Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Асосий воситаларнинг гурухланиши



Yüklə 1,18 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə13/22
tarix19.02.2020
ölçüsü1,18 Mb.
#30486
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
buxgalteriya hisobi nazariyasi (1)


Асосий воситаларнинг гурухланиши - асосий воситаларни маълум 
белгилари ва фойдаланилишига кура гурухлаш. 
 
Асосий  воситаларни  гурухларга  ажратиш  оркали  халк  хужалиги 
микёсида  асосий  воситалар  хакида  керакли  курсаткич  ва  маълумотларни 
тулик  олиш  имкони  яратилади.  Асосий  воситалар  ишлаб  чикаришда 
катнашишига  кура  ишлаб  чикаришдаги  ва  ноишлаб  чикаришдаги  асосий 
воситаларга булинади. 
 
Ишлаб  чикаришдаги  асосий  воситалар  ишлаб  чикариш  жараёнида 
катнашиб,  ишчи  ва  автоматик  воситалар  ёрдамида  мехнат  буюмларига 
(хом-ашё, асосий материаллар, ярим фабрикатлар, эхтиёт кисмлар ва х. к.) 
таъсир  этиб,  махсулот  яратишда  катнашади.  Шунингдек,  ишлаб  чикариш 
учун  моддий  шароит  яратадиган  асосий  воситалар  мавжуд  булиб,  уларга 
бинолар, иморатлар, узатиш курилмалари ва бошкалар киради. 
 
Уз  навбатида  ишлаб  чикаришдаги  асосий  воситалар  вазифаси  ва 
куринишига кура куйидаги турларга булинади: 
1  Бинолар-мехнат  килиш  учун  шароит  яратади  ва  моддий 
бойликларни  саклаш  учун  фойдаланилади  (хар  хил  цех,  бошкарув 
максадлари  учун,  лаборатория,  омбор,  бошка  булим  ва  хизматлар  учун 
ишлаб чикариш бинолари). 
2   Иншоотлар  -  шахталар,  нефть  ва  газ,  сув  саклаш  миноралари, 
куприк  ва  бошкалар.  Бу  воситалар  бевосита  мехнат  буюмларига  таъсир 
этмаса-да,  у  ёки  бу  техник  вазифаларни  бажариб  ишлаб  чикариш  учун 
шароит яратади. 
3   Узатиш  курилмалари  -  электр  узатиш,  сув,  буг,  газ,  хаво, 
кислоталарни бир объектдан иккинчисига узатиш трубалари. 
4   Машина ва ускуналар: 

 
катта  кувватли  машина  ва  ускуналар  -  иссиклик  ва  электр 
энергия  ишлаб  чикариш  машина  генераторлари,  хар  хил  энергияларни 
механик  куринишга  утказувчи  машина-двигателлар  (атом  реакторлари, 
электр двигателлар, буг двигателлари ва х. к.); 

 
ишчи, машина ва ускуналар-мехнат буюмлрининг таркиби, шакли 
ва  куринишини  узгартириш  максадида  механик,  термик  ва  кимёвий 
таъсир этишда ишлатиладиган машина ва ускуналар; 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
125 

 
улчов  воситалари,  меъёрлаштирувчи  ва  лаборатория  ускуна  ва 
курилмалари; 

 
хисоблаш техникаси; 

 
бошка  машина  ва  ускуналар-АТС  (автоматик  телефон 
станцияси), ишлаб чикариш телевидения курилмалари, ёнгин машиналари 
ва х. к. 
5  Транспорт  воситалари  -  йуловчиларни,  материалларни,  ярим 
фабрикатлар  ва  махсулотларни  ташишга  мулжалланган  транспорт 
воситалари.  Буларга  темир  йул  транспорти,  сув  транспорти  ва 
автомобиллар киради. 
6  Ускуналар  -  хом-ашё,  материал  ва  яримфабрикатларни  кайта 
ишлашга мулжалланган ускуналар. 
7  Ишлаб  чикариш  буюмлари  -  иш  столлари,  цех,  омбордаги 
суюклик, сочиладиган материалларни саклайдиган буюмлар. 
8  Хужалик  буюмлари  -  бошкарма  ва  хужалик  буюмлари  (ёзув 
машиналари, канцелярия столлари ва бошкалар). 
9  Ишчи ва махсулдор чорва хайвонлари. 
10Куп йиллик усимликлар - мевали, манзарали усимликлар. 
11Ерни  яхшилаш  молиявий  харажатлари  -  ернинг  унумдорлигини 
ошириш билан боглик харажатлар. 
12Бошка  асосий  воситалар  -  кутубхона  фондлари,  ижарага  олинган 
асосий воситалар, капитал харажатлар. 
 
Ноишлаб  чикариш  асосий  воситаларига  эса,  маданий-маиший,  уй-
коммунал  хужалигига  тегишли  асосий  воситалар  киради.  Шунингдек, 
согликни  саклаш,  маориф,  жисмоний  тарбия,  маданият,  санъат  ва  бошка 
ноишлабчикариш сохаларига (маданият уйларига, ётокхоналар биноларига 
тегишли буюм ва ускуналар ва бошкалар) тегишли асосий воситалар хам 
киради. 
Ишлаб чикариш ва хужалик фаолиятида ишлатилаётганлигига караб, 
харакатдаги,  захирадаги  ва  харакатда  булмаган  асосий  воситаларга 
булинади.  Бундай  гурухга  ажратиш  асосий  воситалардан  фойдаланиш 
самарасини,  эскирган  асосий  воситаларни  сотиш  ёки  асосий  воситани 
тугатиш  йулларини  топиш,  асосий  воситалар  эскириш  суммасини 
харажатларга олиб боришни тугри амалга ошириш имконини яратади. 
Асосий  воситалар  тегишлигига  кура,  уз  асосий  воситаларига  ва 
ижарага олинган асосий воситаларга булинади. 
Асосий  воситалар  халк  хужалиги  кайси  тармогида  ишлатилишига 
кура,  саноатда,  кишлок  хужалигида,  савдода,  курилишда,  умумий 
овкатланиш, 
моддий 
техника 
ва 
таъминот, 
хамда 
тайёрлов 
хужаликларидаги тармокларга тегишли булади. 
 
Асосий  жамгармалар  баланси  -  мавжуд,  кабул  килинган  асосий 
жамгармалар  (асосий  воситалар)  билан  хисобдан  чикарилган  асосий 
жамгармаларнинг маълум бир даврга булган муносабати. Ишлаб чикариш 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
126 
ва  ноишлаб  чикариш  асосий  жамгармалари  хажми  ва  таркибидаги 
узгаришлар хакида тулик маълумот олиш имконини беради. 
 
Ассортимент  (фран.  aккortiment)  -  ишлаб  чикариш  ёки  савдо 
корхоналаридаги  махсулот  ва  товарларнинг  хар  хил  турлари  ва 
навларининг таркиби. Субъект махсулот ишлаб чикариш режасини факат 
хажм  жихатдан  эмас,  шунингдек,  ассортимент  буйича  хам  бажариши 
лозим.  Бозор  иктисодиёти  шароитида  ахоли  талабини  кондириш, 
харидорни купрок жалб этиш ассортиментни кенгайтиришни такозо этади. 
Бу  борада  ташкил  этилаётган  “SUPER  MARKET”деб  аталаётган  савдо 
корхоналари ишлари жуда ижобийдир. 
Ассоциация  -  умумий  хужалик  максадларига  эришиши  учун 
мустакил  корхона  ва  ташкилотларнинг  бирлашиши.  Ассоциация 
катнашчилари  бошка катнашчилар билан келишмасдан турли корхоналар 
бирлашмаларига аъзо булиши мумкин. 
Аудит - лотинча “audio”сузидан олинган “у эшитади”деган маънони 
билдиради.  Аудит  мустакил  ташки  молиявий  назорат  булиб,  ушбу 
корхонада  ишламайдиган  мустакил  хамда  дипломли  аудиторлар 
томонидан олиб борилади. 
 
Аудитор  -  текширилаётган  корхона  рахбарияти  билан  тузилган 
шартномага  асосан,  шу  хужалик  юритувчи  субъектнинг  молиявий-
хужалик фаолиятини текширувчи шахс. 
 
Аудитор  хизмати  -  корхона  фаолияти  молиявий  назоратининг 
махсус  шакли  булиб,  мижоз  хохишига  кура  олиб  борилади.  Аудитор 
хизматига текширилаётган корхона йиллик хисоботига илова килинадиган 
шу  хужалик  юритувчи  субъектнинг  молиявий  холати  хакидаги  хулосани 
бериш,  шунингдек,  мижозга  менежмент  ва  соликка  тортиш  масалалари 
юзасидан,  хисоб  юритиш  сиёсати  борасидаги  маслахатлар  хам  киради. 
Аудитор  хизмати  тижорат  асосида  мижоз  ва  аудитор  (аудиторлик 
фирмаси) уртасида тузилган шартномага асосан олиб борилади. 
Аукцион  -  баъзи  товарларни  белгиланган  муддатда  ва  тайинланган 
жойда  сотиш  усули  (Ким  ошди  савдоси).  Узига  хос  хусусияти  олдиндан 
товарлар  намойиш  этилиши  ва  масъул  сотувчининг  иштирок  этмаслиги. 
Халкаро  савдода  хам  кенг  таркалган  (пахта,  олтин,  чой,  нефть 
махсулотлари ким ошди савдоси). 
Аутсайдерлар  -  монопол  бирлашмаларга  кирмайдиган  корхоналар 
(кичик ва урта корхоналар). 
Ахоли  пул  даромадлари  ва  харажатлари  баланси  -  халк 
хужалигининг таркибий кисми булиб, ахоли пул маблагларининг келиши 
ва харажатлари манбалари аникланади. 
 
Ахоли  пул  даромадлари  ва  харажатлари  балансининг  даромад 
кисмида  ишчи  ва  хизматчиларнинг  мехнат  хаки,  нафака,  стипендия, 
шахсий  эхтиёжлар  учун  карзлар,  сугурта  туловлари,  ахолининг  майда 
хунармандчилик,  уз  томоркаларидан,  кимматбахо  когозлардан  оладиган 
даромадлари ва бошка даромад манбалари курсатилади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
127 
 
Баланснинг  харажат  кисмида  эса,  товар  ва  хизматлар  учун  тулов, 
мажбурий ва ихтиёрий туловлар, ажратмалар ва бошка харажат манбалари 
акс эттирилади. 
Ахолининг  пул  даромадлари  ва  харажатлари  балансида  талабни 
коплаш кобилияти ва уни кондириш манбалари аникланади. 
-Б- 
Баланс (фр. balance- мувазанат, тарозининг икки палласи) - доимий 
узгаришда  ва  узаро  боглик  катталикларнинг  холатини  курсатувчи, 
курсаткичлар  тизими,  тенглик.  Баланс  икки  кисмдан  иборат  булиб, 
белгиланган муддатга тузилади. Баланснинг томонлар курсаткичларининг 
узгартирилишларини  акс  эттириб,  иккала  томоннинг  узаро  богликлигини 
курсатади.  Иккала  томон  курсаткичларининг  жами  суммаси  доимо  тенг 
булиши  лозим.  Баланс  бир  корхона,  ишлаб  чикариш  бирлашмаси, 
вазирлик  (бухгалтерия  баланси,  субъектнинг  даромад  ва  харажатлари 
баланси), хамда халк хужалигининг барча тармокларида тузилиши мумкин 
(ахолининг  пул  маблаглари  ва  харажатлари  баланси,  асосий  жамгармалар 
баланси, 
тулов 
баланси, 
савдо 
баланси, 
кишлок 
хужалик 
махсулотларининг баланси). 
 
Áàëàíñäàí òàøуàðè ñ÷åòëàð - øóíäàé ñ÷åòëàðêè, óëàðíèíã 
уîëäèуëàðè áóõãàëòåðèÿ áàëàíñèäà àêñ ýòòèðèëìàéäè. Áó ñ÷åòëàð 
бошкà  êîðõîíàëàðãà  òåãèøëè  âà  êîðõîíàäà  ìàâæóä  áуëãàí 
òîâàð-ìîääèé  áîéëèêëàðни,  яъни  жорий  èæàðàãà  îëèíãàí 
àñîñèé  âîñèòàëàð  001,  маъсул  саклашга  кабул  килинган  товар-
ìîääèé бойликлари 002кайта ишлаш учун олинган материаллар 
003,  áóíäàí  òàøуàðè,  комиссияга  олинган  товарлар  004,  монтаж 
ó÷óí  кабул  килиíãàí  óñêóíàëàð  005,  уàòúèé  хисобäàãè  âàðàуëàð 
(áëàíêàëàð)  006,  òуëîâ  êiáèëиятини  йукотган  äåáèòîðлик 
êaðçëàðíèнг  çàðàðãà  óoêàçèлиøи  007,  олинган  мажбурият  ва 
òуëîâларнинг  таъминланиши  008,  áåðèëãàí  ìàæáóðèÿò  ва 
туловларнинг  òàúìèíëàниøи  009,  молиявий  лизинг  шартномаси 
буйича берилган асосий воситалар010, ссуда шартномаси буйича 
олинган  мол-мулк  011,  келгуси  даврда  соликка  тортиладиган 
базадан  четлатилган  харажатлар  012,  вактинчалик  солик 
имтиёзлари  013  âà  фойдаланишдаги  инвентар  ва  хужаликка 
тегишли воситалар 014 àêñ ýòòèðèëàäè. 
 
Áàëàíñäàí òàøуàðè ñ÷åòëàðäà хèñîá îääèé, ÿúíè èêêè¸кëàìà 
¸çóâñèç  àìàëãà  îøèðèëàäè.  Áó  ñ÷åòëàð  уçàðî,  хàìäà  áàëàíñ 
ñ÷åòëàðè áèëàí хàì êîððåñïîíäåíöèÿãà êèðèøìàéäè.  
 
Балансдаги  узгаришлар  -  хужалик  жараёнлари  таъсири  остидаги 
хужалик  маблаглари  ва  улар  манбаларининг  микдорий  узгариши. 
Балансдаги узгаришлар куйидагилардир: 
 1  Актив  томонидаги  моддалардан  бирида  сумма  купайиб,  иккинчисида 
эса,  камаяди.  Масалан,  хисоб-китоб  счетидан  накд  пул  олинса,  банкдаги 
пул  маблаги  камайиб,  кассадаги  пул  маблаги  эса,  купаяди.  Дт  5000- 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
128 
“Кассадаги  пул  маблагларини  хисобга  олувчи”,  Кт  5100  “Хисоб-китоб 
счети”. 
 2.  Пассив  томондаги  моддаларидан  бирида  сумма  купайиб,  иккинчисида 
эса, камаяди. Масалан, õисобланган мехнат хакидан даромад солиги ушлаб 
колинса,  мехнат  хаки  юзасидан  ходимлар  олдидаги  мажбурият  камайиб, 
даромад  солиги  юзасидан  бюджет  олдидаги  мажбурият  ошади.  Дт  6710 
“Ходимлар  билан  мехнат  хаки  юзасидан  хисоблашишлар”,  Кт  6410 
“Бюджетга туловлар буйича карзлар”. 
 3. Активда хам пассивда хам сумма купаяди. 
Масалан,  ишчиларга  мехнат  хаки  хисобланди.  Хужалик  юритувчи 
субъектда  харажат  хам,  мехнат  хаки  юзасидан  ходимлар  олдидаги 
мажбурият  хам  ошади.  Бунда  куйидаги  бухгалтерия  ёзуви  амалга 
оширилади. Дт 2010 “Асосий ишлаб чикариш”, Кт 6710 “Ходимлар билан 
мехнат хаки юзасидан хисоблашишлар”.  
 4. Активда хам пассивда хам сумма камаяди. 
Масалан,  ходимларга  мехнат  хаки  берилди,  яъни  мехнат  хаки 
юзасидан  ходимлар  олдидаги  мажбурият  камаяди,  кассадаги  накд  пул 
маблаги  хам  камаяди.  Дт  6710  “Ходимлар  билан  мехнат  хаки  юзасидан 
хисоблашишлар”,  Кт  5000-  “Кассадаги  пул  маблагларини  хисобга 
олувчи”счетлар. 
Баланс  усули  -  битта  ходисани  ифодаловчи  карама-карши 
курсаткичларни  (кирим  ва  чиким  маблаглари  ва  уларнинг  манбалари  ва 
хоказо) 
тенглаштириш, 
солиштириш. 
Баланс 
усулидан 
баланс 
(бухгалтерия баланси, корхонанинг даромадлари ва харажатлари баланси, 
ахолининг  пул  даромадлари  ва  харажатлари  баланси  ва  бошкаларни) 
тузишда фойдаланилади. 
Баланс  усули  режаларни  ишлаб  чикишда  ва  хисобга  олишда, 
уларнинг бажарилишини текширишда, хужалик фаолияти тахлилида кенг 
ишлатилади. 
Банк  (фр.  banque)  -  тулов  ва  кредитларга  воситачилик  килувчи 
муассаса.  Банклар  кулдорлик  даврида  вужудга  келди  ва  уларнинг 
ахамияти, вазифалари капиталистик ишлаб чикариш тузимида янада ошди. 
Хозирги  даврда  эса  хеч  бир  давлатнинг  иктисодиётини  банкларсиз 
тасаввур  этиб  булмайди.  Кайси  давлатда  банк  тизими  яхши,  окилона 
тузилган  булса,  шу  давлат  иктисодиётининг  юксалиши  муваффакиятли 
булади. 
Банклар  буш  пул  маблагларини  йигади  ва  уларни  тадбиркорлар 
(мулкчилик  шаклидан  катъий  назар,  барча  корхона,  ташкилот,  муассаса 
ёки шахслар)га фоиз хисобида беради. 
Банкка  куйилган  депозит  пул  маблаглари  билан  боглик  булган 
жараёнлар пассив, йигилган маблагларни карзга бериш жараёни эса актив 
дейилади.  Пассив  жараёнидаги  фоиз  микдори  актив  жараёнлар  фоизидан 
паст  булиши  керак,  чунки  бу  банк  фойдасини  ташкил  этади.  Бизнинг 
жумхуриятимизда  банк  тизимини  ривожлантириш  борасида  кейинги 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
129 
йилларда  катта  ишлар  олиб  борилмокда.  Хокимият  ва  давлат 
бошкармалари томонидан тегишли конун ва курсатмалар, коидалар ишлаб 
чикилди.  Банк  турларидаги  катта  узгаришлар  (пахтабанк,  савдогар  банк, 
тадбиркор банк ва хоказо) билан бирга уларнинг мулкчилик шакллари хам 
(хусусий банклар) ташкил топмокда. Бундай узгаришлар, улар уртасидаги 
ракобатни  юзага  келтиради  ва  мижозларга  хизмат  курсатиш  даражасини 
оширади. Окибат натижасида эса, корхоналар хужалик муносабатларидаги 
хисоб-китоблар  ва  туловларни  тезда  амалга  оширишларига  ва  маблаглар 
айланишининг тезлашишига олиб келади. 
Давлатимиз  мустакилликка  эришгандан  сунг,  тадбиркорликка  кенг 
йул очиб берилди, имтиёзлар яратилди. Худди шунингдек, банкларга хам 
имтиёзлар  берилди,  улар  фаолиятининг  бошлангич  даврларида 
соликлардан озод этилдилар, улар ишининг яхши ташкил этилиши бошка 
уз  ишини  бошламокчи  булган  тадбиркорларга (кредит билан таъминлаш) 
катта  имкониялар  беради  ва  окибат  натижада  иктисодиётимизда 
юксалишни тезлаштиради. 
Банк  белгилари  -  Узбекистон  Республикаси  Марказий  банки 
томонидан  чикарилган  пул  белгилари.  Банк  белгилари  1,  3,  5,  10,  25,  50, 
100,  200,  500  ва  1000  сумлик  куринишларида  чикарилади.  Давлатимиз 
мустакилликка  эришгандан  сунг,  1994  йил  1  июнда  миллий  валютамиз 
муомалага чикарилди. 
Улар  олтин  ва  бошка  кимматбахо  буюмлар,  шунингдек,  товарлар 
билан  таъминланган  булиши  лозим.  Банк  белгилари  халк  хужалиги 
истъемолига мос равишда, давлат банки касса ва кредит режасига асосан 
режалаштирилган тартибда муомалага чикарилади. 
Банк белгиларини катъий хисобга асосланган холда чикариш лозим, 
таъминланмаган  пул  белгилари  пул  кадрсизлиги  (инфляция)га  олиб 
келади. 
Банко  -  банкнинг  кимматбахо  когозларни  сотиш  ва  сотиб  олиши 
буйича белгиланган бахо (курс). 
Банк корреспондент - бошка банклар билан узаро муносабатларда 
буладиган  ва  уларнинг  топшириклари  билан  маълум  бир  молиявий 
жараёнларни бажарувчи банк. 
 
Банкноталар  -  кредитли  пулларнинг  асосий  тури  булиб,  эмиссион 
банклар  томонидан  чикариладиган  фоизсиз  мажбуриятлар  (банк 
билетлари).  Банкноталар  товарлар,  васикалар  ва  бошкалар  гаровлиги 
асосида  банкларнинг  ссуда  жараёнлари  сифатида  чикарилади  ва  ссуда 
муддати  тугаганидан  сунг  банкка  кайтарилади.  Давлат  харажатларини 
коплаш  учун  чикариладиган  банкноталар  когоз  пулларга  айланади. 
Хозирги  вактда  банкноталарнинг  асосий  тури  когоз  пуллар  муомалага 
халк  хужалигининг  эхтиёжига  кура  чикарилмокда.  Улар  олтин, 
кимматбахо  металлар  ва  давлат  бошка  активлари  билан,  шунингдек, 
товарлар билан таъминланган. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
130 
Банкротлик - тулов кобилиятини йукотган карздор, яъни карзларни 
тулаш  имкониятига  эга  булмаган  тугатилаётган  юридик  ва  жисмоний 
шахс.  Фукаро,  компания  ёки  корхонанинг  маблаги  йуклиги  молиявий 
инкироз сабабли уз мажбуриятларини тулашдан воз кечиши. 
Банк  эмитент  -  муомалага  пул  белгилари,  кимматбахо  когозлар, 
тулов-хисоб-китоб хужжатларини чикарувчи банк. 
 
Бартер  -  пул  эмас,  балки  товар  куринишида  булган  узаро  хужалик 
муносабатлари. 
 
Бартер  келишуви  -  пул  туловисиз  товарга  мулкчилик  хукукини 
товар алмашиш оркали бериш (табиий алмашиши). Бартер келишуви икки 
томонлама  ва  куп  томонли  куринишга  эга  булиши  мумкин.  Бартер 
келишувининг  объекти  маълум  бир  товар  турлари  булиб,  у  томонлар 
тузган шартномада аниклаб олинади. 
Бартер  келишуви  бир  давлат  ичидаги  хужалик  юритувчи  объектлар 
уртасида, шунингдек, давлатлар уртасида хам амалга оширилиши мумкин. 
Бахо-  товар  кийматининг  пулдаги  куриниши.  Бахо  замирида  товар 
киймати  яъни  уни  ишлаб  чикариш  учун  сарфланган  ижтимоий  зарурий 
харажат  ётади.  Аммо  бу,  хар  бир  алохида  товарнинг  бахоси  унинг 
кийматига  тенг  булади  дегани  эмас.  Бахоси  кийматдан  фарк  килиши 
мумкин.  Бозор  иктисодиёти  шароитида  бахо  товар  учун  талаб  ва 
таклифдан келиб чикиб белгиланади. 
Бенефициар  -  фойдасига  утказувчан  аккредитив  очилган  шахс  ва 
унга  шу  аккредитив  хисобидан  бошка  банкда  узи  ёки  бошка  шахс 
фойдасига аккредитив очиш хукуки берилади. 
 
Бизнес  -  фойда  келтирувчи  иктисодий  фаолият  (тадбиркорликка 
каранг). 
 
Биржа  -  бозорнинг  ташкилий  шакли  булиб,  товарлар,  кимматбахо 
когозлар,  валюта  ва  ишчиларнинг  эркин  савдоси  амалга  оширилади 
(товар  биржаси,  мехнат  биржаси,  фонд  биржаси,  валюта  биржасига 
каранг). 
 
Биржа бахоси - биржа савдоси оркали сотилаётган товарлар бахоси 
булиб,  тегишли  товар  бахосининг  даражаси  ва  динамикаси  юзасидан 
маълумотларнинг мухим ва ишончли манбаи хисобланади. 
 
Биржа  котировкаси  -  биржа  копировал  комиссияси  томонидан 
руйхатга  олинадиган  ва  эълон  килинадиган  савдо  биржасининг  товарлар 
бахоси ва кимматбахо когозлар курси. 
Биржа  пошлинаси  -  биржа  кумитаси  томонидан  биржа 
келишувларини  амалга  ошириш  хукуки  учун  кимматбахо  когоз 
харидорларидан олинадиган пул йигими. 
 
Биржа  кумитаси.  Биржалар  бошкарув  органи  (Буюк  Британияда  - 
биржалар кенгаши, АКШда - бошкарувчилар кенгаши). Биржалар аъзола-
рининг умумий йигилишида маълум бир муддатга сайланади. 
 
Бирламчи хисоб - хисоб жараёнининг бошлангич боскичи, хужалик 
жараёнининг  (маълумотлари)  курсаткичлари  улчанади,  аникланади  ва 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
131 
хужжатларда  акс  эттирилади.  Бирламчи  хисоб  синтетик  ва  аналитик 
счетнинг  асоси  хисобланади.  Шунинг  учун  хам  бирламчи  хисобнинг  уз 
вактида  ва  аник  булиши  хисоб  курсаткичлари  сифатига  ва  уларнинг 
корхона  хужалик-молиявий  фаолиятини  бошкариш  ва  назоратидаги 
ахамиятига таъсир этади (бухгалтерия хужжатларига каранг). 
 
Бирламчи  хужжатлар  -  бухгалтерия  хужжатлари  булиб,  хужалик 
жараёни содир булган вактда тузилади ва улар содир этилганлиги хакида 
бирламчи гувохнома хисобланади. 
 
Тулдирилган  бирламчи  хужжатлар  хужалик  жараёнларининг 
хисобда  акс  эттиришнинг  бошланишидир.  Бирламчи  хужжатларга  касса 
кирим  ва  чиким  ордерлари,  юк  хатлари,  кабул  килиш  ва  топшириш 
далолатномалари, нарядлар, патталар ва бошкалар мисол булади. 
 
Хисоб  ёзувларини  тезлаштириш  ва  осонлаштириш  максадида 
купчилик  холларда  бирламчи  хужжатлар  асосида  йигма  хужжатлар 
тузилади.  Бухгалтерия  хужжатлари  маълумотларни  узида  акс  эттиришига 
кура бирламчи ва йигма хужжатларга булинади. 
 
Хужжатлар  каерда  тузилишига  кура  ички  ва  ташки  хужжатларга 
гурухланади. 
Хужжатлар уз вазифасига кура эса, куйидаги турларга булинади:  

 
тасдикловчи хужжатлар; 

 
фармойиш хужжатлар; 

 
комбинацияланган (фармойиш-тасдикловчи) хужжатлар; 

 
расмий хужжатлар; 

 
ахборот хужжатлари. 
Бланка  (фр.  Blanc-варакалар)  -  зарурий  белгилари  мавжуд  булган 
босма  куринишидаги  хужжат  шакли.  Бланкалардан  бухгалтерия 
хужжатларини  тулдиришда  фойдаланилади.  Бунда  босма  куринишидаги 
намунада  ёки  кул  ёзувида  хужжатлар  тулдирилади.  Бланкалардан 
фойдаланиш  хужжатларни  тулдиришни  осонлаштиради  ва  тезлаштиради, 
уларни  ягона  куринишига  олиб  келади.  Маълум  бир  бланкалар  исроф 
килинишининг,  олдини  олиш  максадида  катъий  хисобга  олинади  ва  хар 
бирига  тартиб  ракамлари  куйиб  чикилади.  Масалан,  касса  китоби,  бош 
китоб шундай бланкалардан хисобланади. 
Бонлар  -  1.  Давлат,  алохида  муассаса  ва  ташкилотлар  томонидан 
чикариладиган  карз  мажбуриятлари.  2.  Алмаштириладиган  пул  сифатида 
оборотга  вактинча  чикариладиган,  майда  кийматга  эга  булган  когоз  пул 
белгилари.   
Бонификация (фр. bonifico - яхшилайман) - агар шартномада белги-
ланганидан товарнинг сифати юкори булса, шу шартномага асосан, ушбу 
товарнинг  бахосига  устама.  Тескари  бонификация  (рефакция)  - 
шартномада  келишганидан  товар  сифати  паст  булса,  шу  товар  бахосидан 
чегирма. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

 
132 
Yüklə 1,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin