Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 1,18 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə12/22
tarix19.02.2020
ölçüsü1,18 Mb.
#30486
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
buxgalteriya hisobi nazariyasi (1)


Хулоса
Бухгалтерия  ҳисобини  ташкил  қилишда  ҳисоб  маълумотлари 
нафақат  ички,  балки  юқори  бошқарув  учун  зарурлигини  ҳисобга  олиш 
билан  бирга,  ташқи  фойдаланувчилар  эҳтиёжи  ҳам  эътиборга  олиниши 
керак. 
Бухгалтерия  ҳисоби  маълумотларидан  фойдаланувчиларни  иккига 
ажратиш мумкин: 

 
ички фойдаланувчилар; 

 
ташқи фойдаланувчилар. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
116 
Рақобатга  асосланган  бозор  иқтисодиёти  шароитида  корхона 
бошқарув аппарати икки асосий омилга эътибор бермоги зарур: 

 
корхона рентабелгига; 

 
корхона ликвидлиги. 
Хўжалик  юритувчи  субъектларни  йиллик  молиявий  ҳисоботлари 
ундан  фойдаланувчилар  учун  тушунарли  ва  оддий  ҳолда  етказилиши 
керак. 
Корхоналарда  бухгалтерия  ҳисобига  бош  бухгалтер  раҳбарлик 
қилади.  ўз  навбатида  бош  бухгалтер  маъмурий  томондан  корхона 
раҳбарига,  ҳисоб  ишларини  юритиш  бўйича  эса,  тегишли  юқори 
ташкилотнинг бош бухгалтерига бўйсинади. 
Ҳўжалик юритувчи субъектларда юритилаётган ҳисоб сиёсати ўзига хос 
принципларга амал қилмоғи керак. 
Хўжалик юритувчи субъект холисона равишда БХМС асосида мустақил 
ҳисоб юритиш сиёсатини танлайди ва қўллайди. Хўжалик юритувчи 
субъект бундай ҳолларда, ҳисоб юритиш усули юзасидан қабул қилинган 
мустақил қарорларни ҳисоб юритиш сиёсатида ёритиши керак. 
Корхоналардаги  ҳисоб  ишларини  ҳажми,  ҳамда фаолият миқёсидан 
келиб чиқиб, бухгалтерия марказлашган ва марказлашмаган тарзда ташкил 
қилинади. 
Бухгалтерияда  ходимлар  иш  жойини  оқилона  ташкил  этилиши, 
биринчидан,  меҳнат  унумдорлигини  ошишига,  иккинчидан,  ходимларни 
соғлигини  сақлашга,  учинчидан,  ортиқча  харажатлар  камайишига  ёрдам 
беради. 
Таянч иборалари. 
Бош  бухгалтер,  БХМС,  ҳисоб  сиёсати,  принцип,  иккиёқлама  ёзув, 
холислик,  оффсетинг,  марказлашган  ва  марказлашмаган  бухгалтерия, 
бухгалтерия бўлимлари. 
Мавзу юзасидан назорат саволлари ва топшириқлар. 
1. Бухгалтерия  ҳисобини  ташкил  қилишнинг  асослари  ва  аҳамияти 
нимада? 
2. Бухгалтерия 
ҳисобига  рахбарлик  қилиш  ҳандай  амалга 
оширилади? 
3. Бухгалтерия  ҳисобини  ташкил  қилиш  принциплари  нималардан 
иборот? 
4. Бухгалтерия ҳисоби қандай тизимлари мавжуд? 
5. Бухгалтерияда  ишни  ташкил  қилиш  қандай  амалга  оширилиши 
зарур? 
Адабиётлар. 
1. Астахов В.П. Теория бух. учёта Учеб. Пос. -М.: ИКЦ МарТ Ростов 
н/Д, 2004 
2. Каримов  А.А.  ва  бошқалар.  Бухгалтерия  ҳисоби.  –  Т.:  «Шарқ».- 
2004. 
3. Климова М.А. Бухгалтерский учёт. Учеб. Пос  -М.: РИОР. 2004 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
117 
4. Кутер  М.И.  Теория  бухгалтерского  учёта  учебник.    -М.:  Ф  и  С, 
2004 
5. Муравицкая  Н.К.,  Лукъяненко  Г.И.  Тесты  по  бухгалтерскому 
учёту:  теория  бух.  учёта,ухгалтерская  и  финансовая  отчётность 
Учеб. Пос. -М.:Ф и С, 2004 
6. Неселовская 
Т.М.,Шеина 
Т.Н.,Брусенцова 
В.И. 
Теория 
бухгалтерского учёта: задачи, ситуации, тесты: Учеб. Пос. М.:Ф и 
С, 2004. 
7. Печерская Г.А. Основы бухгалтерского учета. – М.: «Издательство 
ПРИОР».- 2003. 
8. Хабарова  Л.П.,  Учётная  политика  2004  года  учебник.  -М.: 
Бухгалтерский бюллетень-ББ, 2004 
 
Мавзуни ўқитишда қўлланиладиган педогогик технологиялар. 
 
Дискуссия, мулоқат, синдикат. 
 
Интернет маълумотлари: 
http:// www. accounting. rut gars. edu 
http:// www. accounting web. com/ 
http:// www. buhgalteria. com. ua 
http:// www. 1c. ru 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
118 
Фан юзасидан таянч иборалари 
-А- 
Абонемент (фр. abboonnement) - тасдикланган куринишга эга булган 
хужжат  булиб,  кутубхона,  маданий  дам  олиш  уйлари  (театр,  санъат 
саройлари  ва  хоказо)  спорт  майдонлари,  сузиш  хавзалари,  жой 
уринларидан фойдаланиш хукукларини берувчи хужжат хисобланади. 
 
Абонент - абонементдан фойдаланувчи шахс. Абонент билан пулли 
абонемент учун накд ва накд пулсиз хисоб-китоб амалга оширилади. 
Абонент  тулови  -  пулли  абонементдан  фойдалангани  учун 
абонементнинг тулови. 
Аваль  -  васика  юзасидан  топширик.  Бундай  топширик  васиканинг 
олд  томонига  ёки  унга  бириктирилган  варака  (алонж)га  имзо  шаклида 
берилади.  Аваль  васиканинг  жами  суммасига  ёки  унинг  маълум  бир 
кисмига  турли  жавобгар  шахс  (васика  берувчи,  акцентант,  индоссант) 
ларга  берилиши  мумкин.  Бундай  кафолатни  берувчи  шахс  (авалист), 
авални олган шахс билан бир хил даражада жавобгар хисобланади. 
Аваль  кредити  -  банкнинг  мижози  мажбуриятларини  коплаш 
кредитлари.  Аваль  кредити  мижоз  мустакил  равишда  мажбуриятларини 
тулаш кобилиятини йукотган холларда берилади. 
Аванс (фр. avance) - мулжалланган харажат ва тулов учун берилган 
пул  маблаглари.  Давлат  Марказий  банкининг  курсатмасига  кура  аванс 
халк  хужалигида  касса  жараёнларини  олиб  бориш  коидаларига  асосан 
катъий белгиланган максадлар учун берилади. 
Авуарлар  -  кенг  маънода  активлар  (пул  маблаглари,  чеклар, 
васикалар, аккредитивлар). Улар оркали туловлар ва мажбуриятлар амалга 
оширилади.  Банкларнинг  хорижий  банклардаги  чет  эл  валютасидаги 
маблаглари.  Кайсидир  давлатга  тегишли  булган  бундай  маблаглар 
суммаси хорижий авуарлар деб аталади. Улар каерда жойлашган булса, шу 
юридик давлатга буйсинади. 
 
Авуарларнинг куйидаги турлари мавжуд: 
-эркин авуарлар - хеч кандай чеклашларсиз фойдаланилади; 
-блокировка килинган авуарлар - давлат ёки банк ихтиёрида булади; 
-фойдаланиш тартиби белгиланган авуарлар. 
 
Агент  -  ишлаб  чикарувчиларнинг  махсулотларини  сотишдаги 
доимий вакили. Бахо ва шартларни, агент вазифаларини ишлаб чикарувчи 
белгилайди.  Масалан,  агент  махсулотнинг  маълум  бир  кисмини  маълум 
бир худудда сотади ёки келишувлардаги хукуклари чегараланган булади. 
 
Агент  келишуви  -  шартнома  тури  булиб,  жисмоний  ёки  юридик 
шахс билан тузилади. Шартномада буюртмачи номидан ва унинг хисобига 
маълум  бир  мажбуриятларни  агент  томонидан  бажарилиши  келишиб 
олинади. 
Актив  -  бухгалтерия  балансининг  бир  кисми  булиб,  маълум  бир 
муддатга  субъект  маблагларининг  таркиби  ва  жойланишини  пул 
куринишида акс эттиради. Бундан ташкари баланснинг пассив кисми хам 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
119 
мавжуд  булиб,  актив  ва  пассив  томонлар  булим  ва  моддалардан  иборат. 
Актив  томонининг  жами  суммаси  пассив  томони  суммаси  билан  тенг 
булиши лозим. Буни шундай тушунтириш мумкин, яъни актив томонидаги 
маблагларнинг манбалари, баланснинг пассив томонида жойлашган. 
 
Аккредитив (лат. accredo - ишонаман) - накд пулсиз хисоб-китоб 
турларидан  бири.  Маълум  бир  товар  ва  хизматлар  учун  белгиланган 
муддатда мол етказиб берувчилар билан хисоб-китоблар учун ажратилган 
пул маблагидир. Аккредитив куйидаги холларда кулланилади: харидор ва 
мол  етказиб  берувчи  уртасидаги  шартномага  асосан,  харидор  ва  мол 
етказиб  берувчи  уртасидаги  хужалик  муносабати  доимийликка  эга 
булмаса,  харидор  товарни  мол  етказиб  берувчи  манзилида  кабул  килиб 
олса,  хокимият  курсатмаси  ва  йурикномасига  кура,  товар  етказиб 
беришнинг  алохида  маълум  бир  шароитларида  банк  муассасаси  талаби 
билан  кредитлаш  ва  хисоб-китобнинг  маълум  усулига  утган  корхоналар 
муносабатида,  товар  моддий  бойликларининг  меъёридан  юкори 
захираларига эга булган корхоналар муносабатида. 
  Аккредитив  очиш  учун  харидор  аккредитив  аризасини  тулдириб, 
банкка топширади. Аризада шартнома тартиб раками, мол етказиб берувчи 
банкида аккредитивни ёпиш куни ва ойи, мол етказиб берувчининг номи, 
тулов  амалга  оширилиши  лозим  булган  хужжатлар  номи,  тулов  тури 
(харидор  акцепти  ёки  харидор  акцептисиз),  хизмат  ёки  товарлар  номи  ва 
аккредитив суммаси курсатилиши шарт. 
Хар бир аккредитив маълум бир мол етказиб берувчи учун очилади 
ва бошка максадда ишлатилиши мумкин эмас. Аккредитив суммаси тулик 
ёки  кисман  туланиши  мумкин.  Накд  пул  билан  тулашга  рухсат 
берилмайди. 
Аккредитив 
хисоби 
учун 
5510 
-“Аккредитивлар”счетидан 
фойдаланилади.  Агар  аккредитив  корхонанинг  уз  маблаги  хисобига 
очилса,  дебет  5510  -“Аккредитивлар”счети,  кредит  5110  “Хисоб-китоб 
счети”.  Агар  аккредитив  банк  кредитлари  хисобига  очилса,  6910 
“Банкнинг  киска  муддатли  кредитлари”ва  7810  “Узок  муддатли  банк 
кредитлари”счетлари кредитланади. 
Аккредитив  буйича  аналитик  хисобни  олиб  бориш  хар  бир 
аккредитив хакида тулик маълумот олиш имконини беради. Унда хар бир 
аккредитив  буйича  ой  бошига  аккредитив  суммаси,  ой  давомидаги 
фойдаланиш ва ой охирига булган колдик курсатиб борилади. 
Акцепт  (лат.  accкeptuк  -  кабул  килинган)  -  белгиланган  шароит 
буйича  шартнома  тузишга  розилик  бериш.  Накд  пулсиз  хисоб-китобда 
акцепт  харидорнинг  мол  етказиб  берувчи  такдим  килган  хисобини 
тулашга розилик билдиради. Акцепт олдинги ва кейинги булиши мумкин. 
Олдиндан акцептлашда харидор банкка хисоб келиб тушгандан сунг 3 кун 
ичида,  хисоб-китобда  катнашаётган  корхоналар  бир  шахарда  жойлашган 
булса,  3  иш  куни,  бошка  шахарларда  булса,  5  кун  мобайнида  банкка 
норозилик  билдирилмаса,  мол  етказиб  берувчи  корхонанинг  хисоби 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
120 
акцептланган  хисобланади.  Агар  туловчи  банкдан  узок  масофада 
жойлашган  булса,  шунингдек,  алока,  хабар  бериш  йуллари  ёмон  булса, 
банк  бошкарувчисининг  рухсати  билан  акцепт  муддати  узайтирилиши 
мумкин.  Счетлар  буйича  талаблар  бир  шахарда  булса,  шунингдек,  мол 
етказиб берувчи манзилида кабул килинган товарлар буйича хисоб-китоб 
шахарлараро  булса,  сунгги  акцепт  шаклида  тулов  амалга  оширилади.  Бу 
холда  мол  етказиб  берувчининг  хисоби  банкка  келиб  тушган  пайтда 
туланади.  Аммо  туловчи  корхонада  3  иш  куни  муддати  ичида  акцептдан 
воз  кечиш  хукуки  сакланиб  колади.  Агар  туловчи  корхонанинг  аризаси 
асосли  булса,  унинг  хисоб-китоб  (ёки  бошка  тегишли)  счетига  ортикча 
ишлатилган  суммалар  утказилиб  куйилади.  Акцепт  хисоб-китобларнинг 
акцепти шаклида кулланилади. 
Акцептант  (лат.  acceptanê  -  кабул  килувчи)  -  хèñîá 
áуéè÷à  òуëîâíè  àìàëãà  îøèðèøãà  ðîçèëèê  áåðãàí  êîðõîíàëàð, 
òàøêèëîòëàð âà ìóàññàñàëàð ¸êè øàõñëàð. 
Акцептлаш (лат. acceptare - кабул килиш) - тулов хисобини кабул 
килиш, мол етказиб берувчи счетига туловни утказишга розилик бериш.  
Акциз  -  билвосита  солик  тури  булиб,  ялпи  истеъмол  товарлари 
(масалан,  тамаки,  алкогол  ичимлиги  махсулотлари)  га  белгиланади: 
давлатга  ялпи  истеъмолдаги  товарларни  ишлаб  чикарувчилар  ва 
сотувчилар  томонидан  туланади.  Акциз  суммаси  товар  бахосига  ёки 
хизматлар тарифларига кушилади. 
 
Акция  -  акциядорлик  жамияти  капиталига  маълум  бир  улушнинг 
кушилганлигига  гувох  берувчи  ва  дивиденд  куринишида  фойданинг  бир 
кисмини олишга хукук берувчи кимматбахо когоз. Акцияда акс эттирилган 
сумма  акциянинг  номинал  (дастлабки)  киймати  дейилади.  Акциянинг 
бозорда сотиладиган бахоси акция курси деб номланади. Акция курсига у 
буйича олинадиган дивиденд суммаси таъсир этади. 
Акциядорлар - акциядорлик жамиятининг аъзоси булиб, бунга бир 
ёки  бир  неча  акцияларни  сотиб  олиш  оркали эришади. Акциядорларнинг 
хукук  ва  бурчлари  мавжуд.  Унинг  хукукларига  куйидагилар  киради: 
умумий  йигилишларда  катнашиш,  акциядорлик  жамияти  рахбариятини 
сайлаш  ва  сайланиш,  дивиденд  куринишида  жамият  фойдасидан  олиш, 
акциядорлик  жамияти  тугатилса,  акция  киймати  хажмида  мулкнинг  бир 
кисмини  олиш.  Акциядорлар  бурчи  -  акция  киймати  хажмида  узининг 
хиссасини жамият капиталига кушишидир. 
 
Акциядорлар 
жамияти 

ишлаб 
чикариш 
фондлари 
акциядорларнинг  акцияларни  сотиб  олиш  йули  билан  кушган  улушлари 
хисобига  ташкил  топадиган  корхонадир.  Акцияларни  чикариш  ва  сотиш 
оркали  индивидуал  (якка)  капиталлар  бирлашади.  АЖ  фойдаси  уни 
катнашчилари  уртасида  олган  акцияларининг  суммаларига  мос  равишда 
таксимланади.  АЖ  низом  асосида  ташкил  топади  ва  фаолият  юритади, 
давлат  руйхатидан  утганидан  бошлаб  эса,  юридик  шахс  хукукига  эга 
булади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
121 
АЖ  юкори  органи  булиб  акциядорларнинг  умумий  йигилиши 
хисобланади  ва  низомга  узгартиришлар  киритади,  режа  ва  хисоботларни 
тасдиклайди,  акциядорлик  жамиятининг  кенгаши  (назорат  кенгаши), 
ижроия  органи  ва  назорат  комиссиялари  аъзоларини  сайлайди.  Умумий 
йигилишда  овоз  бериш  бир  акция  -  бир  овоз  тамойилига  асосан  амалга 
оширилади.  
Аналитик  хисоб  -  маълум  бир  курсаткич,  маблаг,  жараён 
натижасида  содир  булган  ходисаларни  майдалаб,  алохида  пул,  керак 
булган  холларда  эса,  бошка  улчов  бирликлари  куринишида  хисобга  олиб 
бориш. 
Аналитик  хисоб  режанинг  бажарилиши  ва  моддий  бойликлардан 
фойдаланиш  даражасини  аниклаш  максадида,  шунингдек,  хужаликни 
бошкариш учун маълумотларни олиш, хисоб-китобни аник ва тугри олиб 
бориш максадида юритилади. Корхона 
хужаликлари 
фаолиятининг 
тахлили учун аналитик маълумотлар зарур.  Улардан фойдаланиб, корхона 
хужалик фаолияти хакида тугри хулоса ва карорлар кабул килинади. 
 
Аналитик  хисоб  маълумотларидан  фойдаланиб,  товар  моддий 
бойликларининг  хар  бир  тури  буйича  захиралар  холати,  хар  бир  мол 
етказиб  берувчи,  ишчи  ва  хизматчи,  дебитор  ва  кредитор,  моддий 
жавобгар шахс ва бошкалар хакида маълумот олиш мумкин. 
 
Ишлаб  чикариш  харажатлари  буйича  аналитик  хисоб  моддалар  ва 
харажатлар  объектлари  буйича  олиб  борилади.  Бу  эса  ишлаб 
чикарилаётган махсулот таннархини тугри аниклаш имконини беради. 
 
Аналитик  хисобни  натура  улчовида  хам  юритиш  ишлаб  чикариш 
захираларининг  холати  буйича  аникрок  маълумотга  эга  булиш,  хамда 
инвентаризация  натижаларини  (ортикча,  етишмовчилик)  тугри  аниклаш 
имкониятини беради. 
  Аналитик  хисоб  бухгалтериянинг  хужжатлари  асосида  олиб 
борилиб,  маълум  бир  хисоб  буйича  олиб  борилаётган  аналитик  хисоб 
маълумоти шу хисоб маълумотлари билан бир хил булиши лозим. 
Арбитраж (фр. arbitrage) - томонларнинг арбитрга мурожаати билан 
келишмовчиликни  хал  килиш  йули.  Арбитраж  хужалик  хисобидаги 
шартнома  ва  режа,  интизом  ва  коидаларни  мустахкамлаш  имконини 
беради. Арбитраж давлат, хусусий, жамоа ва акциядор, кушма корхоналар, 
ташкилот  ва  муассасалар  уртасидаги  келишмовчиликларни  хал  этиб 
беради.  
Манфаатдор  томонлар  аризаси  билан  арбитраж  судига  мурожаат 
этади,  арбитражда  келишмовчиликлар  арбитр  ва  манфаатдор  томонлар 
билан хал этилади. 
 
Керак  булган  холларда  арбитраж  корхоналар  ва  ташкилотларда 
аникланган етишмовчиликлар хакида вазирлик ва тармок бошкармаларига 
мурожаат этади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
122 
 
Асосий  воситалар  -  ишлаб  чикариш  ва  ноишлаб  чикаришга 
тааллукли мехнат воситалари (бинолар, иморатлар, машиналар, дастгохлар 
ва х.к.) 
 
Бухгалтерия  хисобида  асосий  воситалар  гурухларга  ажратилади  ва 
хисоб  олиб  борилади  (асосий  воситаларнинг  турларига  каранг).  Асосий 
воситалар ишлаб чикариш жараёнида куп давр мобайнида иштирок этиб, 
(бир  неча  ишлаб  чикариш  боскичида)  узининг  дастлабки  куриниши  ва 
шаклини  узгартирмайди  ва  кийматини  тайёрланаётган  махсулотга 
утказади. 
 
Бухгалтерия  хисобида  эса,  бошлангич  кийматида  хисобга  олинади, 
хукумат  чикарган  низом  асосида  кайта  бахоланиши  ва  кайта  тиклаш 
натижасида  хам  кайта  бахоланиши  мумкин.  Кайта  бахолашда  тиклаш 
киймати  буйича  бахоланади.  Асосий  воситаларнинг  эскириши  алохида 
хисобга  олиб  борилади.  (Асосий  воситаларни  тиклаш  киймати,  асосий 
воситаларнинг  колдик  киймати,  асосий  воситаларнинг  эскириши,  асосий 
воситаларнинг бошлангич кийматига каранг). 
 
Асосий  воситаларни  хисобга  олиш  учун  “Асосий  воситалар”актив 
счетдан  фойдаланилади.  Бу  счетнинг  дебетида  асосий  воситаларнинг 
кирими,  кредитида  эса,  асосий  воситаларнинг  хисобдан  чикарилиши 
курсатилади (Асосий воситаларнинг кабул килинишига каранг). 
 
Асосий  воситаларнинг  бошлангич  киймати  -  асосий  воситанинг 
хужаликка кабул килингандаги киймати. Бу киймат асосий воситани сотиб 
олиш  юзасидан  хакикий  харажат  суммаси,  яъни  уларни  харид  килиш, 
келтириш,  урнатиш,  умуман,  фойдаланиш  холатига  келтириш  билан 
боглик булган харажатлар йигиндиси ва бино, иморат хамда курилмаларни 
хужалик усулида куриш харажатлари буйича аникланади. 
 
Пудрат  усулида  курилган  бино  ва  курилмалар  сметадаги  киймати 
буйича  бахоланади.  Агар  курилиш  хам  хужалик  усулида,  хам  пудрат 
усулида  олиб  борилган  булса,  у  холда  курилган  бино,  иморатларнинг 
шартномада  курсатилган  суммаларига  хужаликнинг  узи  сарфлаган 
харажатлар суммасини кушиш билан аникланади. 
 
Асосий воситалар бутун фойдаланилган вакти мобайнида бошлангич 
кийматда  хисобга  олинади  (Асосий  воситалар,  асосий  воситаларнинг 
колдик киймати, асосий воситаларни тиклаш кийматига каранг). 
 
Асосий  воситаларнинг  эскириши  -  ассосий  воситалар  бошлангич 
кийматининг ишлаб чикариш жараёнида (жисмоний) эскириши ёки асосий 
воситанинг  технологик  эскириши  ва  мехнат  унумдорлиги  усиши 
натижасида улар кийматининг пасайиши. 
 
“Асосий  воситаларнинг  эскириши”счетлар  корхонанинг  уз  асосий 
воситалари  ва  узок  муддатли  ижарага  олинган  асосий  воситаларнинг 
эскириши хакида маълумотларни акс эттириш учун мулжалланган. 
 
Асосий  воситаларнинг  эскириши  хар  ойда  белгиланган  конун-
коидалардан келиб чикиб, уларни тула тиклаш амортизация ажратмалари 
меъёри асосида аникланади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
123 
 
Тула  амортизацияланган  асосий  воситаларга  эскириш  суммаси 
хисобланмайди. Асосий воситаларнинг эскириши “Асосий воситаларнинг 
эскириши”счетларнинг  кредитига  ёзилади,  у  холда  тегишли  счетлар 
дебетланади: Капитал курилишдаги асосий воситаларга эскириш суммаси 
хисобланса,  0800  “Капитал  куйилмаларни  хисобга  олувчи”счетлар 
дебетланиб, 0200 “Асосий воситалар”счетлар кредитланади; асосий ишлаб 
чикаришдаги  асосий  воситаларга  эскириш  суммаси  хисобланганда  эса, 
2010  “Асосий  ишлаб  чикариш”счети  дебетланиб,  “Асосий  воситаларнинг 
эскириши”счетлар  кредитланади;  Ёрдам  ишлаб  чикаришдаги  асосий 
воситаларга  эскириш  суммаси  хисобланганда  2310  “Ёрдам  ва  бошка 
ишлаб 
чикариш”счети 
дебетланади 
ва 
“Асосий 
воситаларнинг 
эскириши”счетлар кредитланади. 
 
Умумишлаб 
чикариш 
ва 
умумхужалик 
эхтиёжлари 
учун 
ишлатилаётган  асосий  воситаларнинг  эскириш  суммаси  2510  “Умум 
ишлаб чикариш харажатлари”, 9420 “Маъмурий харажатлар”счетларининг 
дебетига ва “Асосий воситаларнинг эскириши”счетлар кредитига ёзилади. 
 
Ижарага  берувчи  ижарага  берган  (сотиб  олиш  хукуки  билан  узок 
муддатга  берилгандан  ташкари)  асосий  воситага  эскириш  суммаси 
хисобланса,  фойда  хисобидан  копланиб  турилади,  яъни  9430  “Бошка 
операцион  харажатлар”счети  дебетланиб,  “Асосий  воситаларнинг 
эскириши”счетлар кредитланади. 
 
Узок  муддатли  ижарага  олинган  асосий  воситалар  ижара  муддати 
тугамасдан  кайтарилса,  эскириш  суммаси  куйидагича  ёзилади:  Дт  0299 
“Лизинг шартномаси буйича олинган асосий воситаларнинг эскириши”, Кт 
0310  “Молиялаштириладиган  лизинг  шартномаси  буйича  олинган  асосий 
воситалар”(ижарачи бухгалтериясида). 
Сотилаётган  ёки  бошкача  хисобдан  чикарилган  асосий  воситанинг 
эскириш  суммаси  хисобдан  чикарилганда,  “Асосий  воситаларнинг 
эскириши”счетлар  дебетланиб,  9210  “Асосий  воситаларни  хисобдан 
чикаришлар”счети кредитланади.  
 
Асосий  воситаларнинг  кайта  тикланган  киймати  -  ишлаб 
чикаришнинг  хозирги  шароитида  асосий  воситаларнинг  тула  тиклаш 
киймати.  Бу  киймат  бизга  маълум  бир  объектнинг  (олдин  курилган, 
тайёрланган)  агар  хозирги  замонавий  шароитда  тайёрланганда  канча 
туриши  мумкинлигини  билдиради.  Бизга  маълумки,  асосий  восита 
бошлангич  кийматда  хисобга  олинади.  Бу  киймат  уларни  тайёрлаш  ва 
келтириш билан боглик хакикий сарфларнинг суммаси билан аникланади. 
Техника  ривожланиши,  мехнат  унумдорлигининг  ошиши,  ишлаб 
чикаришни  ташкил  этишнинг  юксалиши  ва  бошка  иктисодий  шароитлар 
(пул  алмашиши,  инфляция)  натижасида  асосий  воситаларни  ишлаб 
чикариш  харажатлари  узгариши  мумкин.  Бунинг  натижасида  хар  хил 
даврда  ишлаб  чикарилган  хар  хил  объектларнинг  бошлангич  кийматлари 
турлича  булади.  Шунинг  учун  хам  асосий  воситани  кайта  бахолаш 
зарурияти  тугилади.  Кайта  бахолаш  хукумат  карори  асосида  хамма 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
124 
корхоналарда  бир  вактда  утказилади.  Кайта  бахолашда  асосий 
воситаларнинг  тиклаш  киймати  аникланади.  Кайта  бахоланган  объектлар 
“Асосий  воситалар”счетида  бошлангич  кийматида  эмас,  балки  тиклаш 
бахосида  хисоби  юритилади.  Асосий  воситаларнинг  кайта  бахоланиши 
таъсисчилар  карори  билан  хам  амалга  оширилиши  мумкин.  Асосий 
воситалар  кайта  бахоланиши  натижасида  кимматлашса,  0100  “Аосий 
воситалар”счети  дебетланиб,  8510  “Активларни  кайта  бахолаш  буйича 
тузатишлар”счети  кредитланади.  Асосий  воситалар  кайта  бахоланиши 
натижасида  арзонлашса,  бухгалтерия  хисобида  куйидаги  бухгалтерия 
ёзувлари акс эттирилади:  
Yüklə 1,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin