Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 1,18 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə7/22
tarix19.02.2020
ölçüsü1,18 Mb.
#30486
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
buxgalteriya hisobi nazariyasi (1)


Хулоса
Баҳолаш  –  хўжалик  маблағлари,  мажбуриятлар  ва  хўжалик 
жараёнларини пул ўлчов бирлигида акс эттириш усулидир. 
Корхона 
мулклари 
баҳоланаёганда 
уларни 
тузилиши, 
фойдаланилиши,  ишлаб  чиқаришда  қатнашиши,  мақсадли  мўлжали  каби 
хусусиятлари эътиборга олинади. 
Хўжалик  маблағлари  баҳоланаётганда  хақикийлик  ва  бир  хиллик 
принципига риоя қилиниши шарт. 
Калькуляция  - таннархни аниқлаш демакдир. Ушбу усулдан корхона 
мулкларидан  баъзилари  ҳисобини  юритишда  фойдаланилади.  Масалан,: 
ишлаб  чиқарилган  маҳсулот,  материал  таннархини  аниқлаш.  Шунингдек, 
савдо  корхоналаридаги  муомала  харажатлари,  моддалари  суммаларини 
товарлар  бўйича  тегишли  равишда  тақсимлашда  ҳам  калькуляциядан 
фойдаланилади. 
Калькуляция  орқали  маҳсулот  таннархи  аниқланади  ва  фойда 
миқдори аниқланиши учун асос ҳисобланади. 
 
Таянч иборалари. 
Баҳолаш, бошланғич қиймат, эскириш суммаси, харид баҳоси, бозор 
баҳоси,  хақиқий  баҳо,  қиймат,  пул,  харажат,  Низом,  калькуляция, 
маҳсулот таннархи, фойда, принцип. 
 
Мавзу юзасидан назорат саволлари ва топшириқлар. 
1. Баҳолаш нима ва унинг аҳамияти нималардан иборот? 
2. Асосий воситаларни қандай баҳолаш турлари мавжуд? 
3. Материалларни баҳолашни қандай турлари мавжуд? 
4. Қимматбаҳо қоғозларни баҳолашни қандай турлари мавжуд? 
5. Калькуляция нима ва унинг аҳамияти нимадан иборот? 
6. Харажатларни қандай турлари мавжуд?  
 
Адабиётлар. 
2.  Астахов  В.П.  Теория  бух.  учёта  Учеб.  Пос.  -М.:  ИКЦ  МарТ 
Ростов н/Д, 2004 
3.  Бобожонов  О,  Жуманиёзов  К.  Молиявий  ҳисоб.  –  Т.:  Молия.- 
2002. 
4.  Гетьман В.Г. Финансовый учет. – М.: ФиС.- 2004. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
65 
5.  Малькова 
Т.Н. 
Теория 
и 
практика 
международного 
бухгалтерского  учета:  Учеб.пособие.  –  СПб.:  «Бизнес-пресса».- 
2003. 
6.  Муравицкая  Н.К.,  Лукъяненко  Г.И.  Тесты  по  бухгалтерскому 
учёту: теория бух. учёта, бухгалтерская и финансовая отчётность. 
Учеб. Пос. -М.:Ф и С, 2004 
7.  Неселовская  Т.М.,  Шеина  Т.Н.,  Брусенцова  В.И.  Теория 
бухгалтерского учёта: задачи, ситуации, тесты: Учеб. Пос. М.: Ф 
и С, 2004. 
8.  Никитина  В.М.,Никитина  Д.А.  Теория  бухгалтерского  учёта. 
Учебник  -М.: Дело и сервис, 2002 
9.  Печерская 
Г.А.  Основы  бухгалтерского  учета.  –  М.: 
«Издательство ПРИОР».- 2003. 
10. Хошимов Б.Х. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. Т.: «Шарқ», 2004. 
 
Мавзуни ўқитишда қўлланиладиган педогогик технологиялар. 
 
Дискуссия, кластер, мулоқат. 
 
Интернет маълумотлари: 
http:// www. mkdgaap. narod. ru 
http:// www. konto. ru 
http:// www. access-accounts. com 
http:// www. accounting. megareferats. ru 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
66 
7- Мавзу. Асосий хўжалик жараёнлари ҳисоби тамойиллари.  
7.1.  Хўжалик фаолияти асосий кўрсаткичлари.  
7.2.  Таъминот жараёнинг ҳисоби.  
7.3.  Ишлаб чиқариш жараёнинг ҳисоби. 
7.4.  Сотиш жараёнинг ҳисоби.  
Хулоса. 
Таянч иборалари. 
Мавзу юзасидан назорат саволлари ва топшириқлар. 
Адабиётлар. 
Мавзуни ўқитишда қўлланиладиган педогогик технологиялар. 
 
7.1.Хўжалик фаолияти асосий кўрсаткичлари. 
Рақобатга  асосланган  бозор  иқтисодиёти  шароитида  хўжалик 
юритувчи  субъектларнинг  кўпчилик  қисми  молиявий  хўжалик  фаолияти 
халқ  хўжалигининг  қайси  тармоғига  қарашлилигидан  қатъий  назар 
хўжалик ҳисоби тизимига асосан иш юритади. 
Бухгалтерия  ҳисоби  хўжалик  юритувчи  субъектлари  мулкларининг 
харакатини  тўлиқ,  ёппасига,  узулуксиз  ўз  усулларига  асосан  ҳисобга 
олишга  асослангандир.  Корхоналарда  хўжалик  жараёнларини  кузатиш, 
фаолият  молиявий  натижасига  бахо  бериш  зарур  бўлиб,  бу  заруриятни 
амалга ошириш учун кўрсаткичлардан фойдаланилади.  
Кўрсаткичлар  ёрдамида  корхона  бизнес-режасининг  бажарилиши, 
товар-моддий  захиралари  меъёрига,  ходимлар  штат  руйхати  ва  бошқа 
меъёрий  кўрсаткичларига  риоя  этилиши  шунингдек,  режа  (маҳсулот 
ишлаб  чиқариш,  товар  айланиши,  иш  бажариш,  хизмат  кўрсатиш  ва 
бошқа) кўрсаткичлар бажаришлари назорат қилинади.  
Кўрсаткичлар  иқтисодий  мазмунига  кўра,  миқдорий  ва  сифат 
кўрсаткичларига бўлинади.  
Микдорий  кўрсаткичлар  корхона  хўжалик  фаолиятидаги  у  ёки  бу 
жараён хақидаги маълумотга эга бўлиш имкониятини беради.  
Хўжалик  юритувчи  субъект  фаолиятидаги  асосий  ва  муҳим 
жараёнлардан  бири  сотиш  жараёнидир.  Хўжалик  юритувчи  субъект  халқ 
хўжалигининг  қайси  тармоғига  қарашлигига  кўра,  сотиш  жараёни 
кўрсаткичининг  таркиби  турлича  бўлади.  Сотиш  жараёни  кўрсаткичи 
миқдорига  эса,  хўжалик  юритувчи  субъектнинг  фаолият  кўлами  ҳамда 
турли  ички  ва  ташқи  омиллар  таъсир  этади.  Хўжалик  юритувчи  субъект 
халқ  хўжалигининг  саноат  тармоғига  қарашли  бўлса,  сотиш  жараёни 
кўрсаткичи  мазкур  корхонада  сотилган  тайёр  маҳсулотнинг  умумий 
миқдори,  ҳамда  алоҳида  турлари  бўйича  маълумотга  эга  бўлиш 
имкониятини  беради.  Савдо  корхоналарида  сотилган  товарларнинг 
умумий  ва  алоҳида  турлари  бўйича  олинган  миқдорий  кўрсаткич  сотиш 
жараёни хақидаги маълумотни беради. Агар корхона қурилиш ташкилоти 
бўлса,  ушбу  корхона  бажарган  ва  сотилган  ишлари  қиймати  мазкур 
корхона сотиш жараёнининг миқдорий кўрсаткичи ҳисобланади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
67 
Халқ  хўжалигининг  тармоқлари  турли  бўлиб,  улар  орасида  хизмат 
кўрсатувчи  соҳалар  ҳам  мавжуд.  Масалан,  маиший  хизмат  кўрсатувчи 
корхоналар, банк муассасалари, меҳмонхоналар ва ҳоказо. 
Маориф  соҳасига  эса,  болалар  боғчалари,  гимназиялар,  лицейлар, 
мактаблар, колледжлар, олий ўқув юртлари ва бошқалар қарашли бўлади. 
Соғликни  сақлаш  соҳасига  қарашли  шифохоналар,  дам  олиш  уйлари, 
сиҳатгоҳлар  ва  бошқа  турли  тиббиёт муассасаларида ҳам фаолият турига 
хос миқдорий кўрсаткичлар мавжуд.  
Меҳмонхона,  шифохоналар  учун  асосий  миқдорий  кўрсаткичлардан 
бири бўлиб, хизмат кўрсатилган мижозлар сони, олий укув юртлари учун 
эса тайёрланган мутахассислар сони ҳисобланади.  
Хўжалик  юритувчи  субъектларнинг  маҳсулот  (иш,  хизмат)  сотиш 
жараёнларидаги  миқдорий  кўрсаткичлар  нафақат  умумий  ҳамда  балки 
маҳсулот  (иш,  хизмат)  алоҳида  турлари  бўйича  ҳам  зарур  бўлиб,  ушбу 
кўрсаткичларни  ўрганиш,  тахлил  этиш  натижасида  корхоналар  молиявий 
хўжалик фаолиятини янада ривожлантириш имкониятини берувчи ички ва 
ташқи омиллари аниқланади.  
Миқдорий  кўрсаткичларга  нафақат  сотиш  жараёни  кўрсаткичлари 
балки,  таъминот,  ишлаб  чиқариш  жараёни  кўрсаткичлари  ҳам  мисол 
бўлади.  Таъминот  ва  ишлаб  чиқариш  жараёнлари  миқдорий 
кўрсаткичларининг кай даражадалиги бевосита сотиш жараёни миқдорий 
кўрсаткичига ўз таъсирини кўрсатади.  
 
1.2. 
Таъминот жараёнинг ҳисоби.  
Хўжалик  жараёнларини  ўзаро  боғлиқлигини  саноат  корхонаси 
мисолида ёритамиз. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Юкоридаги  схемадан  кўриниб  турибдики,  бир  тизим  ҳисобланувчи 
уч хил жараён бир-бири билан узвий боғлиқликда давом этади. 
 
Таъминот  жараёни  корхона  режасига  асосан  амалга  оширилади. 
Таъминот  жараёни  ҳисобининг  асосий  вазифалари  эса,  қуйидагилардан 
иборат:  
 
-  Таъминот  хақиқий  ҳажмини  аниқлаш.  Бухгалтерия  ҳисобот 
даврида қабул қилинган меҳнат буюумларининг миқдори ва тури хақидаги 
хақиқий  маълумотни  беради.  Ушбу  маълумотлар  ҳам  натура,  ҳам  пул 
ўлчов  бирлигида  ифодаланади.  Бухгалтерия  ҳисобининг  ҳисобот  даврида 
Хўжалик жараёнлари 
 Таъминот 
Ишлаб чикариш 
Сотиш 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
68 
қабул қилинган меҳнат буюмлари хақидаги ушбу маълумотлари ёрдамида, 
уларни ҳар бир турлари бўйича таъминот жараёни кўрсатгичлари умумий 
бажарилиши хақида маълумотларга эга бўлинади.  
 
-Қабул  қилинган  меҳнат  буюмларининг  хақиқий  таннархини 
ҳисоблаш.  Бухгалтерия  ҳисоби  меҳнат  буюмлари  ҳар  бир  турларини 
тайёрлаш 
юзасидан 
корхонанинг 
хақиқатдаги 
харажатларининг 
миқдорини  аниқлайди.  Бунда  сотиб  олинган  меҳнат  буюмлари 
таннархининг  кўрсаткичи  нафақат  харажатлар  умумий  хажмини,  балки 
харажатлар алоҳида турлари кўрсаткичларини ҳам ифодалайди. 
Таъминот жараёнида корхона хўжалик фаолиятини давомийлиги ва 
ривожланиши  учун  зарурий  маблағлар  кирим  қилинади.  Саноат 
корхонасини фаолияти учун зарурий маблағлар қуйидагилардан иборат:  
 
-узоқ муддатли активлар (асосий воситалар, номоддий активлар); 
 
-айланма  маблағлар  (хом-ашё,  материаллар,  эҳтиёт  қисмилар,  пул 
маблағлари ва бошқалар); 
Корхоналар  фаолиятида  қуйидаги  маблағларга  ҳам  зарурият 
туғилади:  -қисқа  ва  узоқ  муддатли  молиявий  қўйилмалар  (акция, 
облигация, карзлар, депозитлар. ва х.к.); 
-капитал қўйилмалар ва бошқалар. 
Корхоналарга  асосий  воситалар  қуйидаги  усуллар  орқали  кирим 
қилинади: 
а) сотиб олиш; 
б) таъсисчиларнинг ҳиссаси тариқасида; 
в) бепулга олиш; 
г) ижарага олиш (қисқа ва узоқ муддатларга). 
Асосий  воситалар  ҳисоби  0100  «Асосий  воситалар»  актив  счетда 
юритилади.  Демак,  асосий  воиталар  таъсисчилардан  ҳисса  тариқасида 
олинса,  унинг  олдин  фойдаланилгани  ва  фойдаланмаганлигига  қараб 
бухгалтерия  ёзувлари  акс  эттирилади.  Асосий  воситаларни  кирим  қилиш 
АВ-1, 
яъни 
«Асосий 
воситаларни 
қабул 
қилиш-топшириш» 
далолатномасида расмийлаштирилади.  
Ушбу  ҳужжатда  қабул  қилинаётган  асосий  воситалар  билан  боғлиқ 
маълумотлар  акс  эттирилган  бўлиб,  шу  маълумот  асосида  бухгалтерия 
ёзувлари акс эттирилади.  
1-мисол. Янги асосий воситалар таъсисчилардан олинди. Бошланғич 
қиймати 1 000.000 сўм.  
Дебет 0100 
Кредит 4610 
Бир вақтнинг ўзида  
Дебет 4610 
Кредит 8330 
2-мисол.  Олдин  фойдаланилган  асосий  воситалар  таъсисчилардан 
ҳисса сифатида олинди.  
Бошланғич қиймат 1000 000 сўм.  
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
69 
Эскириш суммаси 240.000 сўм. 
Қолдиқ қиймати 760.000 сўм. 
Асосий воситанинг бошланғич қийматига: 
Дебет 0100 счет 1000 000 сўм. 
Кредит 4610 счет 1000 000 сўм. 
Асосий воситанинг эскириш суммасига: 
Дебет 4610 счет 240.000 сўм. 
Кредит 0200 счет 240.000 сўм. 
Асосий воситанинг қолдиқ қийматига: 
Дебет 4610 счет 760.000 сўм. 
Кредит 8330 счет 760.000 сўм. 
Асосий  восита  харид  қилинганда,  уни  сотиб  олиш,  келтириш, 
ўрнатиш ва умуман фойдаланиш холатига келтириш билан боғлиқ ҳамма 
харажатлар  «Капитал  қўйилмалар»  0800  счетида  йиғилади,  ҳамда  асосий 
восита қийматини оширувчи харажатлар ҳисобланади ва ушбу харажатлар 
йиғиндиси асосий воситасининг бошланғич қийматини ташқил этади.  
3-мисол.  а)  Компьютер  харид  қилиш  максадида  «NAYTOV» 
компаниясига тўлов ҳисобланди 500.000 сўм. 
Дебет 0820 счет 500.000 сўм. 
Кредит 6010 счет 500.000 сўм. 
б)  Транспорт  ташкилотига  асосий  воситани  келтириш  юзасидан  тўлов 
ҳисобланди 20,000 сўм 
 
Дебет 0820 счет 20,000 сўм. 
 
Кредит 6990 счет 20,000 сўм. 
в)  Компьютерни  тайёр  ҳолатга  келтириш  юзасидан  фирмага  тўлов 
ҳисобланди 60,000 сўм. 
 
Дебет 0820 счет 60.000 сўм. 
 
Кредит 6990 счет 60.000 сўм. 
г)  «NAYTOV»  фирмасига  компьютер  келтириш  учун  тўлов  ўтказилди 
500.000 сўм.  
 
Дебет 6010 счет 500.000 сўм. 
 
Кредит 5110 счет 500.000 сўм. 
д) Траспорт ташкилотига тўлов ўтказилди 20,000 сўм. 
 
Дебет 6990 счет 20,000 сўм.  
 
Кредит 5110 счет 20,000 сўм. 
 
в) Программалаш хизмати фирмага тўлов ўтказилди 60,000 сўм. 
 
Дебет 6990 счет 60,000 сўм. 
 
Кредит 5110 счет 60,000 сўм. 
ж)  Асосий  воситаларни  қабул  қилиш  топшириш  далолатномаси  (АВ-1) 
асосида асосий восита кирим қилинди.  
 
Дебет 0150 счет 580,000 сўм. 
 
Кредит 0820 счет 580.000 сўм. 
3 мисолни схема кўриниши қуйидагича бўлади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
70 
  
Дт + 5110-Кт          Дт -6010+Кт            Дт-6990+ Кт         Дт +0820-  Кт      Дт +0150- Кт 
            г)500.0         г)500.0 а)500.0        д)200.0 б)200.0        а)500.0 ж)580.0     ж)580.0 
             д)20.0          е)60.0    в)60.0                                         б)20.0 
             е)60.0                                                                            в)60.0 
 
  
Асосий  воситалар  бепул  кўринишида  ҳам  корхоналарда  қабул 
қилиниши  мумкин.  Ушбу  жараён  юзасидан  қуйидаги  хусусиятларга 
эътиборни қаратмоқ керак:  
1.  Асосий воситаларни янги ва олдин фойдаланганлигига; 
2.  Асосий  воситаларни  давлат  ёки  нодавлат  корхонасига  бепул  кирим 
қилинаётганлигига. 
 
4-мисол.  Янги  асосий  восита  давлат  корхонасига  бепул  қабул 
қилинди.  
 
Бошланғич қиймати 2000.000 сўм. 
 
Дебет 0130 счет 2000.000 сўм. 
Кредит 8520 счет 2000.000 сўм (нодавлат корхоналарида эса, кредит 
9380 счет). 
 
5-мисол.  Олдин  фойдаланилган  асосий  восита  давлат  корхонасига 
бепул қабул қилинади.  
 
Бошланғич қиймати 200.000 сўм. 
 
Эскириш суммаси 37.000 сўм. 
 
Қолдиқ қиймати 163.000 сўм. 
 
Дебет 0150 счет 200.000 сўм. 
 
Кредит 0250 счет 37.000 сўм. 
Кредит 8520 счет 163.000 сўм. (нодавлат корхоналарида эса, кредит 
9380 счет). 
  Асосий  восита  корхонага  ижарага  олиш  орқали  ҳам  кирим 
қилиниши мумкин, у ҳолда ижарани қисқа ёки узоқ муддатли эканлигига 
эътибор  берилади.  Агар  асосий  восита  қисқа  муддатга  ижарага  олинса, 
балансдан ташкари 002 счетда ҳисобга олинади.  
8-мисол. Корхонага асосий восита қисқа муддатга (1 йилдан кам) муддатга 
ижарага олинди 230,000 сўм. 
 
Дебет  002  230.000  (Эслатма.  Балансдан  ташқари  счетларда  бир 
ёқлама ёзувга амал қилинади) 
Навбатдаги тўлов ҳисобланди 10.000 сўм. 
  Дебет 2010 счет 10.000 сўм. 
  Кредит 6990 счет 10.000 сўм. 
Ҳисобланган ижара тўлови ўтказилди.  
  Дебет 6990 счет 10.000 сўм. 
  Кредит 5110 счет 10.000 сўм. 
Асосий восита қайтарилганда 002 кредитланади, яъни 
 Кредит 002 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
71 
 Асосий  восита  узоқ  (1  йилдан  кўп)  муддатга  ижарага  олинса,  0310 
«Лизинг  шартномаси  асосида  олинган  асосий  воситалар»  счетидан 
фойдаланилади.  
 
Корхонада меҳнат буюмларининг таъминоти ҳам зарурий таъминот 
жараёнларидан  бири  ҳисобланади.  Мехнат  буюмларига  хом-ашёлар, 
материаллар,  ёқилғи,  эҳтиёт  қисмлар  ва  бошқалар  мисол  бўлиб,  уларни 
харид  қилиш  бахолари  билан  бирга  ташиш,  келтириш,  тушириш 
харажатлари  ҳам  мавжудки,  биз  уларни  траспорт-тайёрлов  харажатлари 
деб  атаймиз.  Демак,  сотиб  олинган  меҳнат  буюмлари таннархини уларни 
сотиб олиш қиймати ва тайёрлов харажатлари йиғинидиси ташқил этади.  
 
Мехнат буюмлари ҳисоби 1000 «Материаллар» счетида юритилади. 
Мехнат буюмлари билан хақиқий таъминотнинг миқдор кўрсаткичи ушбу 
счетнинг  дебетида  режа  (шартнома)  таннархида  акс  эттирилади.  Меҳнат 
буюмларининг  хақиқий  таннархи  сотиб  олиш  қиймати  ва  транспорт 
тайёрлов харажатлари йиғиндиси сифатида аниқланади.  
 
 
7.3 Ишлаб чиқариш жараёнининг ҳисоби.  
Ишлаб  чиқариш  жараёнида  хўжалик  юритувчи  субъектларда  тайёр 
маҳсулот  яратилади.  Тайёр  маҳсулот  ишлаб  чиқариш  учун  унинг  турига 
қараб харажатлар қилинади. Мазкур харажатлар таркиби эса, ЎЎзбекистон 
Республикаси  Молия  Вазирлиги,  Ўздавистиқболстат  ва  Давлат  солиқ 
қўмитаси  томонидан  қабул  қилинган  ва  1995  йил  1  январда  амалга 
киритилган,  Вазирлар  Маҳкамасининг  1999  йил  ва  2003  йилдаги  қарори 
билан  тузатишлар  киритилган  «Маҳсулот  (иш,  хизматлар)  таннархига 
киритиладиган,  маҳсулот  (иш,  хизмат)  ларни  ишлаб  чиқариш  ва  сотиш 
бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш 
хақидаги Низом»да келтирилган.  
 
Корхоналарда 
маҳсулот 
ишлаб 
чиқаришда 
сарфланадиган 
харажатлар  2010  «Асосий  ишлаб  чиқариш»  счетида  аста-секинлик  билан 
йиғилиб  боради.  Ишлаб  чиқариш  жараёнида  бухгалтерия  ҳисобининг 
олдига қуйидаги вазифалар белгиланади:  
 
-Ишлаб  чиқариш  хақиқий  хажмларни  аниқлаш  бунда  жами  ишлаб 
чиқарилган  маҳсулот,  ҳамда  маҳсулот  ҳар  бир  тури  бўйича  миқдор 
кўрсаткичларга  эга  бўлинади.  Олинган  маълумотлар  ҳам  натура,  ҳам  пул 
ўлчов бирлигида бўлади;  
 
-маҳсулот  хақиқий  таннархини  ҳисоблаш.  Бунинг  учун  ишлаб 
чиқарилган  барча  маҳсулот  ва  унинг  ҳар  бир  тури  бўйича  таннархга 
киритилган  харажатлар  хақидаги  маълумотлардан  фойдаланилади. 
Масалан,  ишлаб  чиқаришдаги  ишчиларнинг  меҳнат  ҳақи,  материаллар 
қиймати,  маҳсулот  ишлаб  чиқаришда  бевосита  қатнашган  асосий 
воситаларга  ҳисобланган  эскириш  суммаси  ҳамда  ишлаб  чиқаришга 
хизмат қилувчи ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш харажатлари.  
 
Ишлаб  чиқариш  ҳисобини  юритиш  учун  бир  қанча  счетлар 
қўлланилиб,  улардан  асосийси  2010  «Асосий  ишлаб  чиқариш»  актив 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
72 
счетидир.  Мазкур  счет  ёрдамида  ишлаб  чиқариш  умумий  ҳажми 
аниқланди.  Маҳсулот  тайёр  бўлганидаги  сўнг  эса,  2010  счети  кретидан 
2800 «Тайёр маҳсулот» счетининг дебетига ўтказилади.  
 
Маҳсулот  ишлаб  чиқариш  технологияси  мураккаб,  ҳамда  узлукиз 
бўлса,  ҳар  ойнинг  охирида  тугалланмаган  ишлаб  чиқариш  юзасида 
қолдиқлар  аниқланади.  Тугалланмаган  ишлаб  чиқариш  бу  барча  ишлаб 
чиқариш  боскичларидан  утмаган  техника  назорати  томонидан  текширув 
қабул қилинмаган буюм ва маҳсулотлардир, яъни улар технологик жараён 
ва  стандартлар  талабларига  жавоб  бермайди.  Тугалланмаган  ишлаб 
чиқариш 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счети дебетида қолдиқ сиафатида 
ҳисобга олиниб, инвентаризация усули орқали аниқланиши ёки норматив 
(режа)даги ишлаб чиқариш таннархи бўйича баҳолниши мумкин.  
 
Қуйидаги  ишлаб  чиқариш  жараёни  билан  боғлиқ  операциялар 
ёрдамида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисобини тушунтириб ўтамиз.  
 
1-мисол Ишлаб чиқаришга сарфланди:  
1.  Материаллар 
 
 
 
200.000 сўм 
2.  Электр энергия   
 
40.000 сўм 
3.  Асосий воситалар эскириши   11.000 сўм  
4.  Меҳнат хақи 
 
 
 
150.000 сўм 
5.  Мукофот 
 
 
 
30.000 сўм 
6.  Меҳнат хақидан келиб чикиб 30% 
ижтимоий суғурта ташкилотларига ажратма. 54 000 сўм 
7.  Умумий ишлаб чиқариш сарфлари  40.000 сўм 
8.  Тайёр маҳсулот чиқарилди 
 
660.000 сўм 
 
Ойнинг бошига    
 
260310 сўм 
Ойнинг охирига   
 
240510 сўм 
Юкоридаги  операцияларни  бухгалтерия  проводкалари  орқали  акс 
эттиришни схемаси қуйидаги куринишда бўлади. 
 
Д-т. 20. «Асосий ишлаб чиқариш харажатлари» К-т 
 
Ой бошига қолдиқ 260310 сўм 
 
1010 сч. 200000 сўм 
660000сўм 2810сч.  
6990 сч. 40000 сўм 
 
0230 сч. 11000 сўм 
 
6710 сч. 150000 сўм 
 30000 сўм  
 
6520 сч. 54000 сўм 
 
2510 сч. 40000 сўм 
 
Оборот 525000 сўм  
Оборот 660000 сўм 
Ой охирига қолдиқ 125310 сўм  
 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
73 
Ишлаб  чиқаришнинг  хақиқий  таннархини  аниқлашда  қуйидаги 
формулалардан фойдаланилади. 
Т=Х+Б-О  
Бу ерда Т- Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархи  
 Х- Ишлаб чиқариш харажатлари  
 О- Тугалланмаган ишлаб чиқаришни ой охирига қолдиғи  
  
 125310=260310+525000-660000 
 
 
7.4. Сотиш жараёнининг ҳисоби. 
Сотиш жараёни хўжалик жараёнларини ичида охиргиси бўлиб, бунда 
ишлаб  чиқариш  жараёни  натижасида  тайёрланган  маҳсулотлар  сотилиб, 
пул кўринишида корхонага кирим қилинади. Шу билан бирга бу жараёнда 
сотиш  натижалари  аниқланади,  сотиш  натижалари  эса,  фойда  ёки  зарар 
бўлиши мумкин. 
Сотиш жараёни ҳисобининг вазифалари қуйидагилардан иборат: 
--сотиш  билан  боғлиқ  харажатларни  ҳисобини  тўғри  ва  ўз  вақтида 
ҳисобини ташкил этиш; 
-сотиш  натижасида  олинган  даромадларни  улар  ҳосил  бўлган 
жойлари бўйича тўғри ҳисобини ташкил этиш; 
- сотиш натижаларини тўғри ҳамда ўз вақтида аниқлаш. 
Сотиш  жараёнида  ишлаб  чиқаришда  тайёрланган  маҳсулотларни 
реализацияси  рўй  беради,  унинг  ҳисобини  юритиш  учун  9000  «Асосий 
фаолиятдан олинган даромад» счети мўлжалланган.  
Махсулотни  сотишдан  олинган  даромадни  хисоби  9010  счетда, 
товарларни сотишдан олинган даромадларни хисоби 9020 счетда, ишларни 
бажариш  ва  хизмат  курсатишдан  олинган  даромадларнинг  хисоби  эса, 
9030 счетда хисобга олинади. 
Сотилган  тайёр  махсулотларни  таннархини  хисобини  юритиш  учун 
9110  счет,  сотилган  товарларнинг  таннархини  хисобини  юритиш  учун 
9120  счет,  бажарилган  иш  ва  хизматларнинг  таннархини  хисобини 
юритиш учун эса, 9130 счетлар мўлжалланган. 
Масалан, тайёр махсулот учун харидорларга счет юборилса, 
Дебет 4010 счет 2 000 000 сўм. 
Кредит 9010 счет 2 000 000 сўм. 
Сотилган  тайёр  махсулотларнинг  таннархини  хисобдан  чикарилиши 
эса, куйидаги бухгалтерия проводкаси оркали акс эттирилади: 
Дебет 9110 счет 1 500 000 сўм. 
Кредит 2810 счет 1 500 000 сўм. 
Махсулотни сотишдан олинган молиявий натижани аниқланиши 9910 
–«Якуний молиявий натижа» счети орқали амалга оширилади, яъни: 
Дебет 9910 счет 1 500 000 сўм. 
Кредит 9110 счет 1 500 000 сўм. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
74 
Бир вақтнинг ўзида  
Дебет 9010 счет 2 000 000 сўм. 
Кредит 9910 счет 2 000 000 сўм. 
Юқоридаги  мисолдан  кўриниб  турибдики,  9910-  «Якуний  молиявий 
натижа»  счети  ёрдамида  маҳсулотни  сотишдан  олинган  даромад  ва  шу 
маҳсулотнинг  таннархи  солиштирилади.  9910  счетнинг  кредит  қолдиғи 
фойдани, дебет қолдиғи эса, зарарни билдиради. 
Короналарда  тайёр  маҳсулотда  ташқари  асосий  воситалар,  валюта 
маблағлари,  материаллар,  қимматбаҳо  қоғозлар  ва  бошқа  активлар   ам
 
сотилиши  мумкин.  Ушбу  сотиш  жараёнларининг  ҳисоби  9210  –«Асосий 
воситаларни  ҳисобдан  чиқариш»,  9220  –«Бошқа  активларни  ҳисобдан 
чиқариш» счетларда акс эттирилади. 
Асосий  воситаларни  сотишдан  олинган  фойданинг  ҳисоби  9310 
счетда, бошқа активларни сотишдан олинган фойданинг ҳисоби эса, 9320 
счетда юритилади. 
Сотиш  жараёнининг  хусусияти шундан иборатки, унинг рўй бериши 
натижасида  сотилган  ативларнинг  ўрнига  корхонга  пул  маблағининг 
кирими амалга оширилади. 
 
Yüklə 1,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin