Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 1,18 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə8/22
tarix19.02.2020
ölçüsü1,18 Mb.
#30486
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
buxgalteriya hisobi nazariyasi (1)


Хулоса
Кўрсаткичлар  ёрдамида  корхона  бизнес-режасининг  бажарилиши, 
товар-моддий  захиралари  меъёрига,  ходимлар  штат  руйхати  ва  бошқа 
меъёрий  кўрсаткичларига  риоя  этилиши  шунингдек,  режа  (маҳсулот 
ишлаб  чиқариш,  товар  айланиши,  иш  бажариш,  хизмат  кўрсатиш  ва 
бошқа) кўрсаткичлар бажаришлари назорат қилинади.  
Кўрсаткичлар  иқтисодий  мазмунига  кўра,  миқдорий  ва  сифат 
кўрсаткичларига бўлинади.  
Микдорий  кўрсаткичлар  корхона  хўжалик  фаолиятидаги  у  ёки  бу 
жараён хақидаги маълумотга эга бўлиш имкониятини беради.  
Миқдорий  кўрсаткичларга  нафақат  сотиш  жараёни  кўрсаткичлари 
балки,  таъминот,  ишлаб  чиқариш  жараёни  кўрсаткичлари  ҳам  мисол 
бўлади.  Таъминот  ва  ишлаб  чиқариш  жараёнлари  миқдорий 
кўрсаткичларининг кай даражадалиги бевосита сотиш жараёни миқдорий 
кўрсаткичига ўз таъсирини кўрсатади.  
Бир  тизим  ҳисобланувчи  уч  хил  жараён  бир-бири  билан  узвий 
боғлиқликда давом этади. 
Таъминот  жараёнида  корхона хўжалик фаолиятини давомийлиги ва 
ривожланиши учун зарурий маблағлар кирим қилинади. 
Ишлаб  чиқариш  жараёнида  хўжалик  юритувчи  субъектларда  тайёр 
маҳсулот яратилади. 
Сотиш жараёни хўжалик жараёнларини ичида охиргиси бўлиб, бунда 
ишлаб  чиқариш  жараёни  натижасида  тайёрланган  маҳсулотлар  сотилиб, 
пул кўринишида корхонага кирим қилинади. Шу билан бирга бу жараёнда 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
75 
сотиш  натижалари  аниқланади,  сотиш  натижалари  эса,  фойда  ёки  зарар 
бўлиши мумкин. 
Таянч иборалари. 
Кўрсаткичлар,  миқдорий  кўрсаткич,  сифат  кўрсаткичи,  хўжалик 
жараёнлари,  тахминот,  ишлаб  чиқариш,  сотиш,  режа,  маҳсулот,  пул, 
асосий восита, харажат, молиявий натижа. 
Мавзу юзасидан назорат саволлари ва топшириқлар. 
1.  Хўжалик  фаолияти  асосий  кўрсаткичларининг  қандай  турлари 
мавжуд?  
2. Таъминот жараёнинг ҳисоби вазифалари нималардан иборот?  
3. Аосий воситаларни кирими қандай амалга оширилади? 
4. Ишлаб  чиқариш  жараёнининг  ҳисоби  вазифалари  нималардан 
иборот? 
5. Ишлаб чиқариш жараёнида нималар иштирок этадиу 
6. Сотиш жараёнининг ҳисоби вазифалари нималардан иборот? 
7. Маҳсулот сотиш жараёни ҳисоби қандай амалга оширилади? 
 
Адабиётлар. 
1. Абдуллаев  А,  Қаюмов  И.  Бухгалтерия  ҳисоби.  –  Т.:  «Минҳож».- 
2002 й.  
2. Бобожонов  О..-  Жуманиёзов  К.  Молиявий  ҳисоб.  –  Т.:  Молия.- 
2002. 
3. Гетьман В.Г. Финансовый учет. – М.: ФиС.- 2004. 
4. Каримов  А.А.  ва  бошқалар.  Бухгалтерия  ҳисоби.  –  Т.:  «Шарқ».- 
2004. 
5. Климова М.А. Бухгалтерский учёт. Учеб. Пос  -М.: РИОР. 2004 
6. Кутер  М.И.  Теория  бухгалтерского  учёта  учебник.    -М.:  Ф  и  С, 
2004 
7. Неселовская 
Т.М.,Шеина 
Т.Н.,Брусенцова 
В.И. 
Теория 
бухгалтерского учёта: задачи, ситуации, тесты: Учеб. Пос. М.:Ф и 
С, 2004. 
8. Хошимов Б.Х. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. Т.: «Шарқ», 2004. 
 
Мавзуни ўқитишда қўлланиладиган педогогик технологиялар. 
  Ақлий ҳужум, мулоқат, дискуссия.    
  
Интернет маълумотлари: 
http:// www. mkdgaap. narod. ru 
http:// www. konto. ru 
http:// www. access-accounts. com 
http:// www. accounting. megareferats. ru 
http:// www. bankreferatov. ru 
 
 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
76 
 8-  МАВЗУ.  Бухгалтерия  ҳисоби  регистрлари  (рўйхатга  олиш 
анжомлари) ва шакллари. 
8.1.  Бухгалтерия  ҳисоби  регистрлари  ҳақида  тушунча,  улар 
аҳамияти. 
8.2.  Бухгалтерия  ҳисоби  регистрларининг  турлари,  уларни 
юритиш тартиби.  
8.3.  Бухгалтерия  ҳисоби  регистрларидаги  хато  ёзувларни 
тузатиш тартиби.  
8.4.  Бухгалтерия ҳисоби шакллари: 
А) Бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шакли.  
Б) Бухгалтерия ҳисобининг Бош журнал шакли.  
В) Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шакли. 
Г) 
Бухгалтерия 
ҳисобининг 
жадвал-автоматлаштирилган 
шакли. 
Хулоса. 
Таянч иборалари. 
Мавзу юзасидан назорат саволлари ва топшириқлар. 
Адабиётлар. 
Мавзуни ўқитишда қўлланиладиган педогогик технологиялар. 
 
8.  1.  Бухгалтерия  ҳисоби  регистрлари  ҳақида  тушунча,  улар 
аҳамияти.  
 Бухгалтерия  ҳисоби  корхоналар  фаолиятини  ёппасига,  узлуксиз 
ҳисобини олиб борар экан, бунда ҳужжатлаштириш аҳамияти юқоридир. 
Кузатиш  натижасида  олинган  маълумотлар  дастлабки  ҳужжатларда 
акс эттирилиб борилади, сўнггра шу дастлабки ҳужжатлар хар томонлама 
текширилиб, бухгалтерияга қабул қилиб олинади. 
Текшириб  қабул  қилиб  олинган  дастлабки  ҳужжатлар  асосида 
бухгалтерия  проводкалари  амалга  оширилади.  Табиийки,  бу  бухгалтерия 
проводкадари  ҳам  ҳужжатлаштирилиши  шарт.  Бунинг  учун  бухгалтерия 
ҳисоби регистрларидан фойдаланилади. 
Демак,  бухгалтерия  ҳисоби  регистрлари  –  ҳисоб  ёзувларини 
(бухгалтерия 
проводкаларини) 
акс 
эттиришга 
мўлжалланган 
жадваллардир. 
Бухгалтерия  ҳисоби  регистрлари    -  журналлар,  ведомостлар, 
китоблар,  тасдиқланган  бланкалардир.  Ҳисоб  регистрларининг  аҳамияти 
шундаки,  уларга  счетларга  тегишли  кўрсаткичлар  акс  эттирилади, 
умумлаштирилади, ой охирига қолдиқлар аниқланади ва умуман, хўжалик 
маблағлари  ва  улар  ташкил  топиш  манбалари  билан  боғлиқ  маълумотлар 
акс эттириб борилади. 
Ҳисоб  регистрлари  маълумотлари  ой  охирида  умумлаштирилиб, 
корхона  баланс  ва  ҳисоботларини  тузишда  асос  ҳисобланади.  Демак, 
ҳисоб  регистрларидаги  маълумотларнинг  нечоглик  ўз  вақидада  тўғри  ва 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
77 
аниқ  расмийлаштирилиши  нафақат  корхонанинг  ўзиучун,  балки  унинг 
баланс ва ҳисоботларидан фойдаланувчилар учун ҳам аҳамиятли экан. 
Корхоналар  бухгалтерия  баланс  ва  ҳисоботларидан  эса  қўйидагилар 
фойдаланиладилар: 

 
Корхонанинг ички бошқаруви; 

 
Банк муассаси; 

 
Солик инспекцияси; 

 
Юқори ташкилот; 

 
Кредиторлар; 

 
Акциядорлар ва бошқалар. 
 
8.2. Бухгалтерия  ҳисоби  регистрларининг  турлари,  уларни 
юритиш тартиби.  
Бухгалтерия  ёзувларининг  турлилиги,  хажми  хар  хиллигидан  келиб 
чикиб, улар акс эттириладиган ҳисоб регистрлари ҳам турличадир. 
Ҳисоб  регистрлари  турлари  ўрганилаётганда,  уларни  қўйидаги 
хусусиятларига эътибор бермок керак: 
1. Ташқи кўриниш. 
2. Уларда акс этириладиган ёзувларнинг турлилиги. 
3. Маълумотларнинг хажми. 
Ҳисоб регистрлари ташқи кўриниши хусусиятларига кўра қуйидагича 
туркумланади: 

 
дафтарлар (касса дафтари, «бош дафтар»). 

 
Карточкалар. 

 
Вараклар (ведомостлар). 
 Карточкалар,  асосан  хўжалик  маблағлари  аналитик  ҳисоби  учун 
қўлланилади.  Карточкаларнинг  контокоррект,  куп  устунли  ва  бошқа 
турлари мавжуд. 
Контокоррект  карточка  шакли  пул  ўлчовида  (қийматда)  ҳисоби 
юритиладиган  хўжалик  жараёнларини  хар  бир  счетнинг  дебет  ва  кредит 
томонларида  акс  эттирилишида  фойдаланилади  ва  хар  бир  ой  охириджа 
счетлар бўйича оборотларни аниқлашда асос бўлади. 
Қуйида  карточка  ҳисоб  регистрларини  контокоррект  шаклига  мисол 
келтирамиз. 
«Ҳисобдор шахслар билан ҳисоблашиш» - Салимов М.К. 
Жараё
н 
муддат
и 
Жараён 
рақами 
Жараёнларнинг мазмуни 
Дебет 
Кредит 
Сумма 
 
 
1 Декабрга қолдиқ 
 
 
 - 
8/XII 

Товарлар  олиб  келиш  учун  нақд 
пул берилди. 
 4430 
5010 
100.000 
11/XII 
2  
Олиб  келинган  товарлар  чакана 
савдога қабул қилинди. 
2910 
4430 
80.000 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
78 
13/XII 

Ишлатилмай 
қолган 
пул 
маблағлари қайтарилди. 
5010 
4430 
20.000 
 
 
Декабр ойи бўйича жами 
100.000 
100.000 
 
 
 
1 Январга қолдиқ 
 - 
 -  
 - 
 
 
 
Асосий воситалар ҳисоби инвентар карточкаси 
 (NOC-6 шакл) 
_______________________________________________________ 
 (обьект тўлиқ номи ва аталиши) 
_______________________________________________________ 
 (тайёрловчи -завод номи) 
__ _____________________________________________________ 
 (модель, тоифа, русум) 
Паспорт, 
лойиха 
рақами, 
русум, 
тоифа 
Завод 
рақами 
ишлаб 
чиқилга
н йил  
Фойдалан-ишга 
берилган 
харажатдаги 
далолатнома 
рақами ва муддат. 
Инвентар 
 Тартиб 
рақами. 
Цех 
бўлими  
 синтетик 
счет 
Анали 
тик  ҳисоб 
шифри 







 
 
 
 
 
 
 
 
Бош 
лангич 
қиймат 
Амортиза
ция 
ажратма 
меъёри 
Изох   ____га 
қайта 
баҳолаш 
маълумоти  бўйича  эскириш 
суммаси . 
200_  й  ёки  сотиб  олиш 
ҳужжатлари бўйича 
Обьект  кирими  ҳақида 
белги 
бухгалтерия 
ёзуви. 
 
 
 
 
Муддат 
Тартиб 
ракам 


10 
11 
12 
13 
 
 
 
 
 
 
 
Қиммат баҳо металлар 
 
Чикиши (берилди) 
 
Номи 
Тури  
Массаси 
Бухгалтерия 
ёзуви 
(далолатнома 
накладнойи) 
Чикарилиш 
(жойлаштириш) 
сабаби 
 
 
 
Муддат 
Тартиб 
рақами 
 
14 
15 
16 
17 
18 
19 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  
 
 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
79 
NOC 6 Шакли орка томони 
Куриш,  куроллантиришни 
охирга 
етказиш, 
қайта 
куриш , такомиллашиш  
(бухгалтерия ёзуви) 
Таъмирлаш 
(бухгалтерия ёзуви) 
му
дд
ат 
тартиб 
ракам 
Инвента
р тартиб 
ракам 
Сум
ма 
Мудд
ат 
Тартиб 
ракам  
Инвента
р тартиб 
ракам  
Сумма  Муд 
дат 
Тартиб 
ракам 
Инвен
тар 
тартиб 
ракам 
Сумма 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Обьектни қисқача индивидуал тавсифномаси. 
Обьектни 
характерловчи 
ихтировчилик 
элементлари 
ва 
бошқа 
белгилар 
номи 
Асосий 
обьект  
Асосий  обьектга  таалукли  мухум  мосламалар, 
қурилмалар номи. 






 
Карточкани тўлдирди _________(лавозим)_____(имзо)_________ 
________________________________________________________ 
(Исми шарфи) 
«___»______________200__й. 
________________________________________________________ 
Юқорида  «Ҳисобдор  шахслар  билан  ҳисоб  китоб»  ва  «Асосий 
воситалар»  аналитик  ҳисоблари  учун  қўлланадиган  карточкаларни  кўриб 
чиқдик.  Ушбу  карточкалар  маълумоти  аналитик  ҳисоб  ҳақидаги 
маълумотларда кенг ёритилган. 
Кўп  устунли  карточкаларнинг  яна  бири  сифатида  «Асосий  ишлаб 
чиқариш»  харажатлари  ҳисоби  учун  юритиладиган  карточкани  мисол 
сифатида келтириш мумкин. 
Карточкалар 
махсус 
картотекаларда 
сақланади. 
Картотекага 
карточкалар жойлаштирилаётганда моддий жавобгарлиги жойланган ўрни 
ва  бошқа  хусусиятларига  аҳамият  бериб,  гуруҳларга  ажратилган  ҳолда 
қўйилади. 
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ёзув турларига кўра 3 хил бўлади: 
1. Хронологик ҳисоб регистрлари. 
2. Тизимли ҳисоб регистрлари. 
3. Комбинациялашган регистрлар. 
Хронологик  ҳисоб  регистрларини  ўзига  хос  хусусияти  шундаки,, 
ундаги  ёзувлар  хронологик  тартибда  акс  эттирилиб борилади. Бу ёзувлар 
орқали жараённинг қисқача мазмуни, содир бўлган муддати ва суммасини 
хронологик тартиб акс эттириб борилади. Масалан, «Жараёнларни рўйхат 
қилиш журнали» хронологик ҳисоб регистрига мисол бўлиб, у ҳисобнинг 
мемориал-ордер шаклида қўлланилади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
80 
Тизимли  ҳисоб  регистрлари  жараёнларни  маълум  бир  белгилари 
бўйича  тизимлашган  (гуруҳлашган)  ҳолда  акс  эттирилиши  билан 
хусусиятлидир. «Бош дафтар» тизимли ҳисоб регистрларига мисол бўлади. 
Ушбу регистрдан ХV аср охирларида икки ёқламаёзув усули вужудга 
келганидан бошлаб фойдаланиш йўлга қўйилган. 
Бухгалтерия  дафтарлари  бир  йилга  мўлжалланган  бўлиб,  ҳамма 
бетлари рақамланади, бош бухгалтер имзоси билан тасдиқланади. 
Охирги  варақнинг  орқасида  бош  бухгалтернинг  имзоси  билан 
тасдиқланган ҳолда қўйидаги ёзув акс эттирилган бўлиши зарур. 
 Бухгалтерия 
дафтарида  корхона  хўжалик  мулкларини  акс 
эттирадиган  счетлар  учун  бетлар  ажратилади.  Синтетик  счетлар  учун 
тегишли  аналитик  счетлар  очилган  бўлса,  бош  дафтарда  бетлар 
ажратилаётганда эътиборга олмоқ зарур. 
Масалан,  савдо  корхонасини  чакана  савдодаги  товарлари  2920 
синтетик счетида юритилади. Айтайлик, шу савдо корхонасига қарашли 3 
та  магазин  мавжуд.  Бундай  ҳолатда  бош  дафтарда  хар  бир  моддий 
жавобгар  шахс  учун  алоҳида  варақлар  қолдирилиши  ва  умумий  товарлар 
ҳисоби акс эттирилиши учун ҳам варақлар ажратилган бўлиши зарур. 
Бухгалтерия  дафтарида  мундарижа  ҳам  бўлиб,  унда  ҳисоби 
юритиладиган  счетларнинг  акс  эттириладиган  варақлари  тартиб  рақами 
кўрсатилган бўлади. 
Бухгалтерия  ҳисоб  регистри  дафтарнинг  бошқа  регистрлардан 
афзаллиги қўйидагилардан иборат: 

 
Ҳисоб маълумотларининг бир регистрда мужассамлашганлиги; 

 
Ҳисоб маълумотлари сакланиши мустаҳкам таъминланганлиги. 
Бухгалтерия 
дафтарининг 
камчиликлари 
ҳам 
бўлиб, 
улар 
қўйидагилардан иборат: 

 
Бухгалтерия  ходимлари  ўртасида  меҳнат  тақсимотини  тўғри 
йўлга  қўйишга  халақит  беради,  сабаби,  дафтарда  корхонада  ҳисоби 
юритиладиган  ҳамма  счетлар  жойлашган.  Бухгалтерия  ходимлари 
ўзларига бириктирилган счетга тегишли маълумотларни акс эттириш учун 
дафтар бўшашини кўтиши керак бўлади. 

 
Бухгалтерия 
дафтаридан 
ҳисоб 
регистри 
сифатида 
фойдаланганда,  ҳисоб  ишларини  механизациялаштириш  имкониятлари 
камаяди. 

 
Бухгалтерия ходимлари меҳнат унумдорлигини ошишига ҳалақит 
беради. 
 Биринчидан,  дафтардан  галма-галдан  фойдаланиш  натижасида 
вақт  йўқотилади:  иккинчидан,  бухгалтерия  дафтарининг  хажми  катта 
бўлиб, тегишли варақни топиб, ундан фойдаланишни секинлаштиради. 
Бухгалтерия  дафтарларининг  ҳамма  варақлари  ҳам  ҳамма  вақт 
фойдаланилаверилмайди.  Тулдирилмаган  варақлар  эса  келгуси  ҳисобот 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
81 
даври  учун  фойдаланилмайди  ва  ҳисоб  регистрлари  билан  боғлиқ 
харажатларни ошишига олиб келади. 
 Бухгалтерия дафтарлари бир ҳисобот йили учун мўлжалланган. 
Бухгалтерия 
регистрлари 
улардаги 
ёзув 
турига 
кўра, 
комбинациялашган шаклда ҳам бўлади. 
Комбинациялашган 
бухгалтерия 
регистрларининг 
ўзига 
хос 
хусусияти шундаки, уларда хронологик ва тизимли ёзувлар биргаликда акс 
эттирилади. Бундай регистрларнинг афзаллиги қўйидагилардан иборат: 

 
Ҳисоб ишлари ихчамланади. 

 
Бухгалтерия  ёзувлари  акс  эттириладиган  регистрлар  миқдорини 
қисқартиради. 
Хронологик 
ва 
тизимли 
ёзувлар 
умумлаштирилган 
ва 
комбинациялаштирилган  ҳисоб  регистрларига  журнал-ордер  мисол 
бўлади. 
Бухгалтерия  ҳисоби  регистрлари  уларда  акс  эттириладиган  маълумотлар 
хажмига икки турга ажратилади. 
1.Синтетик регистрлар. 
2. Аналитик регистрлар. 
Синтетик регистрлар синтетик ҳисоб маълумотларини акс эттиришга 
мўлжалланган  бўлиб,  уларга  бош  дафтар,  жараёнларни  рўйхат  қилиш 
журнали, журнал-ордерлар ва бошқалар мисол бўлади. 
Аналитик 
регистрлар 
аналитик 
ҳисоб 
маълумотларини 
расмийлаштиришда  қўлланилиб,  уларга  «Материаллар»,  «Асосий 
воситалар»,  «Ҳисобдор  шахслар  билан  ҳисоб-китоблар  машиналар  ва 
бошқа мулклар ҳисоби бўйича юритиладиган карточкалар мисол бўлади. 
Хўжалик  юритувчи  субъект  фаолияти  билан  боғлиқ  жараёнлар 
дастлабки  хужжатларда  расмийлаштирилади.  Ушбу  бошланғич  хужжат 
ҳам  шаклан,  ҳам  мазмунан  хар  томонлама  текширилгандан  сўнг,  қайта 
ишланади.  Дастлабки  хужжат  маълумотлари  асосида,  бухгалтерия 
регистрлари тўлдирилади. 
Баъзи  вақтларда  бухгалтерия  регистрлари ижроия варақлари асосида 
ҳам  расмийлаштирилади.  Бундай  ҳолатларга  даъвогар  юзасидан 
ҳисоблашиш,  ходимдан  алимент  суммасини  ушлаб  қолишлар,  ходимни 
банкдан  олган  кредитлари  юзасидан  ушловлар  учун  асос  бўладиган 
қонуний  кучга  эга  бўлган  суд  қарорлари,  банк  билан  ходим  ўртасида 
тузилган шартномлар мисол бўлади. 
Бухгалтерия  регистрлари  қандай  дастлабки  ҳужжатлар  асосида 
расмийлаштирилмасин қўйидаги талабларга риоя этиш зарурдир: 

 
дастлабки ҳужжатларни тегишли бланкага расмийлаштирилганлиги: 

 
дастлабки хужжат ҳамма реквизитлари андозага жавоб бериши: 

 
кўрсаткичлар арифметик тўғри ҳисоблангани: 

 
дастлабки  хужжатларда  расмийлаштирилган  хўжалик  жараёнлари 
иқтисодий мазмунлиги ва қонунийлиги: 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
82 

 
текшириб,  қайта  ишланган  дастлабки  ҳужжатлар  асосида 
бухгалтерия регистрларини ўз вақидада ва тўғри расмийлаштириш: 

 
бухгалтерия  регистрлари  маълумотлари  асосида  бухгалтерия 
баланси ва ҳисоботни тегишли кўрсатмаларга асосан тўғри ва ўз вақидада 
тузиш: 

 
ҳамма  талабга  жавоб  берадиган  баланс  ва  ҳисобот  бошқа 
шаклларини ўрнатилган муддатда тегишли жойларга топшириш. 
Юқорида  келтирилган  талаблардан  кўриниб  турибдики,  бухгалтерия 
ҳисоби ҳисоб ишларини ҳамма босқичлари бир-бирига узвий боғлиқдир. 
Дастлабки  ҳужжатларни  нақадар  тўғри  расмийлаштирилиши, 
бухгалтерия 
регистрлари 
маълумотларини 
ҳам 
тўғри 
расмийлаштирилишига  асос  бўлади.  ўз  навбатида  бухгалтерия 
регистрлари  молиявий  ҳисоботларни  ўз  вақтида  ва  тўғри  маълумотлар 
асосида расмийлаштирилишига хизмат қилади. Бизга маълумки, молиявий 
ҳисобот шакллари қўйидагилардан иборат: 
1. Бухгалтерия баланси - 1 шакл 
2. Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2 шакл 
3. Асосий воситалар харакати тўғрисида ҳисобот - 3 шакл 
4  Пул оқими тўғрисида ҳисобот - 4 шакл 
5  Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот - 5 шакл 
 Юқорида келтириб ўтилган молиявий ҳисобот ҳамма шакллари ҳам 
корхоналар  фаолиятини  хар  томонлама  ўрганиш,  таҳлил  қилиш,  назорат 
этиш, ҳамда бошқариш учун хизмат қилади. 
Демак,  корхона  фаолияти  ҳақида  тўғри  хулосага  келиш  учун 
молиявий ҳисобот маълумотлари хаққоний акс эттирилган бўлмоғи зарур 
экан. 
Бухгалтерия  регистрларини  улардаги  маълумотларни  тўғри  ва  ўз 
вақтида акс эттиришини аҳамияти ҳам шундадир. 
Бухгалтерия  регистрларига  тегишли  маълумотларни  акс  эттиришни 
олдига  қўйилган  талабларни  санаб  утдик.  Шу  талабларга  жавоб  бериш 
учун эса қўйидаги вазифалар бажарилмоги керак. 
1. Дастлабки ҳужжатларни хар томонлама текшириш. 
2. Бухгалтерия регистрлари билан тўлиқ таъминланиш. 
3.Бухгалтерия 
регистрларига 
ҳисобот 
даври 
бошланғич 
қолдиқларини тўғри акс эттириб чиқиш. 
4.  Бухгалтерия  проводкаларини  ҳисоб  регистларига  тегишли 
тартибда ўз вақтида ёзиш. 
Бухгалтерия  регистрларига  ҳисобот  даври  бошида  бошланғич 
қолдиқлар  акс  эттирилганда,  олдинги  ҳисобот  даври  учун  оҳирги  қолдиқ 
кўрсаткичлари  олинади.  Ушбу  бошланғич  қолдиқ  суммалари  тегишли 
бухгалтерия  ҳисоби  регистрларида  акс  эттирилаётганда,  уларнинг  тагига 
чизиқ  чизилади.  Бундай  чизиқ  тортилишига  сабаб,  ҳисобот  даври 
давомида  акс  эттирилган  оборот  суммалари  билан  бошланғич  қолдиқ 
суммасини хатолик билан қўшиб юборилмаслик. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
83 
Бухгалтерия  регистрларида  ёзувлар  акс  эттирилаётганда,  худди 
дастлабки  ҳужжатларга  қўйилган  талабларга  риоя  этиш  зарур.  Ёзувларни 
акс  эттириш  талаблари  шундаки,  сиёҳли,  ручкалардан,  кимевий 
қаламлардан, ёзув машинкалардан фойдаланиш зарур. 
Оддий рангли қаламлардан фойдаланиш эса, таъқиқланади бу билан 
ёзувларни  ўзгартириш  олди  олинади,  ёзувларни  узоқ  вақт  сақланиши 
таъминланади. 
Ёзувларни бухгалтерия регистрларида қандай усулда акс эттиришга 
кўра, машинада ёзиш ва қўлда ёзишга бўлиш мумкин. 
Машинада ёзиш деганда, ёзув машиналари, электрон   ҳисоблаш 
машиналари  ёрдамида  бухгалтерия  регистрларини  расмийлаштириш 
тушунилади. 
Бухгалтерия  регистрларидаги  ёзувлар  улардан  неча  нусхадан 
расмийлаштирилиши кўра, бир ва бир неча нусхали бўлади. 
Бир 
неча 
нусхада 
бухгалтерия 
ҳисоби 
регистрлари 
расмийлаштирилишида,  уларни  хар  бир  нусхаси  алоҳида-алоҳида 
расмийлаштирилиши ёки кўчириш қоғозларидан (копировка) фойдаланган 
ҳолда расмийлаштирилиши мумкин. 
Бир  неча  нусхада  ёзиладиган  ҳужжатлар,  асосан,  дастлабки 
ҳужжатлар  бўлиб,  уларга  далолатномалар,  ТТН  (товар-транспорт 
накладной)ларни, 
счет-фактураларни, 
накладнойларни, 
тўлов 
талабномаси,  тўлов  топшириқномаларини,  шартномаларни  мисол 
тариқасида келтириш мумкин. 
Кўчириш  қоғозлари  ёрдамида  ёзувларни  акс  эттириш  орқали  хато 
ёзувлар камайишига, ҳисоб ишларини тезлашишига ва оқибат натижасида 
бухгалтерия ходимлари меҳнат унумдорлиги ошишига эришилади. 
  
 
Yüklə 1,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin