Режа: Гидродинамиканинг асосий формуласи. Харакат турлари



Yüklə 78 Kb.
səhifə1/5
tarix18.11.2019
ölçüsü78 Kb.
#29608
  1   2   3   4   5
1404730403 54531

Гидродинамика. Идеал суюкликлар учунг Эйлер тенгламаси. Бернулли тенгламаси.
Режа:


  1. Гидродинамиканинг асосий формуласи. Харакат турлари.

  2. Гидродинамиканинг асосий масаласи.

  3. Идеал суюкликлар учун Эйлер тенгламаси.

  4. Бернулли тенгламаси.

Гидродинамика-Гидравликанинг суюкликлар харакат конунлари ва уларнинг харакатланаётган ёки харакатсиз каттик жисмлар билан узаро таъсирини урганувчи булими гидродинамика дейилади.

Харакатланаётган суюклик ва координата буйича узгарувчи турли параметрларга эга булган харакатдаги моддий нукталар …….. иборат.

Одатда суюкликни узи эгаллаб турган фазони бутунлай тулдирувчи тутиш жисм деб каралади.Бу деган суз текширилаётган фазонинг истаётган нуктасини олсак, шу ерда суюклик заррачаси мавжуддир. Гидростатикада асосий параметр босим эди, гидродинамикада асосий параметр босим ва тезликдир. Суюклик харакат килаётган фазонинг хар бир нуктасида шу нуктага тегишли тезлик ва босим мавжуд булиб, фазонинг бошка нуктасига утсак, тезлик ва босим бошка кийматга эга булади, яъни тезлик ва босим координаталар ХУZ га боглик . Нуктадаги суюк заррачага таъсир килаётган босим ва тезлик вакт утиши билан узгариб бориши табиий холдир.


Гидродинамиканинг асосий формуласи. Харакат турлари.
Харакат вактида суюклик окаётган фазонинг хар бир нуктасида тезлик ва босим вакт утиши билан узгариб турса, бундай харакат бекарор харакат дейилади.

Агар суюклик окаётган фазонинг хар бир нуктасида тезлик ва босим вакт буйича узгармай факат координаталарга боглик булса , у холда харакат баркарор дейилади.

Баркарор харакат икки турга булинади:


  1. Текис харакат – суюклик заррачаси харакат йуналиши буйича вакт утиши билан харакат фазосининг бир нуктасидан иккинчи нуктасига утганда тезлиги узгармаса бундай харакат текис харакат дейилади.

  2. Нотекис харакат – Суюклик заррачаси харакат йуналиши буйича вакт утиши билан харакат фазосининг бир нуктасидан иккинчи нуктасига утганда тезлиги узгариб борса, бундай харакат нотекис харакат дейилади.

Суюклик окимига босимнинг таъсирига караб босимли ва босимсиз харакатлар булади.

Босим ва огирлик таъсирида буладиган харакатлар боситмли харакат дейилади.

Босимсиз ха ракат вактида суюклик факат огирлик кучи таъсирида харакат килиб ярим сиртга эга булади.
Гидродинамиканинг асосий масаласи.
Суюклик харакат килаётган фазонинг хар бир нуктасида тезлик ва босим векторларини курадиган булсак, курилаётган харакатга мос келувчи тезлик ва босим тупламлари хосил булади. Ана шу усул билан тузилган тезлик туплами тезлик майдони дейилади. Бундан ташкари босим векторларидан иборат туплам босим майдони деб аталади .

Тезлик ва босим майдонлари вакт утиши билан узгариб боради. Гидродинамикада гидродинамик богланишни Р билан белгилаймиз ва уни босим деб атаймиз. Тезликни эса U билан белгилаймиз. Унда тезликни координата укларидаги проекцияларни Uх , Uу , Uz булади.



Шундай килиб суюклик параметрлари асосан функция куринишида ёзилади.



Тезлик проекциялари эса куйидаги куринишда ёзилади.







Бу келтирилган функцияларни аниклаш ва улар уртасидаги узаро богланишни топиш гидродинамиканинг асосий масаласи хисобланади.


Yüklə 78 Kb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2   3   4   5




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin