Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 1,18 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə11/22
tarix19.02.2020
ölçüsü1,18 Mb.
#30486
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
buxgalteriya hisobi nazariyasi (1)


Хулоса
Маълум бир даврга хисоб курсаткичлариини умумлаштириш хисобот 
деб  аталиб,  унда  корхона  молия  хужалик  фаолиятнинг  натижаси  ва 
маълум  бир  даврга  режа  курсаткичларининг  бажарилиши  бухгалтерия, 
статистик  ва  оператив  –  техника  хисоби  маълумотларига  асосланиб 
тузилади. 
Хисобот  курсаткичлари  келгуси  йиллар  режаларини  тузиш  учун  асос 
булиб ҳам хизмат килади, чунки келажак режаларини тузиш учун мавжуд 
имкониятларни  билиш  мухим  ахамиятга  эгадир,  бундай  маълумотлар 
хисоботда  мавжуд  булиб,  у  яна  жорий  хисоботларнинг  ташкил 
килинишига хам ўз ижобий таъсирини курсатади. 
Иктисодий  мазмуни  ва  хисобот  курсаткичларини  олиш  манбаига 
кура хисоботни қуйидаги икки тури мавжуд: 

 
Бухгалтерия ҳисоботи; 

 
статистика хисобот. 
Хисоботда  бир  корхона  курсаткич  маълумотлари  ёки  бир  неча 
корхона  курсаткич  маълумотлари  курсатилган  булиши  мумкин.  Шу 
хусусиятига кура хисоботни қуйидаги икки турга ажратиш мумкин: 

 
дастлабки ҳисобот; 

 
йигмаҳисобот. 
Хисоботни  тузиш  ва  топшириш  муддатига  кура  эса,  қуйидаги 
турларга ажратиш мумкин: 

 
йил ичидаги (давомидаги) ҳисобот; 

 
йиллик хисобот  
Йиллик хисобот шакллари куйидагилардан иборат: 
1.Корхона баланси № 1. 
2.Молиявий натижалар хакида хисобот № 2. 
3.Асосий воситалар харакати хакида хисобот № 3. 
4.Пул маблаглари хакида хисобот № 4. 
5.Корхона мулкининг холати хакида хисобот № 5. 
Таянч иборалари. 
Бухгалтерия  ҳисоботи,  статистика  ҳисоботи,  ҳисобот  турлари, 
ҳисобот шакллари, фойдаланувчилар, баланс, пул оқими, инвентаризация, 
тушунтириш  хати,  чет  эл  инвестицияси,  дастлабки  ҳисобот,  йиғма 
ҳисобот. 
Мавзу юзасидан назорат саволлари ва топшириқлар. 
1. Бухгалтерия хисоботи нима ва  унинг ахамияти нималардан 
иборот? 
2. Бухгалтерия ҳисоботига қўйилган талаблар нималардан иборот? 
3. Ҳисоботнинг қандай турлари мавжуд? 
4. Ҳисоботнинг қандай шакллари мавжуд? 
5. Ҳисоботни  тузишга  тайёргарлик  кўриш  ишлари  қандай  амалга 
оширилади? 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
106 
 
Адабиётлар. 
1.  Бобожонов  О..-  Жуманиёзов  К.  Молиявий  ҳисоб.  –  Т.:  Молия.- 
2002. 
2.  Гетьман В.Г. Финансовый учет. – М.: ФиС.- 2004. 
3.  Каримов  А.А.  ва  бошқалар.  Бухгалтерия  ҳисоби.  –  Т.:  «Шарқ».- 
2004. 
4.  Карагод 
В.С.  Формирование  финансовой  отчетности  в 
соответствии  с  международными  и  российскими  стандартами.  – 
М.: РУДН.- 2002. 
5.  Климова М.А. Бухгалтерский учёт. Учеб. Пос  -М.: РИОР. 2004 
6.  Муравицкая  Н.К.,  Лукъяненко  Г.И.  Тесты  по  бухгалтерскому 
учёту:  теория  бух.  учёта,ухгалтерская  и  финансовая  отчётность 
Учеб. Пос. -М.:Ф и С, 2004 
7.  Неселовская  Т.М.,  Шеина  Т.Н.,  Брусенцова  В.И.  Теория 
бухгалтерского учёта: задачи, ситуации, тесты: Учеб. Пос. М.:Ф и 
С, 2004. 
8.  Печерская Г.А. Основы бухгалтерского учета. – М.: «Издательство 
ПРИОР».- 2003. 
9.  Хабарова  Л.П.,  Учётная  политика  2004  года  учебник  .  -М.: 
Бухгалтерский бюллетень-ББ, 2004 
10. Хошимов Б.Х. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. Т.: «Шарқ», 2004. 
 
Мавзуни ўқитишда қўлланиладиган педогогик технологиялар. 
 
Ақлий ҳужам, кластер, дискуссия. 
 
Интернет маълумотлари: 
http:// www. accounting. rut gars. edu 
http:// www. accounting web. com/ 
http:// www. buhgalteria. com. ua 
http:// www. 1c. ru 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
107 
10-  МАВЗУ:  Бухгалтерия  ҳисобини  ташкил  қилиш  асослари  ва 
хар тарафлама таъминланганлиги. 
 
10.1 Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш асослари ва аҳамияти. 
10.2. Бухгалтерия ҳисобига рахбарлик қилиш. 
10.3. Бухгалтерияда  ишни ташкил килиш. 
10. 4. Бухгалтерия ҳисоби тизимлари. 
Таянч иборалари. 
Мавзу юзасидан назорат саволлари ва топшириқлар. 
Адабиётлар. 
Мавзуни ўқитишда қўлланиладиган педогогик технологиялар. 
 
10.1 Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш асослари ва аҳамияти. 
Малакатимизда сиёсий-мустақилликка эришилганидан сўнг бир неча 
омиллар  ҳисобга  олинган  ҳолда  хукумат  раҳбарияти  бошчилигида, 
иқтисодий  ислохотлар  амалга  оширила  бошланди.  Ушбу  ислохотга  кўра, 
маъмурий бошқарув тизимидан воз кечилиб, бозор иқтисодиёти тизимига 
ўтила бошланди. 
Бозор иқтисодиёти тизимига асосланган халқ хўжалигини ўзига хос 
хусусиятлари  мавжудки,  шу  хусусиятлардан  бири  мулкчилик  шаклининг 
турли кўринишлари юзага келишидир. 
Халқ  хўжалиги  асосий  буғини  бўлиши  хўжалик  юритувчи 
субъектлар  ўз  фаолиятларини  юритишида  турли  мулкчилик  шаклларига 
асосланадилар. 
Халқ хўжалиги турли соҳаларга қарашли корхона муассаса, уюшма, 
бирлашма,  концерн  ва  бошқалар  фаолияти  устидан  умумий  давлат 
бошқарувини  ўрнатиш,  улардан  олинадиган  маълумотларга  асосланади. 
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ҳақидаги маълумотлар эса, улар 
бухгалтерия  ҳисоби  маълумотларига  асосланади.  Демак,  хўжалик 
юритувчи  субъектлар  қайси  мулкчилик  шаклига  асосланганидан  қатъий 
назар,  тегишли  органлар  томонидан  ишлаб  чиқилган  қонун,  кўрсатма 
низомларга ва қўлланмаларга риоя этган ҳолда ҳисоб юритишлари зарур. 
Бухгалтерия  ҳисобини  ташкил  қилишда  ҳисоб  маълумотлари 
нафақат  ички,  балки  юқори  бошқарув  учун  зарурлигини  ҳисобга  олиш 
билан  бирга,  ташқи  фойдаланувчилар  эҳтиёжи  ҳам  эътиборга  олиниши 
керак. 
Бухгалтерия  ҳисоби  маълумотларидан  фойдаланувчиларни  иккига 
ажратиш мумкин: 

 
ички фойдаланувчилар; 

 
ташқи фойдаланувчилар. 
Молиявий  ҳисоб  маълумотларидан  ички  фойдаланувчиларга 
корхона, бошқарув аппарати ходимлари киради. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
108 
Корхона  бошқарув  аппарати  ходимлари  корхона  фаолияти 
бошқарувига  ва  корхона  олдига  қўйилган  вазифалар  бажарилишига, 
белгиланган мақсадларга эришилишига тўлиқ жавобгардирлар. 
Рақобатга  асосланган  бозор  иқтисодиёти  шароитида  корхона 
бошқарув аппарати икки асосий омилга эътибор бермоги зарур: 

 
корхона рентабелгига; 

 
корхона ликвидлиги. 
Корхона  рентабеллиги  деганда,  корхонанинг  бир  меъёрий  фаолият 
юритиши  ва  корхона  ривожи  учун  етарли  даромад  олиш  имкониятига 
эгалиги тушунилади. 
Корхона ўз олдидаги мажбуриятларини белгиланган муддатда тўлай 
олиш учун етарли пул ва бошқа тўлов маблағларига эга бўлиши корхонани 
ликвидлиги дейилади. 
Молиявий  ҳисоб  маълумотларидан  фойдаланган  ҳолда  ички 
бошқарув аппарати корхона молиявий режасини, тузади, корхона хўжалик 
фаолиятини  кенгайтириш,  ишлаб  чиқарилаётган  маҳсулот  (иш,  хизмат) 
юзасидан  бозор  талабини  ўрганган  ҳолда,  баҳо  белгилаш,  молиявий 
қўйилмаларни  юритиш  чора-тадбирларини,  банк  ва  банкдан  ташқари 
корхоналардан  кредит  ва  қарзлар  олиш  ва  бошқалар  ҳақида  қарорлар 
қабул қилади. 
Қарорларни тўғри қабул қилиниши молиявий ҳисоб маълумотларини 
ўз вақтида ва тўғри тузилганлигига боғлиқ бўлади. 
Ўз  вақтида  олинмаган  ёки  нотўғри  юритилган  бухгалтерия  ҳисоб 
маълумотлари,  нотўғри  қарорлар  қабул  қилинишигача,  натижада 
корхонани  зарар  кўришига,  баъзи  холларда  эса  банкротлик  ҳолатига 
келишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. 
Молиявий  ҳисоб  маълумотларидан  ташқи  фойдаланувчиларни  ҳам 
ўз навбатида икки гуруҳга ажратиш мумкин: 
А) корхона фаолиятидан бевосита манфаатдорлар; 
Б) билвосита манфаатдорлар. 
 
Корхона  фаолиятидан  бевосита  манфаатдорларга  қўйидагиларни 
мисол тариқасида келтириш мумкин: 

 
Акциядорлар; 

 
Кредиторлар; 

 
мол етказиб берувчилар ва харидорлар; 

 
солиқ назорати инспекцияси; 

 
меҳнат биржалари ва бошқалар. 
Молиявий  ҳисобот  маълумотларидан  фойдаланувчиларни  корхона 
фаолиятидан билвосита манфаатдорларга қўйидагилар киради: 

 
аудиторлик фирмалари; 

 
молиявий саволлар юзасидан маслаҳатчилар; 

 
қимматбаҳо қоғоз биржалари; 

 
қонунчилик органлари; 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
109 

 
хуқуқшунослар (хўжалик суди вакиллари); 

 
матбуот ва ахборот агентликлари; 

 
савдо, ишлаб чиқариш ассоциациялари; 

 
ижтимоий суғурта органлари; 

 
касаба уюшмалари. 
Хўжалик  юритувчи  субъектларни  йиллик  молиявий  ҳисоботлари 
ундан  фойдаланувчилар  учун  тушунарли  ва  оддий  ҳолда  етказилиши 
керак. 
Акциядорлик 
ҳамиятлари, 
суғурта 
компаниялари, 
банк 
муассасалари,  фонд  ва  товар  биржалари,  молиявий  фондлар  ва  бошқа 
молиявий  муассасалар  йиллик  молиявий  ҳисоботларини  аудитор 
тасдигидан сўнг, келгуси ҳисобот йили биринчи майдан кечиктирмасдан, 
матбуотда эълон қилинишлари шарт. 
Хўжалик  юритувчи  субъектлар  молиявий  ҳисоботлари  юқори 
ташкилотлар  ва  статистика  қўмиталари  томонидан  йиғилиб,  жамланиб, 
тармоқлараро,  худудлараро  ва  умуман,  бутун  халқ  хўжалик  миқёсидаги 
маълумотлар  олинади,  таҳлил  қилинади,  ҳамда  тегишли  чора-тадбирлар 
белгиланиб, уларни ҳаётга тадбиқ этилиши таъминланади. 
Бухгалтерия  ҳисобини  ташкил  этишда  ҳисоб  ишлари  ҳажмини 
аниқлаб  олиш,  бухгалтерия  ходимлари  сонини,  улар  ўртасида  ҳисоб 
ишлари  тақсимотини,  қўлланиладиган  ҳисоб  шаклини,  ҳисоб  ишларида 
ҳисоблаш техникаларидан фойдаланишини белгилаб олиш керак бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигини «Бухгалтерия ҳисоби 
ва  аудити  услубияти»  бошқармаси  ҳисобнинг  барча  турлари  бўйича 
раҳбарликни олиб боради. 
Молия  вазирлигининг  ушбу  бошқармаси  ҳисоб  ишларини 
механизациялаш,  ҳисоб  мутахассисларини  тайёрлаш,  улар  малакасини 
ошириш,  шунингдек,  ҳисоб  ишлари  билан  боғлиқ  йўриқномалар, 
низомлар, кўрсатмалар ишлаб чиқиб, нашр қилдиради. 
Ўзбекистон  Республикаси  Молия  Вазирлиги,  Макроиқтисодиёт 
статистика  вазирликлари  биргаликда  бухгалтерия  ҳисоби  счетлар 
режасини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни шаклларини ишлаб 
чиқади,  уларни  қўллашга  доир  йуриқномалар  ҳам  шу  вазирликлар 
томонидан тасдиқланади. 
Ҳозирги вақтда Молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудити, 
усулияти  бошқармаси  томонидан  бухгалтерия  ҳисобининг  миллий 
стандарти  ишлаб  чиқилиб  уларнинг  23  таси  Адлия  вазирлигидан 
рўйхатдан ўтди. 
Мамлакатимиз  сиёсий  мустақиллигидан  сўнгги,  эришилаётган 
иқтисодий  мустақилликлар  замирида  Жаҳон  бозорига  чиқиш,  чет  эл 
давлатлари билан ўзаро муносабатларда бўлиш етади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
110 
Демак,  табиийки,  «иқтисодчилар  тили»  ҳисобланувчи  бухгалтерия 
ҳисобини  жаҳон  стандартига  мослаштириш  замон  талаби  билан  юзага 
келди. 
Турли  ҳалқаро  ташкилотлар  барча  давлатларда  бухгалтерия  ҳисоби 
умумий тизимини таъминлашга харакат қилмоқда. Улардан баъзи бирлари 
қўйидагилардир: 
Бухгалтерия  ҳисоби  халқаро  стандарти  бўйича  қўмита  (БХХСК). 
Ушбу қўмита 1973 йилда 9 давлат Профессионал бухгалтерлари тузилмаси 
асосида  ташкил  топган  эди.  9  давлат  эса,  қўйидагилар  эди:  Австралия, 
Германия,  Буюк  Британия,  Канада,  Мексика,  Нидерландия,  США, 
Франция ва Япония. 
1991  йилга  келиб  қўмитада  79  та  давлатдан  106  та  профессионал 
бухгалтерия  ташкилотлари  аъзо  бўлиб,  аста-секинлик  билан  шу 
давлатларга тадбиқ этилаётган 30 та андоза ишлаб чиқилди. 
Бухгалтерлар Халқаро Федерацияси (БХФ) 1997 йилда ташкил топиб, 
бухгалтерия  ҳисоби  халқаро  стандарти  бўйича  қўмита  (БХХСК)  билан 
ўзаро ҳамкорликда фаолият юритмоқда. 
Ушбу  иккала  ташкилот  кўпгина  умумий  аъзоларга  эга.  БХФ 
ташкилоти  БХХСК  кенгашига  13  аъзогача  тайинлаши  мумкин,  ҳамда  шу 
ташкилот  бюджетини  10%  гача  маблағини  беради,  яъни  БХХСК 
фаолиятида БХФ га бўйсинади. 
БХФ халқаро андозалар ишлаб чиқиш билан шуғулланмайди, балки 
бухгалтерия ишларини халқаро умумлашуви билан боғлиқ фаолият билан 
шуғулланади.  
Аниқроқ  қилиб  айтадиган  бўлсак,  БХФ  бухгалтерия  ишларини 
халқаро умумлашувига умумий ёндошувлар ва йўналишларин аниқлайди, 
шунингдек,  бухгалтерия  ҳисоби  бўйича  Европа  мутахассислари 
федерацияси каби худудий махсус бухгалтерия органлари ишларига ёрдам 
беради. 
Шунга  аҳамият  бермоқ  керакки,  ҳозирги  даврга  келиб,  миллий, 
худудий  манфаатдорликлар,  ҳамда жуғрофий ва иқтисодий хосликлардан 
келиб чиқиб, бухгалтерия ҳисобини ва ҳисоботини халқаро умумлашувига 
ягона  ёндошув  топилмади.  Бозор  кучи  ёрдамида  бухгалтерия  ҳисоби 
умумлашувига  эришиш  тезлашади  деган  умумий  фикрга  эга  бўлиндики, 
буни қўйидагича изоҳлаш мумкин. 
Давлатлар, 
айниқса, 
ривожланаётган 
давлатлар 
чет 
эл 
инвестицияларини  жалб  этиш  мақсадида  бухгалтерия  ҳисоби  ва 
ҳисоботини жаҳон стандартига мослаштиришга харакат қилади ва шу йўл 
билан иқтисодиётни ривожланишга замин тайёрлайди. 
Бизнинг республикамизда бухгалтерия ҳисобининг тартибга солиш 
ҳуқуқига эга манбаалар қўйидагилардир: 

 
қонунчилик  органлари  томонидан  қабул  қилинган  меъёрий  ва 
қонуний далолатномалар; 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
111 

 
Молия вазирлигини Давлат статистика қўмитаси билан бирга, ҳамда 
вазирликлар  ва  тармоқлар  малакали  мутахассислари,  профессионал 
жамоат 
ташкилотлари 
иштирокида 
қабул 
килган 
меъёрий 
далолатномалари ва кўрсатмалари. 
Профессионал  жамоат  ташкилотларига  Бухгалтерлар  ва  аудитор 
ассоциацияси,  Товар  ишлаб  чиқарувчилар  ва  тадбиркорлар  палаталари 
мисол бўлади. 
Ўзбекистон  Республикасида  бухгалтерия  ҳисоби  тизимини  асосий 
ҳуқуқий замини «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунда белгиланган. 
Ушбу қонунда бухгалтерия ходимларини бурч ва хуқуқлари, бухгалтерия 
ҳисоби  миқёсида  корхона  раҳбарлари  ва  бухгалтерия  ҳисоби  тизимидаги 
асосий мақсадлар, вазифалар, ҳамда принцип кўрсатиб ўтилган. 
Халқаро амалиётда бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солишни 
тўрт даражали тизими кўзда тутилган. 
Биринчи  даража  –  қонуний  далолатномалар,  масалан,  «Бухгалтерия 
ҳисоби тўғрисида»ги қонун. 
Иккинчи  даража  –  асосий  қоидалар  йигиндиси,  яъни  бухгалтерия 
стандартлари. 
Учинчи  даража  –  мамлакат  ва  турли  тармоқлар  бўйича  бухгалтерия 
ҳисобини юритиш юзасидан таклифлар, методик қўлланмалар. 
Тўртинчи даража – ҳисоб сиёсатини аниқлаш ва ҳужжат айланишини 
ташкил  этиш  юзасидаги  корхонада  ишлаб  чиқилган  ҳужжатларни 
келтириш мумкин. 
Халқаро  амалаётда  бухгалтерия  ҳисобини  тартибга  солиш  тўрт 
даражали меъёрий тизимини, бизнинг давлатимизда кўриб ўтамиз. 
Биринчи даражага, Ўзбекистон Республикасини «Бухгалтерия ҳисоби 
тўғрисида»ги қонуни келтириш мумкин. 
Иккинчи даражага, ҳозирги вақтда ишлаб чиқилган 23 та стандартни 
мисол қилиш мумкин. 
Учинчи  даражадаги  меъёрий  тартибга  солиш  тизимига  Молия 
вазирлиги  тасдиқланган  бухгалтерия  ҳисоби  ва  ҳисоботи  билан  боғлиқ 
Низомларни,  шунингдек,  Ўзбекистон  Республикаси  Молия  вазирлиги, 
Уздавистиқболстат ва Давлат Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган 
ва 1995 йил 1 январда амалга киритилган, Вазирлар Маҳкамасининг 1999, 
2003 йиллардаги қарорлари билан тузатишлар киритилган «Маҳсулот (иш, 
хизматлар) таннархига киритиладиган маҳсулот (иш, хизматлар)ни ишлаб 
чиқариш  ва  сотиш  бўйича  харажатлар  таркиби  ҳамда  молиявий 
натижаларни шакллантириш ҳақида Низом» мисол бўла олади. 
Тўртинчи  даражага  эса,  корхоналарда  қабул  қилинадиган, 
бухгалтерия  ҳисобини  тартибга  солиш  билан  боғлиқ  ҳужжатларни 
келтириш мумкин. 
  
 
 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
112 
10.2. Бухгалтерия ҳисобига раҳбарлик қилиш. 
Корхоналарда  бухгалтерия  ҳисобига  бош  бухгалтер  раҳбарлик 
қилади.  Уз  навбатида  бош  бухгалтер  маъмурий  томондан  корхона 
раҳбарига,  ҳисоб  ишларини  юритиш  бўйича  эса,  тегишли  юқори 
ташкилотнинг бош бухгалтерига бўйсинади. 
Бош бухгалтерга қўйидаги вазифалар белгиланади: 

 
ҳисоб ишларини тўғри ташкил этиш; 

 
корхона мулкчилигини сақланишини назорат этиш; 

 
корхона  товар  моддий  бойликлари  оқилона  сарфланишини 
таъминлаш; 

 
корхона  товар  моддий  бойликларидан  самарали  фойдаланишини 
ўрнатиш; 

 
хўжалик  жараёнларини  ўз  вақтида  ва  тўғри  ҳужжатлаштиришни 
таъминлаш, ҳужжат айланишини тўғри ташкил этиш; 

 
ҳисоб  маълумотлари  тўғрилигини,  мулкчилик  сақланишини 
таъминлаш  мақсадида  инвестицияни  белгиланган  муддатда,  ўрнатилган 
тартиб  ва  ўтказилишини  ва  натижалар  ўз  вақтида  ва  тўғри 
расмийлаштирилишини таъминлаш; 

 
смета ва молия тартибларига риоя этилишини назорат этиш. 
Бош  бухгалтер  юқоридаги  вазифаларни  бажаришда  бухгалтерия 
барча 
ходиимлари 
унинг 
кўрсатмаларини 
бажаришидан 
кенг 
фойдаланилади.  Бухгалтерия  ҳамма  бўлимларида  қайта  ишланган 
ҳужжатлар ўрнатилган муддатда бош бухгалтерга топширилиши шарт. 
Ҳужжат юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларининг барча 
шаклларини  раҳбар  билан  бирга  бош  бухгалтер  ҳам  имзоси  билан 
тасдиқлайди. 
Маъмурий бошқарув тизимида бухгалтерлар хўжалик жараёнларини 
рўйхатга  олувчи  сифатида  фаолият  юритган  бўлса,  рақобатга  асосланган 
бозор  иқтисодиёти  шароитида  унинг  вазифаларига  таҳлил,  назорат, 
маълум бир миқёсида менежмент ҳамда маркетинг соҳасидаги билимларга 
эга бўлиш ҳам киради. 
Корхона бош бухгалтерига қонунчиликка хилоф ва шартнома ҳамда 
молиявий  интизомга  зид  ҳужжатларни  расмийлаштириш  ва  бажаришга 
қабул  қилиш  таъқиқланади.  Шундай  ҳужжатларга  фаолият  давомида  дуч 
келган  бош  бухгалтер,  корхона  раҳбарига  ёзма  равишда  хабар  бермоғи 
керак. Корхона раҳбаридан ёзма равишдаги буйруқни ёки юқоридаги каби 
хужатларда  корхона  раҳбарини  иккинчи  имзоси  қўйилганидан  сўнг,  бош 
бухгалтер  уни  бажаришга  киришади.  Бундай  ҳолатларда  содир  этилган 
жараёнларни 
қонунийлигига 
корхона 
раҳбари 
тўлиқ 
жавобгар 
ҳисобланади. 
Моддий  жавобгарлик  шахсларни  (кассир,  омбор  мудири  ва 
бошқалар)  тайинлаш,  алмаштириш  ва  бўшатиш  бош  бухгалтер  розилиги 
билан амалга оширилади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
113 
Бош  бухгалтер  бўшаётганида  янги  бош  бухгалтерга  (агар  янги  бош 
бухгалтер  белгиланмаган  бўлса,  корхона  раҳбари  буйруги  билан 
тайинланган  ходимга)  барча  бухгалтерия  ишлари  топширилади.  Бундай 
ҳолатда  бухгалтерия  ҳисоби  ҳолати  текширилади,  шунингдек  ҳисобот 
маълумотлари  хақикийлиги  акс  эттирилган  ва  корхона  раҳбари 
тасдиқланган далолатнома расмийлаштирилади. 
  
  
10.3. Бухгалтерияда ишни ташкил қилиш.  
Бухгалтерия ҳисоби маълумотларини ҳозирги замон талабига тўлиқ 
жавоб  беришини  таъминлашни  яна  бир  омили,  бухгалтерия  ҳисоби 
бўлими  ходимларини  иш  жойларини  оқилона  ташкил  этиш  ҳисобланади. 
Бухгалтерияда  ходимлар  иш  жойини  оқилона  ташкил  этилиши, 
биринчидан,  меҳнат  унумдорлигини  ошишига,  иккинчидан,  ходимларни 
соғлигини  сақлашга,  учинчидан,  ортиқча  харажатлар  камайишига  ёрдам 
беради. 
Бухгалтерия  ҳисоби  ходимларини  иш  жойини  оқилона  ташкил 
этишда қўйидагиларга аҳамият бериш керак бўлади: 

 
ходимларни  ёруг,  хоналар  ва  керакли  анжомлар  билан 
таъминланганлигига; 

 
бухгалтерия  бўлими  ходимларини  асосий  фаолиятлари  иш 
жойларида  амалга  оширилишига  (ҳисоб  ходимининг  биттасига 
белгиланган майдон меёри беш квадрат метрдан тўққиз квадрат метргача); 

 
ходимларни  бухгалтерия  ҳисоби  қайси  бўлимида  ишлашига  кўра 
иш жойи таъйинланганига. 
Масалан,  бош  бухгалтер  ва  унинг  ўринбосарларига  ҳамда,  моддий 
жавобгар  шахслар,  мижозлар  билан  мулоқотда  бўладиган  бухгалтерия 
ҳисоби  ходимларига  алоҳида  хоналар  ажратилиши  керак.  Сабаби, 
бухгалтерия бўлими бошқа ходимларни меҳнат унумдорлигига шовқинлар 
(телефон билан сўзлашувлар, мижозлар билан мулоқотлар) салбий таъсир 
этиши мумкин. 
Ходимларни  хона  ичида  иш  жойини  ташкил  этаётганда, 
ҳужжатларни  қайта  ишлаш  кетма-кетлигини  ёки  ходимларни  иш 
фаолиятидаги ўзаро алоқадорлигини ҳисобга олмоқ керак. 
Ходимлар  иш  жойини  оқилона  ташкил  этишда  техникалар 
(компьютер,  принтер,  факс,  телефон  ва  бошқалар)ни  жойлашишини  ҳам 
эътиборга олмоқ керак. 
Ходим иш столи томонида қайта ишлаш таркибига кўра жойлашган 
ҳолда  қўйилиши  лозим.  Столнинг  ўнг  томонида  эса,  қайта  ишланган 
ҳужжатлар  туриши,  бухгалтерия  бўлими  ходими  иш  фаолияти 
самарадорлигини ошиши омилларидан бири ҳисобланади. 
Хўжалик  юритувчи  объектлар  менеджмент,  маркетинг  бўлими 
ходимлари  учун  керакли  маълумотларни  тез  ва  тўғри  узатилиши  ҳам  иш 
жойини оқилона ташкил этилишига бевосита боғлиқдир.  
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
114 
 
10. 4. Бухгалтерия ҳисоби тизимлари. 
Корхоналардаги  ҳисоб  ишларини  ҳажми,  ҳамда фаолият миқёсидан 
келиб чиқиб, бухгалтерия марказлашган ва марказлашмаган тарзда ташкил 
қилинади. 
Марказлашган  бухгалтерияда  корхонага  қарашли  бўлимларда 
дастлабки  ҳужжатлар  расмийлаштирилиб,  марказий  бухгалтерияга 
топширилади.  Бу  ерда  эса,  дастлабки  ҳужжатлар  хар  томонламма 
текширилиб  олинади,  қайта  ишланади,  ҳисоб  регистрларида  акс 
эттирилади.  Бухгалтерияни  марказлашган  тарзда  ташкил  этилиши  ҳисоб 
ходимлари  сонини  қисқаришини,  ҳисоблаш  техникаларидан  кенг 
фойдаланишни,  ҳисоб  ишлари  билан  боғлиқ  харажатлар  камайишини 
таъминлайди.  Марказлашган  бухгалтерияда  тузилган  молиявий  ҳисобот 
шакллари тегишли жойларга ўрнатилган муддатларда топширилади. 
Айрим  хўжалик  юритиш  субъектларида  йирик  бўлимларда 
бухгалтерия  бўлими  юритилиб,  қолган  бўлим  ҳисоб  ишларини  бош 
бухгалтерияга  топширади.  Бундай  ҳолатларда  қисман  марказлашмаган 
бухгалтерия 
бўлимлардан 
олинган 
дастлабки 
ҳужжатлардаги 
маълумотларни  ҳисоб  регистрларида  акс  эттиради,  ҳамда  йирик  бўлимда 
юритилган бухгалтерия балансини текшириб, умумий – корхона хўжалик 
фаолияти  тўғрисидаги  ҳисоботни  тузади.  Ушбу  ҳисоботларни  барча 
фойдаланувчилар учун БХМСлар асосида тузилган ҳолда топширилади. 
Тула  марказлашмаган  бухгалтерияда  корхона  ҳамма  бўлимларида 
дастлабки ҳужжатлар қайта ишланиб, ҳисоб регистрларида акс эттирилади 
ва  ҳисоботлар  тузилади.  Хўжалик  юритувчи  субъектларнинг  бош 
бухгалтериясида  баланс  ва  ҳисобот  бошқа  шакллари  йиғилиб,  бўлимлар 
ўзаро  ҳисоблашишлари  текширилади,  умумий  бошқармада  тузилган 
дастлабки  ҳужжатларни  қабул  қилади,  ҳисоб  регистрларида  акс 
эттирилади.  Ишлаб  чиқилган  маҳсулот  (ишчи,  хизматчи)ни  таннархи 
аниқланади.  Шунингдек,  бош  бухгалтерия  томонидан  бўлим  бухгалтерия 
ишлари назорат қилиб борилади ва тегишли кўрсатмалар берилади. 
Марказлашмаган  бухгалтерия  қўлланганда  ҳисоб  ходимлари  сони 
кўпаяди,  ҳисоблаш  машиналаридан  фойдаланиш  имконияти  йўқолади, 
ҳисоб ишлари харажати кўпаяди. 
Хўжалик  юритувчи  субъектларда  бухгалтерия  қайси  шаклда 
тузилишидан қатъий назар, бош бухгалтер ҳисоб ишларини бошқарувчиси 
ҳисобланади.  Корхона  бош  бухгалтерига  шу  хўжалик  юритувчи  субъект 
фаолиятидан келиб чиқиб мавжуд мустақил балансга эга бўлимлар, касса, 
ҳамда  бухгалтерия  ҳисоби  бўлимлари  бўйсинади.Схема  кўринишида 
бухгалтерия аппаратини тузилишини қўйидагича келтириш мумкин. 
Бухгалтерия  ҳисоби  бўлимлари  хўжалик  юритувчи  субъектларни 
фаолияти  доирасидан  келиб  чиқиб  ташкил  этилади.  Кичик  корхоналарда 
бир бухгалтер, шу корхона хўжалик фаолияти ҳисобини юритиш мумкин. 
Баъзи корхоналарда эса, икки ва уч ҳисобчи бухгалтерия ҳисоби ишларини 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
115 
олиб  борадилар.  Юқорида  айтилганидек,  ҳисоб  ходимлари  сони 
бухгалтерия ҳисоби ишлари ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади. 
Хўжалик  юритувчи  субъектлар  бухгалтерия  ҳисобларини  бозор 
иқтисодиёти шароитидаги аҳамияти сезиларли даражада ошди. 
Маъмурий  бошқарув  тизимига  асосланган  халқ  хўжалиги 
корхоналар  ҳамма  фаолияти  олдиндан  белгиланган  қатъий  режаларга 
асосланган  ҳолда  юритилиб,  хўжалик  юритувчи  субъектлар  ўзаро 
маълумотлари ҳам шу режалар асосида амалга оширилади. 
Рақобатга  асосланган  бозор  иқтисодиёти  шароитида  хўжалик 
юритувчи  субъектлар  ўз  фаолиятларини  мустақил  равишда  юритадилар 
(давлат  аҳамиятидаги  корхоналар  бундан  мустасно).  Энди  корхоналар  ўз 
фаолиятлари  давомида  харажатлар  ва  даромадларни  мустақил  белгилаб, 
шунга  асосан  иш  юритадилар,  хўжалик  муносабатларида  ҳам  тегишли 
корхоналарни  мустакил  белгилайдилар.  Демак,  хўжалик  юритувчи 
субъектлар ўз-ўзларини молиялаштиришлари зарур.  
Корхона бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқилаётган маҳсулот 
(иш,  хизмат),  сотиладиган  товарларга  бўлган  талабни  хар  томонлама 
ўрганишлари керак. 
Бозор  талаби  ўрганилаётганда,  баҳо,  миқдор,  худудий  ва  бошқа 
хусусиятларга  аҳамият  берилади.  Бозор  талаб  этаётган  хусусиятларга  эга 
маҳсулот  (иш,  хизмат)  ишлаб  чиқариш,  корхона  бошқаруви  вазифасига 
кириб,  ушбу  вазифа  бажарилиши  табиийки  ахборотларга,  маълумотларга 
таянади.  Хўжалик  юритувчи  субъект  бухгалтерия  ҳисобида  эса,  хўжалик 
фаолияти билан боғлиқ барча маълумотлар расмийлаштирилган бўлади. 
Бухгалтерия  ҳисоби  ҳам  ўз  навбатида  бошқарув  аппарати  учун 
керакли  маълумотларни  узатиши  учун  зарурий  ахборотлар  билан 
таъминланган бўлиши зарур. Масалан, солиқ тизими соҳасидаги, хўжалик 
юритувчи  субъектлар  фаолияти  билан  боғлиқ  юқори  ташкилотлар 
кўрсатма,  йўриқнома,  низомлари,  шунингдек,  Республика  хукумати 
томонидан  қабул  қилинган  қонунлар,  қарорлар  билан  ўз  вақидада 
таъминланганлик,  даражаси  бухгалтерия  ҳисоби  маълумотларини 
ишончлилик,  муҳимлик,  аҳамиятлилик  принципларга  мослигига  асос 
бўлади. 
 
Yüklə 1,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin