Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 1,18 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə1/22
tarix19.02.2020
ölçüsü1,18 Mb.
#30486
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
buxgalteriya hisobi nazariyasi (1)


 

 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА 
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
 
Навоий давлат педагогика институти 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
“Бухгалтерия ҳисоби назарияси”  
фанидан 
 
 
 
 
 
 
маъруза матнлари 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Навоий- 2007 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 

Мундарижа 
Кириш................................................................................................................3 
1-мавзу:  Халқ  хўжалигидаги  ҳисоб  турлари  ва  уларнинг  жамиятни 
бошқаришдаги ўрни ва аҳамияти..................................................4 
2-мавзу: Бухгалтерия ҳисобининг предмет ва усуллари...........................11  
3-мавзу: Ҳужжатлаштириш ва инвентаризация.........................................26 
4-мавзу: Бухгалтерия баланси......................................................................40 
5-мавзу: Счетлар тизими ва икки ёклама ёзув............................................45   
6-мавзу: Баҳолаш ва калькуляция................................................................59 
7-мавзу:  Асосий хўжалик жараёнлари ҳисоби тамойиллари...................67  
8-мавзу:Бухгалтерия ҳисоби регистрлари (рўйхатга олиш анжомлари) ва 
шакллари........................................................................................77 
9-мавзу:  Бухгалтерия хисоботи..................................................................98 
10-мавзу:Бухгалтерия  ҳисобини  ташкил  қилиш  асослари  ва  ҳар 
тарафлама таъминланганлиги......................................................108 
Фан юзасидан атамалар луғати..................................................................119 
Ишчи дастури..............................................................................................184 
Адабиётлар...................................................................................................206 
 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 

PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 

1-МАВЗУ:  Халқ  хўжалигидаги  ҳисоб  турлари  ва  уларнинг 
жамиятни бошқаришдаги ўрни ва аҳамияти. 
1.1. Иқтисодий фаолиятни бошқаришда ҳисоб турларини ўрни ва 
аҳамияти.  
1.2. Хўжаликдаги ҳисоб турлари.  
1.3. Ҳисоб турларида қўлланиладиган ўлчов бирликлари.  
1.4.  Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш принциплари. 
 
Хулоса. 
Таянч иборалари. 
Мавзу юзасидан назорат саволлари ва топшириқлар. 
Адабиётлар. 
Мавзуни ўқитишда қўлланиладиган педогогик технологиялар.  
 
1.1.  Иқтисодий  фаолиятни  бошқаришда  ҳисоб  турларини  ўрни 
ва аҳамияти  
Бухгалтерия  хисоби  -  иктисодий  фанлардан  бири  булиб,  унинг 
назарияси  бухгалтерия  хисобини  ташкил  этиш  техникаси,  предмети  ва 
усулини  ургатади.  Бу  фан  халк  хужалиги  тармокларида  бухгалтерия 
хисобини  юритиш  усулларини  урганиб,  умумлаштириб,  унинг  илгор 
усулларини  жорий  этиш  билан  шугулланади.  Шу  билан  бирга  бу  фан 
бошка  мамлакатлар  бухгалтерия  хисобини  юритиш  усулларининг  илгор 
шаклларини  халк  хужалиги  тармокларига  жорий  этиш  йулларини  ишлаб 
чикади ва амалиётга жорий этишга тавсия этади. 
Кишилик жамиятининг ҳамма босқичларида ҳам халқ хўжалигидаги 
ҳисоб  турларига  талаб  мавжуд  бўлган.  Чунки  халқ  хўжалик 
ҳисобиинсоният  учун  зарур  бўлган  истеъмол  буюмлари,  кийим-кечак, 
озиқ-овқат  ва  бошқаларни  ишлаб  чиқариш,  тақсимлашни  ҳисобга  олиш 
демакдир.  ҳар  бир  жамиятнинг  ҳам  асосий  мақсади  зарурий  буюмларни 
ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлашдан иборат. Бу мақсадни амалга 
ошириш  учун  кишилар  ижтимоий  ҳаётида  содир  бўлаётган  воқеа  ва 
ҳодисаларни кузатиш, жамиятда мавжуд бўлган меҳнат буюмлари, меҳнат 
қуролларини,  ҳамда  меҳнат  жараёнларини  ҳисобга  олиб  бориш  зарур 
бўлади. Худди шу вазифани эса халқ хўжалик ҳисоби бажаради.  
Товар айирбошлаш даврида халқ хўжалик ҳисоби аҳамияти кўпайди, 
чунки товар айирбошлаш учун умумий эквивалент талаб этилади. Умумий 
эквивалентга  эса  фақат  ҳисоб-китобни  таҳлил  этиш,  тўғри  юргизиш 
орқалигина  эга  бўлиш  мумкин,  яъни  алмаштириладиган  товарни  ишлаб 
чиқаришга  сарфланган  ижтимоий  зарурий  меҳнат  миқдорини  аниқлаш 
керак  бўлади.  Ишлаб  чиқариш  кенгайтирилган  такрор  ишлаб  чиқариш 
жараёнини  ўсиши  натижасида  хўжалик  фаолиятига  раҳбарлик  қилиш 
мураккаблашган  ва  моддий  ишлаб  чиқариш  асосида вужудга келган халқ 
хўжалик  ҳисоби  аҳамияти  ошган,  жамият  ҳамма  соҳаларида  мулкларни 
ҳисобга  олиш  борасидаги,  иқтисодий  фаолиятини  бошқаришдаги  роли 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 

ошиб  борган.  Иқтисодий  фаолиятини  бошқариш  халқ  хўжалик 
ҳисобиорқали  олинган  маълумотлар  асосида  олиб  борилади  ва  тегишли 
қарор ва қонун ҳамда қоидалар қабул қилиниб, шулар асосида бутун халқ 
хўжалиги фаолияти бошқарилади. 
 
Хўжалик ҳисоби асосан қўйидаги функицияларни бажаради: 
 
а)  халқ  хўжалик  ҳисобитармоқлари  корхона,  ташкилот  ва 
муассасаларда содир бўлаётган хўжалик жараёнларини кузатиб бориш. 
 
б) кузатиш орқали олинган маълумотларни миқдорий кўрсатмаларда 
ифодалаш. 
 
в)  корхона,  ташкилот,  муассаса  хўжалик  фаолиятларини  кузатиш 
натижаларини махсус ҳужжатларда қайд этиш. 
 
г)  махсус  акс  ҳужжатларда  акс  эттирилган  маълумотларни 
умумлаштириш ва гуруҳлаштириш, хўжалик жараёнлари устидан назорат 
ўрнатиш ва уларга таъсир этиш. 
 
Хўжалик  ҳисобини  юқоридаги  функциялари  айрим  корхона, 
муассаса  ва  ташкилот  ва  умуман  бутун  халқ  хўжалигининг  иқтисодий 
жиҳатдан  асосланган  жорий  ва  келгусидаги  режа  кўрсаткичларини 
тузишда,  улар  бажарилишини  устидан  назорат  олиб  боришда  муҳим 
аҳамиятга касб этади. 
 
1.2.  Хўжаликдаги ҳисоб турлари.  
Хўжалик ҳисоби ягона бир тизим бўлиб, унинг ажралмас, бир-бири 
билан ўзаро боғлиқ 3 тури мавжуд: 
1.  Тезкор  ҳисоб,  бу  ҳисоб  халқ  хўжалиги  тармоқлари  корхона, 
муассаса,  ташкилотларининг  айрим  бир  бўлимларида  содир  бўлаётган 
хўжалик  жараёнлари  ҳақида  зарурий маълумот ва кўрсаткичларни жорий 
кузатиш  ва  назорат  этиш  орқали  тегишли  жойларга  етказиш  ва  бу 
маълумотлардан тегишли мақсадларда фойдаланиши имконини беради. Бу 
ҳисобда  ҳамма  алоқа  воситаларидан  (телефон,  телеграф,  оғзаки  ёки 
ҳужжатлардан)  фойдаланилади,  шунингдек,  ўлчов  бирликларининг  3 
туридан ҳам фойдаланилади. Тезкор ҳисобнинг ўзига хос хусусиятларидан 
яна  бири  маълумотни  тезда  йиғилиши  ва  тезда  етказилишидир.  Мисол, 
товар заҳиралари миқдори, ходимларнинг ишга келган ёки келмаганлиги, 
меҳнат ҳақи берилгани, мол етказиб берувчилардан товарлар келганлиги, 
сотилган товардан келган тушум ва х.к лар ҳақидаги тезкор маълумотлар. 
2.   Статистика  ҳисоби  маълум  бир  вақтда  бутун  халқ  хўжалиги 
ҳамда  алоҳида  бир  олинган  корхона,  ташкилот,  муассасалар  ижтимоий 
ривожланиш  қонуниятларини  миқдорий  ифодалаш.  Статистика  ҳисоби 
хўжалик фаолиятини бир турдаги оммавий ҳодисаларни: маҳсулот ишлаб 
чиқариш,  меҳнат  унумдорлиги  ўсиши,  таннархни  пасайтириш,  режани 
бажарилиши,  шу  билан  бирга  ижтимоий  -  иқтисодий  ҳодисаларни,  яъни 
аҳоли сонини ўзгариши, маданият, согликни саклаш ишларини бориши ва 
бошқаларни  ўрганади,  ҳамда  назорат  қилади.  Статистик  ҳисобда  муайян 
методик усуллардан, яъни статистик кузатиш, статистик йиғиш, статистик 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 

гуруҳлаш,  ўрта  миқдорни  олиш,  танлаб  ўрганиш  ва  хакозолардан 
фойдаланилади. Статистик ҳисобда ҳам 3 ўлчов бирликлари қўлланилиши 
мумкин.  Статистик  ҳисобда  тезкор  ҳисоб  ва  бухгалтерия  ҳисоби 
маълумотларидан фойдаланилади. 
3.  Бухгалтерия 
ҳисоби 
корхона, 
муассаса, 
ташкилот 
ва 
бирлашмаларнинг хўжалил маблағлари, уларни ташкил топиш манбалари 
ҳамда улар ҳаракати натижасида содир бўладиган хўжалик жараёнларини 
узлуксиз 
ва 
ёппасига 
кузатиб, 
кузатиш 
натижасида 
олинган 
маълумотларни  ҳаммасини  улчаш,  баҳолаш  ва  текшириб,  уларни 
ҳужжатларда  тўлиқ  ифодалаб  акс  эттириш,  ҳамда  уларни  пул  ўлчовида 
умумлаштиришдан иборат. 
 
1.3. Ҳисоб турларида қўлланиладиган ўлчов бирликлари.  
Бухгалтерия  ҳисобида  3  ўлчов  бирлигидан  фойдаланилсада,  аммо 
ягона  пул  ўлчов  бирлигида  умумлаштирилади,  бундан  ташқари 
бухгалтерия ҳисобининг яна бир хусусияти ҳамма жараёнлар ҳужжатларда 
акс эттириш лозим. 
 
Хўжалик ҳисобида қўйидаги ўлчов бирликларидан фойлаланилади: 
1.  Натура ўлчови. 
2.  Пул ўлчов бирлиги. 
3.  Меҳнат ўлчов бирлиги. 
1.  Натура  ўлчов  бирилиги  тезкор  ҳисобда,  статистик  ҳисобда, 
бухгалтерия  ҳисоби  аналитик  ҳисобида  кенг  қўлланилади.  Бу  ўлчов 
бирлиги  бир  турдаги  буюмлар  ҳисоби  учун  керак  бўлади.  Масалан, 
болалар оёқ кийимини тарозулар сони, нон сони, газлама метри ва хоказо 
(метр, кг, дона ва х.к). 
2.  Пул  ўлчов  бирлиги  хўжалик  жараёнлари  ва  воситаларини  ягона 
ўлчовда (пулда) умумлаштиришда қўлланилади.  
3. Меҳнат ўлчов бирлиги эса, бирор бир статистик ёки халқ хўжалиги 
маҳсулотлари  ишлаб  чиқариш  учун  сарф  бўлган  ишчи  кучи,  ишчи  сони, 
иш соати ва хакозоларни аниқлашда қўлланилади. Савдо корхонасида эса 
маълум бир товар оборот миқдори учун сарф этилган иш вақида, иш соати, 
иш  куни,  ишчи  кучи,  ва  х.к.  ни  аниқлашда  керак  бўлади.  Меҳнат  ўлчов 
бирлиги  ходимлар  билан  меҳнат  ҳақи  юзасидан  ҳисоб  китобларни  олиб 
борищда  ҳам  аҳамиятлидир.  Меҳнат  ўлчов  бирликлари  натура  ўлчов 
бирликлари билан биргаликда меҳнат унумдорлигини билдиради. 
 
1.4. Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш принциплари. 
Ҳўжалик юритувчи субъектларда юритилаётган ҳисоб сиёсати ўзига 
хос  принципларга  амал  қилмоғи  керак.  БХМСнинг  биринчи  сонида 
бухгалтерия  ҳисоби  ва  молиявий  ҳисоботнинг  принциплари  сифатида 
қўйидагилар келтирилган: 

 
икки ёқлама қайд этиш усули билан ҳисоб юритиш. 

 
узлуксизлик. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 


 
хўжалик муаммолари, активлар ва пассивларни баҳолаш. 

 
ишончлилик. 

 
эхтиёткорлик. 

 
мазмуннинг шаклдан устунлиги. 

 
кўрсаткичларнинг киесийлиги. 

 
молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги. 

 
активлар ва мажбуриятларнинг хақикий баҳоси. 

 
ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мослиги. 

 
тушунарлилик. 

 
аҳамиятлилик. 

 
муҳимлик. 

 
хаққоний ҳолис тақдим этиш. 

 
тугатилганлик. 

 
изчиллик. 

 
ўз вақидалик. 

 
оффсеттинг (моддаларнинг ўзаро қопланиши). 

 
холислик. 
Юқоридаги принципларга асосланиб юритилган бухгалтерия ҳисоби 
ва тузилган молиявий ҳисобот барча фойдаланувчилар корхона молиявий 
хўжалик фаолияти ҳақида тўлиқ, тушунарли маълумот олишни ва тегишли 
хулоса чиқаришни таъминлайди. 
Икки  ёқлама  қайд  этиш  усули  билан  ҳисоб  юритиш  принципи 
хўжалик жараёнларини счетларда икки ёқлама ёзув усулидан фойдаланган 
ҳолда  акс  эттирилишини  билдиради.  Ушбу  принципга  кўра,  хўжалик 
жараёни суммаси бир счетнинг дебети ва иккинчи счетнинг кредитида акс 
эттирилади. 
Узлуксизлик  принципи  хўжалик  юритувчи  субъектлар  фаолиятини 
қисқаришини ва тугатиш эҳтимолини харакатида бўлмайди. Агар корхона 
фаолиятида  узлуксизлик  принцип  бузилиш  муҳити  мавжуд  бўлса, 
ҳисоботда  бериладиган  тушунтириш  ва  изоҳларда  бу  хакда  маълумот 
келтирилиши лозим. 
Узлуксизлик  принципи  заминида  хўжалик  юритувчи  субъетларда 
хўжалик  фаолияти  давомида  узлуксиз  равишда  бухгалтерия  ҳисоби 
юритилиши  шартлиги  етади.  Корхона  фаолияти  тугаганида,  бухгалтерия 
ҳисобини юритиш ҳам тухтатилади.  
Хўжалик  муомулалари,  активлар  ва  пассивларни  баҳолаш  принципи 
корхона барча мулкларини ва рўй берадиган барча хўжалик жараёнларини 
ягона  пул  баҳосида  ўлчанишига  асосланган.  Ўзбекистон  Республикасида 
пул ўлчови сўм ва унинг қисми тийинда олиб борилади. 
Ишончлилик принципи юритиладиган ҳисоб ишларини хақиқийлиги, 
хатосизлигига  асосланади.  Молиявий  ҳисоботни  нақадар  ишончли 
бўлиши,  бухгалтерия  ҳисоби  дастлабки  хужжатлардаги  маълумотларни 
нақадар хаққоний эканлигига боғлиқдир. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 

Эхтиёткорлик  принципига  риоя  этилганда  молиявий  ҳисобот 
шаклларида  активлар  ва  даромадлар  баҳосини  ошириб  ва  мажбуриятлар 
ҳамда харажатлар баҳосини пасайтириб кўрсатилишига йул қўйилмайди. 
Мазмуннинг  шаклдаги  устунлиги  принципи  юридик  шаклдан 
иқтисодий мазмун устунлигини билдиради. Ходисалар моҳияти доимо ҳам 
уларнинг  юридик  шаклига  мос  келавермайди.  Масалан,  корхона  ўз 
фаолияти  давомида  узоқ  муддатга  ижарага  олган  асосий  воситадан 
фойдаланилади,  юридик  нуктаи  назардан  бу  асосий  воситалар  корхона 
мулки ҳисобланмасада, балансни активи таркибида акс эттирилади. 
Кўрсаткичларнинг 
қиёсийлиги 
принципи 
халқ 
хўжалиги 
корхоналари  маълумотларини  ўзаро  таққослаш,  шунингдек,  бир  корхона 
ичида  бир  неча  ҳисобот  даврлари  кўрсаткичларини  таққослаш 
имкониятини яратилишини билдиради. 
Корхоналар  кўрсаткичларини  қиёслаш  халқ  хўжалиги  тармоқлари 
бўйича  маълумотларни  жамлашда,  таҳлил  этишда,  солиштиришда  керак 
бўлади.  Шунингдек,  ташқи  фойдаланувчилар  улар  учун  керакли  бўлган 
корхоналар  кўрсаткичларини  қиёслаб  олишлари  учун  имконият  бўлиши 
шарт. 
Корхоналарни  ўтган  давр  кўрсаткичлари  билан  ҳисобот  даврлари 
маълумотларини  таққослаш  шу  корхона  ички  бошқаруви  учун  ҳам 
зарурдир. 
Молиявий  ҳисоботнинг  бетаравлиги  принципига  кўра,  ҳисоб 
ишларида  хеч  қандай  манфаатдорликларга  эътибор  бермаслик,  ғайрли 
хатоларга йўл қўймаслик зарур. 
Активлар  ва  мажбуриятларнинг  хақиқий  баҳолаш  принципи 
уларнинг таннархи ёки сотиб олинган нарҳи баҳолаш учун асос бўлишига 
таянади. 
БХМС  ларида  кўрсатилган  баъзи  бир  ҳолларда  хақикий  баҳолар 
сотиб олиш баҳосидан фарқ қилиши мумкин. 
Ҳисобот  даври  даромадлари  ва  харажатларининг  мослиги  даромад 
ва харажатлар тегишли ҳисобот даврида акс эттрилишини назарда тутади. 
Масалан,  келгуси  давр  даромадлари,  келгуси  давр  харажатлари, 
амортизация  ажратмалари  кабилар  бир  неча  ҳисобот  даврлари  орасида 
такимланади. 
Тушунарлик 
принципи 
ҳисоб 
ва 
молиявий 
ҳисоботлар 
маълумотларини  фойдаланувчилар  учун  оддий  ва  тушунарли  бўлишга 
асосланган. 
Аҳамиятлилик  принципи  деганда,  молиявий  ахборотлардан 
фойдаланувчилар  учун  корхона  хўжалик  фаолиятини  баҳолаш,  таҳлил 
этиш,  тегишли  қарор  қабул  қилишда  ҳисоб  маълумотларини  нақадар 
аҳамиятлилигини билдиради. 
Ахборотнинг  аҳамиятлиги  унинг  моҳияти  ва  қийматидан  келиб 
чиқиб белгиланади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 

Муҳимлик  принципи  ахборотнинг  фойдаланувчилар  учун  нақадар 
кераклигидан  келиб  чиқиб  белгиланади.  Масалан,  ахборот  кўрсатилмаса 
ёки  нотўғри  кўрсатилса,  молиявий  ҳисоботдан  фойдаланувчиларнинг 
тегишли  иқтисодий  қарорлар  қабул  қилишига  салбий  таъсир  этса, 
муҳимлик принципи юзага келади. 
Хаққоний 
холис 
тақдим 
этиш. 
Молиявий 
ҳисоботлар 
фойдаланувиларда 
субъектнинг 
молиявий 
ҳолати, 
муомулалалар 
натижалари, пул маблағлари харакати ҳақида хаққоний ва холис тасаввур 
хосил қилиш керак. 
Тугатилганлик 
принципи 
замирида 
молиявий 
ҳисоботни 
ишончлигига эришиш мақсадида барча ахборотларни тўлиқ ва тугатилган 
бўлиши тушунилади. 
Изчиллик принципи ҳисоб сиёсати бир даврдан бошқа даврга изчил 
ўтказилишини  назарда  тутади.  Изчиллик  принципига  риоя  этиш 
натижасида қўйидаги имкониятлар яратилади. 

 
хўжалик 
юритувчи 
субъектнинг 
молиявий 
ҳолатидаги 
ўзгаришларни аниқлаш, таҳлил қилишда турли хиобот даврлари молиявий 
ҳисоботларини қиёслаш; 

 
молиявий  ҳисобот  бандларини  гуруҳлаб,  кредиторлик  қарз 
суммалари эса «Пассив» бўлимида кўрсатилади; 

 
БХМС  га  кўра,  4010  «Олинадиган  счетлар»  счети  бўйича 
дебиторлик  қарзи  суммаси  ушбу  суммадан  4910  «Гумонли  қарзлар 
юзасидан  заҳиралар»  счетидаги  сумма  айирилганидан  кейинги  қолдиқ 
сумма сифатида баланс активида акс эттирилади: 

 
Даромадлар, зарарлар алоҳида ҳолда ҳам, умумлаштирилганда ҳам 
унча аҳамиятли бўлмаса умумлаштирилади. 
Юқорида  келтирилган  икки  ҳолатдан  ташқари  даромад  ва 
харажатлар, актив ва пассив моддалари ўзаро қопланиши мумкин эмас. 
Агар  даромадлар  ва  харажатлар  ҳисобланган  бўлса,  молиявий 
ҳисоботлар  иловаси  изоҳларда  муҳимлик  принципга  кўра,  ёритилади. 
Масалан,  дебиторлик  қарзи  «Олинадиган  счетлао»  банди  бўйича  акс 
эттирилишида, 
«Шубҳали 
қарзлар 
бўйича 
қарзлар» 
суммаси 
айирилганидан  сўнг  акс  эттирилган  бўлса,  йиллик  ҳисобот  иловаси 
тушунтириш  хатида  хар  иккала  счет  суммалари  алоҳида  –  алоҳида 
ёритилиши шарт. 
Ўз  вақидадалик  принципи  ахборотни  фойдалигини  таъминлайди. 
Ҳисоботни  ўз  вақидада  тегишли  фойдаланувчиларга  етказилмаслиги 
ахборотни аҳамиятлилик даражасини камайтиради. 
Ахборотни ўз вақидада етказилмаслиги фойдаланувчиларни тегишли 
қарорлар  қабул  қилишдан  кечиктиради  ёки  нотўғри  хулоса  чиқаришига 
сабаб бўлади. 
Оффсеттинг (моддаларнинг ўзаро қопланиши). 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 

Активлар ва пассивлар ўртасида ўзаро қопланишни амалга ошириш 
мумкин  эмас  (бошқа  БХМС  ларда  назарда  тўтилган  ҳолатлар  бундан 
мустасно). 
Холислик  принципи  молиявий  ҳисоботда  ёритилган  субъектнинг 
молиявий  ҳолати,  хўжалик  фаолиятининг  молиявий  натижалари  ва  пул 
оқими ҳақидаги маълумотларни холис бўлишини таъминлайди. 
Холислик принципига риоя этишда БХМСни бухгалтерия ҳисобини 
юритишдаги  ва  молиявий  ҳисоботни  тузиш  асосий  тамойилларига  амал 
қилиш зарур. 
Хўжалик  юритувчи  субъектлар  фаолиятидаги  ўзгаришлар  тезлиги 
БХМС  да  ишлаб  чиқилмаган  ҳолатларни  юзага  келишига  сабаб  бўлиши 
мумкин. 
Хўжалик  юритувчи  субъект  холисона  равишда  БХМС  асосида 
мустақил  ҳисоб  юритиш  сиёсатини  танлайди  ва  қўллайди.  Хўжалик 
юритувчи субъект бундай ҳолларда, ҳисоб юритиш усули юзасидан қабул 
қилинган мустақил қарорларни ҳисоб юритиш сиёсатида ёритиши керак. 
 
Хулоса. 
Товар айирбошлаш даврида халқ хўжалик ҳисоби аҳамияти кўпайди, 
чунки товар айирбошлаш учун умумий эквивалент талаб этилади. Умумий 
эквивалентга  эса  фақат  ҳисоб-китобни  таҳлил  этиш,  тўғри  юргизиш 
орқалигина  эга  бўлиш  мумкин,  яъни  алмаштириладиган  товарни  ишлаб 
чиқаришга  сарфланган  ижтимоий  зарурий  меҳнат  миқдорини  аниқлаш 
керак  бўлади.  Ишлаб  чиқариш  кенгайтирилган  такрор  ишлаб  чиқариш 
жараёнини  ўсиши  натижасида  хўжалик  фаолиятига  раҳбарлик  қилиш 
мураккаблашган  ва  моддий  ишлаб  чиқариш  асосида вужудга келган халқ 
хўжалик  ҳисобиаҳамияти  ошган,  жамият  ҳамма  соҳаларида  мулкларни 
ҳисобга  олиш  борасидаги,  иқтисодий  фаолиятини  бошқаришдаги  роли 
ошиб борган.  
Хўжалик ҳисоби ягона бир тизим бўлиб, унинг ажралмас, бир-бири 
билан  ўзаро  боғлиқ  3  тури  мавжуд:  тезкор  ҳисоб,  статистик  ҳисоб, 
бухгалтрия ҳисоби. 
Кишилик жамиятининг ҳамма босқичларида ҳам халқ хўжалигидаги 
ҳисоб турларига талаб мавжуд бўлган. 
Хўжалик ҳисобида қўйидаги ўлчов бирликларидан фойлаланилади: 
1. Натура ўлчови. 
2. Пул ўлчов бирлиги. 
3. Меҳнат ўлчов бирлиги. 
 
 
Таянч иборалари. 
 
Хўжалик  ҳисоби,  тезкор  ҳисоб,  статистик  ҳисоб,  бухгалтерия 
ҳисоби, ўлчов бирликлари, натура ўлчов бирлиги, меҳнат ўлчов бирлиги, 
пул ўлчов бирлиги, хўжалик ҳисобига қўйиладиган талаблар. 
 
 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
10 
Мавзу юзасидан назорат саволлари ва топшириқлар. 
1.  Иқтисодий фаолиятни бошқаришда ҳисоб ўрни ва аҳамияти.  
2.  Хўжаликдаги ҳисобнинг қандай турлари мавжуд.  
3.  Хўжаликдаги ҳисоб турларига қандай талаблар қўйилади. 
4.  Ҳисоб турларида қандай ўлчов бирликлари қўлланилади. 
 
 
Адабиётлар. 
1.  Астахов  В.П.  Теория  бух.  учёта  Учеб.  Пос.  -М.:  ИКЦ  МарТ  Ростов 
н/Д, 2004 
2.  Бобожонов О..- Жуманиёзов К. Молиявий ҳисоб. – Т.: Молия.- 2002. 
3.  Гусева  Г.Н.,Шеина  Г.Н.  Основы  бух.  Учёта:  теория,  практика,  тесты.  
Учеб. Пос.  - М.:Ф и С, 2004 
4.  Каримов А.А. ва бошқалар. Бухгалтерия ҳисоби. – Т.: «Шарқ».- 2004. 
5.  Кутер М.И. Теория бухгалтерского учёта учебник.  -М.: Ф и С, 2004 
6.  Неселовская 
Т.М.,Шеина 
Т.Н.,Брусенцова 
В.И. 
Теория 
бухгалтерского учёта: задачи, ситуации, тесты: Учеб. Пос. М.:Ф и С, 
2004. 
7.  Никитина В.М.,НикитинаД.А. Теория бухгалтерского учёта. Учебник  
-М.: Дело и сервис, 2002 
8.  Печерская  Г.А.  Основы  бухгалтерского  учета.  –  М.:  «Издательство 
ПРИОР».- 2003. 
9.  Хошимов Б.Х. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. Т.: «Шарқ», 2004. 

Yüklə 1,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin