Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


  Бухгалтерия  ҳисоби  регистрларидаги  хато  ёзувларни



Yüklə 1,18 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə9/22
tarix19.02.2020
ölçüsü1,18 Mb.
#30486
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
buxgalteriya hisobi nazariyasi (1)


8.3.  Бухгалтерия  ҳисоби  регистрларидаги  хато  ёзувларни 
тузатиш тартиби.  
Бухгалтерия ҳисоб регистрларига кўрсаткичлар акс эттирилаётганда, 
эътиборсизлик,  маъсулиятсизлик,  тажрибасизлик  оқибатида  хато  ёзувлар 
ёзилиши мумкин. 
Хато  ёзувлар  акс  эттирилгани  қўйидаги  ҳолатларда  аниқланиши 
мумкин. 
1.  Хато ёзув фақат бир регистрларда акс эттирилган.  
2.  Хато  ёзув  нотўғри  бухгалтерия  проводкаси  натижасида  вужудга 
келган.  
3.  Бухгалтерия  проводкаси  тўғри,  аммо  акс  эттирилган  сумма  кўп  ёки 
кам ёзилган. 
Хато  ёзувни  юқорида  келтирилган  қайси  ҳолатлардан  бирида 
аниқланганига кўра тузатиш ёзувлари амалга оширилади. 
Хатони тузатишни қуйидаги усуллари мавжуд: 
1. «Корректура» усули. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
84 
2. «Қизил қалам» усули. 
3. «Қўшимча ёзув» усули. 
«Корректура»  усулидан  хато  ёзув  фақат  бир  ҳисоб  регистрида 
мавжудлиги аниқланган ҳолатда фойдаланилади. 
«Корректура» усулини моҳияти шундаки, хато ёзув устидан ингичка 
чизиқ тортилиб, уни ёнига тўғри ёзув ёзилади, ҳамда бу хақда хато ёзувни 
тўғрилаган  жавобгар  шахс  ёки  бош  бухгалтер  муддатни  кўрсатиб,  имзо 
қўяди. 
Масалан:  «Материаллар»  ҳисоб  счетини  дебети  билан  бухгалтерия 
хисоб реестрига 40050 сўм ўрнига, 40000 сўм ёзилган 
40000 (14.03.05) «тўғриланганлигига ишонилсин» (имзо). 
«Қизил 
қалам»  усулидан  бухгалтерия  проводкаси  нотўғри 
берилганида, ёки кўп сумма акс эттирилганида фойдаланилади. 
«қизил  қалам  усули  ёрдамида  хато  ёзув  қизил  рангли  сиёҳ  орқали 
тўғриланади. Яъни қизил рангда ёзилган рақам, шу рақам ёзилган оборот 
жами суммасидан айирилиши керак. 
Қизил сиёҳдаги ёзув акс эттириб, хато ёзув тўғриланганидан сўнгра, 
тўғри бухгалтерия проводкаси ҳисоб регистрларига ёзиб қўйилади. 
«Қизил  қалам»  усулига  мисолни  келтириш  орқали  талабаларни, 
ушбу усул моҳияти билан яқиндан таништирамиз. 
Масалан:  «Асосий  ишлаб  чиқариш»  учун  омбордан  материал 
берилди    60000  сум.  Ушбу  жараён  учун  бухгалтерия  проводкаси 
қўйидагича бўлади: 
Дебет «Асосий ишлаб чиқариш» 60 000 
Кредит «Материаллар» 60 000 сум 
Бухгалтерия  ходими  томонидан  эса,  ҳисоб  регистрларига  600  000 
сўм акс эттирилгани аниқланди. 
Хато  ёзувни  бир  «О»  рақамини  ўчириш  орқали  тўғрилаш  мумкин 
эмас. Демак, «қизил қалам» усулидан фойдаланишга тўғри келади. 
600 000 –540 000 = 60 000 
 
Бухгалтерия  ҳисоб  регистрларига  540  000  сўм  ортиқча  ёзилганлиги 
сабабли,  600  000  дан  540  000  айирилиши  шарт.  Схема  кўринишида 
синтетик счетларга тааллуқли бухгалтерия ҳисоб регистрларидаги ёзувлар 
қўйидагича акс эттирилади. 
  Д+ Материаллар К    -                      Д+ Асосий ишлаб чикариш К- 
                       600 000                          600 000 
                      540 000                           540 000 
 
Аксинча,  ёзилиши  керак  бўлган  суммадан  кам  сумма  ёзилгани 
аниқланса, «қўшимча ёзув» усулидан фойдаланилади. 
Масалан,  ходимларга  ҳисобланган  иш  ҳақидан  даромад  солиғи 
ушлаб қолинди 170 000 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
85 
Хўжалик  жараёни  бухгалтерия  ҳисоб  регистрида  қўйидаги 
бухгалтерия проводкаси асосида акс эттирилади: 
Дебет «Ходимлар билан меҳнат ҳақи « юзасидан ҳисоб-китоб. 
Кредит «Бюджет билан ҳисоб-китоб» 
Хато  ёзув  орқали  юқоридаги  счетлар  учун  юритиладиган 
бухгалтерия ҳисоб регистрига 170 000 сони ўрнига 120 000 сони ёзилгани 
аниқланди. 
170 000 – 120 000 = 50 000 
Хато  ёзув  тўғриланиши  учун  50  000  қўшимча  ёзув  акс  эттирилиши 
керак. 
Материаллар қийматида фарқлар ижобий ёки салбий бўлишига кўра 
тегишли  счетларга  «қўшимча  ёзув»  ёки  «кизил  ёзув»  усули  орқали  акс 
эттирилади. 
 
8.4. Бухгалтерия ҳисоби шакллари.  
Корхоналар  фаолияти  ҳисоби  юритилар  экан,  бунда  бир  неча 
бухгалтерия ҳисоб шаклларидан фойдаланади. Корхонада қўлланиладиган 
ҳисоб шаклларини танлаш қўйидаги омилларга боғлиқ бўлади: 
-  корхона ҳисоб ишларини ҳажми кўп ёки камлигига; 
-  корхона  бухгалтерия  ходимларининг  малака  ва  тажрибаларига  ва 
хакозо. 
Корхонада  қайси  ҳисоб  шакли  қўлланилишидан  қатъий  назар, 
Ўзбекистон  Республикасининг  «Бухгалтерия  ҳисоби  тўғрисида»ги 
қонунига тўлиқ амал қилиниши шарт.  
Бухгалтерия ҳисоби шакллари қўйидаги турларга бўлинади: 

 мемориал ордер шакли 

 бош давтар шакли  

 журнал ордер шакли 

 электрон-автоматлаштирилган шакл 
Бухгалтерия ҳисоби шакллари бир биридан қўйидаги хусусиятларига 
кўра фарқ қилади: 
1.  Шаклдаги регистрларнинг сони, вазифасига кўра. 
2.  Регистрлар ташқи кўринишига кўра. 
3.  Регистрларда  хронологик  ва  тизимли  ёзувлар  акс  эттирилишига 
кўра. 
4.  Синтетик  ва  аналитик  ҳисоб  маълумотларини  биргаликда  ёзиш 
тартибига кўра. 
5.  Езувларни  ёзиш  тартиби  ва  техника  воситаларнинг  қўллаш 
тартибига кўра. 
Қуйидаги  бухгалтерия  ҳисоби  шаклларини  алоҳида,  алоҳида  кўриб 
ўтиш орқали улар хусусиятларига тўхтаб ўтамиз.  
 
 
 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
86 
Мемориал - ордер шакли. 
 Бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шакли ҳозирги вақтда кам 
фойдаланиб  асосан,  кичик  корхоналарда  ва  давлат  муассасаларида 
қўлланилади.  «Мемориал»  сўзининг  маъноси  «хотира  ёки  эсдалик» 
демакдир.  Мемориал  -  ордер  шакли  асосида  юритиладиган  бухгалтерия 
ҳисоби шаклида ҳужжатлар қайта ишланиши ва ҳисоб регистирларида акс 
эттирилиши кетма кетлиги келтирилган. 
Ушбу  бухгалтерия  ҳисоб  шаклини  ўзига  хос  хусусияти  шундаки, 
хўжалик  жараёнларнинг  ёзиш  учун  синтетик  ва  аналитик  ҳисоб  учун 
махсус жамғарма айланма ведомостлардан фойдаланади.  
Бухгалтерияга  топширилган  дастлабки  ҳужжатлар  хар  томонлама 
текширилгач,  синтетик  ва  аналитик  ҳисоб  махсус  айланма  ведомостлари 
тўлдирилади: бундай жамғарма айланма ведомостлари асосий воситалар , 
асосий  воситаларнинг;  пул  маблағлари  ва  қўйилмалар,  ишлаб  чиқариш 
заҳиралари ва тайёр маҳсулот; ишлаб чиқариш харажатлари, мол етказиб 
берувчилар  билан  ҳисоблашиш,  меҳнат  ҳақи  юзасидан  ҳисоб  китоблар, 
бюджет  билан,  ижтимоий  суғурта  ташкилотлари  билан  ҳисоб  китоблар, 
маҳсулот(иш, хизмат) сотиш ва бошқа счетлар учун ташкил этилади. 
 Юқорида  келтирилган  ведомостлар  ва  синтетик  ҳисоб  регистрлари 
асосида мемориал ордерлар тузилади.  
Мемориал  -  ордерда  ёзилган  маълумотлар  хар  ойда  «  бош  китоб 
журналига»  тарқатилади.  ўз  навбатида  «бош  китоб»  журнали  асосида 
оборот ва қолдиқ суммалар аниқланади, шундан сўнг, счетлардаги қолдиқ 
суммалари  тегишли  тартибда  ҳисобот  бошқа  шаклларида  ёзилади.  «  бош 
китоб» даги счетлар дебет оборотлари йиғиндиси, улар кредит оборотлари 
йиғиндиси  билан  шунингдек  ,  «ордер  бўйича  суммалар»  қатори  жами 
билан тенг бўлмоги зарур.  
Мемориал 
-ордер 
бухгалтерия 
ҳисоб 
шаклини 
қўйидаги 
афзалликлари мавжуд: 
1.  ҳисоб жараёнларини қатъий кетма-кетлиги  
2.  Регистрлар  андозавий  шаклларидан  фойдаланишни  имконияти 
мавжудлиги. 
3.  ҳисоб техникасини оддийлиги ва тушунарлиги  
4.  Бухгалтерия  ходимлари  малакасига  кўра,  ҳисоб  ишларини 
тақсимлаш имкониятини мавжудлиги.  
Мемориал-ордер шакли юқоридаги афзалликларга эга бўлиши билан 
бирга, баъзи бир камчиликларга эгадир: 
1.  ҳисоб ишларини кўп меҳнатлилиги; 
2.  Аналитик ва синтетик ҳисобни алоҳида юритилиши, яъни ҳисобни 
алоҳида  юритилиши  натижасида  синтетик  ҳисобдан  аналитик  ҳисобни 
орқада қолиши вужудга келади; 
3.  Турли ҳисоб регистирларда битта хўжалик жараёнини қайта, қайта 
ёзилиши. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
87 
 Қуйида 
мемориал-ордер 
шаклида 
ишлатиладиган 
ҳисоб 
регистрларини келтириб ўтамиз: 
 
Мемориал - ордер 1 «Касса» 
2005 йил октябр ойига. 
N  Жараен 
содир 
бўлган вақт 
Жараен мазмуни 
Корреспондент 
счет 
 
 Сумма 
 
 
 
Дебет  
Кредит 
 
1  02.10.05 
ҳисобдор  шахсдан  ишлатилмай 
қолган  хизмат  қилган  сафари 
суммалари қабул қилинди. 
5010  
4220 
10 000 
 
2  04.10.05 
Ходимни  корхонага  еткизган  зарар 
суммалари қабул қилинди. 
5010 
4730 
12 000 
3  17.10.05 
Меҳнат 
ҳақи 
бериш 
учун 
ҳисоблашиш счетидан пул олинди. 
5010 
5110 
780 000 
4  18.10.05 
Товарларни  нақд  пулга  сотишдан 
тушумлар қабул қилинди. 
5010 
9020 
540000 
5  20.10.05 
Инвентаризация 
натижасида 
аниқланган  пул  маблағи  кирим 
қилинди. 
5010 
9390 
1000 
  
 счет дебети оборот жами 
 
1343 000 
6  05.10.05 
Бошқа пул маблағлари ҳисоблашиш 
ҳисоб счетига қайтарилд 
5110 
5010 
25 000 
7  17.10.05 
Ходимларга меҳнат ҳақи берилди 
6710 
5010 
730 000 
8  18.10.05 
Товарларни 
сотишдан 
олинган 
сальдо 
тушуми 
инкассаторга 
берилди 
5710 
5010 
540 000 
 
 
 
 
 
 
9  20.10.05 
Олинмаган  иш  хаклари  банкка 
қайтарилди. 
5110 
5010 
50 000 
 
счет кредит оборот жами 
1343 000 
 
 
Бухгалтерия ҳисобининг Бош дафтар шакли. 
Бухгалтерия  ҳисоби  шакллари  вужудга  келиши,  қўлланиши,  ҳисоб 
ишларини  хажмидан,  ҳисоб  ходимларини  малакасидан  келиб  чиқади. 
Бухгалтерия  ҳисобининг  Бош  дафтар  шаклини  вужудга  келиши  ХIХ  аср 
бошларига  тўғри  келди  ва  ҳозирги  даврда  ҳам  кичик  фирма  ва 
корхоналарда  қўлланилмоқда.  Бухгалтерия  ҳисобининг  ушбу  шакли 
синтетик  счетлар  ҳам  қўлланиладиган  бухгалтерияларга  хосдир. 
Табиийки,  кичик  фирма  ва  корхоналар  фаолияти  доираси  катта 
бўлмаганлиги сабабли, қўлланиладиган синтетик счетлар миқдори ҳам кам 
бўлади. 
Кичик  фирмалар,  улар  мулкчилик  шаклидан  қатъий  назар,  ўртача 
йиллик  ишчилар  сони  ишлаб  чиқариш  тармоғида  10  кишигача  савдо, 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
88 
хизмат  ва  бошқа  ноишлаб  чиқариш  соҳаларида  эса  5  кишигача  бўлган 
корхоналар ҳисобланади. 
Кичик  корхоналар  эса  мулкчилик  шаклидан  қатъий  назар,  ўртача 
йиллик  ходимлар  сони  саноат  тарихида  40  кишигача,  қурилиш,  қишлоқ 
хўжалик  ва  бошқа  ишлаб  чиқариш  соҳаларида  20  кишигача,  фан,  илмий 
хизмат  қилиш,  чакана  савдо  ва  бошқа  ноишлаб  чиқариш  соҳаларида  10 
кишигача корхоналар ҳисобланади. 
Кичик  корхоналар  мустақил  равишда  ишлаб  чиқариш  ва  бошқарув, 
ҳамда  ходимлар  сони  ва  фаолиятидан  келиб  чиқиб,  тегишли  органлар 
тасдиқлаган бухгалтерия ҳисоби шаклларидан бирини танлайдилар. 
 Бухгалтерия  ҳисобининг  Бош  дафтар  шаклини  бир  ойда  хўжалик 
жараёнлари 100 тадан ошмаган холларда қўллаш мақсадга мувофикдир. 
Бухгалтерия  ҳисобининг  ушбу  шаклида  дастлабки  хужжат 
маълумотлари Бош дафтар деб аталадиган синтетик регистрда юритилади. 
Бош дафтарда хронологик ва тизимли ёзувлар биргаликда олиб борилади, 
шунинг учун ҳам комбинациялашган регистр ҳисобланади. 
Бухгалтерия  ҳисобининг  Бош  дафтар  шаклида  ҳисоб  ишларида 
қулайлик  яратиш  мақсадида  ой  давомидаги  хўжалик  жараёнлари 
реестрини ҳам юритиш мумкин. Хўжалик жараёнлари реестри асосида эса 
Бош дафтар тўлдирилади 
 
Хўжалик жараёнлари реестри 
«____»_____________200__й. 
 
П\р 
Муддат  Бошл.хў
жалик 
номи  ва 
№ 
Хўжалик 
жараёни мазмуни 
Сумма 
(сум) 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Демак,  Бош  дафтар  шаклда  икки  турдаги  ҳисоб  регистрларидан 
фойдаланиш мумкин: 
1. Бош дафтар. 
2. Ҳисоб объектлари ҳисоб ведомости. 
Ведомостларлар аналитик ҳисоб регистлари ҳисобланади. 
Агар корхона ҳисоб объектлари ҳисоб ведомостларини ҳам юритса, 
у  ҳолда  Бош  дафтарга  маълумотлар  ҳам  дастлабки  хужжатлар,  ҳамда 
ведомостлар маълумотлари асосида ёзиб борилади. 
Бош  дафтарнинг  варақларида  хўжалик  жараёниннинг  бўлган 
вақтида,  дастлабки  хужжат  тартиб  рақами,  жараён  мазмуни,  суммаси, 
корреспонденцияланувчи счетлар кўрсатилади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
89 
 Бу дафтар регистри асосида юритиладиган ушбу шаклнинг қўлайликлари 
қўйидагилардан иборат. 
- ёзувлар аниқлиги ҳисоб ишларини текширишни осонлаштиради; 
- ҳисоб ишлари камаяди; 
- қўлланиладиган регистрлар миқдори камаяди; 
- Синтетик  счетлар  бўйича  айланма  қайднома  тузилишига  зарурият 
йуқолади; 
- ҳисоб ходимлари ортиқча меҳнати қисқаради. 
Юқорида  келтириб  ўтилган  афзалликлар  билан  бирга  бухгалтерия 
ҳисобининг  Бош  дафтар  шаклини  қўллашда  баъзи  бир  камчиликлар 
вужудга келиб, улар қўйидагилардан иборат. 
- Корхона  катта  бўлса,  ҳисоб  ишларини  оқилона  ташкил  этиш 
мумкин бўлмай қолади; 
- Кулланиладиган  счетлар  миқдори  купайиши,  хато  ёзувлар  акс 
эттирилиши эхтимолини оширади; 
- ҳисоб  ходимлари  ўртасида  меҳнат  тақсимотини  оқилона  ташкил 
этилишини таъминламайди. 
Аммо,  юқорида  таъкидлаганидек,  бухгалтерия  ҳисобининг  Бош 
дафтар  шаклидан  кичик  корхоналар  фойдаланиши  у  ердаги  ҳисоб 
ишларини яхши олиб борилишига хизмат қилади 
Бош дафтарда йил бошига хар бир маблағ ва улар бўйича қолдиқлар 
акс  эттириб  чиқилади.  Кейин,  жараён  мазмуни  қаторида  ой  давомида 
хронологик  тартибда  хар  бир  дастлабки  хужжат  асосида  хўжалик 
жараёнлари ёзиб борилади. Бунда, содир бўлган жараёнга таалуқли сумма, 
икки ёқлама ёзув усулига кўра, корреспонденцияланган счетлар дебети ва 
кредитида ёзилади. 
 Ой оҳирида хар бир счет бўйича дебет ва кредит оборотлари аниқланади 
ва  жами  дебет  ва  кредит  оборотлари  жамланиб,  улар  тенглилиги 
таққослаш  орқали  текширилади.  Дебет  ва  кредит  оборотлар  йиғиндиси 
тенглиги хисоб ишлари тўғри акс эттирилганлигини билдиради. Дебет ва 
кредит  оборотларда  аниқланган  сумма  ўзаро  тенг  бўлиши  билан  бирга 
«Текширув суммаси» қаторидаги жами суммага ҳам тенг бўлиши керак. 
Шундан  сўнг,  хар  бир  счет  бўйича  ой  оҳирига  қолдиқ  ҳисоблаб 
чиқилади. Ой оҳирига аниқланган қолдиқ суммалар актив счетларда дебет 
томонида,  пассив  счетларда  кредит  томонида  акс  эттирилиб,  уларнинг 
ўзаро тенг бўлиши шартдир. 
Сўнггра,  ушбу  аниқланган  қолдиқ  суммалар  асосида  корхона 
ҳисоботи тузилади. 
Юқорида  келтириб  ўтилган,  Бош  дафтар  счетини  жадвал 
кўринишини,  компьютер  сабоғини  яхши  эгаллаган  ҳисобчи  жадвалли 
процессор «EXCEL»да самарали қўллаши мумкин. 
 
 
 
 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
90 
Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шакли. 
Бухгалтерия  ҳисобини  мемориал-ордер  шаклида  мавжуд  бўлган 
камчиликлар,  ҳисоб  шаклини  такомиллаштиришни  талаб  этарди.  1940 
йилларда  бухгалтерия  ҳисоби  шаклини  талаб  дражасига  кўтариш 
мақсадида  олиб  борилган  ишлар  натижасида  такомиллашган  журнал-
ордер  шакли  вужудга  келди.  1949  йилда  эса,  собиқ  СССР  Молия 
Вазирлиги  илғор  корхоналар  бухгалтерия  ҳисобида  тажрибадан  ўтган 
бухгалтерия 
ҳисоби 
журнал-ордер 
шаклининг 
меъёрий 
ҳисоб 
регистрларини  ишлаб  чиқди.  Шу  ҳисоб  регистрини  журнал-ордер  деб 
аталиши, улар асосида юритиладиган ҳисоб шаклининг ҳам журнал-ордер 
шакли деб аталишига асос бўлди. 
1960  йил  1  январдан  қўлланилаётган  бухгалтерия  ҳисобининг  ягона 
счетлар  режасига  мувофиқ  равишда  бухгалтерия  ҳисобининг  журнал-
ордер  шакли  намунали  равишда  ишлаб  чиқилди.  Бунинг  натижасида 
хўжалик  юритувчи  субъектлар  бухгалтерия  ҳисоби  принципларига 
ўзгаришлар  киритилди.  Журнал-ордер  шаклига  қадар  бухгалтерия 
ҳисобининг мемориал-ордер шакли қўлланилиб келарди.  
Бухгалтерия ҳисобининг Журнал – ордер шакли бошланғич хўжалик 
маълумотларини  гуруҳлаб  жамлаш  принципига  асосланган.  Бу жамлашда 
бухгалтерия  ҳисоби  ҳамма  бўлимлари  бўйича  хўжалик  мулклари  ва 
жараёнларини синтетик ва аналитик ҳисоби таъминланади. 
Ҳисобот  ойидаги  дастлабки  хужжат  маълумотларини  тизимлаш  ва 
жамлаш ҳисобга олиниши керак бўлган маблағ ва хўжалик жараёнларини 
улар  фойдаланиши  бўйича  акс  эттириш  имкониятини  берувчи  ҳисоб 
регистрларида  олиб  борилади.  Демак,  мемориал-ордерларни  тузиш 
зарурияти  колмайди.  Бухгалтерия  ҳисобининг  журнал-ордер  шаклида 
бошланғич  хўжалик  маълумотлари  тўғридан  тўғри  журнал-ордер  ва 
ёрдамчи ведомостларда акс эттирилиб борилади. 
Журнал-ордер  ҳисоб  регистри  ёзувларни  хронологик  ва  тизимли 
акс  эттириб  боришга  мўлжалланган.  Хўжалик  юритувчи  субъектларнинг 
баъзиларида  бир  турдаги  хўжалик  жараёнларининг  кўп  содир  бўлиши 
ёрдамчи  ведомостлардан  фойдаланиш  заруриятини  туғдиради.  Ой 
давомидаги  бир  хил  хўжалик  жараёни  кўп  содир  бўлганлиги  сабабли 
ёрдамчи қайдномада акс эттирилиб борилади, ой охирида эса, жамланган 
маълумотлар  журнал-ордер  ҳисоб  регистрига  кўчирилади.  Ёрдамчи 
ведомостлар  бир  вақтда  икки  вазифани  бажаради.  Биринчидан,  журнал-
ордерга  маълумотлар  акс  эттрилишига  хизмат  қилса,  иккинчидан, 
аналитик ҳисоб регистр сифатида ҳам фойдаланилади. 
Ёрдамчи  ведомостлар  бухгалтерия  ҳисоб  объектларини  гуруҳлашда 
ҳам 
аҳамиятлидир. 
Масалан, 
муомала 
харажатларини 
(савдо 
корхоналарида),  умум  ишлаб  чиқариш  харажатларини  (ишлаб  чиқариш 
корхоналарида)  гуруҳлаш  заруриятида  ҳам  ёрдамчи  ведомостлардан 
фойдаланилади,  уларда  тегишли  маълумотлар  жамланади  ва  ой  оҳирида 
журнал-ордерда  акс  эттирилади.  Бошланғич  хўжалик  маълумотларини 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
91 
журнал-ордерларда  тўғри  гуруҳлашни  таъминлаш  мақсадида  счетлар 
кредити  бўйича  корреспонденциялари  журнал-ордер  ҳисоб  регистрида 
тўғри  ёритилишини  кўзда  тўтилган  ҳолда  махсус  қатор  ажратиш  орқали 
кўрсатиб ўтилган.  
Журнал-ордер ҳисоб регистрларида счетлар бўйича ойлик, чораклик 
ва  йиллик  ҳисоботлар  учун  зарур  кўрсаткичлар  рўйхати  учун  махсус 
қаторлар ажратилган. 
Бухгалтерия  ҳисобини  журнал-ордер  шакли  қўйидаги  асосий 
принципларга асосланган: 
-  журнал  ордерда  хўжалик  жараёнлари  акс  эттирилаётганда  тегишли 
счет кредити бўйича дебетланувчи счетлар кўрсатилган ҳолда ёзилади; 
-  Иктисодий  ва  ҳисоб  юритиш  жиҳатидан  бир-бири  билан  боғлиқ 
счетлар бўйича журнал-ордерлар мужассамлашган ҳолда қўлланилади; 
-  Синтетик ва аналитик ҳисоб ёзувлари биргаликда олиб борилади: 
-  Бухгалтерия ҳисоби хўжалик жараёнларини; 
-  Назоратни  олиб  бориш  ва  ойлик,  чораклик,  йиллик  ҳисоботларни 
тузишда керакли кўрсаткичларга ажратиб акс эттириш; 
-  Корресонденцияланувчи  счетлар  олдиндан  кўрсатилган  ҳисоб 
регистрлари (журнал-ордер, ёрдамчи ведомостлар)да акс эттирилади. 
-  ҳисоб регистрлари бир ой учун қўлланилади. 
Журнал-ордер  шакл  қўлланиши  натижасида  қўйидаги  имкониятларга 
ага бўлинади: 
-  ҳисоб ишлари осонлашади; 
-  хўжалик айланиши тезлашади; 
-  ҳисоб  ишларини  бухгалтерия  ходимлари  ўртасида  тақсиланиши 
оқилона  ташкил  этилади  ва  оқибат  натижасида  ҳисоб  ишлари 
унумдорлиги ошади; 
-  ҳисоб ишлари харажатлари камаяди; 
-  синтетик ва аналитик ҳисоб ёзувлари биргаликда олиб борилади; 
-  ҳисобот тузишга тайёргарлик   ишлари енгиллашади. 
Бухгалтерия  ҳисобининг  Журнал-ордер  шаклида  синтетик  ва 
аналитик  ҳисоб  ёзувлари  биргаликда  олиб  борилади  деб  таъкидланди. 
Баъзи  ҳисоб  объектлари  бўйича  аналитик  ҳисоб  учун  аналитик 
карточкалар юритилади. Аналитик карточкалар ҳисоб объектлари миқдори 
кўп  бўлганда  қўлланилади.  Масалан,  Асосий  воситалар  аналитик  ҳисоби 
учун № ОС – 6а «Асосий воситалар инв. карточлари « юритилади. Ишлаб 
чиқарилаётган  маҳсулот  таннархини  аниқлаш  мақсадида  харажатлар 
ҳисоби учун карточкалар ёки юқорида таъкидлаб ўтилганидек, гуруҳловчи 
ведомостлар  ҳам  юритилади.  Ушбу  аналитик  ҳисоб  карточкалари 
юритилганда, улар маълумотлари асосида айланма ведомостлар тузилади. 
Бухгалтерия  ҳисоби  журнал-ордер  шаклида  қўлланиладиган  икки 
хъисоб регистри (журнал-ордер, ёрдамчи қайднома) дан ташқари зарурият 
бўлса,  яна  ёрдамчи  хужжат  сифатида  махсус  ишлаб  чиқилган 
жадваллардан ҳам фойдаланилади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
92 
Синтетик ҳисоб регистри – Бош китоб ва бошқа регистрлар асосида 
баланс ва ҳисобот бошқа шакллари тузилади.  
Бош китобда хар бир счет бўйича варақ ажратилиб, унда счетга тааллуқли 
бошланғич  қолдиқ,  дебет  оборотлари  хар  бир  мос  равишдаги 
кредитланувчи  счетлар  билан  бирга,  ҳамда  кредит  оборот  умумий 
суммаси, ой оҳирига қолдиқ суммаси кўрсатилади. 
Бош  китобда  акс  эттириладиган  счетлар  бўйича  маълумотлар 
тегишли журнал-ордер, ёрдамчи ведомостлардан олинади. 
Демак,  журнал-ордер  маълумотлари  нақадар  тўғри  ва  аниқлиги  ҳисобот 
тузиш  учун  асос  ҳисобланувчи.  Бош  китоб  маълумотларини  ҳам 
тўғрилигини таъминлайди. 
Журнал-ордерлар  хўжалик  жараёнларини  синтетик  ҳисобини 
юритишга  мўлжалланган  бўлиб,  бир  счет  кредитда  ва  бошқа  счетлар 
дебетланиши  сифатида  шахмат  ёзувидан  фойдаланган  ҳолда  юритилади. 
Баъзи  счетлар,  масалан,  «Касса»,  «ҳисоблашиш»  счетларини  кредит 
оборотларини  ҳисобини  юритишга  мўлжалланган  журнал-ордерлардан 
ташқари,  шу  счетларнинг  дебет  оборотларини  ҳисобга  олиб  борувчи 
ёрдамчи  ведомостлар  ҳам  юритилади.  Савдо  корхоналарида  товарлар 
ҳисобини  юритишга  мўлжалланган  «Товарлар»  счети  бўйича  ҳам  худди 
шундай, кредит обороти ҳисоби учун журнал-ордер, дебет обороти ҳисоби 
учун ёрдамчи ведомостлардан фойдаланилади. 
счетлар  дебет  обороти  учун  мўлжалланган  ёрдамчи  ведомостлардаги 
ёзувлар  ҳам  кредитланувчи  счетлар  билан  акс  эттирилади,  яъни  шахмат 
ёзуви усулида ёзилади. 
Шахмат  ёзуви  усулини  хусусияти  шундаки,  ёзув  бир  марта  акс 
эттирилади. 
Баъзи  счетлар  улар  иқтисодий  мазмуни  жиҳатидан  бир-бирига 
ўхшаш  бўлганлиги  сабабли,  улар  ҳисоби  учун  битта  журнал-ордер 
мўлжалланган. 
Масалан,  «Асосий  воситалар»,  «Асосий  воситалар  эскириши», 
счетлари  иқтисодий  мазмуни  жиҳатидан  бир-бирига  ўхшаш  бўлганлиги 
сабабли 13-журнал-ордердан фойдаланилган ҳолда ҳисоб юритилади. 
Бош  дафтарга  эса,  хар  бир  счет  бўйича  ажратилган  варақларга 
тегишли маълумотлар умумий юритилган журнал-ордердан олиб ёзилади. 
Бухгалтерия  ҳисобининг  журнал-ордер  шаклида  қўлланиладиган  Бош 
дафтарнинг  хусусияти  шундаки,  унда  счет  маълумотларини  бир  ойлиги 
эмас, балки, бир йил давомида ёзиб борилади. 
Бош  китоб  журнал-ордер  маълумотларини  умумлаштириш,  ҳисобот 
шаклларини  тузиш  учун  хар  бир  счетлар  бўйича  ёзувларни  тўғрилигини 
текшириш учун мўлжалланган. 
 
 
 
 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
93 
Бош дафтар счети қўйидагича кўринишга эга бўлади. 
 
№____ счет бўйича Бош китоб 
(бухгалтерия ҳисоби журнал-ордер шаклида) 
 
«Бош китоб» Журнали 
 
 _________ой 200___ йил 
 
 
М/O 
М/O 
бўйича 
сумма 
№ 
счет № 
счет № 
счет № 
счет № 
Оборот 
жами 
 
Дт 
Кт 
Дт  Кт 
Дт  Кт 
Дт 
Кт  Дт 
Кт 
__кун  __ой 
200_й 
Бошига 
қолдиқ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Оборот 
Жами 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
__кун  __ой 
200_й 
га қолдиқ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Моддий бойликларни миқдор-қиймат ҳисоб китоби 
счет ____________________________________________ 
 
Муд
дат 
М/O 
№ 
Жараен 
мазмуни 
Бахоси   Дебет 
 
 Кредит 
Колдик 
 
 
 
 
 
миқдор  сумма 
миқдор  сумма  миқдор  сумма 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
94 
Бухгалтерия ҳисобининг жадвал – автоматлаштирилган шакли. 
 
Бухгалтерия  ҳисобининг  ушбу  шакли  электрон  ҳисоблаш 
машиналарини қўллашга асосланган. 
Ҳисоблаш 
техникаларининг 
ривожланиши, 
уларни 
халқ 
хўжалигининг 
ҳамма 
соҳаларда 
кенг 
қўлланилиши 
иқтисодий 
самарадорликга эришишнинг асосий омилларидан биридир. 
Бухгалтерия  ҳисоб  ишларини  такомиллашувига  эришиш,  улар 
самарадорлигини  ошириш  мақсадида  ишларини  механизациялаштириш 
натижасида Бухгалтерия ҳисобининг жадвал – автоматлаштирилган шакли 
вужудга келди. 
Ҳисоб  ишларида  ЭХМ  ларидан  фойдаланиш  ёрдамчи  қўйидаги 
имкониятларни яратилади: 
1.  ҳисоб ишлари билан банд бўлган ходимлар сони қисқаради. 
2.  ҳисоб ходимлари меҳнат унумдорлиги ошишига эришилади. 
3.  ҳисоб маълумотлари қайта ишланиши тезлашади. 
4.  ҳисоб 
маълумотларидан 
фойдаланишни 
оперативлигини 
таъминланади. 
5.  моддий  жавобгарлик  устидан  назоратни  кучайтирилишига 
эришилади. 
6.  корхоналар 
мулкчилик 
сақланиши 
устидан 
назорат 
кучайтирилади: 
7.  ҳисоб ишлари билан боғлиқ харажатлар камайишига эришилади. 
Бухгалтерия 
ҳисобининг 
жадвал-автоматлаштирилган 
шакли 
асосида бухгалтерия ҳисоби усули асосий элементидан ҳужжатлаштириш 
ётади.  Аммо,  шунга  аҳамият  бериш  зарурки,  ҳужжатлардаги 
маълумотларни  гуруҳлаш,  умумлаштириш  ҳисоблаш  машиналари  ёки 
компьютерлар ёрдамида амалга оширилади. 
Ҳисоб ишлари компьютерларда амалга ошириладиган корхоналарда 
ҳисоб  маълумотлари  ҳисоб  регистрларида  ёки  ҳисоблаш  машиналарини 
маълумот ташувчиларида сақланади, яъни масалан, дискетларда. 
Бухгалтер  иш  жойларини  компьютер  билан  таъминланиши 
автоматлаштирилган иш жойлари (АРМ)ни яратилишига асос бўлади. 
ЭХМлардан  ҳисоб  ишларида  фойдаланиш  иқтисодий  самаралар 
билан бирга корхоналарда бошқаришнинг автоматик тизимини яратилиши 
билан бирга олиб борилади. 
 Бошқаришнинг  автоматик  тизими  корхоналар  хўжалик  фаолиятини 
бошқаришдаги вазифалар компьютерларни қўллаш ёрдамида бажарилади. 
Бошқаришнинг  автоматик  тизими  (АСУП)  корхона  хўжалик 
фаолияти  давомида  юзага  келадиган  муаммолар,  вазифаларни  оператив 
ҳам  этишни  тегишли  чора-тадбирлар  белгиланишини,  қарорлар  қабул 
қилинишини  таъминлайди.  Шунингдек,  чора-тадбирларни  амалга 
оширилиши,  қарорлар  бажарилиши  устидан  назоратни  оперативлиги  ҳам 
АСУП тизими ёрдамида таъминланади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
95 
Бухгалтерия 
ҳисобида 
ҳисоблаш 
техникаси 
воситаларидан 
фойдаланиш, натижасида вужудга келган, бухгалтерия ҳисобининг жадвал 
–  автоматлаштирилган  шакли  компьютер  дастурлари  дан  фойдаланишга 
асосланган. 
Компьютерларни  ҳисоб  ишларига  мўлжалланган  дастурлари  ҳисоб 
регистрларини автоматлаштирилган тарзда тузишга имконият яратади. 
Бухгалтерия  ҳисобининг  такомиллашган  автоматлаштирилган 
шаклида асосий боскич бухгалтерия маълумотларини қайта ишлашдир. 
Маълумотлар  қайта  ишлаш  учун  компьютерга  киритилишидан 
олдин, маълумотлар қайта ишлашга мослаштирилиши лозим. 
Автоматлаштирилган  ҳисоб  шаклида  хужжатлар  айланиши  ҳам  шу 
шаклга мослашган ҳолда тузилиши лозим. Маълумотларни қайта ишлашаг 
мўлжалланган  дастурларни  тайёрлаш,  уларни  қўллашга  доир  технологик 
ва қўллаш кўрсатмалари ҳам ушбу шаклдаги боскичлардан ҳисобланади. 
Ишлаб  чиқилган  дастурга  кўра,  маълумотлар  ҳисоблаш  маркази 
(ХМ)  ёки  автоматлаштирилган  иш  жойи  (АРМ)да  бухгалтерия  ходими 
турли  мазмундаги  ҳисоб  регистрларини  олади.  Дастурда  ишлаб 
чиқилганига  кўра,  бу  ҳисоб  регистрлари  журнал-ордерлар,  ведомостлар, 
китоблар, карточкалар ва бошқалар бўлиши мумкин. 
Хўжалик юритувчи субъектлар бухгалтерия ҳисоби қайси шаклидан 
фойдаланишни  мустақил  равишда  белгилайдилар  ва  бунда  улар  хисоб-
китоб  ишларини  ҳажми,  ҳисоб  ходимларини  сони,  малакаси  ва  бошқа 
омилларни эътиборга оладилар. 
Хўжалик  юритувчи  субъектлар  хўжалик  фаолиятлари  ҳисобини 
юритишда 
бухгалтерия 
ҳисобининг 
қайси 
шаклларидан 
фойдаланишларидан  қатъий  назар,  Ўзбекистон  Республикасининг 
«Бухгалтерия  ҳисоби  тўғрисида»ги  қонунига  ва  бошқа  тегишли  меъёрий 
ҳужжатларга ва кўрсатмаларига риоя этишлари шарт. 
Yüklə 1,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin