12-mavzu. Ishlab chiqarishdagi kimyoviy omillar, kasbiy xavfni (riskni) baholash. Reja



Yüklə 19,76 Kb.
səhifə1/2
tarix12.05.2022
ölçüsü19,76 Kb.
#57714
  1   2
12-Ma\'ruza


12-mavzu. Ishlab chiqarishdagi kimyoviy omillar, kasbiy xavfni (riskni) baholash.

Reja:

1.Ishlab chiqarishdagi zaharli moddalar, ularning sinflanishi

2. Zaharli moddalar inson organizmiga ta’siriga ko’ra turlari. Xavf, xatarlarni kelib chiqish sabablari.

1.Ishlab chiqarishdagi zaharli moddalar, ularning sinflanishi

Зарарли газлар ва улардан химояланиш йуллари. Хаво мухити ва таркиби чанглардан ташкари ишлаб чикариш жараенларини амалга ошириш даврида юзага келадиган турли хил захарли газлар ва химиявий моддалар билан хам ифлосланади. Бу атмосфера хавосини бузилиши билан бир вактда турли хил касалликларни келиб чикишга хам сабаб булади.

Ишлаб чикариш жараенида юзага келаетган захарли ва зарарли моддалар масалан, окинди сувлар, ахлатлар, ишланган газлар («выхлопные газы»), радиоктив моддалар, биоцидлар ва бошкалар экосистемага келиб тушгач изсиз йуколиб кетмайди. Уларнинг кичик концентрацияли микдори хам узок вакт таъсир этиши, инсонларни, усимликларни ва хайвонларни захарлаши мумкин. Айрим захарли моддалар озикани тайерлаш ва истеъмол килиш жараенида хам таъсир этиши мумкин. Масалан, захарли моддалар усимликдан чорва молларига, чорва махсулотлари (сут, гушт) оркали инсонга таъсир этиб, турли хил касалликларни келиб чикишига сабаб булади.



Бундан ташкари зарарли ва захарли моддалар ер юзи иклимини, шунингдек, атмосферани, тропосферани (атмосферанинг пастки катлами), стратосферани (ер юзидан 10-80 км узокликдаги катлами) ва криосферани (ер юзининг музликлар ва корликлар билан копланган юзаси) хам узгаришига олиб келиши мумкин.

Иклимга таъсир этувчи мухим фактор – Ернинг иссиклик балансидир. Албатта, бу куеш нурлари таъсирида юзага келади. Хозирги вактда «Ер – атмосфера» системаси иссиклик тенглиги холатида булиб, ерга тушадиган 100% киска тулкинли куеш нурларининг уртача 18% ти атмосферада ютилади (3% - булутлар ва 16% хаво оркали), 30% ти космосга кайтарилади (20% ти булутлар ва 6% хаво хамда 4% ер юзаси оркали). Колган 51% киска тулкинли куеш нурлари ер юзасида ютилади. Шундан 21% кайта нурланиб узун тулкинли нурлар куринишида кайтади, 30% ти эса сезиларли (7%) ва яширин (23%) иссиклик куринишида атмосферага узатилади. Ушбу келтирилган нурлар баланси Ернинг «Иссиклик хужалиги» асосини ташкил этади. Кабул килинган нурларнинг кайтган нурларга нисбати «альбедо» деб аталади. Максималь кайтариш хусусиятига эга булган абсолют ок жисмнинг альбедоси бирга тенг. Ернинг альбедоси 0,30 ни ташкил этади. Лекин, инсоният томонидан ердан нотугри фойдаланиш, урмонларни кесилиши, чул ерларни хайдалиши, сунъий сув хавзаларини барпо этилиши, атроф-мухитга минглаб тонна чикиндиларни чикарилиши, ишлаб чикариш жараенлари натижасида тонналаб захарли газлар ва моддаларнинг атмосферага чикарилиши иссиклик балансини узгаришига олиб келмокда. Масалан, хаво таркибига карбонат ангидрид газининг ошиши маълум микдорда иклимни исишига олиб келиши мумкин. Карбонад ангидрид гази рангсиз газ булиб, унинг соф, тоза хаво таркибидаги микдори 0,03% ни ташкил этади. Ушбу газ тирик организмларни нафас олишида, нефть ва газни екиш жараенида, буг козонларида, иссиклик электр станцияларида, автомобил ишлаши вактида ажралиб чикади. Кейинги юз йил ичида хаво таркибидаги карбонад ангидрид микдори 14% га, хозирги вактда эса хар йили 0,4% га ошиб бормокда. Индустриаль эра (тахминан 1860 йиллар) дан хозирги вактгача 140 млрд. тоннага якин углерод атмосферага чикарилган, хозирги вактда эса атмосферага жахон буйича йилига 8 млрд. тоннага якин углерод чикарилмокда. Ушбу газнинг хаво таркибидаги микдорини ошиб бориши атмосферада маълум катлам хосил килиб, иссикликни космосга узатилишини сусайтиради.Бу эса уз навбатида Ер юзи хароратини маълум даражада ошишига олиб келиши мумкин. Хаво таркибида карбонад ангидрид газининг маълум микдорда ошиши натижасида 2030 йилга бориб хавонинг исиши 1,5-2,5оС га етиши тахмин килинмокда. Хароратнинг ошиши эса океан сатхининг кутарилишига олиб келади.

Хозирги вактда, кейинги 100 йил ичида харорат 0,5оС га, океан сатхи эса 10-15 см.га кутарилганлиги кайд этилган. 1987 йили Гарбий Берлинда булиб утган Халкаро Симпозиумда кайд этилишича, ишлаб чикаришда совутувчи суюкликларни, турли хил турдаги аэрозол куринишига эга тозаловчи воситаларни ва углеводородларни (фреонларни) кенг ишлатилиши Антрактида «Озон туйнуги» (Кора туйнук)ни хосил булишига олиб келган. Америкалик олимларнинг бахолашига «Озон туйнугининг» 1987 йилги улчами АКШнинг майдонига тенг келган. Хозирги маълумотлар буйича эса унинг улчами Европа китъасининг улчами (20507000 кв. км) билан баробардир. Оддий мисол, биргина косметик ва шунга ухшаш кичик аэрозол баллонларни ишлатилиши натижасида йилига 50 минг тонна фреон атмосферага чикарилади. Бу албатта стратосферадаги озон катламини емирилишига олиб келади.

Бундан ташкари миллионлаб кишилар хавонинг ифлосланиши ва ифлосланган сувдан истеъмол килиш окибатида жигар касаллиги, рак касаллиги, турли хил юкумли ва аллергик касалликлар билан касалланмокда.

Юкорида келтирилган газ ва зарарли моддалардан ташкари олтингугурт, симоб, кургошин, асбест, углерод оксиди (СО), олтингугурт оксиди, азот оксиди, углеводородлар, аммиак ва шунга ухшаш минглаб захарли моддалар ишлаб чикариш чикиндилари сифатида атмосферага чикарилмокда. Зоолог Дришернинг кайд этишича хар йили атмосферага инсониятнинг фаолияти туфайли 40 минг хилга якин захарли ва зарарли моддалар чикинди сифатида




Yüklə 19,76 Kb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin