик жараёнини мазмуни;
n хўжалик жараёни суммаси (сўзда ва сонда);
n хўжалик жараёни учун маъсул шахслар номи,
n ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилишига жавобгар шахс номи
ва имзоси.
Зарурий холларда ҳужжатларда қўшимча реквизитлар ҳам акс
эттирилиши мумкин. Масалан, ҳужжат тартиб рақами, корхона номи ва
манзили, жараённи содир этилиши учун асос, ҳужжатлаштирилаётган
жараённи аниқлашга мўлжалланган бошқа реквизитлар.
Бухгалтерия ҳисоби автоматлаштирилган шароитларда ҳужжатлар
реквизитлари код кўринишида акс эттирилиши мумкин.
Ҳужжатлардаги реквизитлар аниқ ва тўғри ҳолда, кимевий қаламда,
шарикли, сиёҳли ручкада, ёзув машиналари орқали акс эттирилиши
мумкин. ҳужжатлардаги ёзувларни оддий қаламда ёзишга рухсат
этилмаслигига сабаб, ҳужжатларни архивларда узоқ сакланиши давомида
ёзувларни тўлиқ сакланишини таъминлашдир. ҳужжат давомида
бланкалардаги махсус қаторларда бўш қолган қаторларга албатта чизиқ
тортилиши керак, бу билан мумкин бўлмаган ёзувлар олди олинади.
Ҳужжатларда албатта, улардаги ёзувлар хақиқийлигини тасдиқлаш
ҳуқуқига эга шахслар бўлиб, улар сони, рўйхати корхона рахбари
томонидан тасдиқланади. Қиммат ва жуда камёб моддий бойликлар
берилиши расмийлаштириладиган ҳужжатларга имзо чекиш ҳуқуқига эга
шахслар чегараланган бўлиши керак.
Ҳужжатларда ўчириб ёзишлар бўлиши мумкин эмас, зарурият
туғилиб қолганда эса, тузатиш имзо ва сўз билан тасдиқлаб қўйилиши
шарт. ҳужжатларда бўяб, ноаниқ ёзувлар бўлишига йўл қўйилмаслиги
керак.
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
29
Касса жараёнлари акс эттирилган ҳужжатларга тузатишлар киритиш
мумкин эмас.
3.4. Ҳужжатларни айланиши.
Хўжалик жараёни содир этилганини исботловчи ёки жараён содир
этилишига асос бўлувчи ҳужжатлар бир неча маъсул шахсларда,
бўлимларда, корхоналарда харакатда бўлади ва ўз мўлжали бўйича хизмат
қилиб бўлганидан сўнг, белгиланган тартибда архивга топширилади, яъни
ҳужжат айланиши содир бўлади. Демак, ҳужжат айланиши-бирламчи
ҳужжатларни тузилиб, уларни қайта ишлаб ва умумлаштириб,
гуруҳлашдан сўнг, архивга топширилгунча харакатидир.
Бухгалтерияга келиб тушган ҳужжатлар мажбурий текширувдан
ўтиши керак. Ҳужжатни текширишда қўйидагиларни эътиборга олиш
керак бўлади:
Шакл нуктаи назаридан (ҳужжат тўғри тўлдирилганлиги, ҳамма
реквизитлар мавжудлиги, тўлиқлиги).
Мазмун
туктаи
назаридан
(ҳужжатлаштирилаётган
жараён
қонунийлиги, иқтисодий мазмунга эга эканлиги алоҳида кўрсаткичлар
мантиқий боғлиқлиги, арифметик хатолар йўқлиги).
Иктисодий мантиқсиз, қонунга хилоф ҳужжат жараёнлари акс
эттирилган ҳужжатлар расмийлаштиришга ва жараённи бажарилишига
қабул қилинмайди. Бундай ҳужжатлар тегишли қарор қабул қилиш учун
корхона бошқарма бухгалтерияларига топширилиши шарт.
Кайта ишланган ҳужжатларга албатта тегишли белги қўйилиши
лозим. Бу билан ҳужжатни яна қайта ишлаш олди олинади. Агар ҳужжат
қўлда қайта ишланса, ҳисоб регистрига ёзилган муддати, агар қайта
ишлаш ҳисоблаш қурилмаси орқали амалга оширилса, уларни қайта
ишлашга жавобгар назоратчи штамп орқали белги қўяди.
Касса жараёнларига асос бўлувчи касса кирим ва чиқим
ордерларига, тўлов ведомотсларига жараён амалга оширилган заҳоти
қўлда е штампда «олинди» ёки «тўланди» деган сўзлар муддатни (кун, ой,
йил) кўрсатилиб акс эттирилиш шарт.
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар харакати, яъни ташкил этиш ёки
бошқа корхоналар, ташкилотлар, муассасалардан ҳисобга, қайта ишлашга,
архивга узатиш учун олиниши рўйхат билан тартибга солинади.
Ҳужжат айланиши рўйхатини тузиш ишларини бош бухгалтер
ташкил этади ва ҳужжат айланиши рўйхати корхона раҳбари томонидан
тасдиқланади.
Рўйхатни тузишдан мақсад, ҳисоб ишларини осонлаштириш, ҳужжат
айланишини оқилона ташкил этишдан иборат. ҳужжат айланиши рўйхати
схема кўринишида расмийлаштирилиши мумкин. Ёки жадвал кўринишида
бўлиб, қўйидаги реквизитларга эга бўлади: ҳужжат номи, ҳужжатни тузиш
(нусха сони, расмийлаштирувчи маъсул, бажарилишга маъсул, бажарилиш
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
30
муддати) ҳужжатни текшириш (текширишга маъсул, ким келтириши,
келтириш тартиби, келтириш муддати), ҳужжатни қайта ишлаш (ким
бажариши, қайта ишлаш муддати) архивга бериш (ким беради, бериш
муддати), ҳамда рўйхатни тасдиқлаш буйриғи тартиб рақами ва муддати,
корхона муҳри, корхона бош бухгалтери ва раҳбари имзоси .
Корхона ходимлари ҳужжат айланиши рўйхатига асосан, улар
фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни тузади ва такдим этади. ҳужжатни ўз
вақтида тўғри тўлдирилиши, белгиланган, муддатда такдим этилиши ,
улардаги маълумотлар ишончлилигига жавобгарлик шу ҳужжатни тузган
ва имзо чеккан шахсга юклатилади.
Корхона бўйича ҳужжат айланиши рўйхати бўйича ишлар ўз
вақтида бажарилишини бош бухгалтер назорат этиб боради.
Дастлабки
ҳужжатлар,
ҳисоб
ведомостлари,
бухгалтерия
ҳисоботлари ва баланслари архивга топширилиши мажбурийдир.
Ҳужжатлар архивга топширилгунга кадар бухгалтерияда махсус
бинода ёки корхона рахбари тайинлаган моддий жавобгар шахс
маъсуллигида бекитиладиган шкафларда сақланади.
Қатъий
ҳисобдаги
бланкалар
эса
,
улар
сақланишини
таъминлайдиган сейфларда, металл шкафларда, махсус биноларда
сакланади. Аниқ бир, ҳисоб ведомостига тааллуқли, жорий ойда қайта
ишланган дастлабки ҳужжатлар хронологик тартибда йиғилиб архивга
маълумотнома билан узатилади.
Касса ордерлари, ҳисобдорлик ҳисоботлари, банк кўчирмалари улар
иловалари билан бирга хронологик тартибда йиғилади ва тахтланади.
Баъзи бир ҳужжатлар тахтланмаслиги мумкин, аммо улар йўқотилиши ёки
суйистеъмолликни олдини олиш мақсадида тикиб қўйилади.
Корхона архивида дастлабки ҳужжатлар, ҳисоб регистрларини,
ҳисоботларни сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси архиви бош
бошқармасини материалларини саклаш кўрсатмасига кура, ўрнатилади.
Ҳужжатларни бухгалтериядан ва архивдан бошқа тармоқ
хоимларига берилиши корхона бош бухгалетрия рухсати билан амалга
оширилади.
Корхонадан ҳужжатларни фақат аниқлаш дастлабки тергов,
прокуратура ва суд ташкилотлари томонидан амалдаги қонунчиликга
жавоб берган холлардаги қарорларига асосан олиниши мумкин. ҳужжат
олиниши баённома билан расмийлаштирилиб, уни бир нусхаси корхона
тегишли маъсул ходимига имзо билан берилади. ҳужжат олган ташкилот
рухсати ва вакили иштирокида, тегишли маъсул ходим олинган
ҳужжатдан нусха олиши мумкин ва унда асосни кўрсатилиши ва олинган
муддати кўрсатилиши керак.
Dostları ilə paylaş: |