Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 1,18 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə10/22
tarix19.02.2020
ölçüsü1,18 Mb.
#30486
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
buxgalteriya hisobi nazariyasi (1)


 
Хулоса
Текшириб  қабул  қилиб  олинган  дастлабки  ҳужжатлар  асосида 
бухгалтерия  проводкалари  амалга  оширилади.  Табиийки,  бу  бухгалтерия 
проводкадари  ҳам  ҳужжатлаштирилиши  шарт.  Бунинг  учун  бухгалтерия 
ҳисоби регистрларидан фойдаланилади. 
Бухгалтерия  ҳисоби  регистрлари  –  ҳисоб  ёзувларини  (бухгалтерия 
проводкаларини) акс эттиришга мўлжалланган жадваллардир. 
Бухгалтерия  ёзувларининг  турлилиги,  хажми  хар  хиллигидан  келиб 
чикиб, улар акс эттириладиган ҳисоб регистрлари ҳам турличадир. 
Бухгалтерия ҳисоби шакллари қўйидаги турларга бўлинади: 

 мемориал ордер шакли 

 бош давтар шакли  

 журнал ордер шакли 

 электрон-автоматлаштирилган шакл 
 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
96 
Таянч иборалари. 
Регистрлар,  карточкалар,  ведомостлар,  «қизил  қалам»,  «қўшимча 
ёзув», 
мемориал-ордер, 
Бош 
журнал, 
журнал-ордер, 
жадвал-
автоматлаштирилган шакл, бухгалтерия ҳисоби шакллари. 
Мавзу юзасидан назорат саволлари ва топшириқлар. 
1. Бухгалтерия  ҳисоби  регистрлари  нима  ва  уларнинг  аҳамияти 
нималардан иборот? 
2. Бухгалтерия ҳисоби регистрларининг қандай турлари мавжуд? 
3. Бухгалтерия  ҳисобининг  регистрлари  турларини  юритиш  тартиби 
қандайу  
4. Бухгалтерия  ҳисоби  регистрларидаги  хато  ёзувлар  қандай  усуллар 
ёрдамида тузатиладиу  
5. Бухгалтерия ҳисобининг қандай шакллари мавжуд? 
6. Бухгалтерия  ҳисобининг  мемориал-ордер  шаклининг  афзаллиги  ва 
камчиликлари нималардан иборот?  
7. Бухгалтерия  ҳисобининг  Бош  журнал  шаклининг  афзаллиги  ва 
камчиликлари нималардан иборот?  
8. Бухгалтерия  ҳисобининг  журнал-ордер  шаклининг  афзаллиги  ва 
камчиликлари нималардан иборот?  
9. Бухгалтерия  ҳисобининг  жадвал-автоматлаштирилган  шаклининг 
афзаллиги ва камчиликлари нималардан иборот?  
Адабиётлар. 
1. Астахов В.П. Теория бух. учёта Учеб. Пос. -М.: ИКЦ МарТ Ростов 
н/Д, 2004 
2. Гусева  Г.Н.,Шеина  Г.Н.  Основы  бух.  Учёта:  теория,  практика, 
тесты.  Учеб. Пос.  - М.:Ф и С, 2004 
3. Кутер М.И. Теория бухгалтерского учёта учебник.  -М.: Ф и С, 2004 
4. Малькова Т.Н. Теория и практика международного бухгалтерского 
учета: Учеб.пособие. – СПб.: «Бизнес-пресса».- 2003. 
5. Муравицкая Н.К., Лукъяненко Г.И. Тесты по бухгалтерскому учёту: 
теория бух. учёта,ухгалтерская и финансовая отчётность Учеб. Пос. 
-М.:Ф и С, 2004 
6. Печерская  Г.А.  Основы бухгалтерского учета. – М.: «Издательство 
ПРИОР».- 2003. 
7. Хабарова  Л.П.,  Учётная  политика  2004  года  учебник  .  -М.: 
Бухгалтерский бюллетень-ББ, 2004 
8. Хошимов Б.Х. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. Т.: «Шарқ», 2004. 
Мавзуни ўқитишда қўлланиладиган педогогик технологиялар. 
Ақлий ҳужум, дискуссия, конференс, синдикат. 
Интернет маълумотлари: 
http:// www. konto. ru 
http:// www. referat. ru 
http:// www. accounting. megareferats. ru 
http:// www. bankreferatov. ru 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
97 
9- МАВЗУ. Бухгалтерия хисоботи. 
9.1.  Бухгалтерия  хисоботи,  унинг  ахамияти  ва  унга  куйилган 
талаблар. 
9.2. Хисобот турлари ва шакллари. 
9.3. Ҳисоботни тузишга тайёргарлик кўриш. 
Хулоса. 
Таянч иборалари. 
Мавзу юзасидан назорат саволлари ва топшириқлар. 
Адабиётлар. 
Мавзуни ўқитишда қўлланиладиган педогогик технологиялар. 
 
9.1.  Бухгалтерия  хисоботи,  унинг  ахамияти  ва  унга  куйилган 
талаблар. 
Маълум бир даврга хисоб курсаткичлариини умумлаштириш хисобот 
деб  аталиб,  унда  корхона  молия  хужалик  фаолиятнинг  натижаси  ва 
маълум  бир  даврга  режа  курсаткичларининг  бажарилиши  бухгалтерия, 
статистик  ва  оператив  –  техника  хисоби  маълумотларига  асосланиб 
тузилади. 
Хисобот  кундалик  хисоб  маълумотларини  хисоблаш,  гурухлаш  йули 
билан  тузилади.  Хисобот  бир  неча  шаклларда  тузилади.  Унинг 
шаклларида  хисобот  давридаги  факат  хакикий  маълумотларгина  эмас, 
балки утган давр маълумотлари хам курсатилади. 
 
Хисобот  шаклларида  бундай  курсаткичларнинг  булиши,  корхона 
молия хужалик фаолиятини ташкил килишда катта ахамиятга эга. Хисобот 
маълумотларини  тахлил  килиш  асосида  факат  у  еки  бу  корхонанинг 
хужалик  фаолияти  натижасига  бахо  берилибгина  колмасдан,  балки  халк 
хужалигининг айрим тармоклари иш натижасига хам бахо бериш мумкин. 
Хисобот  маълумотларини  урганиш  корхонада  мавжуд  булган  ички 
резервларни аниклаш ва уларни ишга солиш имкониятини хам беради. 
 
Хисобот курсаткичлари келгуси йиллар режаларини тузиш учун асос 
булиб ҳам хизмат килади, чунки келажак режаларини тузиш учун мавжуд 
имкониятларни  билиш  мухим  ахамиятга  эгадир,  бундай  маълумотлар 
хисоботда  мавжуд  булиб,  у  яна  жорий  хисоботларнинг  ташкил 
килинишига хам ўз ижобий таъсирини курсатади. 
 
Хисоботдан  корхона  рахбарлари,  халк  хужалигини  бошкаришнинг 
барча  ташкилотлари  ва  ташки,  фойдаланувчилар  (инвесторлар, 
акциядорлар)  томонидан  тугри  фойдаланилиши  учун  у  куйидаги  асосий 
талабларга жавоб бериши керак: 
1.  Корхона ишини аник, тугри ва оддий килиб акс эттириш: 
2.  Уз  вактида  тузиш  ва  тегишли  ташкилотларга  кечиктирмасдан 
топтириш: 
3.  Хисобот 
курсаткичларининг 
режа 
курсаткичларига 
мослашганлигини акс эттириш ва уларни таккослаш.  
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
98 
Режа ва хисоб маълумотлари ўз иктисодий мазмуни ва хажмига кура 
бир хил булиши керак. Бундай таккослиликни таъминалаш учун куйидаги 
шароитлар зарур. 
 А) Утган давр хронологик даврнинг мос келиши хисоботда ва хисоб 
маълумотлари  маълум  бир  даврни  еки  маълум  бир  вактни  акс  эттириши 
лозим. 
Б) Утган давр жорий давр объетларининг бир хил гурухланиши. 
В)  Утган  давр  ва  жорий  давр  хисоб  гурухларининг  бир  хил  усулда 
аникланиши. Бундай бир хилликни таъминлаш учун махсус йул йуриклар 
ишлаб  чикилган.  Масалан:  Шундай  йул-йуриклардан  бири  чакана  товар 
оборотни  режалаштириш  хисоблаш,  товарларни  кийматини  калькуляция 
килиш. 
 Г) Бахонинг бир хиллиги. 
4.  Утган  давр  курсаткичлари  билан  хисобот  даврдагилари  билан 
таккослаш. 
Хисобот  ва  хисобот  маълумотларини  хакикийси  билан  тугри 
келишини  инвентаризация  йули  билан  текшириб  турилади,  бу  эса 
курсаткичларни  хакикатдагиси  билан  тугри  аник  ва  объектив  булишини 
таъминлайди. 
Молия хисоботи жараенини халкаро амалиетда 4 та жараенга булиш 
кабул  килинган.  Биринчи  боскичда  барча  хужалик  жараенлари  еппасига 
хужжатлаштирилади. 
 Иккинчи  боскичда,  хисоб  маълдумотлари  бухгалтерия  хисоби 
счетларида  (ситетик  ва  амалиет)  хисоб  регистрларида  гурухланган  холда 
акс эттирилади. 
 Учинчи боскичда хисобот шакллари ташкил топади.  
Туртинчи  боскичда  корхона  фаолияти  хисобот  маълумотлари 
асосида  тахлил  килинади  ва  фаолиятга  бахо  берилади.  Курсатилган  4 
боскич, ягона тизим деб каралиши лозим. Бу бухгалтерия хисоби халкаро 
стандарти талабидир. 
 
 
9.2. Хисобот турлари ва шакллари. 
Иктисодий  мазмуни  ва  хисобот  курсаткичларини  олиш  манбаига 
кура хисоботни қуйидаги икки тури мавжуд: 

 
Бухгалтерия ҳисоботи; 

 
статистика хисобот. 
 
Бухгалтерия  ва  статистик  хисобот  аввалги  хужалик  юритиш 
тизимида  битта  давлат  хисоботи  деб  каралар  эди.  Улар  асосан  юкори 
ташкилотларга  молия  органига,  банк  муассасига,  статистик  органига 
топширилар  эди.  Бундай  шароитда  бухгалтерия  хисоботи  статистик 
хисоботи уртасидаги фарк сезилмас эди. 
 
Аммо  улар  уртасидлаги  энг  мухим  фарк  курсаткичлар  мазмунида 
вап тегишли хисобот шаклларини тузиш усулидадир. Статистик хисоботи, 
оператив-техник,  статистик  ва  бухгалтерия  хисобининг  маълумотлари 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
99 
асосида  тузилса,  бухгалтерия  хисоботи  эса  асосан  хужаликлар  билан 
тасдикланадиган бухгалтерия хисоби езувлари асосида тузилади. 
 
Бухгалтерия  хисоботида  асосан  умумий  курсаткичлар.  Масалан, 
корхона  маблаглари,  баланс  фойдаси  ва  х.к.  Статистика  ҳисоботи  булса, 
абсолют  микдорлар  билан  бирга  нисбий  ва  урта  микдорлар  хакида 
маълумот беради. Масалан, фоизларнинг усиш дараажаси, уртача даража у 
еки бу курсаткичларнинг усиш ёки пасайиш динамикаси ва бошкалар. 
 
Бухгалтерия хисоботи хужалик фаолияти хакидаги асосий таъминот 
манбаидир.  У  биринчидан,  корхонанинг  узига  керакдир.  Икинчидан  – 
корхонада  ишламайдиган  шахсларга  (акциядорлик  жаъмиятларида)  яъни 
ўз маблагини улуш сифатида куйган акциядорлар ва бошка кредиторларга 
керак. Учинчидан хисобот давлатнинг солик ва бошка органларига керак. 
 
Бухгалтерия  хисоботи  турли  молия  ва  тижорат  тузилмалари  учун 
керак.  Улар  кимматли  когозларни  олди-сотдисини  олиб  борадилар,  яъни 
биржалар, банклар. 
 
Бухгалтерия хисоботи аввалом бор корхона мулки таркибини хамда 
корхона  молия  натижаларини  характерлайди.  Ундан  ташкари  бу 
хисоботда  бошка  корхоналар  билан  буладиган  хисоб-китоблдар,  молия 
органлари  ва  банк  муассасалари  билан  буладиган  хисоб-китоблар  акс 
эттирилади.  Хисобот  маълумотларини  мана  шундай  тулик  берилиши  шу 
билан  характерланадики  корхона  мустакил  иктисодий  объект  деб 
каралади. 
 
Статистика хисоботи ўз олдига харажатлар жараени устидан умумий 
назоартни  амалга  оширишни  мулжаллайди.  Статистика  айрим  олинган 
корхонага  мустакил  объект  эмас,  балки  бутун  халк  хужалигининг  бир 
кисми деб карайди. Статистика ҳисоботи худуд, тармок булса, маълум бир 
курсаткичларни  бажарилишини  назорат  килиб,  улар  тугрисида  маълумот 
беради. Шунга караб, статистика хисоботи шаклланиб боради. 
 
Хисобот  халк  хужалигидаги  ахамиятига  караб  қуйидаги  икки  турга 
бўлинади: 

 
умумдавлат ҳисоботи 

 
корхона ичидаги ҳисобот. 
 
Умумдавлат  хисоботи  Молия  вазирлиги  ва  Давлат  Статистика 
кумитаси  томонидан  белгиланган  шакл  ва  тартибда  тузилади  ва  тегишли 
органларга ўз вактида топширилиши лозим булади.  
 
Корхона  ичидаги  хисобот  эса  киска  булиб,  шу  корхона  ичида 
фойдаланилади.  Масалан,  кассир  хисоботи,  модий  жавобгар  шахс 
хисоботи  ва  на  маълум  бир  ташкилий-техникавий  тадбирларни  амалга 
ошириш  режаларининг  бажарилиши  хакидаги  хисобот.  Бу  хисоботлар 
корхона рахбари, бош бухгалтер белгилаган муддатда тегишли булимларга 
яъни  бошкарув  булимига  асосан  бухгалтерия  булимига  топширилиши 
лозим. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
100 
 
Хисоботда  бир  корхона  курсаткич  маълумотлари  ёки  бир  неча 
корхона курсаткич маълумотлари курсатилган булиши мумкин. Демак, шу 
хусусиятига кура хисоботни қуйидаги икки турга ажратиш мумкин: 

 
дастлабки ҳисобот; 

 
йигма ҳисобот. 
 
Йигма 
хисобот 
бирлашмалар,  ассоциациялар,  акциядорлик 
жамиятлари,  бош  бошкармалар,  вазирликлар  тармокнинг  бошка  юкори 
ташкилоти томонидан тузилади. 
 
Хисоботни  тузиш  ва  топшириш  муддатига  кура  эса,  қуйидаги 
турларга ажратиш мумкин: 

 
йил ичидаги (давомидаги) ҳисобот; 

 
йиллик хисобот  
Йил ичидаги хисобот эса, ойлик, чораклик ва ярим йиллик булади.  
  Йиллик хисобот шакллари куйидагилардан иборат: 
1.Корхона баланси № 1. 
2.Молиявий натижалар хакида хисобот № 2. 
3.Асосий воситалар харакати хакида хисобот № 3. 
4.Пул маблаглари хакида хисобот № 4. 
5.Корхона мулкининг холати хакида хисобот № 5. 
Бу 
хисобот 
шакллари 
Узбекистон 
Республикаси 
Молия 
Вазирлигининг  1996  йил  ноябрдаги  Низомида  тасдикланган.  1991  йил 
январигача  эса  улар  сони  13  та  эди,  яъни  балансга  илова,  болалар 
богчасини  саклаш  харажатлари  хакида  хисобот,  фондлар  ва  максадли 
молиялаш маблаглари хисоботи хакида хисобот ва хакозо. 
  
 
9.3. Ҳисоботни тузишга тайёргарлик кўриш. 
Йиллик  ва  чораклик  бухгалтерия  хисоботларини  хамма  Узбекистон 
Республикасидаги  конунга  асосан  хукукий  шахс  хисобланган  корхоналар 
(инвестициялари  билан  ишловчи  корхонадан  ташкари)  мулкчиликнинг 
кайси  шаклига  асосланганлигидан  катъий  назар  тегишли  ташкилотларга 
топширишлари лозим. 
 
Чет  эл  инвестициялари  корхонасидан  ташкари  хамма  корхоналар 
чораклик  хисоботларини  келгуси  чораклик  хисобот  ойининг  25  кунидан 
йиллик хисоботни эса кейинги хисобот йили 15 февралидан кечиктирмай 
топширишлари лозим. 
 
Чет  эл  инвестициялари  билан  ишлайдиган  корхоаналар  эса  йиллик 
хисоботни 
келгуси 
хисобот 
йили 
15 
мартидан 
кечиктирмай 
топширишлари лозим. 
 
Йиллик  бухгалтерия  хисоботига  15-20  варакдан  куп  булмаган 
тушунтириш  хати  илова  килинади.  Бу  тушунтириш  хатида  корхона 
фаолияти  сунгги  натижасига  таъсир  этган  асосий  омиллар,  корхона, 
бухгалтер  йиллик  хисоботи  натижалари  буйича  карорлар  ва  соф  фойда 
таксимланиши  бухгалтерия  хужжатларини  текшириш  хакида  аудитор 
хулосаси  курсатиб  утилади.  Агар  йил  бошига  бошлангич  баланс 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
101 
узгартирилган булса, у холда тушунтириш хатида узгартиириш сабаблари 
курсатиб утилади. Шунингдек, унда хисобот йилидагидан бошкача хисоб 
сиесатини  кулашга  карор  килинган  булса,  у  хакида  хам  маълумот 
берилади. 
 
Бухгалтерия  хисоботи  шаклларида  хамма  курсатиб  утилган 
курсаткичлар  акс  эттирилади.  У  еки  бу  модда  (катор)  тулдирилмаган 
холда,  агар  улар  корхонада  тегишли  активлар,  пассивлар,  жараенлар  йук 
булмаган, ишлатилмаган булса, тегишли каторга чизиб куйилади. 
 
Шакллар манзил кисми куйидаги тартибда тулдирилади: 
 
Реквизит  «Корхона  «-  корхона  тулик  номи  (курсатилади 
тасдикланган  хужатлар  асосида),  (урнатилган  тартибда  руйхатдан 
утказилиб,  тасдикланган  хужжатлар  асосида)  ва  уни  коди  корхона  ва 
ташкилотлар  умумиттифок  гурухлашишига  (классификатор)  асосан 
курсатилади. (ОКПО). 
 
Реквизит.  Тармок  (фаолият  тури)  -  тармок  (фт)  ва  уни  коди 
умумиттифок  халк  хужалиги  тармоклар,  гурухлашишига  (ОКОНХ) 
курсатилади. 
 
Реквизит.  «Давлат  мулкчилигининг  бошкарувчи  ташкилот»  -  бунда 
давлат  еки  муниципал  корхона  таркибига  кирувчи  ташкилот  номи  (агар 
бор  булса)  ва  бухгалтерия  хисоботи  топширилаетган  ташкилот 
курсатилади. 
Реквизит 
«Назорат 
суммаси» 

корхоналар 
томонидлан 
тулдирилмайди. 
 
Чораклик  ва  йиллик  хисоботларни  тузишда  инвесторлар, 
кредиторлар,  акциядорлар,  солик  инспециялари,  таъсисчилар,  банклар, 
бошкарувчи  корхона  ва  давлат  кизикишини  хисобга  олиши,  халкаро 
стандартлар ва Узбекистон Республикаси Президентининг амал килаетган 
курсатмаларига,  Узбекистон  Республикаси  МВ  гининг  1996  даги 
«Узбекистон  Республикасида  бухгалтерия  хисоби  хакида»ги  Узбекистон 
Республикаси.  Конуни,  Узбекистон  Республикаси  Фукаролик  Кодекси, 
шунингдек,  бухгалтерия  хисоб-китоблар,  хисоблар  ва  хисоботлар 
масаласига тегишли курсатмалар ва Президент конунлари талабига жавоб 
беришига эътибор бериш лозим. 
 
Корхона  хамма  ички  булимлари  фаолияти  хисобот  шакллари 
курсаткичларида курсатилиши лозим. 
 
Бухгалтерия хисоботини тузишда хисоб вакти булиб, хисобот даври 
сунгги календар куни хисобланади. 
 
Йукотилаетган,  таркатилаетган,  давлат  мулкчилик  шаклини  жамоа 
шаклига  алмаштираетган  корхона,  йиллик  хисоботни  амал  килаетган 
усулда  (шаклда)  йил  бошидан  йукотиш  (узгартирилаетган)  давригача 
булган даврга тузилади. 
 
Янги  тузилган  корхона  хисоботда  маблаг  ва  улар  манбаларини 
(сотиб олиш, олиш кийматида) урнатилган тартибда улар руйхатдан утган 
ой  1-  кунидан,  хисобот  йили  31  декабрига  1-  даврга  тузадилар.  Хисобот 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
102 
йили  1  октябридан  кейин  тузилган  корхона  эса  31  декабргача  булган 
даврга  хисобот  тузишдан  озод  килинган,  аммо  бу  курсатилган  тартиб 
йукотилган  (бошкатдан  ташкил  килинган)  корхоналар  асосида  тузилган 
корхоналарга тегишли эмас. 
 
Корхона баланс моддалари актив ва пассивлари яхшилаб утказилган 
инвентаризацияга  асосланган  булиши  лозим.  Бунда  йиллик  хисоботни 
тегишли 
органларга 
топширгунча 
доимий 
амалда 
ишловчи 
инвентаризация  комиссияси  инвентаризация  натижасида  бойликлар 
хакикий  холати  билан  бухгалтерия  хисоби  маълумотларини  фаркини 
тартибга солиши лозим. Шунингдек, текшириш актлари еки узаро хисоб-
китоблар  колдигини  тасдиклаш  хатлари  билан  расмийлаштириладиган 
дебиторлик  ва  кредиторлик  карзлари  хам  инвентаризация  килиниши 
лозим. 
 
Утказилган инвентаризациялар сони ва натижалари, шунингдек, агар 
утказилмаган  булса,  сабаблари  йиллик  хисоботга  илова  килинадиган 
тушунтириш хатида курсатиб утилиши керак. 
 
Балансдаги  молиявий,  солик  ташкилотлари,  банк  муассасалари 
билан  хисоб-китоб  буйича  моддалар  суммалари,  улар  билан  келишилган 
булиши  лозим.  Шу  хисоб-китоб  буйича  балансда  тартибга  солинмаган 
суммаларга йул куйилмайди. 
 
Корхона  балансида  хисобот  маълумотлари  билан  олдинги  йил 
тегишли  даври  маълумотларини  хисоб  сиесатидаги  узгаришларни  (агар 
улар  руй  берган  булса)  хисобга  олган  холда  солиштириш  таъминланган 
булиши керак. 
 
Бухгалтерия хисоботи ва балансда хеч кандай тузатишлар, булишлар 
булмаслиги  керак.  Хатолар  тузатилган  холда,  хисобот  ва  балансга  имзо 
чеккан шахс, тузатилган муддатни курсатиб, тегишли сузларни езади. 
 
Хисобот  маълумотларининг  жорий  йилда  шунингдек  утган 
йилдагтилари  (улар  тасдиклангандан  сунг)да  хатоликлар  аникланса, 
хисоботда  тузатилади,  тузатишлар  хисобот  даври  маълумотларига  хам 
киритилади (чораклик, йил бошидан). 
 
Йиллик бухгалтерия хисоботини текшириш давомида даромадларни 
яшириш еки молиявий натижани муомала харажатларга тегшили булмаган 
харажатларни  унга  кушиш  йули  камайиши  аникланса,  олдинги  йил 
бухгалтерия  хисоби  ва  хисоботида  тузатиш  киритилмайди,  балки  кайси 
тегишли счетда аникланган булса, шу счет билан корреспонденцияланиб, 
жорий йилдан утган йил фойдаси сифатида акс эттирилади. 
 
Хисобот  маълумотларини  курсатиб  утилган  тузатиш  тартиби, 
корхона  ва  бошка  ташкилот  текшириш  ва  инвентаризацияси  натижасида 
аникланган хатоликларни тузатигшда кулланилади. 
 
Юкорида  айтиб  утилганидек,  йиллик  хисоботни  тузишдан  олдин 
тайёргарлик  ишлари  курилади  ва  хисобот  маълумотларини  тугрилигини 
таъминлаш  максадида  корхонада  инвентаризация  утказилади.  Унда 
мавжуд товар моддий бойликлари деб ва кредит карзлари ва бошка хисоб-
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
103 
китоблар  бирма-бир  улчаб,  санаб,  текшириб  ва  солиштирилиб  чикилади. 
Инвентаризация  натижасида  аникланган  жорий  хисоб  курсаткичларидаги 
хатолар  10  –  кун  мобайнида  тегишли  бухгалтерия  езувлари  оркали 
хакикатда  аникланган  маълумотларга  мосланиб  тугриланиши  лозим. 
Йиллик  хисобот  тузишдан  олдин  БХМС  «Инвентаризация»  19-сонида 
келтирилган тартиб ва муддатларда инвентаризация утказилади. Масалан, 
асосий восита бир йилда камида бир марта (хисобот йилининг 1 ноябрига 
кадар) товар, материал ва бошка моддий бойликлар бир йилда камида бир 
марта  (хисобот  йилининг  1  октябрига  кадар)  инвентаризация  килиниши 
зарур. 
 
Давлатимиз  мустакилликка  эришганидан  сунг,  хамма  сохаларда 
узгаришлар  руй  бермокда.  Иктисодиетдаги  узгаришлар,  унинг  асосини 
ташкил  этувчи  корхоналарда  хам  узини  тула  аксини  топмокда. 
Корхоналарга  берилаетган  мустакиллик,  улоар  мулкини  саклашни 
таъминлаш  максадида,  корхоналарга  йил  давомида  инвентаризация 
утказиш сони ва муддатларини белгилаш хукуки берилган. 
 
Инвентаризация натижасида аникланган камомад 5910 «Камомадлар 
ва  бойликларнинг  бузилиши  натижасидаги  талафотлар»  счетга  олиб 
борилади. Камомад текширилиб табиий камайиш меъёрида булса, корхона 
харажатларига,  яъни  9430  «Бошқа  операцион  харажатлар»  счети,  агар 
моддий  жавобгар  шахс  айби  билан  булса,  4730  «Моддий  зарарларни 
қоплаш юзасидан ходимларнинг қарзи» счетга олиб борилади ва ундириб 
олинади. 
 
Агар  камомад  ва  зарар  жиноят  натижасида  вужудга  келган  булса, 
унда  корхона  рахбари  ишни  тегишли  суд,  тергов  органларига  юбориб, 
камомад аниклангандан кейин 5 кун мобайнида фукаролик даъвоси эълон 
килиниши  керак.  Агар  табиий  амомад  меъеридан  ортикча  камомадлар  ва 
моддий  бойликларнинг  бузилишидан  курилган  зарарларнинг  айбдорлари 
аникланмаса,  бу  камомад  ва  зарарлар  корхона  фойдасидан  копланади, бу 
холда  камомадларни  хисобдан  чикариш  мехнат  жамоаларида  мухокама 
килиниши  лозим.  Бундай  мухокама,  камомадлар  олдини  олиш  ва 
жавобгарликни ошириш имконини беради.  
 
Инвентаризация  натижасида  ортикча  товар  моддий  бойликлари 
айникса қуйидаги бухгалтерия проводкаси акс эттиирилади:  
Дебет 1000, 2800, 0100, 2900, 5010 счетлар 
Кредит 9390 счет.  
 
Юкорида  айтиб  утилганидек,  хисоб-китоблар  солиштириш 
далолатномаси  билан  расмийлаштирилади.  Бухгалтерия  хисоб-китоб 
суммасини  тасдиклайдиган  кучирма  ва  ссолитириш  далолатномасини 
инвентаризация 
комиссиясига 
топширилади. 
Хисоб-китобларни 
солиштириш  натижасида  дебеторларнинг  карзлари  хар  хил  сабабларга 
кура,  туланмаслиги  мумкин.  Масалан,  карздор  ташкилотлар  тугатилган 
ёки топилмаган, даъвогарлик муддати утиб кетган булиши ёки дебетор ўз 
карзини  тулашдан  воз  кечган  булиши  мумкин.  Бундай  карздорликларга 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
104 
бухгалтерияда  алохида  руйхат  тузилиб,  унда  умидсизлик  (гумон 
килаетган)  дебеторлик  карзлар  хамда  ўз  вактида  ундириб  олинмаган 
дебеторлик  карзлар  барча  алохида-алохида  руйхат  тузилиб,  унда  хар  бир 
карз олдига уларнинг вужудга келиш сабаблари хамда айбдор ташкилот ва 
шахслар  номлари  курсатилади.  Бу  руйхат  хам  инвентаризация 
комиссиясига  топширилади.  Инвентаризация  комиссияси  текширувидан 
кейин  даъвогарлик  муддати  утиб  кетган  дебиторлик  карзлари  ва 
карздорларнинг кобилиятсизлиги туфайли ўз вактида ундириб олинмаган 
дебеторлик  карзлар  корхона  рахбари  ёки  юкори  ташкилотнинг  буйруги 
билан хисобдан чикарилади ва корхона фойдаси хисобидан копланади. 
 
Карздорларнинг тулаш кобилиятсизлиги туфайли зарарлар хисобига 
утказилган карз суммалари бутунлай бекор килинмай, карздорларни тулаш 
кобилиятини кузатиш максадида хар эхтиетига карши балансдан ташкари 
счетда 5 йил давомида хисобда ошиб борилади. 
Даъвогарлик муддати утиб кетган кредиторлик карзлари суммаси шу 
муддат  утиб  кетган  ойдан  кейинги  ойнинг  10  кунида  кечиктирмасдан 
корхона  даромадига  утказилади.  Кайд  этиш  муддатдан  кечикиб 
топширилган  хар  кун  учун  жарима  сифатида  0,05%  микдорда  пеня 
туланади.  
 
Текширишда  руй  берган  хужалик  жараенлари  тегишли  хисоб 
регистрларида  акс  эттирилганлигига  хам  ахамият  бериш  лозим.  Барча 
бухгалтерия  счетлари  йилнинг  охирида  епилади,  яъни  дебет  ва  кредит 
оборотлари ва ой охирига колдик аникланади. Баъзи счетларнинг (транзит 
счетларнинг) эса, колдиклари тегишли счет, яъни 9910 «Якуний молиявий 
натижа» счетининг дебет ёки кредитига утказилади. Масалан, 
Дебет 9910 счети 
Кредит 9100, 9400, 9600 счетлар 
Дебет 9000, 9300, 9500 счетлар 
Кредит 9900 счет 
9910 «Якуний молиявий натижа» счетида аникланган дебет ва кредит 
оборотлар  солиштирилиб,  қолдиқ  сумма  аниқланади.  Агар  ушбу  счетда 
қолдиқ  суммаси  дебет  томонда  бўлса,  зарарни,  кредит  томонда  бўлса, 
корхонанинг ҳисобот даврини фойда билан якунлаганини билдиради.  
«Якуний молиявий натижа» счетида аниқланган фойда ёки зарар 8710 
«Ҳисобот  даврининг  тақсимланмаган  фойдаси  (қопланмаган  зарари)» 
счетига ўтказилади, яъни: 
Дебет 8710 счет 
Кредит 9910 счет 
ёки 
Дебет 9910 счет 
Кредит 8710 счет  
Бухгалтериядаги  бундай  езувлар  йиллик  хисоботни  тузишга 
тайёргарликни якунловчи боскичи хисобланади. 
 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
105 
Yüklə 1,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin