Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 1,18 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə2/22
tarix19.02.2020
ölçüsü1,18 Mb.
#30486
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
buxgalteriya hisobi nazariyasi (1)


 
 
Мавзуни ўқитишда қўлланиладиган педогогик технологиялар. 
Дискуссия, ақлий ҳужум, мулоқат. 
 
Интернет маълумотлари: 
http:// www. mkdgaap. narod. ru 
http:// www. konto. ru 
http:// www. referat. ru 
http:// www. access-accounts. com 
http:// www. accounting. megareferats. ru 
http:// www. bankreferatov. ru 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
11 
2- МАВЗУ: Бухгалтерия ҳисобининг предмет ва усуллари.  
2.1. Бухгалтерия ҳисобининг функция ва вазифалари. 
2.2. Бухгалтерия ҳисобининг предметига таъриф. 
2.3. Бухгалтерия ҳисобининг объектлари. 
2.4. Бухгалтерия ҳисобига қўйиладиган талаблар. 
2.5. Бухгалтерия ҳисоби усуллари. 
Хулоса. 
Таянч иборалари. 
Мавзу юзасидан назорат саволлари ва топшириқлар. 
Адабиётлар. 
Мавзуни ўқитишда қўлланиладиган педогогик технологиялар. 
 
 2.1. Бухгалтерия ҳисобининг функция ва вазифалари. 
Бухгалтерия ҳисоби асосан қўйидаги функицияларни бажаради: 
а)халқ  хўжалик  ҳисоби  тармоқлари  корхона,  ташкилот  ва 
муассасаларда содир бўлаётган хўжалик жараёнларини кузатиб бориш; 
б)кузатиш орқали олинган маълумотларни миқдорий кўрсатмаларда 
ифодалаш; 
в)корхона,  ташкилот,  муассаса  хўжалик  фаолиятларини  кузатиш 
натижаларини махсус ҳужжатларда қайд этиш; 
г)махсус 
ҳужжатларда 
акс 
эттирилган 
маълумотларни 
умумлаштириш ва гуруҳлаштириш, хўжалик жараёнлари устидан назорат 
ўрнатиш ва уларга таъсир этиш. 
Бухгалтерия  ҳисобини  юқоридаги  функциялари  айрим  корхона, 
муассаса  ва  ташкилот  ва  умуман  бутун  халқ  хўжалигининг  иқтисодий 
жиҳатдан  асосланган  жорий  ва  келгусидаги  режа  кўрсаткичларини 
тузишда,  улар  бажарилишини  устидан  назорат  олиб  боришда  муҳим 
аҳамиятга касб этади.   
Бухгалтерия ҳисоби олдида 3 та асосий вазифа туради: 
1. Режа бажарилиш устидан назорат олиб бориш. 
Корхона 
бухгалтерия 
ҳисобида 
бу 
вазифа 
қўйидагича 
аниқлаштирилади: 
1) Махсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш режа бажарилиши, режада 
белгиланган  маҳсулотлар  номенклатурасини,  турини,  сифатини  кузатиш, 
назорат қилиш, режа бажарилиши ўсиши омилларини аниқлаш; 
2) Махсулотлар  таннархини  калькуляция  қилиш,  таннархни  тобора 
камайтириш омилларини топиш; 
3) Корхоналар  рентабеллик  даражалари  бажарилишини  назорат 
қилиш. 
4) Бизнес-молия режаси бажарилишини назорат қилиш. 
2.  Корхона мулкини муҳофоза қилиш.  
Корхона  қайси  мулкчилик  шаклига  асосланганидан  қатъий  назар 
бухгалтерия  ҳисоби  шу  корхона  мулкига  нисбатан  тежамли  муносабатда 
бўлишни,  уни  ҳар  хил  нобудгарчиликлардан  эхтиет  қилишни,  улар 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
12 
ҳаракатини  узлуксиз  назорат  қилиб,  улардан  оқилона  фойдаланишни 
таъминлаши лозим. 
3.  Корхоналарда  халқ  хўжалик  ҳисобини  жорий  этиб,  уни 
мустаҳкамлаш  ва  иқтисодий  режимни  (тежамкорликни)  жорий  этиш, 
ҳамда такомиллаштириб бориш. 
 
2.2. Бухгалетрия ҳисобининг предметига таъриф.  
Бухгалтерия  ҳисоби  халқ  хўжалигидаги  ҳар  бир  корхона  ташкилот 
муассаса,  уюшмаларда  юритилиб,  уларнинг  хўжалик  фаолиятини  тўлиқ 
еритиб  беради.  Хўжалик  фаолиятини  амалга  ошириш  учун  эса,  албатта 
хўжалик  маблағларига,  уларни  ташкил  топиш  манбасига  эга  бўлишлари 
зарур  бўлади,  ҳамда  албатта  турли  хўжалик  жараёнлари  орқали  бу 
мақсадга  эришадилар.  Шундай  қилиб,  умумий  таърифни  қўйидагича 
бериш мумкин: 
 
Бухгалтерия  ҳисоби  предмети  корхонани  хўжалик  маблағлари  ва 
уларни  ташкил  топиш  манбаларини,  уларни  хўжалик  жараёнлари 
натижасида  ўзгариб  боришларини  ёппасига,  узлуксиз,  қонун-қоидаларга 
асосан  ҳужжатларда  тўлиқ,  аниқ,  тўғри  акс  эттириб  боришдир. 
Бухгалтерия  ҳисоби  бир  корхона  маълумотлари  билан  чегараланмайди, 
сабаб,  уларнинг  ҳисоботлари  тегишли  ташкилотларга  белгиланган 
муддатларда  йиғилиб,  жамланиб,  бутун  халқ  хўжалиги  бўйича 
маълумотлар  олинади,  натижада  улар  фаолияти  устидан  назорат  ва 
бошқарув олиб борилади. 
 
Корхоналар,  муассасаларда  юритиладиган  бухгалтерия  ҳисоби 
«Ўзбекистон 
Республикасида  бухгалтерия  ҳисоби  ва  ҳисоботи 
тўғрисида»ги  Қонунига  асосланиб  олиб  борилади.  Корхоналар 
бухгалтерия  ҳисоби  шу  корхоналар  фаолиятини  узлуксиз,  ёппасига 
кузатиб,  ҳужжатлаштириб,  олинган  маълумотларни  баҳолаш  орқали 
счетлар  тизимида  икки  ёқламаёзув  ёрдамида  акс  эттиради,  ҳамда  ҳисоб 
маълумотлари  хақикийлигини  инвентаризация  ёрдамида  текшириб,  аниқ 
ва  тўғри  ҳисоб  маълумотлари  асосида  бухгалтерия  баланси  ва 
ҳисоботларини тузади. 
 
2.3. Бухгалтерия ҳисобининг объектлари. 
Корхона,  муассасалар,  уюшмалар,  концернлар  фаолиятидан, 
мулкчилик  шаклидан  келиб  чикиб  уларни  хўжалик  мулклари  ҳам  турли 
миқдорда  ва  таркибда  бўлади.  Корхоналар  фаолияти  уларни  халқ 
хўжалиги қайси соҳасига таалуклигидан келиб чикиб қўйидагича бўлиши 
мумкин: 
-  қишлоқ 
хўжалик  корхоналари  (жамоа  хўжаликлари,  фермер 
хўжаликлари ва х.к.). 
-  саноат ишлаб чиқариш корхоналари (енлиг саноат, огир саноат). 
-  маориф  соҳаси  муассасалари  (богча,  лицей,  гимназия,  хунар-техника 
билим юртлари, институт, университет ва х.к.). 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
13 
-  савдо  корхоналари  (воситачи  корхоналар,  чакана  савдо  корхоналари, 
умумий овкат корхоналари, тайёрлов корхоналари). 
-  Согликни саклаш муассасалари. 
-  Маданий-маиший муассасалари ва х.к. 
Юқоридагилардан кўриниб турибди-ки халқ хўжалиги асосий бугини 
ҳисобланувчи  корхона  муассаса,  ташкилот,  уюшма,  концернлар  ишлаб 
чиқариш  ва  ноишлаб  чиқариш  соҳасига  таалуклиги  билан  ҳам  гуруҳга 
ажратилади.  Масалан:  қишлоқ  хўжалик  корхоналарида  қишлоқ  хўжалик 
маъхсулотлари  етиштирилади,  ҳамда  бевосита  истеъмолчига  ёки  қайта 
ишлаш учун саноат корхоналарига берилади. 
Саноат  корхоналарида  эса,  озиқ-овқат  маҳсулотлари,  енгил  саноат 
буюмлари  (кийим-кечак,  газлама,  галантерия  буюмлари,  уй-рузгор 
буюмлари  ва  бошклар),  огир  саноат  маҳсулотлари  (асбоб-ускуна, 
автомобиль,  жихозлар,  тайёра  ва  бошқалар  )  ишлаб  чиқилади  ва 
истеъмолчига  етказади.  Савдо  корхоналарида  ишлаб  чиқилган 
маҳсулотлар  бевосита  истеъмолчига  етказилади,  яъни  ушбу  корхоналар 
ишлаб  чиқарувчилар  билан  харидорлар  ўртасида  воситачи  бўлиб 
ҳисобланади.  Савдо  корхонасидан  бири  бўлган  умумий  овкатланиш 
корхонасида эса, бевосита озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва 
сотиш йулга қўйилган. 
Ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат буюмлари меҳнат воситалари 
орқали  ишчи  кучи  ёрдамида  қайта  ишланиб  тайёр  маҳсулот кўринишини 
олади ва шу ишлаб чиқариш корхоналаридаги бухгалтерия ҳисоби ишлаб 
чиқариш  фондлари  ҳаракати  устидан  тўлиқ  назоратни  ўрнатиб,  ҳисоб 
ишларини олиб боради. 
Ноишлаб  чиқариш  соҳасига  қарашли  маданий,  илмий,  маорифий, 
согликни  саклаш,  мудофаа  –нафақа  органлари,  турли  бюджет 
ташкилотларида  ишлаб  чиқариш  корхоналарида  тайёрланган  ижтимоий 
маҳсулотлар  тақсимланиб,  истеъмол  қилинади.  Ушбу  муассасалар 
фаолияти  юритилиши  учун  бюджетдан  маблағ  ажратилади  ва  шу 
муассасалар  бухгалтерия  ҳисоби  ажратилган  маблағлар  ҳаракатини 
узлуксиз назорат қилиш мақсадида ҳисоб юритади. 
Демак,  бухгалтерия  ҳисоби  корхоналар  хўжалик  мулки  ва  улар 
ҳаракатини, улардан оқилона фойдаланишни тегишли усулларни қўллаган 
ҳолда акс эттириб боришдир. 
Мамлакатимизда  бозор  иқтисодиётига  ўтиш  жараёнида  олиб 
борилаётган 
ислоҳатларга 
кура 
турли 
мулкчилик 
шакллари 
ривожланмоқда. «Корхоналар тўғрисида», «Ер тўғрисида», «Тадбиркорлик 
тўғрисида» ва бошқа хукумат Қонунларига кура, ислоҳатлар ривожи учун 
хизмат  қиладиган  ҳуқуқий  негизлар  ишлаб  чиқилиб,  ҳаётга  тадбиқ 
этилмоқда. 
Иқтисодиёт  юксалиши  омилларидан  бири  мулкчилик  шакли 
турлилига  эришиб,  давлат  мулкчилигини  ягона  хукмронлигига  чек 
қўйишдир.  Хозирги  даврга  келиб  халқ  хўжалиги  корхоналари, 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
14 
муассасалари,  концерн  ва  бирлашмалари  нафақат  давлат  мулкига,  балки, 
хусусий,  жамоа,  акционерлар  мулкига,  ҳамда  қўшма  корхоналар  мулкига 
ҳам асосланмоқда. 
Корхоналар қайси мулкчилик шаклига асосланганлигига ва фаолияти 
тури,  доирасига  кура,  улар  хўжалик  маблағлари  миқдори  ҳамда  хажми 
турлича бўлади. 
Бухгалтерия  ҳисоби  корхоналар  фаолиятини  ўрганиб,  ҳисобини 
юритар экан. Демак, бухгалтерия ҳисобининг объектлари қўйидагилардан 
иборат бўлади: 
1.  Хўжалик маблағлари. 
2.  Хўжалик маблағларини топиш манбаалари. 
3.  Хўжалик жараёнлари. 
Хўжалик маблағларини яхши ўрганиш ва улар бухгалтерия ҳисобини 
юритишни  осонлаштириш  мақсадида  улар  туркумланади.  Хўжалик 
маблағлари  туркумланаётганда  уларни  қўйидаги  хусусиятларини 
.эътиборга олмоқ зарур: 
1.  Хўжалик маблағларидан фойдаланиш характерига кўра: (1 схема). 
2.  Хўжалик 
маблағларини 
корхона 
фаолиятида 
қатнашиш 
характерига кўра: (2 схема). 
Хўжалик  маблағлари  биринчи  хусусиятига  кўра  қуйидаги  турларга 
бўлинади: 
1.  Ишлаб чиқаришдаги: 
А) меҳнат воситалари. 
Б) меҳнат буюмлари. 
2.  Муомаладаги. 
3.  Оборотдан четлатилган маблағлар. 
Хўжалик  маблағларини  корхона  хўжалик  фаолиятида  қатнашиши 
характерига кўра қуйидагича туркумлашимиз мумкин: 
1.  Асосий маблағлар: 
А) Ишлаб чиқаришдаги. 
Б) ноишлаб чиқаришдаги. 
2.  Айланма маблағлар. 
А) меъёрлашадиган. 
Б) маъерлашмайдиган. 
3.  Оборотдан четлатилган маблағлар. 
Меҳнат  воситаларидан  бир  неча  йиллар  фойдаланилади  ва  улар 
ишлаб чиқаришда қатнашиб Ûз кўринишларини саклаб қолади. 
Асосий воситалар меҳнат воситалари ҳисобланиб, улар 1 йилдан кўп 
хизмат қилади ва қиймати энг кам меҳнат ҳақини 50 баробаридан юқори 
бўлади. Асосий воситалар ўз қийматини, уларга ҳар ойда ҳисобланадиган 
эскириш  суммалари  (амортизация  ажратмалари)  орқали  ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулот таннархига қўшиб боради. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
15 
Асосий  воситаларга  бинолар,  иморатлар,  иншоатлар,  транспорт 
воситалари,  компьютерлар,  касса  аппарати  ва  х.к  ларни  мисол  қилиб 
келтириш мумкин. 
Бундан  ташқари  корхоналарда  шундай  хўжалик  маблағлари 
мавжудки,  улардан  ҳам  узоқ  вақт  фойдаланиш  натижасида  корхона 
хўжалик  фаолияти  давомийлиги,  ривожи  таъминланади.  Бундай  хўжалик 
маблағи номоддий активлардир. 
Номоддий  активларга  ер,  сув  ва  бошқа  табиий  бойликлардан 
фойдаланиш 
ҳуқуқи, 
патент, 
лицензиялар, 
компьютер 
дастур 
маҳсулотлари,  савдо  белгиси  ва  бошқалар  мисол  бўлади.  Номоддий 
активлар  табиий-моддий  кўринишга  эга  бўлмайди,  аммо  корхонага 
даромад  келишини  таъминлайди  ёки  корхоналарни  бирор  бир  фаолият 
билан  шуғулланишига  хукук  беради.  Хамда  қийматга  эга  бўлиб,  асосий 
воситалар каби ўз қийматларини маҳсулот таннархига эскириш ҳисоблаш 
орқали қўшиб борадилар. 
Номоддий  активларни  узига  хос  хусусиятлари  қўйидагилардан 
иборат: 
1.  Бу активлардан фойдаланиш муддати бир йилдан юқори: 
2.  Корхона фойда олишига мўлжалланган. 
3.  Баъзи  бир  номоддий  активлардан  ташқари  (товар  белгилари  ва 
бошқаларга) бир меъёрда амортизация ҳисобланиши. 
Қуйида  асосий  восита,  номоддий  активлардан  ташқари  хўжалик 
маблағлари  ҳисобланадиган  корхона  бошқа  мулкларини  ҳам  кўриб 
чикамиз. 
Капитал  қўйилмалар  -  корхонани  курилиш-монтаж  ишлари,  асбоб-
ускуналар сотиб олиш, келтириш ва бошқа капитал ишлар ва харажатлар 
демакдир. 
Узоқ  муддатли  молиявий  қўйилмалар  (1  йилдан  юқори  муддатга)  – 
даромад  олиш  мақсадидаги  харажатлар.  Молиявий  қўйилмаларга 
қўйидагиларни мисол тариқасида келтириш мумкин: бошқа корхоналарга 
инвестициялар, берилган қарзлар ва хакозо. 
Айланма  маблағларни  корхона  хўжалик  фаолиятидаги  харакати  тез 
бўлади.  Айланма  маблағларни  узига  хос  хусусиятлари  қўйидагилардан 
иборатдир: 
1.  Факат бир ишлаб чиқариш циклида хизмат қилади. 
2.  Узини  табиий  кўринишини  ўзгартиради  (ёки  қайта  ишланади  ёки 
бир шаклдан иккинчи шаклга утади). 
3.  Уз  қийматини  бир  ишлаб  чиқариш  циклидаёқ  тайёр  маҳсулот 
(хизмат, иш) қийматига утказади. 
Айланма  маблағларни  юқоридаги  хусусиятлари  корхоналар  олдига 
маҳсулот  ишлаб  чиқариш  жараёнида  доимо  меҳнат  буюмларини  урнини 
тўлдиришни, яъни сотиб олишни вазифа қилиб куяди. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
16 
Айланма маблағларни баъзилари меҳнат буюмлари бўлиб, улар ишлаб 
чиқаришда  қатнашади.  Бундай  меҳнат  буюмлари  корхона  хўжалик 
фаолиятида меъёрлашган (режалаштириладиган) тарзда қатнашади. 
Меъерлашадиган айланма маблағларга қўйидагилар мисол бўлади: 
Ишлаб чиқариш заҳиралари – меҳнат буюмлари (хом-ашё, материал, 
ёкилги,  идиш,  эхтиет  қисмлар,  сотиб  олинган  ярим  тайёр  маҳсулотлар,  ) 
заҳираларидан  иборат  бўлиб,  улар  ишлаб  чиқариш  ёки  хизмат  кўрсатиш, 
иш бажариш учун мўлжаллангандир. 
Тайёр маҳсулот - корхона барча ишлаб чиқариш боскичларидан утган, 
давлат  стандартига,  техник  шартларга  жавоб  берадиган,  ҳамда  корхона 
назорат  бўлими  томонидан  текшириб  қабул  қилинган  ва  корхона  тайёр 
маҳсулот  омборига  қабул  қилиб  олинган  маҳсулотлардир.  Корхона  тайёр 
маҳсулоти хўжалик фаолиятда доимо оборотда бўлиб, улар корхона қайси 
мулкчилик шаклига асосланганидан қатъий назар, режалаштирилади. 
Бозор 
иқтисодиёти 
шароитига 
ўтишда 
корхоналар 
тайёр 
маҳсулотларини  сифатлилик  даражаси,  жахон  стандартига  тўла  жавоб 
бера  олиши,  жахон  бозори  ракобатига  бардошлилиги  нафақат  корхонани 
ўзибалки бутун халқ хўжалиги ривожига таъсир этади. 
Қисқа  муддатли  молиявий  қўйилмалар  бир  йилдан  кам  муддатга 
бошқа  корхоналарга  қўйилган  инвестиция  (облигациялар,  акциялар)  ва 
бир йилдан кам муддатга берилган қарзлардир. 
 
Айланма маблағларни меъёрлашмайдиган турлари ҳам мавжуд бўлиб, 
улар корхона хўжалик фаолиятини муомала соҳасида иштирок этади. 
Пул  маблағлари  -  кассадаги  нақд  пул,  ҳисоблашиш  счетидаги  пул 
маблағлари, банк: (бошқа махсус ҳисоблашиш) счетларидаги (аккредитив, 
чек)  пул  маблағлари,  пул  ҳужжатлари,  (почта  маркалари,  давлат  божи 
маркалари,  авиапатталари,  дам  олиш  уйларига,  болалар  оромгоҳларига 
хақи  тўланган  йулланмалар  ва  хакозолар),  ҳамда  йулдаги  пул 
маблағларидир. 
Кассадаги  нақд  пул  -  корхона  хўжалик  фаолиятида  ишлатиш  учун 
мўлжалланган  нақд  пуллардир.  Кассадаги  нақд  пуллар  меъёри,  шу 
корхонага  хизмат  килувчи  банк  томонидан  белгиланади.  Ушбу 
белгиланган  меъёр  орқали  корхоналарда  ортиқча  нақд  пуллар  туриб 
колиши олди олинади. 
Ҳисоблашиш счетидаги пул маблағлари - корхоналар ўз фаолиятлари 
давомида  турли  корхоналар  муассасалар,  ташкилотлар  билан  муомалада, 
ҳисоблашишда бўлиб, бундай вақтларда банк орқали ҳисоблашиш амалга 
оширилади. 
Валюта  пул  маблағлари  -  корхоналар  фаолияти  давомида  миллий 
валютамиздан  ташқари  валюта  маблағларидан  ҳам  фойдаланиладилар. 
Мамлакатимиз  мустакилликга  эришганидан  сўнг  корхоналарни  валюта 
маблағлари билан ҳисоблашишлари кенгаймоқда. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
17 
Корхоналарда пул маблағларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси 
Марказий  Банки  ишлаб  чиққан  кўрсатма  ва  низомларга  асосан  олиб 
борилади. 
Дебиторлик  қарзлари  корхонага  берилиши,  тўланиши  керак  бўлган 
маблағлар  миқдоридир.  Корхона  дебиторлик  қарзларига  қўйидагилар 
мисол бўлади. 
-  ҳисобдорлик  суммалари  (корхонани  ходимларига  хизмат  сафари 
учун  берган,  хўжалик  фаолияти  эхтиежларига  керакли  бўлган  маблағлар 
(товар,  материал,  канцелярия  буюмлари  ва  х.к.лар)  ни  олиб  келиш  учун 
берилган пул маблағлари). 
-  Етказилган  зарар  юзасидан  ҳисобашиш  суммалари  (ходимларни 
корхонага етказган зарарлари юзасидан тўлаши керак бўлган қарзлари). 
-  Турли  дебиторлик  суммалари  (сотилган  асосий  воситалар, 
номоддий  активлар,  қимматбаҳо  қоғозлар  юзасидан  корхонага  тушиши 
керак бўлган қарз суммалари ва х.к. лар). 
Хозирги  вақтда  хукумат  томонидан  корхона  ўртасида  турли 
дебеторлик  ва  кредиторлик  қарзларини  камайтириш,  тугатиш  борасида 
чора-тадбирлар белгиланиб ҳаётга тадбиқ этилмоқда. 
Шундай  хўжалик  маблағлари  мавжудки,  улар  корхона  хўжалик 
фаолияти оборотидан четлатилган бўлади. 
 
Фойдадан  ҳисобланган  ва  тўланган  солиқлар  –  корхона  хўжалик 
фаолияти  натижасида  олган  фойдасидан  ишлаб  чиқилган  кўрсатмаларга 
асосан,  солиқ  суммаларини  тўлайди.  Шу  мақсадда  ҳисобланган  ва 
тўланган  солиқ  суммалари  корхоналарни  оборотдан  четлатилган 
маблағларни ҳисобланади. 
 
Ишлаб  чиқариш  харажатлари  –  корхонани  ишлаб  чиқариш  билан 
боғлиқ бўлган маблағларидир. 
 
Муомала  харажатлари  –  савдо  корхоналарини  фаолияти  билан 
боғлиқ  харажатлар  бўлиб,  улар  ҳам  савдо  корхонасини  оборотдан 
четлатилган  маблағлари  ҳисобланади.  Масалан:  реклама,  транспорт, 
электро-энергия тўлови, меҳнат ҳақи харажатлари ва х.к. 
 
Тугалланмаган  ишлаб  чиқариш  –  корхона  барча  ишлаб  чиқариш 
боскичларидан  тўлиқ  утмаган,  тегишли  техник  ва  бошқа  синовлардан 
утмаган, йиғилмаган маҳсулотлар билан боғлиқ харажатлар. 
Ердамчи  ишлаб  чиқариш  харажатлари  –  корхонада  ташкил  этилган 
ёрдамчи ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар. 
Зарар  –  корхона  хўжалик  фаолияти  натижасида  олинган  молиявий 
натижа  бўлиб,  у  асосий  воситаларни,  номоддий  активларни,  қимматбаҳо 
қоғозларни, товарларни, тайёр маҳсулотни (иш, хизмат) сотиш натижасида 
вужудга келиши мумкин. 
 Корхоналар  фаолияти  бошланишида  улар  хўжалик  маблағлари 
манбаси устав капитали шаклланиши ҳисобланади. 
Устав капитали эса қўйидагича шаклланиши мумкин: 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
18 
- устав капиталига таъсисчиларни пул маблағи кўринишидаги хиссаси 
ҳисобига: 
- корхона ташкил топишида давлат қўйилмаси ҳисобига: 
-  моддий  бойлик,  қимматбаҳо  қоғоз,  номоддий  актив  ва  бошқалар 
кўринишида таъсисчилар хиссаси ҳисобига: 
Корхона  фаолияти  давомида  хўжалик  маблағлари  ташкил  топиш 
манбалари қўйидаги йуналишлар бўйича кенгайиб, купайиб боради: 
-  солиқ  тўловидан  сўнг,  корхона  ихтиёрида  қоладиган  фойдадан 
ташкил  топадиган  турли  фондлар  ҳисобига  (заҳира  капитали,  қўшимча 
капитал ва х.к.) 
-  қарзга ва кредитга олинган пул маблағлари ҳисобига: 
-  акциядорлар  умумий  йиғилиши  қарорига  кура,  устав  фонди 
ошишига йуналтирилган дивидендлар ҳисобига: 
-  мақсадли молиялаштириш ҳисобига: 
-  бошқа мажбуриятлар ҳисобига:  
Юқоридагилардан  кўриниб  турибдики,  корхоналар  хўжалик 
маблағлари  ташкил  топиш  манбаларини  икки  гуруҳга  ажратиш  мумкин: 
(3-схема) 
 
Корхона  ўз  маблағларини  ташкил  топиш  манбаларига  устав 
капитали,  фондлари,  заҳиралар,  фойда  ва  даромадлар  ва бошқалар мисол 
бўлади. 
 
Устав капитали – корхоналар фаолияти бошланиши учун давлат ёки 
таъсисчилар  (мулкдорлар)ни  ажратган  моддий  бойликларини  пул 
кўринишидаги қийматидир. 
 
Корхоналар  фаолияти  бошланиши  учун  керак  бўладиган  маблағлар 
миқдори ва тури шу корхона фаолияти характери ҳамда доирасига боғлиқ 
бўлади. Демак, корхона фаолияти учун давлат ёки таъсисчилар томонидан 
ажратилган  асосий  воситалар,  номоддий  активлар,  нақд  пуллар, 
ҳисоблашиш  счетидаги  пул  маблағларини  ташкил  топиш  манбаси  устав 
капитали ҳисобланади. 
 
Фойда  –  корхона  фаолияти  ижобий  натижаси  бўлиб,  харажатлар 
даромадлардан кам бўлган холларда вужудга келади. 
 
Корхона  фойдаси  маҳсулот  (иш,  хизмат),  товар,  асосий  воситалар, 
номоддий активлар, қимматбаҳо қоғозлар сотиш орқали олиниши мумкин. 
 
Соф фойда – солиқ тўловларидан сўнгги фойда миқдори. Соф фойда 
капитал  қўйилмаларга  ва  асосий  ҳамда  айланма  маблағлар  ошишишга, 
ўтган  йил  зарарини  қоплашга,  заҳира  капиталига  ажратма,  ажратишга 
шунингдек,  мулкдорларга  дивидендлар  ва  даромадлар  тўлашга 
йуналтирилади. 
  Халкаро  ҳисоб  амалиётида  соф  фойдани  ҳисобидан  қилинадиган 
харажаларни тақсимланмаган фойда счетида акс эттириш қабул қилинган. 
 
Тақсимланмаган  фойда  акциядорлар  ва  мулкдорлар  ўртасида 
дивиденд кўринишида тақсимланмаган соф фойда бўлинмасидир. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
19 
 
Жорий  даврда  вужудга  келган  соф  фойда  ташкил  топиши  вақидада 
тақсимланмаган  фойда  сифатида,  шу  билан  бирга  акциядорлар  ва 
таъсисчиларни  қонун-  қоидага  кура,  ўрнатилган  тартибда  тақсимлашга 
тайёр бўлиб ҳам юзага келади. 
 
Дивиденд мажбуриятлари – акциядорлик ёки уртоклик жамиятларни 
соф 
фойдаларини 
акциядорлар 
ва 
таъсисчилар 
ўртасидаги 
тақсимланадиган бир қисмидир. 
 
Акциядорлик  жамиятларидаги  соф  фойдани  дивиденд  кўринишида 
тақсимланадиган қисми акциялар миқдорига боғлиқ бўлади. 
 
Уртоклик жамиятларида эса таъсисчиларни устав капиталига қўшган 
хиссаси,  миқдорига  тўғри  пропорционал  тарзда,  соф  фойда  бир  қисми 
дивиденд тарзида ажратилади. 
  Келгуси  давр  даромадлари  –  корхона  хўжалик  фаолияти  жорий 
даврида юзага келадиган, аммо келгуси даврга таалукли даромадлардир. 
 
Келгуси давр тўловлари ва харажатлари тўлови юзасидан заҳиралар 
–  корхонани  келгусидаги  харажатлари  (асосий  воситаларни  тиклаш)  ва 
тўловлари  (меҳнат  таътили  учун  тўлови)  юзасидан  жамгариладиган 
заҳиралар. Ушбу заҳираларни ҳисоблашдан мақсадлар келгуси мавзуларда 
кенг еритилган. 
 
Шубхали  қарзлар  юзасидан  заҳира  –  корхоналарни  даргумон 
қилинаётган  кредиторлик  қарзларини  қоплаш  юзасидан  жамгарилган 
заҳираларидир. 
 
Мақсадли  молиялаштириш  –  бюджетдан  ёки  тармоқ  махсус 
фондларидан  мақсадли  характерга  эга  бўлган  аниқ  бир  тадбирларни 
молиялаштириш учун олинган маблағлар манбаси. 
  Мақсадли  молиялаштиришлар  корхоналарни  қайта  тиклаш  ва  қайта 
куроллантириш учун амалга оширилиши мумкин. 
 
Асосий воситаларнинг эскириши – асосий воситалар қийматини бир 
меъёрда  ўрнатилган  тартибда  маҳсулот  қийматига  қўшиб  бориш 
мақсадида ҳисобланган амортизация ажратмаларидир. 
 
Номоддий активларнинг эскириши – номоддий активлар қийматини 
бир  меъёрда  маҳсулот  (иш,  хизмат)  таркибига  қўшиш  мақсадида 
ҳисобланган эскириш суммалари миқдори. 
 
Корхонани  четга  жалб  этилган  хўжалик  маблағларини  ташкил 
топиш  манбалари  кредитлар,  қарзлар,  турли  мажбуриятлардан  иборат 
бўлади. 
 
Банк  кредитлари  –  корхоналарни  банкдан  узоқ  ёки  қисқа  муддатга 
олган  пул  маблағлари  манбасидир  ва  ушбу  кредитлар  юзасидан 
корхоналарни банк олдида мажбуриятларини билдиради. 
 
Карз  маблағлари  –  банкдан  ташқари  корхоналардан  узоқ  ва  қисқа 
муддатга  олинган  қарзлар  манбаси  бўлиб,  корхоналарни  ушбу  қарзлар 
юзасидан мажбуриятларини миқдорини ҳам билдиради. 
  
Турли  кредиторлик  қарзлари  –  корхонани  хўжалик  фаолияти 
давомида турли юридик ва жисмоний шахслар олдидаги қарзларидир. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
20 
 
Кредиторлик қарзларига қўйидагиларни мисол тариқасида келтириш 
мумкин: 
-  мол етказиб берувчилар олдидаги мажбурияти: 
-  бюджет олдидаги мажбурият: 
-  ижтимоий суғурта ташкилотлари олдидаги мажбурият: 
-  меҳнат ҳақи юзасидан ходимлар олдидаги қарз ва х.к. 
Ушбу  кредиторлик  қарзлари  тўлаш  учун  ҳисобланган,  аммо  хали 
тўлаб улгурилмагандир. 
Кредиторлик  қарзлар  мажбуриятлар  миқдорини  умуман  куплиги  ва 
шу  билан  бирга  дебиторлик  қарзларидан  куп  бўлиши  корхона  молиявий 
ҳолатига салбий таъсир этиши мумкин. 
Бухгалтерия  ҳисоби  предмети  объектини  учинчиси  хўжалик 
жараёнларидир.  Корхона  фаолияти  давомийлиги,  узлуксизлиги  хўжалик 
жараёнларини тўғри юритиш орқали таъминланади. (4-схема) 
Хўжалик жараёнларини 3 турга ажратиш мумкин: 
1.  Таъминот жараёни. 
2.  Ишлаб чиқариш жараёни. 
3.  Сотиш жараёни. 
Таъминот  жараёнида  корхона  хўжалик  фаолияти  учун  зарур  бўлган 
маблағлар  билан  таъминланади.  Масалан,  асосий  воситалар,  хом-ашё, 
материал,  номоддий  активлар,  пул  маблағларига  бўлган  эхтиежлар  шу 
жараёнида таъминланади. 
 
Ишлаб  чиқариш  жараёнида  эса  тайёр  маҳсулот  яратилади.  Бунинг 
учун учта нарса қатнашади. 
1.  Меҳнат воситалари. 
2.  Меҳнат буюмлари. 
3.  Иш кучи. 
Ишлаб  чиқариш  жараёнида  ишчи  кучи  меҳнат  воситалари  ёрдамида 
меҳнат буюмларини қайта ишлаб тайёр маҳсулотни яратади. 
  
  
Ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этганлар маҳсулот таннархини 
узига хос тарзда оширади. 
 
Меҳнат 
воситалари 
ўз 
қийматларини, 
уларга 
хар  ойда 
ҳисобланадиган  эскириш  суммалари  орқали  маҳсулот  таннархига  аста-
секинлик билан қўшиб боради.  
 
Меҳнат  буюмлари  эса,  ўз  қийматини  тўлалигича  ишлаб 
чиқарилаётган  маҳсулотга  утказади  ва  шу  тарзда  маҳсулот  таннархини 
оширади. 
 
Иш кучи эса, уларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига кура 
ҳисобланган меҳнат хаклари хажмида маҳсулот таннархини оширадилар. 
 
Сотиш жараёнида қўйидагилар сотилиб пул кўринишини олади. 
-  маҳсулотлар (саноат корхоналарида). 
-  Товарлар (савдо корхоналарида). 
-  Ишлар (курилиши ташкилотларида). 
-  Хизматлар (маиший хизмат кўрсатиш муассаларида). 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
21 
-  Асосий воситалар. 
-  Қимматбаҳо қоғозлар. 
-  Номоддий активлар. 
-  Турли бошқа активлар.  
 
Yüklə 1,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin