Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Бухгалтерия хисобининг улчов бирликлари



Yüklə 1,18 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə15/22
tarix19.02.2020
ölçüsü1,18 Mb.
#30486
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
buxgalteriya hisobi nazariyasi (1)


Бухгалтерия хисобининг улчов бирликлари - бухгалтерия хисоби, 
объектларининг  улчов  бирликлари,  хисоб  объектлари  хакида  курсаткич 
маълумотларини олиш учун уч хил улчов бирликларидан фойдаланилади: 
натура, мехнат ва пул бирликлари. 
 
Асосан,  пул  улчов  бирлигидан  фойдаланилади,  унда  умумлашган 
маълумотлар  олинади.  Синтетик  хисобда  факат  пул  улчов  бирлигидан 
фойдаланилади. Бухгалтерия хисоби барча объектлари бахога эга булиши 
керак. 
 
Натура  улчов  бирлиги  асосий  воситалар,  материаллар,  махсулот, 
товар  ва  бошка  товар моддий бойликлари хисобида кулланилади. Натура 
улчов бирлиги катта назорат ахамиятига эга булиб, аналитик хисобда кенг 
фойдаланилади.  Аммо  бу  улчов  бирлиги  умумий  курсаткичлар  олиш 
имконини бермайди.  
 
Мехнат  улчов  бирлиги  ёрдамида  мехнат  куни  ва  мехнат  соатлари 
микдори  хакида  курсаткичлар  олинади.  Мехнат  вактини  хисобга  олиш 
хужжати  табель  хисобланади.  Бу  хужжат  хар  бир  ходим  хакида  унинг 
ишлаган  мехнат  куни  ва  соатлари  тугрисида  тулик  маълумотлар  беради. 
Бундан  ташкари  мехнат  куни  ёки  мехнат  соатлари  буйича  мехнат 
харажатлари мехнат хисоби хужжатларида хам курсатилади. Мехнат улчов 
бирлиги  хисоб  варакалари,  бригадир  дафтарчалари  ва  нарядларида  акс 
эттирилади.  Мехнат  соати  ва  мехнат  кунлари  тугрисидаги  улчов 
бирликларидан  мехнатга  хак  хисоблашда  ва  мехнат  унумдорлигини 
аниклашда фойдаланилади.   
Бухгалтерия хисобининг хужжатлари - хужалик жараёнлари содир 
булганлиги  ёки  содир  этилишига  хукук  берувчи  ёзма  гувохнома  (исбот). 
бухгалтерия хисобининг хужжатлари белгиланган шаклда, нашриётда чоп 
этилган 
варакаларда 
тулдирилади. 
Айрим 
холларда 
хужалик 
жараёнларини  баъзи  турларини  акс  эттириш  учун  белгиланган  хужжат 
шакли  йук,  бундай  холларда  хужжатларга  куйилган  талабларга  амал 
килиниб,  хужжатлар  тулдирилади.  ЭХМдан  фойдаланишда  бухгалтерия 
хисобининг  хужалик  жараёнлари  машина  хотирасига  киритилади  ва 
йигилган маълумотлар (ёзма) когоз хужжатлар урнини босади. 
Бюджет - 1. Конуний тартибда тасдикланган давлат даромадлари ва 
харажатларининг  аник  бир  муддатга  руйхати.  2.  Маълум  бир  муддатга 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
141 
давлат  муассаса  корхона  ёки  алохида  кутилаётган  даромадлар  ва 
харажатларининг тахминий хисобланиши. 
-В
 
Валюта  (итал.  valuta  бахо,  киймат)  -  маълум  бир  давлатнинг  пул 
бирлиги  ва  пул  тизими  (сум,  танга,  доллар,  франк,  марка,  иена  ва  к.  к.). 
Валютани чет элнинг кредит билетлари ва тангалари хам деб аталади. 
Валюта  аукциони  -  валюта  келишуви  булиб,  унда  томонлардан 
бири сотиш ёки сотиб олиш хукукига эга булади. 
 
Валюта биржаси - бозор курси буйича хорижий валюталарни сотиб 
олиш - сотиш келишуви амалга ошадиган муассаса. 
 
Валюта  курси  -  бир  валютани  иккинчисига  алмаштиришдаги 
нисбат.  Ривожланган  давлатлардаги  валюта  курслари  долларга  нисбатан 
шу  давлатлар  хукумати  томонидан  белгиланмай,  балки  халкаро  валюта 
бозоридаги  талаб  ва  таклифдан  келиб  чикиб  стихияли  равишда  вужудга 
келади.  Узбекистон  жумхуриятида  миллий  валютамизнинг  чет  эл 
валюталарига нисбатан курси, Марказий Банк томонидан белгиланади. Чет 
эл  валюталари  билан  боглик  жараёнлар  ушбу  валюта  курслари  асосида 
амалга оширилади. 
 
Валюта  келишуви  тури  -  жорий  ва  муддатли  турларга  булинади. 
Жорий  валюта  келишувига  (газнали  ёки  накд)  кура,  валюта,  келишув 
тузилганидан  сунгги  икки  иш  кунидан  кечиктирилмай  берилади.  Валюта 
асосан,  телеграф  оркали  утказилади.  Жорий  (газна)  валюта  келишуви 
биринчи  навбатда  хорижий  валюталарни  уз  вактида,  ташки  савдо 
жараёнларини амалга ошириш учун берилади. 
Валюта келишувлари, асосан, компаниялар, ташкилотлар ва алохида 
шахслар  уртасида  ва  бошка  банклар  билан  доимий  равишда  валюта 
жараёнларини  бажарадиган  уларга  хизмат  курсатувчи  банклар  билан 
тузилади. 
 
Савдода  валюта  келишуви  телефон  ёки  телеграф  оркали,  валюта 
биржасида эса, огзаки тузилишига карамай, унинг бажарилиши мажбурий 
характерга эга. Аммо гап катта микдордаги суммалар хакида булса, валюта 
келишуви  дархол  хужжат  билан  расмийлаштирилади  ва  бу  хужжат 
келишувнинг  ишончлилиги  даражасини  оширади.  Келишув  тузишда 
алмаштириладиган  валюталар,  алмашиш  курси,  келишув  суммаси, 
валюталарни  утказиш  муддати  (санаси),  валютанинг  етказилиши  керак 
булган  манзиллар  курсатилади.  Валюта  келишувининг  муддатли  ёки 
форвард  турида  томонлар  аник  келишилган  муддат  тугагач,  олдиндан 
белгиланган  форвард  курси  буйича  алмашиш  мажбуриятини  оладилар. 
Келишувни  амалга  ошириш  муддати  1  йилгача  ва  ундан  юкори  булиши 
мумкин. 
 
Валюта счетлари - жумхурият худудида ва чет эл валюталарининг 
холати  ва  уларнинг  харакати  учун  мулжалланган.  Валюта  хисоби  буйича 
жараёнларни  амалга  ошириш  ва  хужжатлаштириш  тартиби  Узбекистон 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
142 
Республикаси  Молия  вазирлиги,  Давлат  Солик  кумитаси  ва  ЎУзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг низомлари асосида олиб борилади.  
 
5200-“Валюта”счетларининг  дебетида  пул  маблагларининг  келиб 
тушиши, кредитида эса, пул маблагларининг чикиши акс эттирилади.  
 
Валют хисоби буйича бухгалтерия ёзувлари банкнинг корхона 5200-
“Валюта  счети”дан  кучирма  ва  унга  бириктирилган  пул  хисоб-китоб 
хужжатлари асосида олиб борилади. 
 
Васика - катъий белгиланган шаклдаги ёзма карз мажбурияти булиб, 
мажбурият муддати тугаганида карздордан васикада курсатилган суммани 
тортишувларсиз  талаб  этиш  хукукини  беради.  Васика  катъий  расмий 
хужжат  булиб,  конунчиликда  белгиланган  мажбурий  реквизитлардан 
бирининг  булмаслиги,  васика  кучини  йукотишига  олиб  келади.  Шакл 
нуктаи назаридан васикалар оддий ва утказувчан булади.  
-Оддий  (соло  -  васика)  -  кредиторлар  номига  карздор  томонидан 
берилади. 
 
-Утказувчан  васика  (тратта)  -  бир  шахс  (трансант  деб  аталувчи 
кредитор)нинг бошка (трассат деб аталувчи) шахсга маълум бир суммани 
учинчи шахс (ремитент)га тулаш хакидаги ёзма буйруги. 
 
-Тижорат  васикаси  -  бу  товар  кафолати  учун  карздор  томонидан 
бериладиган васика. 
 
-Банк васикаси - Маълум бир давлат банклари узларининг чет элдаги 
корреспондентлари (хорижий банклари) учун берадиган васикалари. 
 
-Хазина  васикалари  -  давлат  томонидан  уз  харажатларини  коплаш 
учун чикарадиган васикалар. 
Васиканинг 
куйидаги 
мажбурий 
реквизитлари 
мавжуд: 
“Васика”номи;  маълум  бир  суммани  сузсиз  тулаш  буйруги  (сумма  аник 
курсатилади);  трассата  -  туловчи  номи  (манзил,  фирма);  тулов  муддати; 
тулов  жойи;  ремитент  (утказувчан  васикани  олувчи)ни  номи;  васикани 
бериш жойи ва муддати; васика берувчининг имзоси. 
Васика  дисконти  -  васика  хисоби  -  уларнинг  муддати  тугагунга 
кадар васикаларни банк томонидан сотиб олиниши.   
Вактинча  ишга  яроксизлик  -  касаллик,  хомиладорлик,  ёш 
болалилик  туфайли  хизмат  вазифаларини  бажара  олмаслик.  Вактинча 
мехнатга яроксизлик даврида ишчи, хизматчи ва жамоа хужалиги аъзолари 
ижтимоий  сугурта  хисобидан  нафака  оладилар.  Нафака  хисоблаш  асоси 
булиб,  даволаш  муассасалари  томонидан  берилган  тиббиий  варакалар 
хисобланади.  Нафака  микдори  эса,  уртача  мехнат  хаки  ва  иш  стажининг 
хажмига боглик булади. Нафака олиши керак булган ишчи хизматчиларга 
нафака ижтимоий сугуртадан хисобланади  
Ведомост  -  бирламчи  хужжат  ёки  хисоб  регистри.  Ведомост  йигма 
хужжат булиши хам мумкин. Ведомостдан бухгалтерия хисобининг хамма 
шаклларида хам фойдаланилади. 
Хужалик жараёни содир булган вактда тузилган ведомост бирламчи 
хужжат хисобланади. Йигма ведомост эса, бир нечта бирламчи хужжатлар 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
143 
асосида тузилади. Унда бирламчи хужжатларнинг маълумотлари йигилади 
ва  хисоб  регистрларида  кейинги  ёзувларни  амалга  оширишни 
енгиллаштиради.  Йигма  ведомостларни  хисоблаш  машиналари  ёрдамида 
тузиш самаралидир. Бухгалтерия хисобида жамгарма ведомостлари, тулов 
кайдномаси,  хисоб-тулов  ведомостлари,  солиштирма  ведомостлардан 
фойдаланилади.   
Вендор-лиз  -  халкаро  лизинг  шартномасининг  янги  тури.  Вендор  - 
лизда  лизинг  компанияларининг  хориждаги  таъминот  филиаллари  уз 
фирмаларидан  ускуналарни  сотиб  олади  ва  хорижий  истеъмолчига 
ижарага  беради.  Бош  лизинг  компанияси  таъминот  билан  боглик 
таваккалчиликдан холис булади ва хорижий истеъмолчиларнинг молиявий 
инвестициясига эга булади. 
-Д
Даъво  -  даъво  кузгатувчининг  талаби.  Корхоналар  уларга 
карздорларга  (дебиторларга)  уз  вактида  туланмаган  карзлик  суммалар 
учун  даъво  кузгатишлари  лозим.  Даъво  моддий  зарар  келтирганларга 
нисбатан  асосли  равишда  кузгатилиши  зарур  (дебеторлик  карзлари, 
даъволар юзасидан хисоб-китобларга каранг). 
Дебет (лат. debet - у мажбур) - бухгалтерия хисобининг бир кисми. 
Актив  счетларнинг  дебетига  суммаларнинг  купайиши  ёзилса,  пассив 
счетларда  эса,  сумманинг  камайиши  ёзилади.  Хисоблашиш  счетларининг 
дебетида  эса,  бошка  корхона  ва  шахсларнинг  шу  корхонага  карзлари  акс 
эттирилади ва дебеторлик карзлари дейилади. Дебет колдиклари эса, актив 
ва актив-пассив счетларда булади.   
Дебиторлик  карзлари  -  бошка  корхона,  ташкилот  ва  муассаса  ёки 
шахсларнинг шу корхонага тулаши лозим булган карзлари. Бу корхона ва 
шахслар  дебеторлар  деб  аталади.  Дебеторлик  карзлари  маблаглари 
корхонанинг  хужалик  фаолиятида  катнашмайди  ва  унинг  катта 
микдорлари  корхонанинг  молиявий  холатига  салбий  таъсир  курсатади. 
Корхона  рахбарлари  ва  бухгалтерия  дебеторлик  карзларини  камайтириш, 
иложи борича йукотишлари зарур.  
Дебиторлар  (лат.  debitor  -  карздор)  -  ушбу  субъектга  карздор 
булган  бошка  корхона,  ташкилот,  муассаса  ёки  шахслар  булиб,  улар 
дебеторлик карзларини тулашлари лозим. 
 
Девальвация  -  миллий  валютанинг  таъминланганлиги  булиб, 
хорижий  валютага  ёки  халкаро  пул  бирлигига,  олдинлари  эса  -  олтинга 
нисбатан  миллий  валюта  курсининг  пасайишини  акс  эттиради. 
Девальвацияниг  сабаби-инфляция,  алохида  давлатларнинг  нотекис 
ривожланиши, хамда тулов балансининг дефицитлигидир. 
Девизлар  -  хорижий  валютадаги  карз  талаблари  ва  мажбуриятлари 
булиб,  уларнинг  ёрдамида  халкаро  хисоб-китоблар  амалга  оширилади. 
Девизларга  хорижий  банклардаги  утказмалар,  чеклар,  аккредитивлар,  чет 
элда 
туланиши 
керак 
булган 
тулов 
талабномалари, 
тулов 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
144 
топширикномалари,  васикалар,  шунингдек,  хорижий  банк  билетлари 
(банкнотлар) ва монеталар мисол булади. 
 
Киймати  кучли  валюталар  (доллар,  фунт  стерлинг,  марка,  фракция 
франки  ва  бошкалар)  куринишидаги  девизлар  марказий  банк  ва 
хазиначиликда  валюта  жамгармасининг  бир  кисми  хисобланади. 
Девизларнинг бахоси миллий валютада валюта курси билан белгиланади. 
Девиз  сиёсати  -  валюта  сиёсатининг  шакли  булиб,  хорижий 
валютани  сотиб  олиш  ва  сотиш  йули  билан  валюта  курсини  тартибга 
солишга асосланади. 
 
Деклорация - (лотинчадан, ариза, эълон) Деклорациянинг куйидаги 
турлари  мавжуд.  Божхона  деклорацияси,  алока  деклорацияси,  солик 
деклорацияси ва х.к. 
 
-Божхона  деклорацияси  -  бойликлар  ва  товарларни  чегарадан  олиб 
утишда  уларнинг  номи,  микдори,  бахоси,  уров  тури  ва  бошкаларни  акс 
эттирган холдаги божхонага такдим этиладиган ариза; 
-Алока деклорацияси - хорижга жунатилаётган пулли ёки кимматли 
пакетларга 
уларнинг 
мазмуни 
ва 
киймати 
акс 
эттирилиб 
бириктириладиган алока хужжати; 
-Солик  деклорацияси  -  шахснинг  солик  тулаш  билан  боглик 
даромадлари, мулки ва бошкалари хажми хакидаги аризаси. 
Деконсация  -  шартномадан  воз  кечиш.  Шартноманинг  харакат 
муддати  ичида  томонлардан,  воз  кечиш  хакида  ёзма  хабар  булмаса,  у  уз 
кучини йукотмайди. 
Демефедж  -  ортиш  ёки  тушириш  давридаги  шартномада 
келишилгандан  юкори  муддатлар  учун  кема  эгасидан  юк  эгасига 
(фрахтовател) туланадиган неустойка. 
Демонополизация  -  саноат  махсулотини  ишлаб  чикаришда 
харидорларга  шартларни  куювчи  давлат  ёки  бошка  монополияларнинг 
четлатилиши. 
Монопол  корхонани  ишлаб  чикарувчилар  уртасида  хакикий 
ракобатни вужудга келтириш максадида мустакил ишлаб чикарувчи кичик 
хусусий, жамоа корхоналарга булиб юбориш. 
Демпинг  -  ички  бозордаги  бахога  нисбатан  анча  паст  бахода 
товарларни  ташки  бозорда  сотиш.  Ташки  бозор  учун  тактик  кураш 
сифатида  кулланилади.  Демпинг  ракобатчиларни  танг  холатга  келгунича 
давом  эттирилиши  мумкин.  Товарларнинг  демпинг  бахоси  уларни  ишлаб 
чикариш таннархидан хам паст булиши мумкин. 
Австрияда 1962 йилда антидемпинг хакида кабул килинган конунда 
биринчи  бор  товар  демпингининг курсаткичлари белгиланган. Товарнинг 
экспорт  бахоси,  агар  у  ички  бозордаги  баходан  20%  паст  ёки  дунё 
бахосидан 8% га паст булса демпингли хисобланади. 
Товар  демпинги,  таърифлар  ва  савдо  буйича  бош  келишувга  кура, 
куйидаги холатда вужудга келади. Демак, товар демпинги бир давлатнинг 
бошка  давлатга  махсулотни  чикариши  ва  таркатиши,  окибат  натижада 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
145 
товарни импорт килувчи давлатнинг миллий иктисодига зарба берилиши, 
ички  бозорда  шу  махсулотга  булган  талабни  кондирилишининг  кийин 
ахволга тушиб колишидир. 
Товар  демпинги  -  товарларнинг  ташки  бозорда  ички  бозордаги 
бахосига нисбатан анча паст бахода сотилиши. 
Пул  демпинги  -  бозордан  ракобатчиларни  чикариб  юбориш  ва  уз 
товарининг  сотиш  хажмини  ошириш  максадида  товарларни  сотишдаги 
бахонинг  сунъий  пасайтирилиши.  Ракобатнинг  гирром  воситаси 
хисобланиб, купгина давлатлар томонидан таъкикланади.  
Бахо демпинги тор маънода - энг паст фойдалиликдаги бахо булиб, 
ракобатчилардан мижозларни жалб этиш максадида кулланилади. 
Денационализация хусусийлаштиришга каранг. 
Деноминация  -  пул  муомуласини  тартибга  солиш  максадида, 
миллий  пул  бирлигини,  мустахкамлаш  учун  эски  пул  белгиларини 
урнатилган нисбатда янгисига алмаштириш. 
Шу  белгиланган  нисбатда бахолар, тарифлар, мехнат хаклари, банк 
счетларидаги  пул  маблагининг  колдиклари,  корхона  ва  муассаса 
баланслари  кайта  хисобланади.  Д.  натижасида  шунингдек,  пул 
бирлигининг валюта курси хам узгаради. 
Депозит  сертификати  -  маълум  бир  муддатга  пул  маблагларини 
банкка  куйган  шахсларга  бу  хакда  тасдикловчи  кимматбахо  когоз  булиб, 
унинг  эгаси  даромад  манбаи  хисобланади.  Д.с.  бошка  шахсларга 
бериладиган ва берилмайдиган булиши мумкин. 
Депозит  фоизи  -  тижорат  банкининг  мижоз  жамгармасидан 
фойдаланганлик учун тулайдиган фоизи. 
 Дефляция  -  хукуматнинг  инфляция  суръатини  пасайтириш 
максадида пул массасини муомуладан сунъий равишда олиши. 
Джоббер  -  тезда  сотиш  учун  алохида  катта  партиядаги  товарларни 
сотиб олувчи фирма. 
Дисобберлар  -  Лондон  фонд  биржасининг  дилерлари.  Купгина 
фирмаларнинг  дилерларидан  фаркли  уларок,  брокерлар  вазифаларини 
бажариш  хукукига  эга  эмас  ва  жараёнларни  биржа  аъзолари  билан  эмас, 
балки бевосита мижозлар билан амалга оширади. 
Диверсификация  -  маркетинг  стратегиясининг  тури  булиб,  асосий 
ишлаб  чикариш  билан  боглик  булмаган,  янги  махсулотлар  бозорида 
фирмалар фаолиятини кенгайтириш. 
Дивиденд  -  акциядорлик  жамияти  фойдасининг  бир  кисми  булиб, 
акциядорлар  уртасида  соликларни,  ишлаб  чикаришни  кенгайтиришга 
ажратмаларни,  захираларни  ташкил  этиш,  облигациялар  буйича 
фоизларни  ва  бошка  туловларни  амалга  оширилганидан  сунггина 
таксимланади. 
Дилер (даллол) - фонд биржасининг аъзоси (алохида шахс, фирма) 
ва  банклар.  Дилер  кимматбахо  когоз,  валюта,  кимматбахо  металлар 
савдоси  билан  шугулланиб,  уз  номи  ва  уз  хисобидан  харакат  килади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
146 
Дилерлар узаро, хамда брокерлар ва бевосита мижозлар билан (мижозлар 
билан Лондон фонд биржаси дилерлари - джобберлар) келишувни амалга 
оширадилар.  Д.  фойдаси  харидор  ва  сотувчи  курсларининг  фарки 
хисобига,  шунингдек,  кимматбахо  когозлар,  валюта  курслари  узгариши 
хисобига  вужудга  келади.  Купгина  фонд  биржаларининг  дилерлари 
брокерлик жараёнларини амалга оширади. 
Динерсификация-лизинг  компанияларининг  динерсификацияси  - 
хозирги  вактда  лизинг  компанияларини  лизинг  келишувлари  куйидаги 
куринишларда амалга оширилмокда: жорий лизинг, узок муддатга сотиш, 
халкаро  лизинг,  лиз-бэк,  вендор-лиз,  диверидж-лиз,  проджектлиз, 
молиявий лизинг, факторинг, форфетирлаш. 
Дисконт  -  1)  васика  хисоби;  2)  хисоб  фоизи  -  васика  хисобида 
банкларга  туланадиган  фоиз;  3)  биржа  ва  валюта  ишларида  -  товар 
котираль бахосидан устама (масалан, агар товар сифати стандартдан паст 
булса) валюта. 
Дотация корхона, ташкилот, муассасаларга карзларни коплаш учун 
давлат  томонидан  бериладиган  нафака.  Бозор  иктисодиёти  шароитида 
дотация  уз  ахамиятини  камайтиради,  чунки,  хар  бир  корхона  бозор 
иктисодиётида  унинг  катта  ёки  кичиклигига,  мулкчилик  турининг  кайси 
шаклида эканлигидан катъий назар уз-узини маблаг билан таъминлаши ва 
фойда  олиши  зарур.  Дотация  давлат  ахамиятидаги  корхоналаргагина 
берилади. 
-И- 
Ижарачи  -  бирор  нарсани  ижарага  олган  корхона,  ташкилот  ва 
муассаса ёки жисмоний шахс. 
 
 Инаудит  -  1987  йил  24  сентябрда  тасдикланган  акциядорлик 
жамияти.  Акционерлик  капитали  800  минг  рубль.  Киймати  10  минг 
рублдан булган 80 акция. 
Акциядорлари  -  “Нефтэкспортиттифоки”,  “Озик-овкат  ташки 
савдоси”,  “Авто  экспорт”,  “Станкоимпорт”,  “Огирсаноат  экспорти”, 
“Совфрахт”,  “Соврыбфлот”,  “Давлат  банки”,  Ташки  иктисодий  банк  ва 
Молия вазирлиги. 
Курсатиладиган  хизматларнинг  турлари:  тижорат  ва  молиявий 
хужалик  фаолиятининг  текширувини  утказиш,  субъектнинг  фаолиятини 
яхшилаш  буйича  таклифлар  ишлаб  чикиш,  кушма  корхоналарни  соликка 
тортиш  масалалари,  молиявий  хисоб  холати,  ички  молиявий  назоратни 
ташкил  этиш,  ташки  савдо  келишувларини  амалга  ошириш  коидалари, 
хорижий валюта билан боглик жараёнлар юзасидан маслахатлар бериш. 
Мижозлар  билан  ишлаш  тижорат  шартномаси  асосида  олиб 
борилади. 
Инвестиция - сузи немисча inveêtitionлотинча inveêtio сузларидан 
олинган булиб, у капитални узок муддатли куйилмалар тарикасида саноат, 
кишлок  хужалиги,  транспорт  ва  бошка  тармокларга  сарф  этиладиган 
харажатлар суммасидир. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
147 
 
Инвестор  -  маблагини  молиявий  куйилма  сифатида  фойда  олиш 
максадида сарфловчи шахс. 
 
Инновация  -  жараён  сифатида,  иктисодиётга  маблагни  сарфлаш, 
кайсики, 
техника 
ва 
технологияларнинг 
замонавийларига 
алмаштирилишини  таъминлайди,  объект  сифатида  илмий-техник 
тараккиёт  ютуги  натижаси  хисобланувчи  янги  техника,  технология, 
ихтирочиликнинг  ривожланиши,  кичик  ва  йирик  ихтироларнинг  юзага 
келиши инновациянинг мухим омили хисобланади. 
Индекс  -  кандайдир  иктисодий  ходисанинг  узгаришини  акс 
эттирувчи  ракамли  курсаткич.  Масалан,  бахо  индекси,  ишлаб  чикариш 
хажми индекси, ташки савдо индекси. 
Индексация  -  инфляция  шароитида  пулли  талаблар  ва  турли 
даромадларнинг  хакикий  хажмини  саклаш  усули.  Индексация  кредит  ва 
тулов  келишувларида,  мехнат  хакини  тулаш  хакидаги  шартномаларда, 
хамда  дивидентларни,  фоизларни,  нафака  ва  бошкаларни  тулашни 
тартибга  солувчи  хужжатларда  индексли  келишувларни  ёритишга 
асосланади.  Индексацияга  асосан,  мажбуриятнинг  юзага  келиши  ва  хак 
туланиши муддати оралигидаги бахо узгаришини бахо индексини куллаш 
ёрдамида  тулов  хажми  мутаносиб  асосда  амалга  оширилади.  Индексация 
асосан алохида давлатлар ичида кулланилади. 
Индекс  Дау  Джонса  -  ХIХ  аср  охиридан  бошлаб  “Дау  Джонс  Энд 
компани”фирмаси томонидан нашр этиладиган АКШ йирик компаниялари 
гурухларида акция курсларининг уртача курсаткичи. 
Биржа  бекитилиши  вактига  маълум  бир  компания  гурухларининг 
кунлик  арифметик  уртача  котировкаси.  Индекс  Дау  Джонсани  хисоблаш 
индекси бир неча бор алмашди. Хозирги вактда бир неча индекслар эълон 
килинмокда, саноат компаниялари учун 30 корпорация акциялари асосида, 
темир йул компанияларига 20 йирик фирма акциялари асосида ва маиший 
компанияларга  (15  фирма).  Ушбу  индекслар  асосида  умумий  индекс 
хисобланади. 
Индекс  Дау  Джонса  АКШда  жорий  хужалик  конъюнктурасига 
курсаткич  булиб  хизмат  килади  ва  ишбилармон  доирадагиларнинг  турли 
иктисодий ва сиёсий вокеаларга реакциясини билдиради.  
 
Индоссамент  -  кимматбахо  когоз,  васика,  чек,  коноссамент  ва 
бошкалардаги  ёзув  булиб,  ушбу  хужжатлар  буйича  хукук  бошка  шахсга 
утишини  билдиради.  Асосан,  хужжатнинг  орка  томонига  ёки  кушимча 
варакага  ёзилади.  Индоссаментни  амалга  оширган  шахс,  индоссант  деб 
аталади. 
 
Yüklə 1,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin